Ҳужжат кучини йўқотган 24.11.2025 12.03.2004 йилдаги 115-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 24.11.2025
Ҳужжат 19.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини ошириш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
 LexUZ шарҳи
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 1 декабрдаги 235-сонли қарори асосида киритилган ўзгартиришлар билан)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ўзининг самарасини бераётганлиги қишлоқ хўжалик ривожида ҳам намоён бўлмоқда. Аграр тармоқда хўжалик юритишнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари такомиллаштирилмоқда. Қишлоқда чинакам мулкдорлар синфи шакллантирилиб, ерга, мулкка ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотга нисбатан эгалик туйғуси қарор топтирилмоқда. Аммо, қишлоқда тадбиркорлик ғоясини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган ва фермерлик сиёсатини обрўсизлантиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга, хусусан ердан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларда дуч келинаётган мансабдор шахсларнинг суиистеъмолчилиги, лоқайдлиги, бюрократик тўсиқлар ва тамагирлик иллатларига тўлиқ барҳам берилмаяпти. Ер участкаларини талон-торож қилиш, улардан ноқонуний фойдаланиш, сохта фермерлик орқали бойлик орттириш, ер участкаларидан ижара шартномасида кўрсатилган мақсадларда фойдаланмаслик ҳолатлари юз бермоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишда айрим мансабдор шахслар ўзларининг шахсий манфаатларини давлат ва жамият манфаатидан устун қўйишмоқда. Баъзи бир ҳокимлар, қишлоқ ва сув хўжалиги бошқарма ва бўлимлари, ер ресурслари хизмати идоралари мансабдор шахслари ҳамда қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкат хўжаликлари)нинг раҳбарлари давлат мулки ҳисобланган ердан фойдаланишда суиистеъмолчиликка, уни ижарага беришда ҳар хил қонунбузарликларга йўл қўйишмоқда. Уларга нисбатан амалдаги қонунлар асосида қаттиқ жазо чоралари кўрилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим жойларда ижарага берилган суғориладиган ерларда фермерлар контрактация шартномасида кўрсатилган экин турларини экмасдан, ўзларининг эҳтиёжлари учун керак бўлган бошқа маҳсулотларни етиштирмоқдалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигида давлат буюртмаси бўйича маҳсулот етиштириш учун берилаётган минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини қўшни давлатларга бойлик орттириш мақсадида сотиб юбориш ёки улардан шахсий томорқаларида фойдаланиш ҳолатлари камаймаяпти. Шунингдек, пахта хом ашёсини ўғирлаб чегарадош мамлакатларга сотиш жиноятларига ҳам йўл қўйилмоқда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан давлат органлари назорати қонун ҳужжатлари талаблари асосида ташкил этилмаган. Ердан фойдаланувчиларнинг ерга нисбатан эгалик ҳиссини шакллантириш ва ердан фойдаланишда давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш устувор вазифа эканлигига жойларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда иқтисодий судлар ҳам лозим даражада эътибор бермаяптилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий судлар томонидан қишлоқ хўжалик муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари амалиётда қўлланилаётганлигига қарамасдан, бу соҳада вужудга келган низолар бўйича ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида кўрилган чораларнинг таъсирчанлиги ва самарадорлиги деярли сезилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланишда қонунийликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 47-моддасига асосан қуйидаги тушунтиришларни беришга қарор қилади:
(муқаддиманинг бешинчи — еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодий судларнинг эътибори уларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишда суиистеъмолчиликларнинг олдини олишдаги ролини ошириш зарурлигига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий судлар қишлоқ хўжалик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиққан низоларни кўриш жараёнида ташкилотлар, давлат органлари ва бошқа органлар мансабдор шахслари, шу жумладан фермер хўжаликлари бошлиқлари ва бошқа ердан фойдаланувчилар фаолиятида қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, сохта фермерлик орқали бойлик орттириш, ерлардан шартномада кўрсатилган мақсадда фойдаланмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда айбдор шахсларга нисбатан жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилиш, маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш, келтирилган зарарни айбдор шахслар ҳисобидан қоплаш, раҳбар ва бошқа ходимларни эгаллаб турган лавозимларидан озод этишгача бўлган интизомий чоралар кўриш ҳақида хусусий ажрим ва тақдимномалар киритиш ваколатларидан фойдаланишлари лозим.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иқтисодий судларнинг эътибори қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчилар иштирокидаги низоларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги, «Қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги, «Экологик назорат тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида»ги ва 2003 йил 27 октябрдаги «2004 — 2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4478-сон фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги «Қишлоқ хўжалик корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 8-сон, 2003 йил 4 сентябрдаги «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 383-сон, 2003 йил 5 ноябрдаги «Қишлоқ хўжалигида ижара муносабатларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 486-сон қарорлари, 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган «Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида»ги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги «Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 22-сонли қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилиши лозимлигига қаратилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодий судларнинг судловига ширкат, фермер ва деҳқон хўжаликларидан ер участкаларини қайтариб олиш, уларни давлат ва жамият манфаатлари учун олиб қўйиш, ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши, ер участкаларини ижарага бериш билан боғлиқ низолар тааллуқлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фермер хўжалигига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва фаолият юритиш учун ер участкаси ажратиш, фермер хўжалигини давлат рўйхатига олишни рад этганлиги ёки белгиланган муддатда давлат рўйхатига олишдан бош тортганлиги устидан Ўзбекистон Республикаси «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси 3-қисмига ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 25-моддасига мувофиқ маъмурий судга шикоят берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фермер хўжалигининг ер участкасини ажратиш ҳақидаги аризаси маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан «Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида»ги Низомда белгиланган тартибларда ва муддатларда кўриб чиқилмаганда, ҳокимликнинг бу ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан фермер хўжалиги берган шикоятини иқтисодий суд иш юритувига қабул қилиб, мазмунан кўриб чиқишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер муносабатлари билан боғлиқ низолар иқтисодий судлар томонидан қисқа муддатларда, тезкорлик билан кўриб чиқилиши лозим.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иқтисодий судлар фермер хўжаликларини ташкил этиш, уларга ер участкалари ажратиб бериш бўйича «Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида»ги Низомда назарда тутилган қоидалар, жумладан танлов ўтказиш, ер участкалари бериш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш, фермер хўжалигининг ер участкасига бўлган ҳуқуқини расмийлаштириш тартиби бузилишига йўл қўйилган ҳар бир ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериб, айбдор мансабдор шахсларга нисбатан тегишли таъсир чораларини қўлласинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодий судлар шу ҳолатни эътиборга олсинларки, фермер хўжалиги билан ер ижараси шартномасини тузган қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) тугатилган ҳолларда ер ижараси шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддасига мувофиқ туман ҳокимликлари даъвогар сифатида қатнашишлари мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ер ижараси билан боғлиқ низоларни ҳал этишда иқтисодий судлар фермер хўжалигига берилаётган ер участкаси бошқа ердан фойдаланувчиларнинг ерлардан фойдаланиши учун ноқулайликлар вужудга келтирмаслиги, фермер хўжаликлари томонидан ер участкалари ижарага олинишида мазкур ҳудудда яшовчи шахслар бошқа тенг шароитларда устувор ҳуқуқдан фойдаланишларини инобатга олсинлар. Шуни назарда тутиш лозимки, ер участкаси фермер хўжалигига имкон борича ягона мавзе бўйича, контурлар яхлитлиги сақлаб қолинган ҳолда берилиши, участка чегаралари суғориш тармоқлари, коллекторлар, йўллар ва бошқа топографик элементлар бўйича белгиланиши, фермерларга узоқ муддатга ижарага бериладиган бу ер участкалари қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжаликлари) балансидан чиқарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фермер хўжалигига берилган ер участкаси бошқа ердан фойдаланувчиларнинг ерлардан фойдаланиши учун ноқулайликлар вужудга келтирганлиги тўғрисидаги низоларни, жумладан пахта, ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари ер участкаларига туташ, бошқа экинлар етиштиришга ихтисослашган фермерлар ўртасида айнан шу асосда келиб чиққан низоларни ҳал этишда иқтисодий судлардан тегишли қишлоқ хўжалик мутахассисларининг хулосаларини олишлари талаб этилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Фермер хўжаликлари томонидан тузилган контрактация шартномалари бўйича ўзига олган мажбуриятларга кўра пахта ва дон экишга мўлжалланган ерларга бошқа экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, яъни бу ерлардан ўзбошимчалик билан шахсий томорқа сифатида фойдаланиш, уй-жой, иморатлар ёки бошқа иншоотларни қуриш, ўзга шахсларнинг фойдаланишига бериб юбориш, пахта ва ғалла етиштириш учун берилган бўнак пуллари, техника, ёнилғи ва минерал ўғитлардан фойдаланиш, лекин маҳсулот топширмаслик, давлат буюртмасига оид мажбуриятларни бажармаслик фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларини, шу жумладан ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб баҳоланиши, бу эса ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси, Фуқаролик кодексининг 382-моддаси 2-қисмига кўра фермер хўжалигининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи ва ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиши иқтисодий судларга тушунтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг билан бирга фермер хўжалиги томонидан контрактация шартномалари бажарилмаганлиги, ернинг экологик ва мелиоратив ҳолати ёмонлаштирилганлиги, ер участкасидан оқилона фойдаланилмасдан, ҳосилдорлик нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлганлиги сабабли ер ижараси шартномасини бекор қилиш тўғрисида киритилган даъво аризаларини кўришда иқтисодий судлар бу талаблар қандай сабабларга кўра фермер хўжалиги томонидан бажарилмаганлиги ҳолатларини чуқур ўрганиб чиқишлари, контрактация шартномаларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарликка тортишда тегишли мутахассисларни жалб этиб, давлат буюртмаси ернинг ҳосилдорлигига мос равишда белгиланганлигига, тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўз шартнома мажбуриятларини қай даражада бажарганлигига, табиий шароитлар ёки бошқа форс-мажор ҳолатларга эътиборларини қаратсинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ер участкаларини қайтариб олиш тўғрисидаги низоларни кўриш жараёнида иқтисодий судлар ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар, ер тузиш хизмати, табиатни муҳофаза қилиш органлари, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари, тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, банк ва солиқ идоралари ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар, шартноманинг лозим даражада бажарилишига оид кўрилган чораларга ҳам эътибор беришлари, бу органлар томонидан қонун бузилишига йўл қўйганлик ҳолатлари аниқланганда, тегишли жавобгарлик чораларини қўллашлари лозим.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Иқтисодий судлар низоларни кўриш жараёнида терилган пахта хом ашёсини ўғирлаш, уни сотиш мақсадида республика ташқарисига ноқонуний равишда олиб чиқиб кетиш ҳамда етиштирилган маҳсулотни сақлаш чораларини кўрмаслик, ғалла, пахтани пайҳон қилиш, бошқа йўллар билан талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чораларини қўллаш масаласини муҳокама этишлари шарт.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Иқтисодий судлар Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ, ер участкаси ижарага берилган муддатнинг тугаганлик ҳолати ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бекор бўлишига асос бўлишини эътиборга олсинлар. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 553-моддасида назарда тутилган, мулк ижараси шартномасининг муддати тамом бўлганидан кейин ҳам ижарага олувчи мулкдан фойдаланишни давом эттирса ва ижарага берувчи бунга эътироз билдирмаган бўлса, шартнома аввалги шартлар асосида номаълум муддатга қайта тузилган деб ҳисобланиши тўғрисидаги қоидалар ердан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди. Аммо ижарага олувчи ер участкалари ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин шартномани янгилашда бошқаларга нисбатан тенг шароитларда устун ҳуқуққа эга бўлади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Иқтисодий судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорининг ўзигина ер участкасига бўлган ҳуқуқни вужудга келтирмайди. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига кўра, фермер хўжалиги ҳамда ер участкасини ижарага олиш шартномаси белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган пайтдан эътиборан фермер хўжалиги ташкил этилган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ёки ана шу мақсадлар учун белгиланган ерларнинг эгалари, бу ердан фойдаланувчилар ва ижарага олувчилар ўртасида тузилган ер участкаларини олди-сотди, ҳадя, гаров, иккиламчи ижарага бериш, ўзбошимчалик билан алмаштириш шартномалари ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 113-моддасининг учинчи қисмига кўра иқтисодий судлар ўз ташаббуслари билан бу шартномаларнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллашга ҳақлидирлар.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай битимларни тузишда айбдор деб топилган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Иқтисодий судлар Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуни қишлоқ хўжалик корхоналарига, шу жумладан фермер хўжаликларига нисбатан ҳам татбиқ этилишини, ушбу Қонуннинг 162-моддаси 4-қисми талабларига кўра, фермер хўжаликлари ва юридик шахсни ташкил этган ҳолдаги Деҳқон хўжаликларига нисбатан ташқи бошқарув таомили жорий этилмаслигини назарда тутсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фермер хўжаликларини банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судларга ҳар қандай кредитор, шу жумладан банк, солиқ идоралари, фермер хўжалигининг ўзи, шунингдек прокуратура органлари ҳам мурожаат қилиши мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Иқтисодий судлар эътиборларини шу ҳолатга қаратсинларки, фермер хўжалигини банкрот деб эътироф этиш уни тугатишга олиб келади. Бундай ҳолларда Ўзбекистон Республикаси «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни 12-моддасининг еттинчи қисмига кўра, фермер хўжалиги тугатилган тақдирда уни юритиш учун берилган ер участкасининг ижара шартномаси қонунда белгиланган тартибда бекор қилиниши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий судлар бундай тоифадаги ишлар бўйича қабул қилинган қарорлар ҳақида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларини хабардор этиб, уларга фермер хўжалигини тугатиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддасининг 3-бандига мувофиқ, фермер хўжалигининг ер участкасига бўлган ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш мажбуриятини юклатиши мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Иқтисодий судлар шуни эътиборга олсинларки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 330-моддасининг 2-бандига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотларига нисбатан шартнома мажбуриятларининг бажарилмаслиги юзасидан бериладиган даъво аризалари бўйича, 16-бандига мувофиқ туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчилар манфаатларини кўзлаб киритиладиган даъво аризалари бўйича, 29-бандига мувофиқ Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари фермер хўжаликларининг фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилганлар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Иқтисодий судлар қишлоқ хўжалигида ерлардан фойдаланиш билан боғлиқ низоларни сайёр суд мажлисларида, имкони борича дала шийпонлари ва хўжаликларда, ушбу ҳудуддаги фермерлар, деҳқонлар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ҳамда бошқа манфаатдор шахсларнинг иштирокида кўришни кенгроқ жорий этиш, уларнинг тарбиявий ролини ошириш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиб боришни таъминлаш чораларини кўрсинлар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 12 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115-сон