Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 19.12.1997 йилдаги ПФ-1897-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжат 15.10.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
САВДО СОҲАСИДА МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо соҳасида бозор ислоҳотларини ва монополиядан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш, рақобатни ривожлантириш, истеъмол бозорини тўлдиришда корхоналар ҳамда маҳаллий бошқарув идораларининг хўжалик соҳасидаги мустақиллигини янада ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1998 йилнинг 1 январидан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотлари асосий гуруҳларини фонд йўли билан тақсимлаш тизими бекор қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 15 октябрдаги ПФ-3335-сонли Фармонига асосан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 177-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг, «Ўзбексавдо» тизимидаги ҳудудий савдо-ишлаб чиқиш концернларининг қуйидаги таклифлари қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон «Савдо» Давлат-акциядорлик уюшмаси («Ўзбексавдо»)ни тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика «Савдо тараққиёти» бирлашмаси, Республика тажриба савдо-ишлаб чиқариш «Савдо нашриёти» бирлашмаси, «Наврўз» савдо ишлаб чиқариш комплекси ва янгидан ташкил этиладиган «Гўшт-сут савдо» Давлат-акциядорлик бирлашмаси негизида Ўзбекистон «Ўзбексавдо» акциядорлик компаниясини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш концернлари негизида республика (Қорақалпоғистон Республикаси) ва вилоятлар савдо-ишлаб чиқиш акциядорлик «Савдо» компанияларини барпо этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш акциядорлик «Савдо» компаниялари уларнинг тизимига кирмайдиган савдо ташкилотлари билан, шу жумладан матлубот кооперацияси тизимидаги савдо ташкилотлари билан фақат шартнома асосларида ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар «Ўзбексавдо» акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда харид қилиш соҳасида маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, фан-техника тараққиёти ютуқларини, савдо-сотиқни такомиллаштириш борасидаги жаҳон тажрибасини тармоққа жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси билан биргаликда истеъмол товарларини сотиш қоидаларини ишлаб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Гўшт-сут савдо» тизимини совутиш хўжалигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, совутиш омборларини шартнома асосида «Ўздавзахира» бош бошқармасига, давлат таъминоти муассасаларига, махсус истеъмолчиларга ва ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш акциядорлик «Савдо» компанияларига озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо иншоотларини лойиҳалаш ва қуришда ягона техникавий сиёсатни юритиш, технологик савдо ускуналарини таъмирлаш, тайёрлашда тармоқ корхоналарига амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо соҳасида реклама-ноширлик фаолиятини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш акциядорлик «Савдо» компаниялари, Тошкент шаҳар Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг истеъмол молларига бўлган талаб-эҳтиёжини жуда тўлиқ қондиришда, ватанимиз товар ишлаб чиқарувчиларидан, шу жумладан биржа ва ярмарка савдо тизими орқали товарларнинг танлов асосидаги улгуржи харидларини ўтказишда мулкчилик шаклларидан қатъи назар, савдо корхоналарига, жумладан матлубот кооперацияси тизимидаги корхоналарга тузилган шартномалар асосида ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзимизда ишлаб чиқарилаётганлари ички бозор эҳтиёжларини қопламаётган товарларнинг белгиланган тартибда амалга оширилаётган улгуржи импорт харидларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун ва савдо қоидалари савдо корхоналари томонидан бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, савдо корхоналарига реклама, товарлар етказиб бериш тўғрисида шартномалар тузиш ва ишлаб чиқарувчилар билан узоқ муддатли оқилона хўжалик алоқаларини ўрнатиш, техника билан қайта жиҳозлаш, замонавий савдо-технология жараёнларини тадбиқ этиш масалаларида шартнома асосида консалтинг хизматлари кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш акциядорлик «Савдо» компаниялари ҳамда Тошкент шаҳар Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти зиммаларига юкланган вазифаларни ҳал этишда уларга бутун чоралар билан ёрдам берсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларидан ва кимга бўйсунишидан қатъи назар, ватанимиз савдо тамғалари қўйилган савдо-ишлаб чиқариш фирмалари, шунингдек улгуржи-чакана савдо фирмалари тармоғини барпо этиш ва ривожлантиришга кўмаклашсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш акциядорлик «Савдо» компанияларининг, Тошкент шаҳар Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти, шунингдек, минтақа ҳудудида ишлаб турган барча саноат ва савдо корхоналарининг истеъмол бозорларини тўлдириш масалаларидаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлигини Ўзбекистон «Савдо» давлат-акциядорлик уюшмаси («Ўзбексавдо»)га айлантириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 5 майдаги ПФ-398-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 19 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-1897-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 297-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 19-сон, 177-модда; 2005 й., 28-29-сон, 204-модда; 2006 й., 23-сон, 201-модда)