Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2021 13.08.2010 йилдаги 498-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш учун тўловларнинг чекланган миқдори тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 апрелдаги «Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 63-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 12-банди ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда «Тошбозортайёрловсавдо» уюшмасининг 2010 йил 28 июлдаги «Бозорлар балансидаги автотўхташ жойларида «кўрсатилаётган хизмат учун» ундириладиган тўловларнинг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида»ги 654-сонли таклифини инобатга олиб қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2010 йил 15 августдан бошлаб, Тошкент шаҳри бўйича мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик шахслар томонидан автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш учун тўловларнинг чекланган миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (Ш. Раҳимов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш учун тўловларнинг чекланган миқдори мулкчилик шаклидан қатъи назар, ушбу фаолият билан шуғулланувчи барча юридик шахслар эътиборига етказилиши таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизмат кўрсатувчи мулкчилик шаклидан қатъий назар барча юридик шахслар томонидан ушбу хизмат учун белгиланадиган тарифлар тасдиқланган чекланган миқдордан ошмаслиги назоратга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти (Р. Абдумажитов), «Тошбозортайёрловсавдо» уюшмаси (Э. Иноғомов): Бозорлар маъмурияти билан биргаликда автотўхташ жойларида кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг янги миқдорларини жорий этиш бўйича белгиланган тартибда зарур ташкилий тадбирлар ўтказилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ф.Т. Зияев ва Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти бошлиғи Р.А. Абдумажитов зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким А. ТЎХТАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 13 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
498-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2010 йил 13 августдаги 498-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри бўйича мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик шахслар томонидан автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш учун тўловларнинг чекланган миқдори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиладиган хизматлар тури‎ Олинадиган тўлов миқдори (сўм ҳисобида)‎
Автотранспорт воситалари вақтинча сақланадиган жойда туриш учун ҳар бир автотранспортдан‎ ‎
енгил автомобиллар учун:‎ ‎
1 соатгача‎ 1500‎
2 соатгача‎ 2000‎
3 соатгача‎ 2200‎
4 соатгача‎ 2500‎
4 соат ва ундан ортиқ вақт учун‎ 3000‎
юк автомобиллари учун‎ ‎
1 соатгача‎ 2000‎
2 соатгача‎ 2500‎
3 соатгача‎ 3000‎
4 соатгача‎ 3500‎
4 соат ва ундан ортиқ вақт учун‎ 4000‎
автобуслар учун‎ ‎
1 соатгача‎ 3000‎
2 соатгача‎ 4000‎
3 соатгача‎ 5000‎
4 соатгача‎ 8000‎
4 соат ва ундан ортиқ вақт учун‎ 12000‎