02.07.2012 йилдаги 190-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 29.12.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАЛА ШАРОИТЛАРИДАГИ ИШЛАРДА БАНД БЎЛГАН ХОДИМЛАРГА ДАЛА УСТАМАСИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 288-моддасига ва Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш ва қўшимча харажатларининг ўрнини қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга дала устамаси тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи туманлар бўйича тартибга солинадиган, шу жумладан ноқулай табиий иқлим-шароитларидаги жойларда ишлаганлик учун туман коэффициентлари бўйича тўловлар қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 2 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
190-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 2 июлдаги 190-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга Дала устамаси тўлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом дала шароитларида геология-қидирув, топография-геодезия, лойиҳа-изланиш, илмий-тадқиқот ишларини ҳамда бошқа ишларни бажарадиган ташкилотлар (корхоналар) ходимларига дала устамаси (нафақаси) тўлашнинг умумий тартибини ва миқдорларини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ходимларга дала устамаси ишловчиларнинг вақтинча ноқулай меҳнат ва маиший шароитлар сабабли дала шароитларидаги ишларни бажариш, шунингдек ишлаб чиқариш объектларининг аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашганлиги билан боғлиқ ортиқча харажатларнинг ўрнини қоплаш мақсадида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидаги ходимлар дала устамаси олиш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) дала шароитларида ишловчилар ва дала ишлари амалга оширилаётган жойларда яшовчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган геология-қидирув, топография-геодезия, лойиҳа-изланиш ва бошқа ташкилотлар (корхоналар)га бевосита уларнинг базавий дала шаҳарчаларида хизмат кўрсатиш учун махсус ташкил этилган мактаблар, тиббиёт, маданий-маърифий, мактабгача таълим муассасалари ва бошқа ёрдамчи бўлинмалар ходимлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дала нафақаси ходимларга, эгаллаб турган лавозими ва ойлик маошидан қатъи назар, дала нафақаси ҳисоблаб ёзиладиган санада қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаган миқдорда тўланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бевосита дала ишлари ўтказиладиган объектларда, ташкилотнинг даладаги базавий шаҳарчасидан ташқарида ишлаганда — кунлик меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотларнинг даладаги базавий шаҳарчаларида бажариладиган иш учун — кунлик меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки фоизи.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41 ва 42-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Зоологик ва ботаник тадқиқотлар ўтказувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ташкилотларда дала устамаси зоологик ва ботаник илмий-тадқиқот ишларини бажарадиган илмий ходимларга, эгаллаб турган лавозими ва ойлик маошидан қатъи назар, дала устамаси ҳисоблаб ёзиладиган санада Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан (коэффициентларда), бироқ ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараваридан ортиқ бўлмаган қуйидаги миқдорларда ҳақ тўланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кунига 0,3 — дала шароитларида бевосита дала ишлари амалга ошириладиган объектларда ишлаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) кунига 0,11 — базавий дала шаҳарчаларида ишлаганда.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ-390-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 07/25/390/1228-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўз ходимларига дала устамаси (нафақаси) тўлаш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар рўйхати мансублиги бўйича вазирликлар ва идоралар томонидан, вазирликлар ва идоралар таркибига кирмайдиган ташкилотлар (корхоналар) томонидан эса — мустақил равишда (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишган ҳолда) тасдиқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Дала ишларига юборилаётган ходимларга дала устамаси тўлаш ташкилот (корхона) бўйича тегишли буйруқ билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Дала устамаси дала ишлари амалга оширилаётган жойда ҳақиқатда бўлинган календарь кунлар учун тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган миқдорлардаги дала устамаси ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда ҳисобга олинмайди ва Солиқ кодексига мувофиқ ходимнинг даромади сифатида ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Дала устамаси тўлаш ходим дала ишлари олиб борилаётган жойда ёки базавий дала шаҳарчасида бўлган қуйидаги ҳолатларда сақланиб қолади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) вақтинчалик ишга лаёқатсиз бўлган даврда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш вақтида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Дала устамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳар куни доимий яшаш жойига қайтиб келиш имкониятига эга бўлган барча тоифадаги ходимларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳар йилги меҳнат таътилида бўлинган вақт учун тўланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ходим хизмат сафарига юборилганда дала устамаси тўлаш тўхтатилади. Бундай ҳолатларда харажатлар ўрнини қоплаш хизмат сафарлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ташкилотлар (корхоналар)нинг жамоа шартномаларида, жамоа келишувларида ва меҳнат шартномаларида дала устамаси ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган миқдорлардан ортиқ миқдорда назарда тутилиши мумкин, уни тўлаш бюджетдан ташқари манбалар ҳисобига амалга оширилади. Ташкилот (корхона)лар дала устамасини ўз маблағлари ҳисобидан тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан дала устамаси тўлаш билан боғлиқ харажатлар тегишли харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган нормалардан ортиқ миқдорда тўланадиган дала устамаси Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромадлари деб ҳисобланади ва улардан солиқ олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 26-27-сон, 297-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 09.06.2020 й., 09/20/366/0740-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 31.08.2022 й., 09/22/485/0789-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон; 29.12.2025 й., 07/25/390/1228-сон)