Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг
Қарори
«ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ АСОСИЙ ЛАВОЗИМЛАРИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚАРОРИ ВА УНГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 31 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1541-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 291-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази қарор қиладилар:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2005 йил 30 декабрдаги 105, 42 ва 01-357-сон «Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1541, 2006 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 3-сон, 20-модда);
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2009 йил 22 майдаги 21-Қ/Қ, 5/7 ва 15/ҚҚ-15-1-ҚҚ-сон «Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1541-1, 2009 йил 24 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 304-модда);
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2010 йил 30 мартдаги 109-ҚҚ, 11 ва 03/ҚҚ-сон «Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1541-2, 2010 йил 29 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 136-модда).
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 18 май,
01-05/1377-сон
Халқ таълими вазири Т. ШИРИНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 18 май,
24-сон
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Б. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 18 май,
19-Қ/Б-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 22-сон, 256-модда)