Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2021 01.05.2010 йилдаги 250-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрига Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларидан келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинча қайддан ўтиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддасини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-2240-сонли Фармони талабларини самарали бажариш, Тошкент шаҳрига Республиканинг бошқа ҳудудларидан келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинча қайддан ўтиш жараёнларини тартибга солиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокими раислигида аъзолари — туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, туман прокурори, туман Миллий хавфсизлик хизмати (келишилган ҳолда), туман «Маҳалла» жамғармаси раисидан иборат таркибда, туман ИИБ ХЧК ва ФБ бошлиғи котиблигида Тошкент шаҳрига Республиканинг бошқа ҳудудларидан келган ва вақтинча қайддан ўтиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мурожаатларини кўриб чиқувчи махсус комиссиялар тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман ҳокимлари ҳузурида тузилган махсус комиссиянинг асосий вазифалари ва ваколатлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрига Республиканинг бошқа ҳудудларидан келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинча қайддан ўтиш ҳақидаги мурожаатларини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бу тоифадаги мурожаатларни кўриб чиқишда «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига қатьий амал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд кўп қаватли ҳамда якка тартибдаги уйларда вақтинча рўйхатдан ўтган фуқароларнинг вақтинча рўйхатдан ўтганлик ҳолатини мунтазам таҳлил қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрига Республиканинг бошқа ҳудудларидан келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинча қайддан ўтиш ҳақидаги мурожаатлари бўйича рухсат бериш ёки рад этиш ҳақида хулосалар қабул қилиш ва хулосани Комиссия котиби орқали фуқароларга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бу тоифадаги мурожаатларни кўриб чиқишда лозим топилганда, тегишли идоралардан зарур бошқа маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатлар юзасидан қабул қилинган ўз қарорлари ижросини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида паспорт тизими билан боғлиқ бошқа вазифаларни бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимлари, туман ИИБ бошлиқлари, ИИБ Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси (А. Агзамов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгилаб қўйилсинки, Тошкент шаҳрига хорижий давлатлардан келган ва вақтинча қайддан ўтиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-2240-сонли Фармони 1-иловасининг 34-бандида белгиланган ҳолатлар бўйича фуқароларнинг мурожаатлари мазкур комиссияда кўрилмайди ва бундай мурожаатлар амалдаги тартиб бўйича давом эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Махсус комиссия раислари (Туман ҳокимлари) ва котиблари (туман ИИБ ХЧК ва ФБ бошлиқлари):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра фуқароларнинг вақтинча рўйхатга қайд этиш ҳақидаги мурожаатлари Комиссия котиби томонидан қабул қилиниб, ҳужжатларнинг қонунийлиги ўрганилиб, ўрнатилган тартибда Комиссия йиғилишида кўриб чиқиш учун тақдим этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Комиссиянинг йиғилишлари ариза ва мурожаатларнинг ҳажмига қараб, ҳафтада камида икки маротаба ўтказилиши ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Комиссияда фуқароларининг вақтинча қайддан ўтиш ҳақидаги мурожаатларини ўз вақтида ва қонуний кўриб чиқилиши юзасидан масъулият туман ҳокимлари ва туман ИИБ бошлиқлари зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Ж. Усмонов ва Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Қ.У. Накибов зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким А. ТЎХТАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 1 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
250-сон