Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2021 05.05.2008 йилдаги 274-сон
ONLINE TRANSLATE
Тошкент шаҳар ҳокими, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашма Кенгаши Раёсатининг Қўшма қарори, 05.05.2008 йилдаги 274-сон
Кучга кириш санаси
05.05.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокими
Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашма Кенгаши Раёсатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЁЗГИ ТАЪТИЛ КУНЛАРИДА МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ДАМ ОЛДИРИШ ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2008 йил 3 март «Ёшлар йили» Давлат дастурини амалга татбиқ этиш тўғрисида»ги 121-сонли қарорига асосан ҳамда таътил кунларида шаҳар меҳнаткашлари фарзандларини дам олдириш ва уларни соғломлаштириш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳокими ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг раёсати қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ёзги таътил кунларида мактаб ўқувчиларини дам олдириш ва соғломлаштиришга тайёргарлик кўриш ҳамда таъминлаш бўйича шаҳар комиссияси таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман ҳокимликлари, бошқармалар, тармоқ касаба уюшмаларининг шаҳар ташкилотлари, тасарруфида болалар соғломлаштириш оромгоҳи бўлган барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига таътил кунларида мактаб ўқувчиларини дам олдириш ва уларни соғломлаштириш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу борада қуйидагилар амалга оширилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча турдаги оромгоҳларда тиклаш-таъмирлаш ишларини 2008 йилнинг 25 май кунигача тугатиш учун зарур чоралар кўрилиб, уларда ўқувчиларнинг маънавий ва меҳнат тарбияси, соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт ишларини амалга оширишга шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар соғломлаштириш оромгоҳлари фаолиятини тўхтатиб қўйишга, уларни сотиш ёки бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўймаслик устидан назорат ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ёзги таътил кунларида мактаб ўқувчиларини дам олдириш ва соғломлаштиришга тайёргарлик кўриш ҳамда таъминлаш бўйича шаҳар комиссияси аъзолари ва тармоқ касаба уюшмалари шаҳар ташкилотлари раҳбарлари 2-иловага* мувофиқ оромгоҳларга бириктирилсин. Бириктирилган масъуллар зиммасига мавсумнинг мароқли ўтказилишини ташкил этиш ва доимий назоратга олиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1 ва 2-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимлари, Халқ таълими бош бошқармаси (Н.Х. Раҳмонқулова), ёзги мавсум мобайнида шаҳар мактаблари қошидаги кундузги оромгоҳларнинг самарали ишлашини эътиборга олган ҳолда уларни ташкил этиш ва молиялаштириш бўйича мажмуавий тадбирларни жорий йилнинг 1 майига қадар ишлаб чиқсинлар ҳамда амалга оширсинлар. Бунда, болалар соғломлаштириш оромгоҳларини бир меъёрда ишлаши билан боғлиқ бўлган, педагогик ва хизмат кўрсатувчи ходимларга ҳақ тўлаш каби барча хўжалик харажатлари Халқ таълими бош бошқармаси, туман халқ таълими бўлимлари томонидан молиялаштирилиши кўзда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимлари ва «Маҳалла» жамғармасининг туман бўлимлари бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига Болаларни дам олдириш ва соғломлаштиришни ташкил этиш бўйича Республика комиссияси томонидан белгиланган меъёрлар бўйича болаларнинг овқатланиши учун харажатларни туман халқ таълими бўлимларининг ҳисоб рақамига ўтказиш чоралари кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йилги соғломлаштириш мавсумида мактаблар қошида ташкил этилган кундузги оромгоҳларда болаларни дам олдириш бўйича юзага келган қарздорликни жорий йилнинг 15 майигача бартараф этиш чораларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқ таълими бош бошқармаси ( Н.Х. Раҳмонқулова), Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси (М.С. Исломов), Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш департаменти (Р.А. Абдумажитов), Маданият ва спорт ишлари бош бошқармаси ( Р.М. Хамидов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларга зарур бўлган малакали ходимларни танлаш ва уларни ўз вақтида ишга юбориш чоралари кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 2007 йил ёзги мавсумда педагогик кадрлар билан оромгоҳларни таъминланишидаги камчилик ва нуқсонларни эътиборга олган ҳолда 2008 йил мактаб ўқувчиларининг ёзги таътили мобайнида оромгоҳларда ишлаш учун юбориладиган тарбиячи ва етакчиларнинг касб маҳоратини ҳамда малакасини ошириш мақсадида Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси (Н.Х. Раҳмонқулова), «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Тошкент шаҳар Кенгаши (А.Х. Мирзажонов) ва педагогика кадрларини тайёрлайдиган олий ўқув юртлари — Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети (У.Ш. Бегимқулов), Тошкент Давлат Жаҳон тиллари университети (Ғ.Б. Шоумаров) ёзда оромгоҳларда етакчи ва тарбиячи бўлиб ишлашга юбориладиган талабалар учун 1-2 ҳафталик ўқув курслари ишлаб чиқилиб, уларни меъёрий ҳужжатлар ва ўқиш якуни бўйича тегишли гувоҳнома билан таъминласинлар ва жорий йилнинг 25 майига қадар барча болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг талабномаларига биноан етарли даражада етакчилар билан таъминлаш чораларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти (Ж.А. Акрамов) ёзги соғломлаштириш мавсумида болаларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари билан тўлиқ равишда қамраб олиш мақсадида Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси (Н.Х. Раҳмонқулова) ва «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Тошкент шаҳар Кенгаши (А.Х. Мирзажонов) билан биргаликда шаҳар мактабларида спортнинг турли тўгараклари, спортнинг оммавий турлари бўйича секцияларни ташкил этсин. Мазкур ишни мактабларда ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун 2008 йилнинг таътили даврида педагогик амалиёт ўташ сифатида институтнинг тайёргарлик кўрган магистрлари ҳамда талабалари мактабларга юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Маънавият тарғиботи маркази» шаҳар бўлими (И.Х. Абдуғаниев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавсум бошланиши арафасида (15 майга қадар) болалар соғломлаштириш оромгоҳларига маънавият ва маърифат хоналарини кўргазмали материаллар, педагог ходимларини услубий қўлланмалар ва адабиётлар билан таъминлашда амалий ёрдам берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш департаменти (Р.А. Абдумажитов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларни зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун уларни савдо ташкилотлари, тайёрлов идоралари ва шохобчаларига бириктириш ишлари амалга оширилсин. Оромгоҳларга сифатли маҳсулотлар берилиши, маҳсулотларнинг айрим турлари белгиланган нархлардан энг кам савдо устамаси қўйилган ҳолда сотилиши устидан назорат ўрнатилсин, шунингдек оромгоҳларни зарур маданий, спорт ва хўжалик анжомлари, саноат моллари билан (пул ўтказиш йўли орқали) таъминлаш чоралари кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Касаба уюшмаларининг тармоқ ташкилотлари ва хўжалик раҳбарлари: харид қилинган маҳсулотлар учун ҳисоб-китобни ўз вақтида амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Дори-дармон» бирлашмаси (В.В. Зиёева):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча оромгоҳларни керакли дори-дармонлар билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси (Ш.Ш. Мухамеджонов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотлар ва корхоналарнинг талабномаларига биноан болаларни оромгоҳларга етказиш учун техник жиҳатдан сифатли автобуслар ажратилсин. Ажратилган автобуслар автохизмат таннархи даражасида бўлиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ички ишлар бош бошқармаси (Қ.У. Нақибов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларда жамоат тартибини сақлаш учун милиция ходимлари бириктирилсин. Оромгоҳларга болаларни автотранспортда олиб бориш ва қайтиб олиб келишда йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминлансин ҳамда уларни ЙПХ автоэкипажлари томонидан кузатуви ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Б.Ж. Қурбонов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларда тозаликни сақлаш ва озиқ-овқатларни тайёрлашда санитария-гигиена меъёрларига қатъий риоя этилиши ҳамда тоза ва сифатли ичимлик суви билан таъминланиши назоратга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси (Р.Т. Ахмедов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёз мавсумида шаҳар ҳудудида ва Тошкент вилояти туманларида жойлашган оромгоҳларни вилоят электр тармоқлари корхонаси билан биргаликда узлуксиз равишда электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси (Т.М. Юлдашев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёзги мавсумга тайёргарлик қўриш ва мавсум давомида оромгоҳларда ёнғинни олдини олиш ҳолати, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аниқ режа-тадбирлар ишлаб чиқилсин ва унинг тўлиқ бажарилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (Э.Ж. Икромов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчки хавфи бўлиши мумкин бўлган ҳудудларда жойлашган оромгоҳларни чегара қўшинлари вакиллари билан биргаликда ўрганиб чиқиб, уларни кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг Тошкент шаҳар филиали (А.И. Толипжонов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатга биноан болалар соғломлаштириш оромгоҳларига спорт, оммавий ишларни жойларда ташкил этиш учун ҳомийлик ёрдами сифатида спорт инвентарлари ва жиҳозларини ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар бош бошқармаси (Ш.Р. Хожизадаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳларга зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббий ашёлар, хўжалик ва маданий-спорт анжомлари сотиб олиш, ходимларга иш ҳақи бериш учун маблағлар ва тўловларнинг ўз вақтида ўтказилиши назоратга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Маданият ва спорт ишлари бош бошқармаси (Р.М. Хамидов), «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати шаҳар Кенгаши (А.Х. Мирзажонов), Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг Тошкент шаҳар филиали (А.И. Толипжонов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёзги мавсум даврида оромгоҳларда болалар ўртасида маданий-маърифий ва спорт тадбирларини уюштириш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқсин ва жойларда ижроси таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. «Ўзбеккино» миллий агентлигининг шаҳар бўлими ( Б.С. Ортиқов ):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча оромгоҳларни махсус кино-видеофильмлар репертуари билан таъминласин ва ҳар бир оромгоҳда ҳар икки кунда фильмлар намойиш этилиши кўзда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. «Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент» газеталари (Д.И. Исроилов), «Тошкент телерадиоканали» ДУК (Ф. Зокиров):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб ўқувчиларининг таътили кунларида шаҳар меҳнаткашлари фарзандларини дам олдириш ва уларни соғломлаштириш ишларини мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилиши тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Б.И. Тохиров ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раисининг ўринбосари — маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири А.Н. Ефимов зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким А. ТЎХТАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 5 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
274-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг раиси Н. НАСИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 14 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-8-сон