Тошкент шаҳар ҳокимининг
Қарори
Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқароларни хизматдан бўшатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига навбатдаги чақирув тўғрисида
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 3 мартдаги «Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқароларни хизматдан бўшатиш хамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига навбатдаги чақирув тўғрисида»ги ПК-807-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳар фуқароларини муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақиришни юқори савияда ва белгиланган муддатда ўткизиш мақсадида қарор қиламан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 нил 3 мартдаги «Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқароларни хизматдан бўшатиш хамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига навбатдаги чақирув тўғрисида»ги ПҚ 807-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
* 1 — 4-иловалар берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Тошкент шаҳар чақириқ хайъати (Н. Бахтиёров), Мудофаа ишлари бошқармаси (Б. Джуманиязов), туман ҳокимликлари:
3.1. Тошкент шаҳридаги 1981 — 1990 йилларда туғилган, чақирилиш муддатини ўзагартириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини 2008 йил апрель-май ойларида муддатли харбий хизматга чақириш ташкил этилсин.
3.2. Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинсин.
3.3. Қуролли Кучларнинг махсус қўшинларига ва мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотида Қуролли Кучлар учун техник-мутахассис қилиб тайёрланган чақирилувчиларни тиббий назоратдан ўтказиш 2008 йил 24 мартдан бошланиши инобатга олинсин.
3.4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 мартдаги «Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларнинг яшаш жойларига қайтариш тартиби тўғрисида»ги 84-сонли қарори талабларига мувофиқ фуқароларнинг қатьий равишда муддатли ҳарбий хизматга чақирилишини, уларни ҳарбий қисмларга қабул қилишни, шунингдек резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтаришни ташкил қилиш ишлари амалга оширилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Тошкент шаҳар ҳокимининг маьнавий-маърифий ишлари бўйича ёрдамчиси (А. Акромов), Ахборот хизмати (Х. Мухамедов), «Тошкенттелерадиоканали» ДУК, «Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент» газеталари «Пойтахт-информ» радиостудияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Тошкент шаҳрида чақирув хайъатларининг иш фаолияти, фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш ҳамда Қуролли Кучлардан резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларни жойларга кутиб олиш бўйича тантанали тадбирларни ёритиш тавсия этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2007 йил 3 сентябрдаги «Фуқароларни 2007 йил октябрь-ноябрь ойларида навбатдаги муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақириш тўғрисидаги 784-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Н.М. Бахтиёров зиммасига юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳоким А. ТЎХТАЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 5 март,
129-сон