Тошкент шаҳар ҳокимининг
Қарори
ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲУДУДИДА САНИТАРИЯ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ, ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШДА ЁШЛАР ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
2008 йил — «Ёшлар йили» муносабати билан Тошкент шаҳрида «Ёшлар йили» давлат ва ҳудудий дастурларининг бажарилишини таъминлаш ҳамда ёшларни ободонлаштириш ишларига жалб қилиш, уларни ижтимоий фойдали меҳнат билан банд қилиш ва пойтахт ҳудудини кўкаламзорлаштириш мақсадида қарор қиламан:
1. Тошкент шаҳар фаолларининг меҳнатсевар ва ватанпарвар ёш авлодни тарбиялаш мақсадида пойтахт ҳудудининг тозалигини сақлаш, санитария ҳолатини яхшилаш, янги боғлар барпо этиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ёшларни кенг жалб қилган ҳолда, ҳар бир умумтаълим мактаб ўқувчиларидан иборат «Бунёдкор ёшлар» ва ўрта махсус касб-ҳунар билим юртлари талабаларидан иборат «Ташаббускор ёшлар» гуруҳларини тузиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. «Бунёдкор ёшлар» ва «Ташаббускор ёшлар» гуруҳларининг фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бўйича ташкилий қўмитанинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Жамоат ва диний ташкилотлари билан алоқалар бўйича мажмуаси (П.М. Бахтиёров) Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси (Н.Х. Рахмонқулова), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси (Ш.С. Жавлонов), «Камолот» ЁИҲнинг Тошкент шаҳар бўлими (А.Х. Мирзажонов):
«Бунёдкор ёшлар» ва «Ташаббускор ёшлар» гуруҳларининг фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 10 кун муддатда ишлаб чиқилсин ва ўрнатилган тартибда тасдиққа киритилсин;
«Бунёдкор ёшлар» ва «Ташаббускор ёшлар» гуруҳлар фаолиятини баҳолаш учун танловларнинг 1-босқичи жорий йилнинг 7 август куни ва 2-босқичи жорий йилнинг 2 декабрь куни ўтказилиб, уларнинг натижалари бўйича фаол гуруҳлар рағбатлантирилсин.
Туман ҳокимликлари, Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси (Ф.Й. Абдурахимова), Ички ишлар бош бошқармаси (Қ.У. Накибов), «Маҳалла» жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлими (Ж.Х. Шохакимов) билан биргаликда: «Бунёдкор ёшлар» ва «Ташаббускор ёшлар» гуруҳлари томонидан олиб бориладиган ишларни жонлантириш бўйича маҳалла фаоллари ва ёшларини жалб этиш, жойларда тарғибот ишларини олиб бориш ҳамда яратилган боғларни мунтазам равишда парваришлаш ва сақлаш ишлари амалга оширилсин.
4. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик масалалари мажмуаси (Р.Ж. Усмонов) Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси (А.М. Ризашов), Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (С.С. Азизов), «ТошкентбошпланЛИТИ» лойиҳа институти (В.А. Акопджанян) ташкилий қўмита билан биргаликда 10 кун муддатда боғлар яратиладиган ҳудудларни белгиласин ва бунёдкорлик ишларида амалий ёрдам кўрсатилсин.
5. Туман ҳокимлари: Тошкент шаҳар ҳокимлигидан туманларга бириктирилган масъул раҳбарлар билан биргаликда жойларда ёшларнинг фаоллигини ошириш, боғлар яратилишида ҳар томонлама кўмак бериш ҳамда олиб бориладиган бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилансин.
6. Тошкент шаҳар ҳокимининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси (А.М. Акромов), Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати (Х.И. Мухамедов) «Камолот» ЁИҲнинг Тошкент шаҳар бўлими билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса ёшлар орасида кенг тарғиб этиш ҳамда олиб борилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ишлари амалга оширилсин.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Н.М. Бахтиёров зиммасига юклансин.
Ҳоким А. ТЎХТАЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 7 июнь,
388-сон
Шаҳар ҳокимининг 2008 йил 7 июндаги 388-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Бунёдкор ёшлар» ва «Ташаббускор ёшлар» гуруҳларининг фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бўйича ташкилий қўмитанинг
ТАРКИБИ
| Н.М. Бахтиёров |
— |
Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси |
| Ф.Й. Абдурахимова |
— |
Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари |
| А.М. Акромов |
— |
Тошкент шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси |
| Х.С. Атаматова |
— |
Тошкент шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси |
| А.Х. Мирзажонов |
— |
«Камолот» ЁИҲнинг Тошкент шаҳар бўлими раиси |
| С.Н. Ниғматов |
— |
Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари |
| Н.Х. Рахмонқулова |
— |
Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи в. б. |
| Ш.С. Жавлонов |
— |
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи |
| А.М. Ризашев |
— |
Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи |
| Ж.Х. Шохакимов |
— |
«Маҳалла» жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлими раиси |
| лавозимига кўра |
— |
Туман ҳокимларининг ўринбосарлари |