03.06.2010 йилдаги 157-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВИЛОЯТ ИЧКИ ИСТЕЪМОЛ БОЗОРИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ НАРХИНИНГ АСОССИЗ РАВИШДА ОШИБ КЕТИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда ички истеъмол бозорларини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан тўлдириш, нархларни асоссиз равишда ошиб кетишини олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, гўшт ва сут маҳсулотлари нархини барқарор ушлаб туриш мақсадида четдан 4 мингга яқин наслли қорамоллар олиб келинди ҳамда сунъий қочириш ишларини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. Чорвачиликда маҳсулдорликни ошириш мақсадида ҳудудларда 21 та ихтисослашган махсус бирлашмалар ташкил этилиб, аҳоли пунктларида уларнинг 202 та шохобчалари очилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида чет эл технологиясида юқори ҳосилли янги боғлар барпо этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан тўғридан-тўғри харидорларга етказиш ва харидорларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳрида жорий йилда 70 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилувчи замонавий типдаги савдо дўконлари қурилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, бугунги кунда чорвачилик, паррандачилик маҳсулотларини етиштириш ва бозорларга етказиб бериш ҳамда харидорларга сотиш тизимидаги ҳақиқий аҳвол ўрганилганда, жойларда бу борада тизимли иш ташкил этилмаганлиги, бу масалаларга шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан етарлича эътибор берилмаётганлиги, аксарият ҳокимлар фақат пахта ва ғалла агротехник тадбирларини бажариш билан шуғулланиш баҳонасида тумандаги чорвачилик, паррандачилик фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда асаларичилик, балиқчилик хўжаликлари фаолияти билан етарлича шуғулланмаяптилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада бугунги кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари шу жумладан, гўшт, сут, тухум, мева-сабзавот, полиз, картошка маҳсулотларининг бозорда нархини арзонлаштириш бўйича ишлар талабга жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойларда деҳқон бозорлари, солиқ ва ветеринария хизмати ходимлари томонидан етарлича назорат ҳамда ташкилий тадбирлар белгиланмаганлиги, нархларнинг ўсиб кетишига ва аҳолига сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказилишига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ички истеъмол бозорларида сотилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш ҳамда нархларнинг асоссиз равишда ошиб кетишини олдини олиш ва Республика Ҳукумати томонидан белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2010 йил 1 июнь куни ўтказилган Республика сим орқали йиғилиши топшириқлари ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шаҳар ва туманлар ҳокимларининг жойларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг асоссиз равишда ошиб кетишини олдини олиш, бунинг учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга зарур шароитлар яратиш бўйича олиб бораётган ишлари талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилсин ва 1 ҳафта муддатда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, Тошкент шаҳар ва вилоят аҳолисини узлуксиз равишда арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш юзасидан махсус комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқланган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун вилоят ҳокимлигига топширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят ички истеъмол бозорларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархларининг асоссиз равишда ошиб кетишини олдини олиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳар ва туманларда иловадаги таркибда ҳокимлар бошчилигида ҳудудий ишчи гуруҳлар тузилиб, фаолияти ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоят шаҳар ва туманларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навосини барқарор сақлаб туриш ҳамда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини аҳолига узлуксиз равишда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятдаги йирик паррандачилик корхоналарининг шаҳарларга бириктирилиши 2-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманларда чорвачилик йўналишида фаолият юритаётган фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан Тошкент шаҳар ва вилоят шаҳарлари бозорларига гўшт (мол, қўй, чўчқа гўшти) маҳсулотларини олиб келиб сотиш топшириғи 3-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парранда гўшти ва тухум етказиб бериш бўйича туманларнинг Тошкент шаҳри бозорларига бириктирилиши 4-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот, узум, полиз, картошка маҳсулотларини етказиб бериш бўйича туманларнинг Тошкент шаҳри туманларига ва вилоят шаҳарларига бириктирилиши 5-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманларда томчилатиб суғориш асосида боғлар ва токзорларни 2011 йилда барпо этиш топшириғи 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вилоят ва ҳудудий Ишчи гуруҳларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки кун муддатда барча туман ва шаҳар бозорларидаги гўшт расталари ва қассобхона-дўконларни тўлиқ хатлов (инвентаризация)дан ўтказиб, уларни гўшт (мол, қўй, чўчқа) ва сут маҳсулотлари, парранда гўшти, балиқ ва тухум билан савдо қилувчи махсус «солиқ», «банк» ва «ҳоким» расталарини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозордаги махсус гўшт расталарини — яъни махсус «солиқ» растасини туман (шаҳар) солиқ инспекцияси бошлиғи, махсус «банк» растасини тумандаги тижорат банклари бўлимлари раҳбарлари ва махсус «ҳоким» растасини шахсан туман (шаҳар) ҳокимининг ўзи ҳар куни етарли миқдорда ва арзон нархларда гўшт билан таъминлаб борилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорлардан ташқари аҳоли пунктларида жойлашган гўшт дўконларини ички ишлар ва прокуратура департаментлари хатлов (инвентаризация)дан ўтказиб, уларга етказиб берилаётган гўшт маҳсулотларини қассоблар ва дўконлар сотувчилари томонидан асоссиз ошириб юборилишини олдини олиш бўйича профилактик чораларни кўриш ҳамда гўшт дўконларида махсус гўшт расталаридаги нархлардан асоссиз равишда юқори нархларда сотилаётган бўлса, ички ишлар ва прокуратура департаментлари томонидан сотувчи-қассобларга нисбатан тегишли чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
июнь ойидан бошлаб, ҳудудлар бўйича асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, парранда гўшти, тухум) нарх-наволарини туманлар (шаҳарлар) ва бозорлар кесимида кунлик мониторингини юритиш ва ҳар 15 кун якуни бўйича таҳлилий маълумотларни тайёрлаб, нарх-наво асоссиз ошиб кетишини олдини олиш тадбирлари белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси (У. Атемов) ҳудудий ишчи гуруҳлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг мавжуд чорва моллари бош сонидан келиб чиққан ҳолда талаб этиладиган озуқа ер майдонларининг ажратилиши масаласини қайта ўрганиб чиқиб, белгиланган тартибда қўшимча ер майдонлари ажратиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик фермер хўжаликларига ажратилган ер майдонлари ва аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш ҳамда юқори ҳосил олишни таъминлаш мақсадида озуқабоп экинларнинг серҳосил навлари уруғликларини етиштириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиб, вилоят ҳокимлигига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят Ветеринария бошқармаси (М.Саттарова), «Насл-хизмат» МЧЖ (Ў.Саидов), «Чорва-насл уруғчилиги» МЧЖ (Қ.Пирвалиев) билан биргаликда жойларда чорва молларини сунъий уруғлантириш ишларини белгиланган топшириқ асосида кенг кўламда жорий этиш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вилоят Ветеринария бошқармаси (М.Саттарова), Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази (Б.Алматов) 3 кун муддатда вилоятнинг барча ҳудудларида ташкил этилган қушхоналарни тўлиқ хатлаб (инвентаризация)дан ўтказиб, уларнинг фаолиятини тартибга солиш бўйича кескин чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Тошкент ёғ-мой» комбинати қўшма корхонаси (Б. Нуритдинов), «Янгийўл ёғ-мой» (Х. Тўлаганов) ОАЖ корхоналари раҳбарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот сотиш учун бириктирилган ҳудудларидаги чорвачилик хўжаликларига бир ойда икки марта шахсан бориб, фермерлар билан учрашиб, маҳсулотнинг сифати бўйича уларнинг фикрини билиб, тегишли чоралар кўрсин ва етказиб берилиши лозим бўлган шрот, шелуха маҳсулотларини сифатли қилиб биржа савдолари орқали вилоят Чорва-озуқа бош бирлашмаси ва ҳудудий бўлимлари орқали белгиланган тартибда узлуксиз равишда истеъмолчиларга етказиб берилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган ҳажмлар миқдорида шрот ва шелуха маҳсулотларини биржа савдоларига қўйилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир килограмм чигитдан чиқадиган шрот ва шелухани ҳисоботини юритиб, унинг сифати ва миқдори бўйича масъуллар бириктирилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Шаҳар ва туман ҳокимликларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда ҳудудий солиқ, прокуратура департаменти ва ички ишлар бўлимлари билан биргаликда бугунги кунда ноқонуний равишда шрот ва шелуха маҳсулотларини сотиш билан шуғулланаётган дўконларни аниқлаб чиқиб, уларнинг фаолиятига чек қўйиш ва ушбу фуқароларга нисбатан қонуний чоралар кўриш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Вилоятбозорсавдо» ҳиссадорлик уюшмаси (А. Мирсалимов), вилоят Давлат солиқ (Н. Эрбеков), Марказий банкнинг (Н. Хусанов), Архитектура ва қурилиш (Р. Шомуродов) ва бошқа мутасадди бошқармалар ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорлар ва савдо мажмуалари ҳудудига ва уларга туташ ҳудудларда жойлашган мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча автотранспорт воситаларини вақтинча тўхташ жойларини хатлов (инвентаризация)дан ўтказиб, белгиланган тартибда бозорлар ҳамда савдо мажмуаларига топширилишини ва уларни назорат касса машиналари, тўлов терминаллари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
300 ва ундан ортиқ турғун савдо нуқталари ва савдо ўринларига эга бўлган бозорлар ва савдо мажмуаларида автомашиналарнинг кириш ва чиқиш вақтини қайд этиб турадиган электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш чораларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вилоят Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси (Т. Муратов) жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шрот, шелуха ва омихта ем маҳсулотларининг сотувчи шохобчаларда сотилаётган нарх-наволари ҳамда шохобчаларни қонуний ташкил этилганлигини назорат қилиб, ҳар ҳафтада бир маротаба вилоят ишчи гуруҳига ахборот киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вилоят бирлашмаси (Г. Аббосова,) билан биргаликда фаолият кўрсатаётган гўшт расталарида маҳсулот сотилиши, унга ўрнатилган нарх-наво устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Кучлук» (Қ. Артиқов), «Пахта» (К. Собиров) нефть базаси унитар корхоналари туманлар ҳокимлари билан биргаликда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи фермер хўжаликлари ва паррандачилик корхоналарига талаб этиладиган ёқилғи мойлаш материалларини биринчи навбатда етказиб берилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб вилоят ҳокими Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари олдида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар ва туманлар ҳокимлари, солиқ инспекцияси бошлиғи бир ойда бир марта ўз ҳудудида халқ билан учрашувлар ташкил қилиб, бозорлардаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-навоси бўйича ҳисобот бериб боришлари белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Маҳалла» хайрия жамғармаси вилоят бўлими (С. Қурбонкулов) ва Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вилоят Кенгаши (М. Тўлаганова) бир ҳафта муддатда, чорвачилик фермерлари ва чорва етиштирувчи аҳоли ўртасида гўшт, тухум маҳсулотлари нархларини асоссиз ошириб юборишнинг салбий оқибатлари ва аҳоли ўртасида норозигарчиликка олиб келиши тўғрисида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатларига жойларда ички истеъмол бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навосини асоссиз равишда ошиб кетмаслигини олдини олиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан олиб борилаётган ишларни доимий равишда ўрганиб бориш, сайланган ҳудудлари бўйича бу борадаги мавжуд муаммолар юзасидан вилоят ишчи гуруҳига мурожаат этиш, мазкур қарор мазмун-моҳиятини тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда фаол иштирок этишлари тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Ибрагимов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Абдуллаев зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Р. ХОЛМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 3 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
157-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимининг 2010 йил 3 июндаги 157-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ички истеъмол бозорларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархларининг асоссиз равишда ошиб кетишини олдини олиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.‎ Р. Холматов‎ —‎‎ вилоят хокими, ишчи гуруҳи раҳбари‎
2.‎ Б. Ибрагимов‎ —‎‎ вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари‎
3.‎ С. Абдуллаев‎ —‎‎ вилоят ҳокимининг ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари‎
4.‎ Р. Қосимов‎ —‎‎ вилоят ҳокимлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича Котибият мудири‎
5.‎ А. Асраров‎ —‎‎ вилоят ҳокимлиги Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича Котибият мудири‎
6.‎ Ф. Хамдамов‎ —‎‎ Прокуратура қошидаги СВОЖЖДЛҚК департаменти вилоят бошқармаси бошлиғи‎
7.‎ Н. Эрбеков‎ —‎‎ вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи‎
8.‎ Н. Ибрагимов‎ —‎‎ вилоят ИИБ Коррупция, товламачилик ва рекетга қарши курашиш бўлими бошлиғи в. б.‎
9.‎ У. Атемов‎ —‎‎ вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи‎
10.‎ А. Мирсалимов‎ —‎‎ «Вилоятбозорсавдо» очиқ турдаги ҳиссадорлик бозор жамиятлари уюшмаси раиси‎
11.‎ Б. Алматов‎ —‎‎ вилоят ДСЭНМ бош врачи‎
12.‎ Т. Муратов‎ —‎‎ Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи‎
13.‎ Н. Хусанов‎ —‎‎ Марказий банк вилоят Бош бошқармаси бошлиғи‎
14‎ Р. Турсинбоев‎ —‎‎ ДСК «Б ва СКФНК» Бош бошқармаси вилоят бўлими бошлиғи‎
15.‎ Ш. Иноғомов‎ —‎‎ вилоят Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи‎
16.‎ С. Қурбонқулов‎ —‎‎ «Маҳалла» хайрия жамғармаси вилоят бўлими раиси‎
17.‎ М. Сатторова‎ —‎‎ вилоят Давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи
18.‎ Х. Суванов‎ —‎‎‎‎‏‎‎ Мева-сабзавотчилик, балиқчилик, паррандачилик, асаларичиликни ривожлантириш бўйича вилоят ишчи гуруҳ раҳбарлари
19.‎ Х. Холиқов‎
20.‎ У. Эшов‎
21.‎ С. Набихонов‎
22.‎ С. Садуллаев‎ —‎‎ вилоят Чорва-озуқа бош бирлашмаси бошлиғи‎
23.‎ А. Каримов‎ —‎‎ вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи‎
24.‎ М. Абдуқодиров‎ —‎‎ вилоят Гўшт-сут саноат бирлашмаси бошлиғи‎
25.‎ Х. Султонов‎ —‎‎ вилоят «Мевасабзавоттайёрловсавдо» ихтисослаштирилган компанияси раҳбари‎
26.‎ Т.Тўраев‎ —‎‎ Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси вилоят вакиллиги раҳбари‎
27.‎ лавозимига кўра‎ —‎ Шаҳар ва туман ҳокимлари‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимининг 2010 йил 3 июндаги 157-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятдаги йирик паррандачилик корхоналарининг шаҳарларга бириктирилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎

Шаҳарлар номи‎

Бириктирилган
‎паррандачилик корхоналари‎
Жойлашган
‎манзили‎
1.‎ Чирчиқ ш.‎ «Ютум» МЧЖ‎ Қибрай тумани‎
2.‎ Олмалиқ ш.‎ «Шарқ» МЧЖ‎ Қибрай тумани‎
3.‎ Ангрен ш.‎ «Ўзбекистон» ОАЖ‎ Зангиота тумани‎
4.‎ Бекобод ш.‎ «Ўртачирчиқ парранда»‎ Ўртачирчиқ тумани‎
5.‎ Оҳангарон ш.‎ «Тошкент парранда» МЧЖ‎ Қибрай тумани‎
6.‎ Янгийўл ш.‎ «Виртех Агро» қ.х.ОАЖ
‎«Ишонч Надежда» ф/х‎
Зангиота тумани‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимининг 2010 йил 3 июндаги 157-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманларда чорвачилик йўналишида фаолият юритаётган фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан Тошкент шаҳар ва вилоят шаҳарлари бозорларига гўшт (мол, қўй, чўчқа гўшти) маҳсулотларини олиб келиб сотиш топшириғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/Р‎‏
‎
Туманлар номи‎‏‎ Бириктирилган деҳқон бозорлари‎‎
Тошкент
‎шаҳар
‎туманлари‎
Савдо ташкил
‎этиладиган кунлар
‎ва маҳсулотлар
‎миқдори‎
Вилоят
‎шаҳарлари‎
Савдо ташкил
‎этиладиган
‎кунлар ва
‎маҳсулотлар
‎миқдори
1.‎

Оққўрғон т.‎

Бектемир т.‎
‎
‎Ҳар ҳафтанинг
‎сешанба, чоршанба,
‎пайшанба, шанба ва
‎якшанба кунлари
‎
қорамол гўшти —
‎камида 200 кг;
қўй гўшти —
‎50 — 100 кг;
‎ чўчқа гўшти — 50 кг
‎
‎(сотиш нархи:
‎1 кг учун 7000 сўм)
‎
‎‎‏‎
‎‏Ҳар ҳафтанинг
‎сешанба, чоршанба,
‎пайшанба, шанба ва
‎якшанба кунлари
‎
‎қорамол гўшти —
‎камида 200 кг;
‎қўй гўшти —
‎50 — 100 кг;
‎чўчқа гўшти — ‎50 кг

‎(сотиш нархи:
‎1 кг учун 7000 сўм)
2.‎

Оҳангарон т.‎

‎ Оҳангарон ш.
‎Ангрен ш.‎
3.‎

Бекобод т.‎

‎ Бекобод ш.‎
4.‎

Бўстонлиқ т.‎

Миробод т.‎ ‎
5.‎

Бўка т.‎

Чилонзор т.‎ ‎
6.‎

Зангиота т.‎

Яккасарой т.‎ ‎
7.‎

Қибрай т.‎

М.Улуғбек т.‎ ‎
8.‎

Қуйичирчиқ т.‎

Сирғали т.‎ ‎
9.‎

Паркент т.‎

Юнусобод т.‎ ‎
10.‎

Пискент т.‎

Олмалиқ ш.‎
11.‎

Тошкент т.‎

С.Рахимов т.‎ ‎
12.‎

Ўртачирчиқ т.‎

Ҳамза т.‎ ‎
13.‎

Чиноз т.‎

Шайхонтохур т.‎‎ ‎
14.‎

Юқоричирчиқ т.‎

‎ Чирчиқ ш.‎
15.‎

Янгийўл т.‎

‎ Янгийўл ш.‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимининг 2010 йил 3 июндаги 157-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парранда гўшти ва тухум етказиб бериш бўйича туманларнинг Тошкент шаҳри бозорларига бириктирилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎

Туманлар номи‎

Тошкент шаҳрида‎

1.‎ Юқоричирчиқ т.‎ Бектемир тумани‎
2.‎ Бўстонлиқ т.‎ Миробод тумани‎
3.‎ Янгийўл т.‎ Чилонзор тумани‎
4.‎‏
‎
Зангиота‎‏ т.
‎
Яккасарой тумани‎
С.Раҳимов тумани‎
5.‎‏
‎
‎‏Қибрай т.
‎
М.Улуғбек тумани‎
Юнусобод тумани‎
6.‎ Қуйичирчиқ т.‎ Сирғали тумани‎
7.‎‏
‎
Ўртачирчиқ т.‎‏
‎
Ҳамза тумани‎
Шайҳонтоҳур тумани‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимининг 2010 йил 3 июндаги 157-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавот, узум, полиз, картошка маҳсулотларини етказиб бериш бўйича туманларнинг Тошкент шаҳри туманларига ва вилоят шаҳарларига бириктирилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‏Т/р‎

Туманлар
‎номи‎‏

Бириктирилган деҳқон бозорлари‎‎

Тошкент шаҳар
‎деҳқон бозорлари‎
Тошкент шаҳар
‎туманлари‎
Вилоят
‎шаҳарлари‎
1.‎

Оққўрғон т.‎

Миробод‎ Миробод т.‎ ‎
2.‎

Оҳангарон т.‎

Қўйлиқ‎ Бектемир т.‎ Оҳангарон ш.‎
3.‎‏
‎

Бекобод т.‎‏
‎

Авиасозлар‎ Ҳамза т.‎ ‎‏
‎
Аския‎ Яккасарой т.‎
4.‎

Бўстонлиқ т.‎

Миробод‎ Миробод т.‎ Чирчиқ ш.‎
5.‎

Бўка т.‎

Беш ёғоч‎ Чилонзор т.‎ ‎
6.‎

Зангиота т.‎

Аския‎ Яккасарой т.‎ Ангрен ш.‎
7.‎

Қибрай т.‎

Наврўз‎ М.Улуғбек т.‎ Олмалиқ ш.‎
8.‎

Қуйичирчиқ т.‎

Сирғали‎ Сирғали т.‎ ‎
9.‎

Паркент т.‎

Олой‎ Юнусобод т.‎ Бекобод ш.‎
10.‎

Пискент т.‎

Эски жўва‎ Шайхонтоҳур т.‎ ‎
11.‎

Тошкент т.‎

Қорақамиш‎ С.Раҳимов т.‎ ‎
12.‎

Ўртачирчиқ т.‎

Авиасозлар‎ Ҳамза т.‎ ‎
13.‎

Чиноз т.‎

Миробод‎ Миробод т.‎ ‎
14.‎

Юқоричирчиқ т.‎

Қўйлиқ‎ Бектемир т.‎ ‎
15.‎

Янгийўл т.‎

Фарҳод‎ Учтепа т.‎ Янгийўл ш.‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимининг 2010 йил 3 июндаги 157-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманларда томчилатиб суғориш асосида боғлар ва токзорларни 2011 йилда барпо этиш топшириғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Туманлар номи‎

Экиш режаси (га)‎

1.‎ Бўстонлиқ т.‎ 200‎
2.‎ Оҳангарон т.‎ 200‎‎
3.‎ Паркент т.‎ 200‎‎
4.‎ Қибрай т.‎ 200‎‎
5.‎ Зангиота (Тошкент) т.‎ 200‎‎
6.‎ Янгийўл т. (Халқабод ҳудуди)‎ 150‎
‎

ЖАМИ:‎

1150‎