Тошкент шаҳар ҳокимининг
Қарори
ТОШКЕНТ ШАҲРИ АҲОЛИСИГА СИФАТЛИ ВА АРЗОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ, САВДОДАГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ НАРХИНИ СУНЪИЙ РАВИШДА ОШИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАМДА 2010-2011 ЙИЛ ҚИШ-БАҲОР МАВСУМИ УЧУН АСОСИЙ ТУРДАГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЗАХИРАГА ҒАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Тошкент шаҳри аҳолисига қиш-баҳор мавсумида сифатли ва арзон нархлардаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш, 2010-2011 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини захирага ғамлаш (закладка) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 14 июлдаги 03-5-43-сонли мажлис баёни топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Тошкент шаҳри аҳолисига қиш-баҳор мавсумида сифатли ва арзон нархлардаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш, 2010-2011 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ғамлаш (закладка) масалаларини назорат қилиш бўйича шаҳар ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, Тошкент шаҳри аҳолиси учун 2010-2011 йил куз-қиш мавсумида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қўйиш топшириғи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш департаменти (Р. Абдумажитов), «Тошкент матлубот савдо» МЧЖ (О. Тойчибоев), туман ҳокимлари:
2.1. Жорий йилнинг 25 ноябрига қадар Тошкент шаҳар аҳолисини қиш мавсумида сифатли ва арзон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан тизимли таъминлаш учун етарли миқдорда ғамлаш (картошка, пиёз, сабзи, карам ва гуруч маҳсулотлари) ишлари тугаллансин;
2.2. Шаҳар аҳолисини куз-қиш мавсумида арзон нархлардаги картошка, пиёз, сабзи маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида вилоятлардан асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини келтириб, захирасини тайёрлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилсин ва тасдиқлаш учун тақдим этилсин.
2.3. Марказий мева-сабзавот омборхонаси (ПОК-5) қиш мавсумида маҳсулотлар сақлаш учун талаб даражасига ва тайёр ҳолга келтирилсин.
3. Молия бош бошқармаси (М. Мирмаҳмудов), Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси (Б. Мамажонов), Халқ таълими бош бошқармаси (Н. Рахмонқулова), «Меҳрли савдо» шўъба корхонаси (Н. Гиясов): 2-иловага мувофиқ Тошкент шаҳридаги ижтимоий соҳа объектлари, касалхона, боғча, меҳрибонлик уйлари, мактаб-интернатларга 2010-2011 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш мақсадида республика вилоятларидан тўғридан-тўғри шартнома асосида арзон ва сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини келтириш чоралари кўрилсин.
4. Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси (Ш. Хаджизадаев), тижорат банклари билан биргаликда:
Жорий йилда ҳудудлардан фермер ва деҳқон ҳўжаликлари ҳамда шахсий томорқаларда етиштирилган маҳсулотларни қўйиш мақсадида сотиб олиш учун зарур ҳажмда нақд пул маблағларнинг белгиланган тартибда тезкорлик билан берилиши тавсия этилсин ҳамда «Тошкент матлубот савдо» МЧЖ ва туман ҳокимликлари қошида ташкил этилган агрофирмаларга ўз вақтида имтиёзли кредитлар ажратиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилсин.
5. «Тошбозортайёрловсавдо» уюшмаси (Э. Иноғомов), барча деҳқон бозорлари раҳбарлари билан биргаликда:
5.1. Шаҳар аҳолисини қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ таъминлаш, уларнинг бозорлардаги нархларини мувофиқлаштириш мақсадида, савдо-харид корхоналари орқали вилоятлардаги деҳқон ва фермерлар билан тўғридан-тўғри шартнома асосида арзон ва сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини кунма-кун олиб келиб сотилиши ташкил этилсин;
5.2. Тошкент вилоятининг деҳқон-фермер ҳўжаликлари ва агрофирмаларига қулайликлар яратиш ва шаҳарга арзон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиб келишини ташкил этиш учун ҳар бир деҳқон бозори ҳудудидан 20 тадан 40 тагача тўлиқ жиҳозланган жойлар ажратилсин.
6. Туман ҳокимлари:
6.1. Ҳар бир йирик саноат корхоналари ўз ишчи ходимлари учун зарур маҳсулотлар яратиш, сақлаш ва сотиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсинлар.
6.2. Ғамланадиган маҳсулотларни сифатли сақлаш бўйича мавжуд музлатгич, омбор, база ва бошқа бинолар тўлиқ инвентаризациядан ўтказилсин. Бунда «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси тизими ва йирик саноат корхоналарида мавжуд омбор ва музлатгичлардан тўлиқ фойдаланиш чораларини кўриш таъминлансин.
7. Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти (Р. Абдумажитов), «Тошкент матлубот савдо» МЧЖ (О. Тойчибоев), туман ҳокимлари:
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган «Туркистон» давлат унитар хўжалиги негизида ташкил этилган фермерлар билан етиштирилган маҳсулотларни шаҳар деҳқон бозорларига чиқарилиши юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрсинлар.
8. «Тошкент матлубот савдо» МЧЖ (О. Тойчибоев), туман ҳокимлари:
Жорий йилнинг 25 ноябрига қадар 2010-2011 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини (картошка, пиёз, гуруч) Марказий мева-сабзавот (ПОК-5) омборига тўлиқ жойлаштирилиши таъминлансин;
Туман ҳокимликлари томонидан ғамлаш учун келтирилган асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини «Тошкент матлубот савдо» МЧЖ кирим ҳужжатлари асосида қабул қилиб олиниши ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган жадвал асосида туман ҳокимларига чиқим ҳужжатлари асосида чиқарилиши белгилаб қўйилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ф.Т. Зияев ва Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари Б.Р. Гаибназаров зиммаларига юклатилсин.
Ҳоким А. ТЎХТАЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 19 август,
517-сон
Шаҳар ҳокимининг 2010 йил 19 августдаги 517-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Тошкент шаҳри аҳолисига қиш-баҳор мавсумида сифатли ва арзон нархлардаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш, 2010-2011 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ғамлаш (закладка) масалаларини назорат қилиш бўйича шаҳар ишчи гуруҳи
таркиби
| 1. А.Х. Тўхтаев |
— |
Тошкент шаҳар ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари |
| 2. Ф.Т. Зияев |
— |
Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари |
| 3. Б.Р. Гаибназаров |
— |
Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари |
|
Ишчи гуруҳ аъзолари: | ||
| 4. Р.А. Абдумажитов | — | Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш департаменти бошлиғи |
| 5. М.А. Мирзаев | — | Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи (келишилган ҳолда) |
| 6. Қ.У. Накибов | — | Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи |
| 7. Ш.Н. Рахимов | — | Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи |
| 8. М.М. Мирмаҳмудов | — | Молия бош бошқармаси бошлиғи |
| 9. С.С. Насретдинов | — | Иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи |
| 10. Э.И. Иноғомов | — | «Тошбозортайёрловсавдо» уюшмаси бошқарув раиси в.б. |
| 11. Д.Ш. Алимухамедов | — | Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи |
| 12. Ш.Р. Хаджизадаев | — | Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи |
| 13. Н.Қ. Холмуродов | — | Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи |
| 14. Н.Х. Рахмонқулова | — | Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи в.б. |
| 15. Б.О. Мамажонов | — | Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи |
| 16. Б.Қ. Дадабоев | — | Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи в.б. |
| 17. Н.С. Гиясов | — | «Меҳрли савдо» шўъба корхонаси директори |
| 18. О.Р. Тойчибоев | — | «Тошкент матлубот савдо» МЧЖ директори |
| 19. Лавозимига кўра | — | Туман ҳокимлари |
Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг ўрнига янгидан тайинланган шахслар гуруҳ таркибига киритиладилар.
Шаҳар ҳокимининг 2010 йил 19 августдаги 517-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Тошкент 2010-2011 йил куз-қиш мавсумига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага қўйиш
ТОПШИРИҒИ
|
(тонна ҳисобида) | ||||||||
| № |
Туманлар |
Жами маҳсулот | Картошка | Пиёз | Сабзи | Карам | Гуруч | Дуккакли дон |
| 1. | Бектемир | 520 | 143 | 157 | 33 | 39 | 143 | 5 |
| 2. | Миробод | 728 | 286 | 200 | 78 | 29 | 130 | 5 |
| 3. | М.Улуғбек | 619 | 280 | 165 | 65 | 26 | 78 | 5 |
| 4. | С.Рахимов | 920 | 500 | 171 | 91 | 52 | 100 | 6 |
| 5. | Сергели | 750 | 317 | 200 | 85 | 39 | 104 | 5 |
| 6. | Учтепа | 1022 | 408 | 310 | 130 | 52 | 115 | 7 |
| 7. | Ҳамза | 954 | 390 | 286 | 91 | 52 | 130 | 5 |
| 8. | Шайхонтохур | 927 | 429 | 230 | 104 | 52 | 105 | 7 |
| 9. | Чилонзор | 1000 | 415 | 307 | 123 | 50 | 100 | 5 |
| 10. | Юнусобод | 1262 | 550 | 350 | 156 | 65 | 136 | 5 |
| 11. | Яккасарой | 707 | 260 | 242 | 70 | 40 | 90 | 5 |
|
Жами туманлар бўйича |
9409 |
3978 | 2618 | 1026 | 496 | 1231 | 60 | |
| 1. | Тошкент Матлубот савдо МЧЖ | 1940 | 1000 | 700 | 100 | 0 | 100 | 40 |
| 2. | «Меҳрли савдо» ШК | 1012 | 706 | 306 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 3. | Халқ таълими | 340 | 150 | 80 | 40 | 30 | 40 | 0 |
| 4. | ССББ | 345 | 160 | 50 | 60 | 40 | 35 | 0 |
| 5. | Бозордаги деҳқонлар | 58436 | 22126 | 13220 | 11630 | 7150 | 2410 | 1900 |
| 6. | Олий ўқув юртлари | 348 | 120 | 85 | 52 | 26 | 65 | 0 |
| 7. | Корхона ва ташкилот | 2898 | 1500 | 800 | 195 | 195 | 208 | 0 |
| 8. | Республика касалхоналари | 327 | 117 | 60 | 52 | 52 | 46 | 0 |
| 9. | Ўрта махсус касб-ҳунар | 416,1 | 201,1 | 145 | 30 | 20 | 20 | 0 |
|
Жами |
66062,1 |
26080,1 | 15446 | 12159 | 7513 | 2924 | 1940 | |
|
Жами шаҳар бўйича: |
75471,1 |
30058,1 | 18064 | 13185 | 8009 | 4155 | 2000 | |