Ҳужжат кучини йўқотган 02.05.2020 20.04.2012 йилдаги 117-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 02.05.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИНИНГ ҲОЛАТИ ВА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАРАЖАСИ ИНДИКАТОРЛАРИНИ ҲАР ЧОРАКДА БАҲОЛАШ ТИЗИМИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4702-сонли «Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эркинлаштиришни давом эттириш ва эркин бозор иқтисодиёти йўлидан боришни янада жадаллаштириш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш динамикасини тизимли таҳлил қилиш ҳамда ишбилармонлик муҳити даражасини баҳолаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Давлат статистика қўмитаси, Марказий банк, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти билан биргаликда ишлаб чиқилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ишбилармонлик муҳитининг ҳолати ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражаси индикаторларини ҳар чоракда баҳолашнинг иловага мувофиқ тизими 2012 йил 1 июлдан бошлаб жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ишбилармонлик муҳитининг ҳолати ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражаси индикаторларини ҳар чоракда баҳолаш тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек индикаторларни ҳисоблаш ва сифатли баҳолаш методологиясига аниқлаштиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Марказий банк, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда ушбу қарорга иловада кўрсатилган бошқа вазирликлар ва идоралар ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунигача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ҳар бир минтақадаги ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини ва уни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолаш натижаларининг тақдим этилишини таъминласинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Ўзбекистон Республикасида, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини баҳолаш учун ҳар бир минтақада тадбиркорлик субъектларини репрезентатив танлаш асосида ҳар чоракда сўров ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ишбилармонлик муҳитининг ҳолати ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражаси индикаторларини ҳар чоракда баҳолаш тизими натижалари умумлаштирилишини ва мониторингини таъминлайди, ҳар бир минтақанинг рейтингини аниқлайди ҳамда мунтазам равишда иқтисодий шарҳ чиқаради, уни ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 20 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 117-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ишбилармонлик муҳитининг ҳолати ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражаси индикаторларини ҳар чоракда баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Индикатор (кўрсаткич)нинг номи‎

Ўлчов бирлиги‎

Индикатор (кўрсаткич)ни ҳисоблаш методикаси‎

Индикаторнинг сифат баҳоси‎

Масъул орган‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

‎‎1. Макроиқтисодий кўрсаткичларнинг мувозанатлилик индикаторлари

1.1.‎

Ялпи минтақавий маҳсулот (ЯММ)нинг ўсиш суръати ‎

%

ЯММнинг олдинги йилдаги шу даврга нисбатан ўсиш суръати

1 — Суст ўсиш (ўсиш 4% дан кам)
‎‎‎2 — Мўътадил ўсиш (ўсиш 4% дан 7%гача)
‎3 — Ўртача ўсиш (ўсиш 7% дан 10% гача)
‎‎4 — Жиддий ўсиш (ўсиш 10% дан ортиқ) ‎
Давлат статистика қўмитаси‎

1.2.‎

Истеъмол нархлари индекси‎

%‎ Товарлар (хизматлар)га нархлар (тарифлар)нинг гуруҳ индикаторларидан олдинги йилнинг тегишли даврига нисбатан ўртача ҳисобланган арифметик катталиги 1 — Юқори даража (ўсиш 10% дан ортиқ)
‎‎2 — Ўртача даража (ўсиш 6 дан 10% гача)
‎‎3 — Мўътадил даража (ўсиш 4,5 дан 6% гача);
‎‎4 — Паст даража (4,5% дан кам) ‎
Давлат статистика қўмитаси‎

1.3.‎

Инвестиция фаоллиги‎ %‎ Инвестициялар умумий ҳажмининг олдинги йилдаги шу даврга нисбатан ўсиш суръати ‎ 1 — Салбий даража (салбий кўрсаткич)
‎‎2 — Мўътадил даража (ўсиш 10% гача)
‎‎3 — Ўртача даража (ўсиш 10% дан 15% гача)
‎‎4 — Юқори даража (ўсиш 15% дан ортиқ) ‎
Давлат статистика қўмитаси

1.4.

Саноатнинг ЯММдаги улуши % Саноатнинг ЯММдаги салмоғи 1 — Паст даража (10% дан кам )
‎‎2 — Мўътадил даража (10% дан 20% гача)
‎‎3 — Ўртача даража (20% дан 28% гача)
‎‎‎4 — Юқори даража (28% дан юқори)
Давлат статистика қўмитаси

1.5.‎

Саноат маҳсулотининг аҳоли жон боши ҳисобига ўсиши‎ % Аҳоли жон боши ҳисобига саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг олдинги йилдаги шу даврга нисбатан ўсиш суръати 1 — Салбий даража (салбий кўрсаткич)
‎‎2 — Мўътадил даража (0% дан 5% гача)
‎‎3 — Ўртача даража (5% дан 10% гача)
‎‎4 — Юқори даража (10% дан юқори)
Давлат статистика қўмитаси‎

1.6.‎

ЯММда хизматлар улуши % Хизматлар кўрсатиш соҳасининг ЯММдаги салмоғи 1 — Паст даража (20% дан кам)
‎‎2 — Мўътадил даража (20% дан 40% гача)
‎‎3 — Ўртача даража (40% дан 60% гача)
‎‎4 — Юқори даража (60% дан юқори)
Давлат статистика қўмитаси‎

1.7.

Хизматлар ҳажмининг аҳоли жон боши ҳисобига ўсиши % Аҳоли жон боши ҳисобига кўрсатилган хизматларнинг олдинги йилдаги шу даврга нисбатан ўсиш суръати 1 — Паст даража (5% дан кам)
‎‎2 — Мўътадил даража (5% дан 10% гача)
‎‎3 — Ўртача даража (10% дан 15% гача)
‎‎4 — Юқори даража (15% дан юқори) ‎
Давлат статистика қўмитаси‎

2. Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш даражаси индикаторлари‎‎

2.1.

Саноат тармоқларини диверсификациялаш % Саноат маҳсулоти қўшилган қийматининг ялпи ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотига нисбати 1 — Салбий даража (20% дан кам)
‎‎2 — Мўътадил даража (20 дан 45% гача)
‎‎3 — Ўртача даража (45% дан 60% гача)
‎‎4 — Юқори даража (60% дан юқори)
Давлат статистика қўмитаси‎
2.2. Корхоналарни модернизациялашга, техника ва технология билан қайта жиҳозлашга инвестициялар % Ишлаб чиқаришни техника ва технология билан янгилашга йўналтирилган инвестициялар ҳажмининг олдинги йилдаги шу даврга нисбатан ўсиш суръати 1 — Салбий даража (ўсиш 4% дан кам)
‎‎2 — Мўътадил даража (4% дан 10% гача)
‎‎3 — Ўртача даража (10% дан 15% гача)
‎‎4 — Юқори даража (15% дан юқори)
Давлат статистика қўмитаси
2.3.‎ Саноатда меҳнат унумдорлиги‎ % Ҳисобот даврида банд бўлганлар сонига нисбатан қиёсий нархларда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг олдинги йилдаги тегишли даврга нисбати 1 — Паст даража (ўртача йиллик ўсиш 2% дан кам)
‎‎2 — Мўътадил даража (ўртача йиллик ўсиш 2% — 3,5% доирасида)
‎‎3 — Ўртача даража (ўртача йиллик ўсиш 3,5% - 4,5% доирасида)‎
‎4 — Юқори даража (ўртача йиллик ўсиш 4,5% дан ортиқ)
Давлат статистика қўмитаси‎
2.4.‎ ЯММда экспорт улуши % Экспорт қилинган маҳсулот ҳажмининг ЯММ ҳажмига нисбати 1 — Паст даража (15% дан кам)
‎‎2 — Мўътадил даража (15% дан 30% гача)
‎‎3 — Ўртача даража (30% дан 45% гача)
‎‎4 — Юқори даража (45% дан юқори)
Давлат статистика қўмитаси
‎‎3. Ишбилармонлик муҳитини шакллантириш даражаси индекслари
3.1. Рақобат муҳитини ривожлантириш индекси
3.1.1.‎ Тадбиркорликнинг янги субъектларини ташкил этиш %‎ Янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектларининг ҳисобот даврида фаолият кўрсатган субъектлар умумий ҳажмидаги улуши‎ 1 — Паст даража (5% дан кам)
‎‎2 — Мўътадил даража (5% дан 10% гача)
‎‎3 — Ўртача даража (10% дан 15% гача)
‎‎4 — Юқори даража (15% дан юқори) ‎
Давлат статистика қўмитаси‎
3.1.2.‎ Тадбиркорлик субъектларининг фаоллиги % Ишламаётган тадбиркорлик субъектлари сонининг рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектларининг умумий сонига нисбати 1 — Салбий даража (20% дан юқори)
‎‎2 — Ўртача даража (15% дан 20% гача)
‎‎3 — Мўътадил даража (10% дан 15% гача)
‎‎4 — Паст даража (10% гача)
Давлат статистика қўмитаси‎
3.1.3.‎ Инвестицияларнинг хорижий инвесторлар учун жалб этувчанлиги % Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кафолатланмаган кредитлар ҳажмининг жами инвестициялар ҳажмига нисбати 1 — Паст даража (10% дан кам)
‎‎2 — Мўътадил даража (10% дан 25% гача)
‎‎3 — Ўртача даража (25% дан 35% гача)
‎‎4 — Юқори даража (35% дан юқори)
Давлат статистика қўмитаси‎
3.1.4.‎ Кичик тадбиркорликни (бизнесни) ривожлантириш‎ % Кичик тадбиркорлик (бизнес)нинг ЯММдаги улуши 1 — Паст даража (25% дан кам)
‎‎2 — Мўътадил даража (25% — 40% доирасида)
‎‎3 — Ўртача даража (40% — 60% доирасида)
‎‎‎4 — Юқори даража (60% дан юқори)
Давлат статистика қўмитаси‎
3.1.5. 1000 киши ҳисобига кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларининг сони % Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари сонининг 1000 киши ҳисобига нисбати‎ 1 — Паст даража (0 дан 5 гача)
‎‎2 — Мўътадил даража (5 дан 15 гача)
‎‎3 — Ўртача даража (15 дан 35 гача)
‎‎4 — Юқори даража (35 дан юқори)
Давлат статистика қўмитаси‎‎
3.1.6.‎ Банкротлик индекси ‎ %‎ Банкрот корхоналар сонининг рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектларининг умумий сонига (ортиб борувчи якун билан) нисбати ‎ 1 — Салбий даража (5% дан юқори)
‎‎2 — Ўртача даража (2% дан 5% гача)
‎‎3 — Мўътадил даража (1% дан 2% гача)
‎‎4 — Паст даража (1% гача)
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси
3.2. Ишбилармонлик муҳити ҳолатининг индекси
3.2.1.‎ Молиявий муҳит ҳолатининг индекси‎ -100 … 100 балл‎

‎‏Индекслар тадбиркорлик субъектларини репрезентатив танлаш асосида, сўровлар маълумотлари бўйича ҳисоблаб чиқилади ва тадбиркорлар томонидан ишбилармонлик муҳити тўғрисидаги жорий ва кутилаётган вазият қуйидаги шкала бўйича баҳоланади:‎
‎0 — ижобий вазият ва кутиш;
‎‎≤‎0 — салбия вазият ва кутиш.

1 — олдинги йилнинг шу давридагидан пасайган;
‎2 — ўзгармаган;
‎‎3 — ошган
‎‏
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти‎‏
3.2.2. Моддий ресурслар ва инфратузилмадан фойдаланиш индекси -100 … 100 балл
3.2.3.‎ Институционал муҳит ҳолатининг индекси‎ -100 … 100 балл
3.2.4.‎ Солиқ муҳити ҳолатининг индекси‎ -100 … 100 балл
4. Иқтисодиётнинг хусусий секторини ривожлантириш индикаторлари
4.1.‎ Кичик тадбиркорлик (бизнес)нинг аҳоли бандлигидаги улуши ‎ % Кичик тадбиркорлик (бизнес)нинг аҳоли бандлигидаги салмоғи 1 — Салбий даража (70% дан кам)
‎‎2 — Мўътадил даража (70% дан 75% гача)
‎‎3 — Ўртача даража (75% дан 80% гача)
‎‎4 — Юқори даража (80% дан юқори)
Давлат статистика қўмитаси‎
4.2. Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларининг экспорти‎ % Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари экспортининг жами экспорт ҳажмидаги улуши‎ 1 — Паст даража (10% дан кам)
‎‎2 — Мўътадил даража (10% дан 15% гача)
‎‎3 — Ўртача даража (15% дан 25% гача)
‎‎4 — Юқори даража (25% дан юқори)
Давлат статистика қўмитаси
4.3.‎ Кичик тадбиркорлик (бизнес) экспорти ҳажмларининг ўсиш суръати % Кичик тадбиркорлик (бизнес) экспорти ҳажмларининг ўсиш суръати ‎ 1 — Паст даража (ўсиш 8% дан кам)
‎‎2 — Мўътадил даража (8% дан 12% гача)
‎‎3 — Ўртача даража (12% дан 15% гача)
‎‎4 — Юқори даража (15% дан юқори)
Давлат статистика қўмитаси
4.4. Нодавлат сектори инвестицияларининг ҳажми % Нодавлат секторида асосий капиталга инвестицияларнинг капитал қўйилмалар умумий ҳажмидаги улуши‎ 1 — Паст даража (75% дан кам)
‎‎2 — Мўътадил даража (75% дан 80% гача)
‎‎3 — Ўртача даража (80% дан 85% гача)
‎‎4 — Юқори даража (85% дан юқори) ‎
Давлат статистика қўмитаси
5. Молия-банк секторини ривожлантириш индикаторлари
5.1.‎ Узоқ муддатли кредитлаш‎ % Узоқ муддатли кредитларнинг тижорат банклари кредит портфели умумий ҳажмидаги улуши‎ 1 — Паст даража (60% дан кам)
‎‎2 — Мўътадил даража (60% дан 65% гача)
‎‎3 — Ўртача даража (65% дан 70% гача)
‎‎4 — Юқори даража (70% дан юқори)
Марказий банк
5.2. Кредит ташкилотлари кредит қўйилмалари ҳажмининг динамикаси % Кредит ташкилотлари кредит қўйилмаларининг ўсиш суръати 1 — Паст даража (пасайиш)
‎‎2 — Мўътадил даража (номинал ЯММнинг ўсиш суръатидан паст)
‎‎3 — Ўртача даража (ЯММнинг ўсиш суръатига мувофиқ)
‎‎‎4 — Юқори даража (номинал ЯММнинг ўсиш суръатларидан юқори )
Марказий банк
5.3. Кредит ташкилотларидаги депозитлар ҳажмининг динамикаси % Кредит ташкилотларида депозитларнинг ўсиш суръати 1 — Паст даража (пасайиш)
‎‎2 — Мўътадил даража (номинал ЯММнинг ўсиш суръатларидан паст )
‎‎3 — Ўртача даража (ЯММнинг ўсиш суръатларига мувофиқ)
‎4 — Юқори даража (номинал ЯММнинг ўсиш суръатларидан юқори )
Марказий банк
5.4. Аҳолининг банклардаги омонатлари ҳажмининг динамикаси % Тижорат банкларида аҳоли омонатларининг ўсиш суръати 1 — Паст даража (пасайиш)
‎‎2 — Мўътадил даража (минтақа аҳолиси реал даромадларининг ўсиш суръатларидан паст)
‎‎3 — Ўртача даража (минтақа аҳолиси реал даромадларининг ўсиш суръатларига мувофиқ)‎
‎4 — Юқори даража (минтақа аҳолиси реал даромадларининг ўсиш суръатларидан юқори)
Марказий банк
5.5. Кичик бизнесни кредитлаш‎ % Кичик бизнес субъектларига ажратилган кредитларнинг олдинги йилдаги шу даврга нисбатан ўсиш суръати 1 — Паст даража (5% дан кам)
‎‎2 — Мўътадил даража (5% дан 10% гача)
‎‎3 — Ўртача даража (10% дан 15% гача)
‎‎4 — Юқори даража (15% дан юқори)
Марказий банк
6. Минтақани ижтимоий ривожлантириш индикаторлари
6.1.‎ Аҳоли жон боши ҳисобига ЯММ ҳажми‎ % Аҳоли жон боши ҳисобига ялпи минтақавий маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 1 — Суст ўсиш (ўсиш 2% дан кам)
‎‎2 — Мўътадил ўсиш (ўсиш 2% дан 5% гача)
‎3 — Ўртача ўсиш (ўсиш 5% дан 10% гача)
‎‎4 – Юқори ўсиш (ўсиш 10% дан ортиқ)
Давлат статистика қўмитаси
6.2.‎ Кичик тадбиркорлик (бизнес)дан даромадларнинг аҳоли жами даромадлари умумий ҳажмидаги салмоғи‎ %‎ Кичик тадбиркорлик (бизнес)дан даромадлар ҳажмининг аҳоли жами даромадлари умумий ҳажмига нисбати‎ 1 — Паст даража (20% дан кам)
‎‎2 — Мўътадил даража (20% — 40% доирасида)
‎‎3 — Ўртача даража (40% — 60% доирасида)
‎4 — Юқори даража (60% дан юқори)
Давлат статистика қўмитаси
6.3.‎ Ишсизлик даражаси‎ %‎ Ишсизлар сонининг иқтисодий фаол аҳоли умумий сонига нисбати‎ 1 — Салбий даража (10% дан юқори)
‎‎2 — Ўртача даража (6% дан 10% гача)
‎‎‎3 — Мўътадил даража (3% дан 6% гача)
‎‎4 — Паст даража (3% дан кам) ‎
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси
6.4. Меҳнат бозоридаги танглик даражаси киши‎ 1 та бўш жой ҳисобига тўғри келадиган ишсизлар (ишга жойлашишга муҳтож шахслар) нисбати‎ 1 — Салбий даража (6 кишидан юқори)
‎‎2 — Ўртача даража (4 дан 6 кишигача)
‎‎3 — Мўътадил даража (2 дан 4 кишигача)
‎‎4 — Паст даража (2 кишигача)
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
6.5. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига иш қидириб мурожаат қилган шахсларни ишга жойлаштириш даражаси % Ишга жойлашганларнинг маҳаллий меҳнат органларига иш қидириб мурожаат қилган шахслар умумий сонидаги салмоғи‎ 1 — Паст даража (75% дан кам)
‎‎2 — Мўътадил даража (75% дан 85% гача)
‎‎3 — Ўртача даража (85% дан 90% фоизгача)
‎‎4 — Юқори даража (90% дан юқори)
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
6.6. Истеъмол товарларининг фойдаланувчанлиги %‎ Аҳоли жон боши ҳисобига истеъмол товарлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 1 — Паст даража (ўсиш 4% дан кам)
‎‎2 — Мўътадил ўсиш (ўсиш 4% дан 8% гача)
‎3 — Ўртача ўсиш (ўсиш 8% дан 12% гача)
‎‎4 — Жиддий ўсиш (ўсиш 12% дан ортиқ)
Давлат статистика қўмитаси
6.7.‎ Аҳоли жон боши ҳисобига пулли хизматлар ўртача ҳажмининг ўсиши‎ %‎ Аҳоли жон боши ҳисобига пулли хизматлар кўрсатиш ҳажмининг ўсиш суръати 1 — Паст даража (ўсиш 7% дан кам)
‎‎2 — Мўътадил даража (7% дан 10% гача)
‎‎3 — Ўртача даража (10% дан 15% гача)
‎‎4 — Юқори даража (15% дан юқори)
Давлат статистика қўмитаси
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 192-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)