02.06.2011 йилдаги 161-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭНЕРГИЯНИ ТЕЖАЙДИГАН ЛАМПАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШГА БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЎТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори халқаро стандартларга мувофиқ бўлган, энергия истеъмоли пасайишини ва мамлакатнинг энергетика ресурсларини тежашни таъминлайдиган энергияни тежайдиган замонавий лампалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва улар билан ички бозорни тўлдириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси томонидан ишлаб чиқилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 — 2015 йилларда энергияни тежайдиган замонавий лампалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва фойдаланилаётган чўғланиш лампаларини алмаштириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 — 2015 йилларда энергияни тежайдиган лампаларни маҳаллий ишлаб чиқариш ва улар билан ички бозорни тўлдиришнинг мақсадли параметрлари 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 10 январгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган фойдаланилаётган энергияни кўп сарфлайдиган чўғланиш лампаларини энергияни тежайдиган лампаларга алмаштириш жадвалларини, уларда идоравий мансуб ташкилотларнинг аниқ рўйхатини, йил чораклари бўйича алмаштиришнинг миқдор параметрларини, молиялаштириш манбаларини ва масъул шахсларни назарда тутган ҳолда, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган жадваллардан келиб чиқиб идоравий мансуб ташкилотлар томонидан мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари билан, шу жумладан ҳар йили ўтказиладиган Халқаро саноат ярмаркасида ва Кооперация биржасида энергияни тежайдиган лампаларни сотиб олишга шартномалар тузилишини белгиланган тартибда таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджетининг ҳар йилги параметрларини шакллантиришда Давлат бюджетидан молиялаштириладиган вазирликлар ва идораларга электр энергиясидан фойдаланиш харажатларини тегишлича пасайтиришни назарда тутган ҳолда бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида энергияни тежайдиган лампаларни сотиб олиш ва ўрнатишга маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2011 йил 1 сентябргача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига 2012-2013 йиллар мобайнида Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарларида ва бошқа йирик шаҳарларда шаҳар кўчаларини энергияни тежайдиган замонавий лампалардан фойдаланган ҳолда ёритишни модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга доир таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига шаҳарлар ва туманларда ўз ресурсини ишлаб бўлган энергияни тежайдиган лампаларни тўплаш ва сақлаш пунктлари, шунингдек уларни утилизация қиладиган корхоналар ташкил этиш бўйича таклифлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, тегишли лойиҳа институтлари янгидан тикланадиган объектларга, шу жумладан «Қишлоққурилишбанк» акциядорлик-тижорат банки кредитлари ҳисобига қишлоқ жойларда қуриладиган намунавий турар жойларга лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда фақат энергияни тежайдиган лампалардан фойдаланишни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида энергияни тежайдиган лампалардан фойдаланишнинг афзаллиги тўғрисидаги материаллар кенг ёритилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 2 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
161-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 июндаги 161-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 — 2015 йилларда энергияни тежайдиган замонавий лампалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва фойдаланилаётган чўғланиш лампаларини алмаштириш чора-тадбирлари дастури
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Тадбирлар‎

Амалга ошириш шакли‎

Амалга ошириш муддати‎

Масъул бажарувчилар‎

I. Энергияни тежайдиган лампалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш‎‎

1.‎

«NEO Sun Light» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасида йиллик қуввати 7 млн дона бўлган энергияни тежайдиган, спиралсимон, компакт люминесцент лампалар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш.*
‎3,4 млн доллар миқдоридаги инвестициялар ҳажми корхонанинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.‎

Бир йилда 7 млн дона лампа ишлаб чиқаришни ташкил этиш‎ 2011 йил‎ «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси‎
2.‎

«UzKor Lighting» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасида йиллик қуввати 7 млн дона бўлган энергияни тежайдиган U-симон люминесцент лампалар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш.*
‎Инвестициялар ҳажми 5,0 млн доллар миқдорида («Ўзэлтехсаноат» уюшмаси – 2 млн доллар ва «Shinghwa Lighting Co.Ltd» компанияси (Корея) 3,0 млн доллар).‎

Бир йилда 7 млн дона лампа ишлаб чиқаришни ташкил этиш‎ 2011 йил‎ «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси‎
3.‎

«CFM Pro Energies» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасида йиллик қуввати 2,67 млн дона бўлган энергияни тежайдиган ёруғликдиод лампа ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
‎5,0 млн доллар миқдоридаги инвестициялар ҳажми («Ўзсаноатмашимпекс» АК – 2,0 млн доллар ва «CFM Holding» компанияси (Сингапур) – 3,0 млн доллар).‎

Бир йилда 2,67 млн дона лампа ишлаб чиқаришни ташкил этиш‎ 2011 йил‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзсаноатмашимпэкс» ДАК‎
4.‎

Хорижий компаниялар билан йиллик қуввати 12 млн дона бўлган энергияни тежайдиган ёруғликдиод ва люминесцент лампа ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш.‎

Бир йилда 12 млн дона лампа ишлаб чиқаришни ташкил этиш‎ 2012-2013 йиллар‎ «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, энергияни тежайдиган лампалар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар‎
5.‎

Энергияни тежайдиган лампаларга оид амалдаги норматив-техник ҳужжатларни инвентаризация қилиш, уларни халқаро талабларга, санитария нормалари ва қоидаларига уйғунлаштириш.‎

Амалдаги норматив-техник ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш‎ Бир ой муддатда‎ Энергияни тежайдиган лампалар ишлаб чиқарадиган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда «Ўзстандарт» агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси‎

‎‎II. Фойдаланилаётган чўғланиш лампаларини энергияни тежайдиган лампаларга алмаштиришни ташкил этиш

6.‎

Фойдаланилаётган энергияни кўп сарфлайдиган чўғланиш лампаларини энергияни тежайдиган лампаларга алмаштириш жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплексларига киритиш. ‎

Фойдаланилаётган энергияни кўп сарфлайдиган лампаларни энергияни тежайдиган лампаларга алмаштириш жадваллари‎ Ҳар йили 10 январгача бўлган муддатда‎ Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари‎
7.‎

Ташкилотлар, корхоналар, савдо-чакана корхоналари билан энергияни тежайдиган лампаларнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари ўртасида, шу жумладан Халқаро Саноат Ярмаркасида ва Кооперация биржасида белгиланган тартибда шартномалар тузиш.‎

Шартномалар тузиш‎ Доимо‎ Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги‎
8.‎

Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарларида ва бошқа йирик шаҳарларда шаҳар кўчаларини энергияни тежайдиган замонавий лампалардан фойдаланган ҳолда ёритиш тармоқларини модернизация қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.‎

Инвестиция лойиҳалари, Ҳукумат қарори‎ 2012-2013 йиллар‎ Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари‎
9.‎

Ресурсини тугатган энергияни тежайдиган лампаларни аҳолидан ва юридик шахслардан тўплашни ташкил этиш, кейинчалик уларни утилизация қилиш пунктларига топшириш бўйича Низомни ишлаб чиқиш. ‎

Ҳукумат қарори‎ 2011 йил июль‎ «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар‎
10.‎

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар шаҳарлари ва туманларида, шунингдек Тошкент шаҳри туманларида ўз ресурсини тугатган энергияни тежайдиган лампаларни тўплаш ва сақлаш пунктлари, шунингдек уларни утилизация қилиш корхоналарини ташкил этиш.‎

Ҳукумат қарори‎ 2011 йил‎ «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари‎
11.‎

Импорт қилинадиган энергияни кўп сарфлайдиган чўғланиш лампаларига, энергияни тежайдиган лампаларга, шунингдек уларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларга бож тўловлари ставкаларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар киритиш.‎

Ҳукумат қарори‎ Ҳар йили, IV чорак‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, ишлаб чиқарувчи корхоналар‎
12.‎

Фойдаланиладиган энергияни тежайдиган лампаларнинг энергия самарадорлигига тегишли талабларни белгилаш ва мавжуд норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳамда энергияни тежайдиган лампалардан фойдаланиш тадбирлари ва прогноз параметрлари бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш.‎

Амалдаги норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш, мониторинг‎ Бир ой муддатда Доимо‎ Манфаатдор идоралар билан биргаликда «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси‎
13.‎

Энергияни тежайдиган лампалардан фойдаланишнинг афзалликлари тўғрисидаги материалларни, шунингдек уларни утилизация қилишни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.‎

Мавзули эшиттириш ва кўрсатувлар, ижтимоий роликлар, мақолалар ва шу бошқалар‎

Доимо‎ «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* лойиҳаларнинг биринчи босқичлари 2010 йилнинг иккинчи ярим йиллигида фойдаланишга топширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 июндаги 161-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 — 2015 йилларда энергияни тежайдиган лампаларни маҳаллий ишлаб чиқариш ва улар билан ички бозорни тўлдиришнинг мақсадли параметрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Кўрсаткичлар номи‎

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг номи‎

Ўлчов бирлиги‎

2011 йил‎

2012 йил‎

2013 йил‎

2014 йил‎

2015 йил‎

1.‎ Ишлаб чиқариш, ҳаммаси‎ млн дона‎ 6,3‎ 18,0‎ 28,0‎ 28,67‎ 28,67‎
шу жумладан:‎
1.1.‎ «NEO SUN LIGHT» МЧЖ ҚК‎ Энергияни тежайдиган спиралсимон компакт люминесцент лампалар‎ млн дона‎ 3,0‎ 7,0‎ 7,0‎ 7,0‎ 7,0‎
1.2.‎ «UzKor Lighting» МЧЖ ҚЎШМА КОРХОНАСИ‎ Энергияни тежайдиган U-симон люминесцент лампалар‎ млн дона‎ 3,0‎ 6,0‎ 7,0‎ 7,0‎ 7,0‎
1.3.‎ «CFM Pro Energies» МЧЖ ҚЎШМА КОРХОНАСИ‎ Энергияни тежайдиган ёруғликдиод лампалар‎ млн дона‎ 0,3‎ 2,0‎ 2,0‎ 2,7‎ 2,7‎
1.4‎. «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг янгидан ташкил этиладиган корхоналари, ҳаммаси‎ Энергияни тежайдиган люминесцент ва ёруғликдиод лампалар‎ млн дона‎ —‎ 3,0‎ 12,0‎ 12,0‎ 12,0‎
шу жумладан:‎ млн дона‎‎
1.4.1‎. Энергияни тежайдиган лампалар ишлаб чиқарадиган янгидан ташкил этиладиган корхона‎ Энергияни тежайдиган люминесцент лампалар‎ млн дона‎‎ —‎ 2,0‎ 8,0‎ 8,0‎ 8,0‎
1.4.2.‎ Ёруғликдиод лампалар ишлаб чиқарадиган янгидан ташкил этиладиган корхона‎ Энергияни тежайдиган ёруғликдиод лампалар‎ млн дона‎‎ —‎ 1,0‎ 4,0‎ 4,0‎ 4,0‎
2.‎ Ички бозорнинг эҳтиёжи‎ млн дона‎‎‎ 10,94‎ 22,49‎ 26,71‎ 27,3‎ 27,3‎
3.‎ Ички бозор эҳтиёжининг таъминланганлиги‎ %‎ 57,6‎ 80,0‎ 104,8‎ 105,1‎ 105,1‎
4.‎ Экспорт‎ млн дона‎‎‎ —‎ —‎ 1,29‎ 1,39‎ 1,39‎
5.‎ Фойдаланилаётган энергияни кўп сарфлайдиган чўғланиш лампаларини алмаштириш даражаси‎ %‎ 12,5‎ 37,5‎ 65,3‎ 86,3‎ 100,0‎