Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг
Қарори
НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР ТОМОНИДАН ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ — ЮРИДИК ШАХСЛАР ФАОЛИЯТИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ТЕКШИРИШЛАРНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 6 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1573-5 ]
Мазкур қарор Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 14 мартдаги 1-сонли «Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2880, 06.05.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 18-сон, 201-модда) мувофиқ ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштириш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Кенгаш қарор қилади:
1. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2006 йил 11 мартдаги 06-01-01-сон қарори билан тасдиқланган «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 1573, 2006 йил 6 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 19-сон, 168-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Бош вазир, Кенгаш раиси Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 25 июнь,
01-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 26-27-сон, 307-модда)