Тошкент шаҳар ҳокимининг
Қарори
Тошкент шаҳрида ҳудудий саноат ярмаркасини ўтказишни ташкил этиш масалалари тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ишлаб чиқариш кооперациясини янада ривожлантириш, хўжалик юритувчи субъектларга буюртмалар портфелини шакллантиришга кўмаклашиш, мавжуд имконият ва резервлардан кенгроқ фойдаланиш орқали маҳаллий тарзда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турлари ва хажмларини кўпайтириш ҳамда Республика саноат ярмаркаси ва кооперацион биржасини ўтказиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи ташкилий кўмитанинг 2008 йил 17 мартдаги 02/1-995-сонли йиғилиш баёни топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
2. Иқтисодиёт бош бошқармаси (З.Н. Тўйчиев), Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси (Ш.С. Мирзаев), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси (О.С. Алимов):
бир ҳафта муддат ичида ҳудудий саноат ярмаркасини ўтказиш жойи аниқлансин ва ўрнатилган тартибда таклиф киритилсин;
ҳудудий саноат ярмаркасида иштирок этувчи йирик бизнес корхоналари, кичик ва хусусий бизнес субъектларининг рўйхати ишлаб чиқилсин;
ҳудудий саноат ярмаркаси якуни бўйича 3-иловадаги* шакл асосида тузилган шартномалар ва ўтказилган тақдимот тўғрисида маълумот Республика саноат ярмаркаси ва кооперацион биржасини ўтказиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи ташкилий қўмитасига тақдим этилсин.
* 1— 3 иловалар берилмайди.
3. Тошкент шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий масалалар бўйича ёрдамчиси (А.М. Икромов), Ахборот хизмати (Х.И. Мухамедов), ўтказиладиган ҳудудий саноат ярмаркасининг мақсад ва вазифалари тўғрисида оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши тавсия этилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Б.И. Тоҳиров зиммасига юклатилсин.
Ҳоким А. ТЎХТАЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 26 март,
166-сон