04.04.2012 йилдаги 99-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи

Т/р

Чора-тадбирлар

Масъуллар

Молиялаштириш манбаи

Бажариш муддатлари

1.Табиий офат оқибатида зарар кўрган умумфойдаланишдаги:
4Р241 «Оқтош ш. — Хатча қ. — Аболик қ.» ва 4К252 «Ғ. Ғулом СИУ — Болғали қ. — У. Юсупов СИУ» автомобиль йўлларининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган ҳамда табиий офатдан зарар кўрган қисмларини тўла таъмирлаш (тиклаш) ишларини якунлаш;
4Р43 «М39 автойўли — Маржонбулоқ қ. — Зармитан қ. — Қўшработ қ.» автомобиль йўлининг табиий офатдан зарар кўрган ва Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган қисмида ҳозирги кунда Жиззах КХСИТФК томонидан бажарилаётган тўла таъмирлаш ишларини тўхтатиш, табиий офат оқибатлари инобатга олинган ҳолда дастлабки ишчи лойиҳани қайтадан ишлаб чиқиш, экспертиза хулосаларини олиш, тўла таъмирлаш (тиклаш) ишларини амалга ошириш

«Ўзавтойўл» ДАК, Республика йўл жамғармаси

Республика йўл жамғармаси

2012 йил 2-3-чораклар
2.Табиий офат оқибатида Қўриқ ва Турк қишлоқларига борувчи автомобиль йўлларида бузилган 2 та кўприкни қайта тиклашВилоят ҳокимлигиМаҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари2012 йил 2-чорак
3.Табиий офат натижасида зарар кўрган газ тармоқларини қайта тиклаш ва янги қуриладиган 2 та уй-жой мавзеларида ўрта босимли келтирувчи газ тармоқларини қуриш;
Мавзелар ичида тарқатувчи газ тармоқларини қуриш ва аҳоли хонадонларини газлаштириш
Ўзтрансгаз» компанияси, вилоят ҳокимлиги «Ўзтрансгаз» компанияси маблағи2012 йил 2-3-чораклар
2012 йил 3-4-чораклар
4.Табиий офат оқибатида зарар кўрган ним-станциялар ҳамда электр тармоқларини тиклаш, таъмирлаш ва янгиларини ўрнатиш, шунингдек уй-жойлар қуриладиган мавзеларда электр тармоқларини қуриш«Ўзбекэнерго» ДАК, вилоят ҳокимлиги «Ўзбекэнерго» ДАК маблағи2012 йил 2-3-чораклар
5.Табиий офат оқибатида зарар кўрган Жума, Тошкамар, Рамазон ва Шўрчи қишлоқларида 4 та сув қудуғини ҳамда Жума, Рамазон ва Турк қишлоқларида 8,7 км ичимлик сув тармоғини таъмирлаш ва тиклаш учун ишчи лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш«Ўзкоммунхизмат» агентлиги«Ўзкоммунхизмат» агентлиги учун 2012 йилга ажратилган марказлашган капитал маблағлар ҳисобидан2012 йил 3-4-чораклар
6.Табиий офат оқибатида зарар кўрган аҳоли учун янги уй-жой қурилишига ипотека кредитлари белгиланган тартибда ажратилишини таъминлашМарказий банк ва тижорат банклари Тижорат банклари маблағи2012 йил 2-чорак
7.Табиий офат оқибатида бузилиб, яшаш учун яроқсиз ҳолга келган 234 та уй-жой эгаларига имтиёзли нархларда қурилиш материаллари харид қилишлари учун белгиланган тартибда маблағ ажратишМолия вазирлиги,
вилоят ҳокимлиги
Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармаси (2092 млн сўм) ва маҳаллий бюджет маблағлари 2012 йил 2-3-чораклар
8.Табиий офатдан талафот кўрган мактабларда ва хўжаликлараро ички йўллар ҳамда кўприкларда бажариладиган ишларга лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан маблағ ажратишВилоят ҳокимлигиВилоят маҳаллий бюджети ижроси жараёнида ҳосил бўладиган қўшимча даромадлар ҳисобидан2012 йил 2-3-чораклар
9.Табиий офат оқибатида яроқсиз холга келган 11-умумтаълим мактаби биноси ўрнига 180 ўқув ўринли янги бино қурилишини 2012 йилда амалга ошириш бўйича таклиф киритиш Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари 2012 йил 2-чорак
10.Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида содир бўлган табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларини мувофиқлаштиришФавқулодда вазиятлар вазирлиги2012 йил давомида