Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИ ТОМОНИДАН АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР СОТИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2012 йил 7 мартдаги 65-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар фақат алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномалари асосида сотилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун ойига энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида йиғим ундирилади, тушган маблағлар кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган тартибда тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномалари бериш функциялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномалари бериш бўйича махсус комиссияларга юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси умумий овқатланиш корхоналари томонидан ушбу қарор талабларига изчил риоя этилиши юзасидан қатъий назоратни таъминласин ҳамда алкоголли маҳсулотларни сотишда ҳуқуқ бузилишларига йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг буюртманомалари бўйича тегишли ҳимояланиш даражаларига эга бўлган махсус бланкаларда алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаларининг зарур миқдорда тайёрлаб берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 28 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 мартдаги 89-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси (кейинги ўринларда рухсат гувоҳномаси деб аталади) бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.Умумий овқатланиш корхоналари алкоголли маҳсулотларни сотишни фақат ушбу Низомга мувофиқ берилган рухсат гувоҳномаси мавжуд бўлгандагина амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Рухсат гувоҳномаси бериш (амал қилиш муддатини 10 кунгача тўхтатиб туриш, шунингдек амал қилиш муддатини тўхтатиш, уни бекор қилиш юзасидан суд тартиботини бошлаш) тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномалари бериш бўйича махсус комиссиялар (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларни қабул қилиш, улар бўйича Комиссия хулосалари ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномалари олишга оид ҳужжатларни кўриб чиқиш комиссиялари (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида йиғим ундирилади, тушган маблағлар кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Рухсат гувоҳномаси ҳар бир умумий овқатланиш объекти учун аризада кўрсатилган муддатга, лекин кўпи билан икки йил муддатга, ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ схема ва шакл бўйича берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Рухсат гувоҳномаси олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Рухсат гувоҳномаси олиш учун умумий овқатланиш корхонаси ўзи жойлашган жойдаги ишчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсат гувоҳномаси олиш учун ариза, унда умумий овқатланиш корхонасининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банкнинг номи ва банкдаги ҳисоб-китоб рақами кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий овқатланиш корхонасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсат гувоҳномаси олиш учун ариза бериш вақтига келиб шаҳарларда — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдорида ҳамда қишлоқ жойларда ва узоқ тоғли туманларда — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 50 баравари миқдорида шакллантирилган устав фондининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси. Агар устав фонди пул шаклида шакллантирилган бўлса — бу тўғридаги тасдиқловчи ҳужжат хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилади. Устав жамғармаси бошқача мулк билан шакллантирилган тақдирда ушбу мулкка эгалик ҳуқуқини, унинг қийматини ва унинг устав фондига киритилишини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ёнғинга қарши, санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлган омборхоналари ва жиҳозлари бўлган ўзининг ёки ижарага олинган умумий овқатланиш объектининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси. Умумий овқатланиш корхонаси ўзининг умумий овқатланиш объектига эга бўлган тақдирда унинг томонидан ушбу объектга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади. Умумий овқатланиш объекти ижарага олинган бўлса, ижара шартномасидан ташқари, ушбу объектнинг ижарачига тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси тақдим этилади. Бунда умумий овқатланиш объектлари ўқув, спорт ва диний муассасалар ҳудудида, жамоат транспорти бекатларида, даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудида, ушбу муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ошхоналарида жойлашмаслиги керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Умумий овқатланиш корхонасидан ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳужжатлар ишчи органга бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситалари орқали тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар ишчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисидаги белги қўйилган ҳолда ариза берувчига топширилади (юборилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун умумий овқатланиш корхонаси — ариза берувчи жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Аризаларни ишчи орган томонидан кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ишчи орган тақдим этилган ҳужжатларни 5 иш куни мобайнида ўрганиб чиқади ва уларнинг ишончлилигини, шунингдек ушбу Низомда назарда тутилган талабларга мувофиқлигини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ишчи органнинг барча аъзолари томонидан бир овоздан қарор қабул қилинган тақдирда рухсат гувоҳномаси бериш тўғрисида Комиссияга таклиф киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи орган томонидан Комиссияга ижобий хулоса киритилган тақдирда, хулоса билан бир вақтда, умумий овқатланиш корхонаси томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ва нақд тушумни банклар кассасига топширишнинг прогноз ҳажмлари тақдим этилади, уларга ҳар чоракда ишчи орган томонидан тузатишлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ишчи орган хулосасини кўриб чиқиш ва рухсат гувоҳномасини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссия ишчи орган томонидан тақдим этилган ҳужжатларни 10 иш кун мобайнида ўрганиб чиқади ва Комиссиянинг барча аъзолари томонидан бир овоздан қарор қабул қилинган тақдирда рухсат гувоҳномаси бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қабул қилингандан сўнг Комиссия умумий овқатланиш корхонасини қабул қилинган қарор тўғрисида 3 иш куни мобайнида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Рухсат гувоҳномаси Комиссия раиси томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсат гувоҳномаси бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига, ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раиси рухсат гувоҳномаси бланкаларидан мақсадли фойдаланилиши, уларнинг сақланиши ва ҳисобга олиниши юзасидан шахсан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсат гувоҳномаси бланкаларининг ҳисоби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан, Берилган рухсатномаларни рўйхатга олиш дафтарида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидагилар рухсат гувоҳномаси беришнинг рад этилиши учун асослар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий овқатланиш корхонаси томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқ эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсат гувоҳномаси беришнинг бошқа асослар бўйича, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаблари бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий овқатланиш корхонаси рухсат гувоҳномаси беришнинг рад этилиши тўғрисидаги қарор юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят билдириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда рухсат гувоҳномаси беришнинг рад этилиши тўғрисидаги қарор ёзма шаклда, Комиссия раисининг имзоси билан умумий овқатланиш корхонасига берилади (юборилади). Ушбу қарорда рад этишга сабаб бўлган камчиликларни тугатиш ва ҳужжатларни такроран тақдим этиш учун етарли бўлган муддат кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Рухсат гувоҳномасини қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Умумий овқатланиш корхонаси қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда умумий овқатланиш корхонаси ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда умумий овқатланиш корхонаси жойлашган жойдаги ишчи органга рухсат гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши, аризага кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолда рухсат гувоҳномаси қайта расмийлаштирилгунгача умумий овқатланиш корхонаси алкоголли маҳсулотлар сотишни илгари берилган рухсат гувоҳномаси асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Рухсат гувоҳномасини қайта расмийлаштиришда тегишли ўзгартиришлар Берилган рухсатномаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарига киритилади. Рухсат гувоҳномасини қайта расмийлаштириш умумий овқатланиш корхонасининг зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда рухсат гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси тушган вақтдан бошлаб 5 иш куни мобайнида ишчи орган томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Рухсат гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш умумий овқатланиш корхонасининг аризаси бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсат гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ишчи органга рухсат гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтишидан 15 кун олдин берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсат гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш ёки муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор рухсат гувоҳномаси бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган, муддати ўтмаган рухсат гувоҳномасининг ўрнига умумий овқатланиш корхонаси аризаси бўйича дубликат берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Рухсат гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Давлат солиқ хизмати органларининг тақдимномаси бўйича Комиссия томонидан рухсат гувоҳномасининг амал қилиш муддатини 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор умумий овқатланиш корхонасида алкоголли маҳсулотларни сотиш қоидалари бузилганлиги, шу жумладан нақд пул тушумини инкассация қилишдаги бузилишлар аниқланган тақдирда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Рухсат гувоҳномасининг амал қилиши таъмирлаш ишлари бажарилиши муносабати билан, шунингдек бошқа шунга ўхшаш ҳолларда вақтинча тўхтатиб турилганда умумий овқатланиш корхонаси бу тўғрида Комиссияни ва давлат солиқ хизмати органини ёзма шаклда хабардор қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Рухсат гувоҳномасининг амал қилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий овқатланиш корхонаси томонидан алкоголли маҳсулотларни умумий овқатланиш корхоналарида сотиш қоидалари мунтазам равишда ёхуд бир марта қўпол бузилган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда суд тартибида тўхтатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Рухсат гувоҳномаси унинг қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги ҳолати аниқланганда, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Ушбу Низомнинг бузилганлиги учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-илова
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Рухсат гувоҳномаси ҳар бир умумий овқатланиш объектига алоҳида берилади. Нотариус томонидан тасдиқланмаган рухсат гувоҳномаси нусхаси ҳақиқий ҳисобланмайди.