21.01.2010 йилдаги 43-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВИЛОЯТДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ ҲАРБИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА НОМЗОДЛАР ТАНЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий таълим муассасаларига номзодлар танлаш ишлари Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 19 апрелдаги 2193-сонли Фармойиши ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг 2008 йил 19 ноябрдаги 257-сонли қарори талаблари асосида ҳарбий таълим муассасаларига номзодлар танлаш Мудофаа вазирлигининг режа-топшириғи бўйича 210 нафар ўрнига, 318 нафар номзод танлаб олинди ва шулардан 126 нафар номзод саралаб олиниб, Ҳарбий таълим муассасаларига тавсиялар берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовларидан самарали ўтган ёшлардан 24 нафари курсантлар сафига қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу борада вилоятдаги Олмалиқ, Бекобод, Чирчиқ, Янгийўл шаҳарларида, Оҳангарон, Зангиота, Тошкент, Чиноз ҳамда Янгийўл туманларида бу муҳим тадбир етарли даражада ташкил этилмасдан ҳарбий таълим муассасаларига номзодлар танлаш режаси бажарилмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодлар танлаш ишларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий таълим муассасаларига номзодлар танлаш ишлари жорий йилнинг 25 февралигача бўлган муддатда амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, билим юртига ўқишга кириш истагини билдирган шахслар ўқишга кириш йилнинг 1 февралига қадар яшаш жойидаги шаҳар (туман) мудофаа ишлари бошлиқлари номига ариза берадилар, 25 февралгача шаҳар (туман) ҳайъати томонидан номзодларни танлаш тадбирлари олиб борилади, шаҳар (туман) Мудофаа бўлимлари танлаган номзодларнинг шахсий ҳужжатларини 2010 йилнинг 1 мартига қадар вилоят Мудофаа ишлари бошқармасига тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий таълим муассасаларига номзодлар танлаш бўйича вилоят танлов комиссияси таркиби 1-иловага*, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий таълим муассасаларига номзодлар танлаш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-2-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси (А.Ахмедов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят, шаҳар ва туман тиббий комиссияларини зарур тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий кўрикдан ўтказувчи шифокор мутахассислар билан услубий машғулотлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси (Ф.Акрамов) билан ҳамкорликда 2010 йил 1 апрелигача танланган номзодларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларга танлаб олинган номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги 95-сон фармойиши талаблари асосида тиббий кўрикдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 25 январга қадар ҳарбий таълим кириш истагини билдирган барча номзодларнинг шаҳар ва туман Мудофаа ишлари бўлимларига Ф-25У ва Ф-025-1У шакллардаги тиббий хулосаларни тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими (Х. Ибрагимов), Халқ таълими (А. Қаюмов) бошқармалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган ёшларга тегишли ҳужжатларнинг берилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий ўқув юртларига кирувчи номзодлар билан синовларга киритилган аниқ фанлар бўйича қўшимча равишда машғулотлар ўтказишни ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси (Ф. Акрамов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси (Б.Ахмедов), шаҳар ва туман ҳокимликлари, Мудофаа ишлари бўлимлари билан ҳамкорликда 2010 йилнинг январь-февраль ойларида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танлаб олинган номзодларнинг жисмоний тайёргарлигини меъёрий талаблар асосида кўрикдан ўтказилишини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда жойларда «Шунқорлар» ҳарбий спорт мусобақаларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вилоят ҳокимининг ёрдамчиси (С. Қурбонқулов)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув йили давомида таълим муассасаларида ҳарбий-ватанпарварлик мавзуларида кино ва видеофилмлар намойишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни танлаш даврида ёшларни ҳарбий касбга йўналтириш, ёшлар орасида тарғибот ишларини ташкил этиш масалаларига бағишланган тадбирларни матбуот саҳифаларида ёритиб бориш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари (С. Абдуллаев) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Р. ХОЛМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 21 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-сон