Ўзбекистон Республикаси Молия вазиРИНИНГ
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.
СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ (2-СОНЛИ СММС) «СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТ ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини ТУЗИШ ВА МИЖОЗГА (ИШОНЧ БИЛДИРУВЧИГА) ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ»НИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
(буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 23 августдаги 126-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2375-1 11.09.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1011-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонуни 7-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, 9-сон, 497-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги «2011—2015 йилларда Республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги ПҚ-1438-сон қарорининг 2-иловасининг 61-бандига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 48-сон, 442-модда) мувофиқ буюраман:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Солиқ маслаҳати миллий стандарти (2-сонли СММС) «Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тузиш ва мижозга (ишонч билдирувчига) тақдим этиш тартиби» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 23 августдаги 126-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2375-1 11.09.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1011-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 28 май,
44-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 28 майдаги 44-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Солиқ маслаҳати миллий стандарти (2-сонли СММС)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тузиш ва мижозга (ишонч билдирувчига) тақдим этиш тартиби
(илова номи Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 23 августдаги 126-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2375-1 11.09.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1011-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Солиқ маслаҳати миллий стандарти (2-сонли СММС) (кейинги ўринларда стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, 9-сон, 497-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикасида солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни норматив тартибга солишнинг элементи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
I боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу стандартнинг мақсади мижозга (ишонч билдирувчига) солиқ маслаҳати бўйича хизмат кўрсатувчи солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тузиш ва тақдим этиш тартибини белгилаш ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 23 августдаги 126-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2375-1 11.09.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1011-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур стандартнинг талаблари барча солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан қўлланилиши мажбурийдир.
II боб. Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот
3. Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот (кейинги ўринларда ҳисобот деб юритилади) – солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномани (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) бажариш натижалари тўғрисида тўлиқ маълумотларни ўз ичига олувчи мижозга (ишонч билдирувчига) тақдим этиладиган ҳужжатдир.
4. Ҳисобот ёзма шаклда тузилади ва шартномани бажариш давомида солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан тайёрланган хулоса ва тавсияларни тасдиқлаш учун асос бўлиб ҳисобланади.
5. Ҳисобот таркиби шартноманинг предметига ва солиқ маслаҳати бўйича хизмат кўрсатиш муддати давомийлигига боғлиқ. Ҳисобот эркин шаклда тузилади ва мажбурий тартибда қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
номи – «Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот»;
мижознинг (ишонч билдирувчининг) манзили, номи ёки Ф.И.О.;
ҳисоботни тузиш учун асос бўлган шартноманинг предмети, рақами ва санаси;
шартномани бажаришда иштирок этган солиқ маслаҳатчиси(лари) тўғрисида маълумотлар (Ф.И.О., солиқ маслаҳатчиси сертификатининг рақами ва берилган санаси).
6. Солиқ маслаҳати бўйича бир марталик (бир йўла) хизмат кўрсатиш ва муайян муддат давомида хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар бўйича ҳисоботда ушбу стандартнинг 5-бандида назарда тутилган маълумотлардан ташқари шартномада кўрсатиб ўтилган савол ёки муаммонинг мазмуни, кўрсатилган саволга (муаммога) тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рўйхати ва ваколатли органларнинг тушунтиришлари, шунингдек кўрсатиб ўтилган саволнинг (муаммонинг) ечими бўйича тавсиялар кўрсатилади.
Агар мижозга (ишонч билдирувчига) хизмат кўрсатишда ёзма равишда тушунтиришлар тақдим этилган бўлса, ҳисоботда фақатгина тушунтиришларнинг рақами ва санаси кўрсатилиб, уларнинг нусхалари илова қилинади.
7. Мижознинг (ишонч билдирувчининг) манфаатларини ифода этиш тўғрисидаги шартнома бўйича ҳисоботда ушбу стандартнинг 5-бандида назарда тутилган маълумотлардан ташқари солиқ маслаҳатчиси томонидан мижознинг (ишонч билдирувчининг) манфаатларини ифода этишда давлат солиқ хизмати органларида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа назорат қилувчи органларда, шунингдек судда амалга оширилган ҳаракатлар ва эришилган натижалар кўрсатилади.
8. Шартнома шартларига мувофиқ ҳисобот бошқа маълумотларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
III боб. Ҳисоботни тузиш ва мижозга (ишонч билдирувчига) тақдим этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ҳисоботнинг ҳар бир бети солиқ маслаҳатини амалга оширган солиқ маслаҳатчиси томонидан имзоланади, шунингдек ҳисобот солиқ маслаҳатчилари ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 18 мартдаги 40-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2375-2 08.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2019 й., 10/19/2375-2/2905-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ҳисобот мижозга (ишонч билдирувчига) шартномада белгиланган муддатларда шахсан олиб бориб бериш, почтадан буюртма хат орқали ёки электрон ҳужжат тарзида тақдим этилади.
11. Мижоз (ишонч билдирувчи) ҳисоботни шартномада белгиланган муддатларда олганидан сўнг солиқ маслаҳатчилари ташкилотини ҳисоботни мазмун жиҳатдан тўлиқ равишда қабул қилиб олганлиги тўғрисида ёҳуд айрим масалаларга аниқлик киритиш лозимлиги тўғрисида хабардор қилади. Агар шартномада ҳисоботни қабул қилиш муддатлари кўрсатилмаган бўлса, ҳисобот топширилган санадан бошлаб ўн кун ўтгач қабул қилинган ҳисобланади.
12. Ҳисоботдаги ахборот махфийдир ва тарафлар томонидан ошкор қилиниши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
III1 боб. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
121. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосаси (кейинги ўринларда хулоса деб юритилади) солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш, солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларни аниқлаш ва ҳисобини юритиш тўғрисидаги фикрини ўз ичига олувчи ёзма шаклда ифодаланган ҳужжатдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хулоса ҳисобот асосида тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
122. Хулоса эркин шаклда тузилади ва мажбурий тартибда қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
номи — «Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосаси»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мижознинг (ишонч билдирувчининг) манзили, номи ёки Ф.И.О.;
тузилаётган хулосага асос бўлган ҳисобот санаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
шартномани бажаришда иштирок этган солиқ маслаҳатчиси(лари) тўғрисида маълумотлар (Ф.И.О., солиқ маслаҳатчиси сертификатининг рақами ва берилган санаси).
123. Хулосада солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг шартнома предмети бўйича асосланган фикри аниқ баён этилиши керак.
(III1 боб Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 23 августдаги 126-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2375-1 11.09.2017 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1011-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
124. Хулоса солиқ маслаҳатчиси (солиқ маслаҳатчилари) ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланиши керак.
(124-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 18 мартдаги 40-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2375-2 08.04.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2019 й., 10/19/2375-2/2905-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
III2 боб. Хулосани тузиш ва мижозга (ишонч билдирувчига) тақдим этиш
124. Хулоса солиқ маслаҳатчиси (солиқ маслаҳатчилари), солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланиши ва мазкур ташкилотнинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланиши керак.
125. Хулоса мижозга (ишонч билдирувчига) шартномада белгиланган муддатларда шахсан олиб бориб бериш, почтадан буюртма хат орқали ёки электрон ҳужжат тарзида тақдим этилади.
(III2 боб Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 23 августдаги 126-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2375-1 11.09.2017 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1011-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
IV боб. Ҳисобот ва хулосанинг мазмуни учун жавобгарлик
(IV бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 23 августдаги 126-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2375-1 11.09.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1011-модда)
13. Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти, ўзининг фикрига кўра, ҳуқуқий жиҳатдан хатар юзага келтириши мумкин бўлган ҳужжатларни ва маълумотларни исбот сифатида фойдаланмаслик ҳуқуқига эга ва бу ҳақида юзага келиши мумкин бўлган хатарларни кўрсатган ҳолда мижозга (ишонч билдирувчига) хабар беради.
14. Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти кўрсатилган хизмати оқибатлари учун жавобгар бўлмайди, агарда бундай оқибатлар мижоз (ишонч билдирувчи) томонидан нотўғри маълумотлар тақдим қилиниши натижасида юзага келган бўлса.
15. Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти мижозни (ишонч билдирувчини) тузилган шартномага мувофиқ солиқ маслаҳати бўйича хизмат кўрсатиш давомида юзага келадиган барча аҳамиятли бўлган ҳуқуқий жиҳатдан хатарлар тўғрисида огоҳлантириши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти қонун ҳужжатлари талабларига ёки шартномага мос келмайдиган ҳисобот ва хулоса тузганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардир.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 23 августдаги 126-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2375-1 11.09.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1011-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.