Ҳужжат кучини йўқотган 19.12.1997 05.05.1992 йилдаги ПФ-398-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.12.1997
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САВДО ВАЗИРЛИГИНИ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ АКЦИОНЕРЛИК «САВДО» («ЎЗБЕКСАВДО») УЮШМАСИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 19 декабрдаги ПФ-1897-сон «Савдо соҳасида монополиядан чиқаришни чуқурлаштириш тўғрисида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига савдо хизматини ташкил қилишни тубдан яхшилаш, республика истеъмол бозорини халқ истеъмоли моллари билан тўлдириш, савдо соҳасида бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, барча мулкчилик шаклидаги савдо корхоналари билан ташкилотларнинг ташаббускорлиги ва тадбиркорлигини ривожлантириш учун шарт-шароитларни вужудга келтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг Савдо вазирлиги Ўзбекистон Давлат акционерлик «Савдо» («Ўзбексавдо») уюшмасига айлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбексавдо» юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган фаолиятини тўла хўжалик ҳисоби ва ўзини-ўзи бошқариш қоидалари асосида амалга оширадиган, савдо соҳасидаги давлат, ижара, жамоа, оилавий, хусусий ҳамда бошқа корхоналар ва ташкилотларни шартнома асосида бирлаштирадиган хўжалик уюшмасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоятлар савдо ва умумий овқатланиш бошқармаларининг, Тошкент шаҳар ҳокимияти савдо, умумий овқатланиш Бош бошқармаларининг негизида ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш концернлари ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу нарса белгилаб қўйилсинки, ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш концернлари ўз фаолиятида вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига ҳисобот берадилар ҳамда «Ўзбексавдо» уюшмасининг муассислари ҳуқуқи билан унинг таркибига кирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон давлат акционерлик «Савдо» уюшмаси бир ой муддат ичида ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш концерни тўғрисидаги намунали низомни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқлаши учун тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ республика давлат улгуржи савдо идоралари ва улгуржи-чакана савдо бирлашмаларини, вилоятлардаги улгуржи базаларни, савдо бошқармаларини, умумий овқатланиш трестларини хамда бошқа катта савдо корхоналари ва ташкилотларини акционерлик жамиятлари ва бирлашмаларига айлантириш мақсадга мувофиқ деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон давлат акционерлик «Савдо» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлигининг ҳуқуқий вориси деб ҳисоблансин ҳамда қуйидагилар унинг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол бозоридаги ҳолатнинг ўзгаришларини ҳисобга олиб аҳолининг товарларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш ва унинг истиқболини аниқлаш, бозор муносабатларига доир тадқиқотларни ўтказиш, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришга фаол таъсир кўрсатиш ва шу асосида аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда савдо хизмати даражасини юксалтиришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо соҳасида бозор муносабатларини ривожлантириш, савдо уйларидаги тижорат-воситачилик ва чет эл валютаси билан савдо қилинадиган дўконлар тармоғини барпо этишда, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарадиган корхоналар билан ўзаро манфаатли бевосита хўжалик алоқаларини ўрнатишда кўмаклашиши, товарларнинг улгуржи савдоси бўйича республика ва вилоятлар ярмаркаларини ўтказиш, товар биржалари билан ҳамкорликни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо акционерлик бирлашмалари ҳамда жамиятларининг ҳудудий савдо ишлаб чиқариш концернларининг, барча мулкчилик шаклидаги бошқа савдо корхоналари ва ташкилотларининг фаолиятини, шунингдек савдо тармоқларига эга бўлган вазирликлар, идоралар, уюшмалар, жамиятлар ва концернлар савдо соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқда ягона техникавий сиёсатни ўтказиш, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари тармоқларини қайта қуриш ҳамда техника билан қайта қуроллантиришга кўмаклашиш замонавий савдо технология ускуналарини товарларни сақлаш ва сотишнинг илғор технологиясини жорий этиш, савдо ташкил қилиш ва савдо техникаси соҳасида Ватанимиздаги ҳамда чет эллардаги тажрибани ўрганиш ва оммалаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикасининг Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси 10 кун муддат ичида Ўзбекистон давлат акционерлик «Савдо» уюшмасининг фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан қарор қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 5 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-398-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 7-сон, 268-модда)