Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШДА ДЙҲХХ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН НОСОЗ ДЕБ ТОПИЛГАН, ШУНИНГДЕК БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТЛАРДА ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТМАГАН ЁКИ ТЕГИШЛИ РУХСАТНОМАСИЗ ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАНГАН ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ РАҚАМИ БЕЛГИЛАРИНИ ЕЧИБ ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

ИЛОВА
Техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органлари томонидан носоз деб топилган, шунингдек белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтмаган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини ечиб олиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

I боб. Умумий қоидалар

II боб. Транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини ечиб олиш шартлари

III боб. Якуний қоидалар

1-ИЛОВА
Тегишли рухсатсиз қайта жиҳозланган транспорт воситалари

2-ИЛОВА
Рухсатномасиз қайта жиҳозланган ёки белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтмаган транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини ечиб олиш ДАЛОЛАТНОМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й. , 1-2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва 2012 йил 24 февралдаги 49-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й. , 11-сон, 115-модда) мувофиқ буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й. , 1-2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва 2012 йил 24 февралдаги 49-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й. , 11-сон, 115-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (бундан буён матнда ДЙҲХХ деб юритилади) органлари томонидан техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органлари томонидан носоз деб топилган транспорт воситасининг, шунингдек белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтмаган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини ечиб олиш тартибини белгилайди.
рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаси — мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатиб ўтилган қайта жиҳозланишлар билан транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасида акс эттирилмасдан қайта жиҳозланган транспорт воситаси;
5. Мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатиб ўтилган далолатномалар (бундан буён матнда далолатнома деб юритилади), уларни аниқ тузиш вақти кўрсатилган ҳолда (санаси ва соати), ДЙҲХХ органи ходими ҳамда транспорт воситасининг ҳайдовчиси (мулкдор, мулкдорнинг вакили) томонидан имзоланади, бир нусхаси транспорт воситасининг ҳайдовчисига (мулкдорга, мулкдорнинг вакилига) аниқланган техник носозликни ва рухсатномасиз қайта жиҳозланишларни бартараф этиш ёки ўрнатилган тартибда техник кўрикдан ўтказиш учун берилади хамда транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари ечиб олинади. Иккинчи нусхаси транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари билан ДЙҲХХ органи ходимида қолдирилади.
8. Техник носоз, рухсатномасиз қайта жиҳозланган ёки белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтмаган транспорт воситасининг ҳайдовчисига (мулкдорга, мулкдорнинг вакилига), мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатиб ўтилган транспорт воситалари бундан мустасно, ушбу камчиликларни бартараф этиш жойигача далолатноманинг тузилган вақтидан бошлаб 24 соат мобайнида далолатномага асосан транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларисиз бошқариб боришга рухсат этилади.
10. Мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатиб ўтилган транспорт воситалари қаттиқ шатакда ёки эвакуатор ёрдамида техника хизмати кўрсатиш станциясига (устахонага) ёхуд юридик шахсларнинг транспорт воситаларини сақлаш жойларига (бундан буён матнда сақлаш жойлари деб юритилади) техник носозликларни бартараф этиш учун олиб борилади. Бунда, руль бошқаруви ёки орқа габарит чироқлари ёнмайдиган транспорт воситалари уларни бартараф этиш жойларига фақатгина эвакуатор ёрдамида олиб борилади.
Тузилган сана: 20__ йил «___» ____________ вақти _______:_______________________

(соати, дақиқаси)

(ҳудуд)

Ушбу далолатнома______________________________________________________________
________________________________________________________ томонидан тузилди.

(ДЙҲХХ органи мансабдор шахсининг лавозими, унвони, Ф. И. О. )

1. Транспорт воситасининг маркаси,

6. Шасси (рама) рақами __________________

модели __________________________ _________________________________
2. Тури _______________________

7. Двигатель рақами _____________________

_________________________________
3. Ранги ______________________8. Кузовнинг рақами_____________________
4. Ишлаб чиқарилган йили__________

9. Транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасининг серияси ва рақами

____________________
5. Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами 10а*. Газ ёнилғиси тури__________________
белгиси ________________________________________________________
_________________________

(суюлтирилган газ, сиқилган газ)

10б*. Газ баллони ишлаб чиқарилган йил
__________
10в*. Газ баллони рақами_________________
10г*. Газ баллонидан фойдаланиш
муддати _______
10д*. Газ баллони синовдан ўтказилган
сана _____________________
10е*. Газ баллонини навбатдаги синовдан ўтказиш санаси_______________________________
11. Транспорт воситасининг тегишлилиги____________________________________________
_____________________________________________________________________________

( юридик шахснинг тўлиқ номи , жисмоний шахснинг Ф.И.О. )

12. Турган жойи (яшаш жойи)_____________________________________________________
13**. Қуйидагилар аниқланди:_____________________________________________________
_____________________________________________________________________________
14. Хулоса ____________________________________________________________________

(аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича)

15. Ечиб олинган давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари қайтариб олинадиган ДЙҲХХ органи _______________________________________________________________________

(ДЙҲХХ органининг номи, манзили)

ДЙҲХХ органи ходими __________________________________________________________

(имзо, Ф.И.О. )

Далолатнома нусхасини олдим ___________________________________________________

(имзо, Ф.И.О. , сана, вақт)

* 10-банд, агар транспорт воситаси газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган бўлса тўлдирилади.
** 13-бандда Техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органлари томонидан носоз деб топилган, шунингдек белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтмаган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини ечиб олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловасида кўрсатиб ўтилган қайта жиҳозланишлар ёки белгиланган муддатда техник кўрикдан ўтмаганлиги кўрсатилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси