Тошкент шаҳар ҳокимининг
Қарори
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ТАШҚИ РЕКЛАМАНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Кўп қаватли уйларда ўрнатилган ташқи реклама воситалари ва пешлавҳаларидан хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларига тушаётган маблағларни уй-жой фондига мақсадли сарфланишини таъминлаш, унинг назоратини кучайтириш мақсадида, капитал қурилиши, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик ҳамда Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари мажмуаларининг мурожаатларини инобатга олиб қарор қиламан:
1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2007 йил 26 декабрдаги 1148-сонли қарори билан тасдиқланган «Тошкент шаҳрида ташқи реклама воситаларини жойлаштириш» тартибининг 3.1.4 бандидаги «Ободонлаштириш бош бошқармаси» сўзидан кейин «Кўп қаватли уй-жойлар учун — Тошкент шаҳар хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари уюшмаси» сўзлари қўшилсин.
2. Тошкент шаҳридаги кўп каватди уй-жойларнинг том ва деворларига реклама агентликлари томонидан ўрнатилган ва янги ўрнатилиши мўлжалланган ташқи реклама воситалари, уларнинг аҳволи ва сифатини ўрганиш, ўрнатилиши мўлжалланган жойни аниқ белгилаб берилишини таъминлаш, шу жумладан, шаҳар ҳокимлигининг реклама-ахборот фаолияти воситаси техник талабларига мослигини ва белгиланган жойларга ўрнатилиши мумкинлиги тўғрисидаги хулосани бериш, Тошкент шаҳар Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати уюшмаси (А. Х. Набиев) томонидан мутахассис вакилларни жалб қилган ҳолда амалга оширилсин.
3. Реклама берувчилар томонидан кўп қаватли уй-жойларнинг том ва деворларига реклама воситалари ўрнатилган жойлар ижараси учун тавсиявий тарифлар иловага асосан тасдиқлансин ва уларнинг тўлови Тошкент шаҳар хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари уюшмаси ҳисоб рақамига 100 фоиз ўтказилсин.
4. Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати уюшмаси (А.Х. Набиев):
4.1. Тавсиявий тарифлар асосида келиб тушган пул маблағларининг:
85 фоизи хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг моддий техник базасини ривожлантириш учун уларнинг ҳисоб рақамларига;
15 фоизи уюшма томонидан ширкатларнинг фаолиятини ривожлантириш, ўқув семинарларини ташкиллаштириш максадларига йўналтирилсин.
4.2. Ширкатларнинг моддий техник базасини ривожлантиришга йўналтирилган пул маблағларининг максадли сарфланиши доимий назоратга олинсин.
5. Ушбу қарор халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига тасдиқлаш учун киритилсин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар хокимининг биринчи ўринбосари Р.Ж. Усмонов ва Тошкент шаҳар хокиминииг ўринбосари Ф.Т. Зияев зиммаларига юклатилсин.
Ҳоким А. ТЎХТАЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 22 декабрь,
659-сон
Шаҳар ҳокимининг 2009 йил 22 декабрдаги 659-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларга реклама воситалари ўрнатилган жойлар ижараси учун ўтказиладиган пул маблағларининг тавсия этилган
тарифлари
| Т/р | Реклама воситаларини турлари бўйича ҳисоблаш бирликлари | 1 ойлик ижара ҳақи (сўм) | ||||
| майдони (кв. м) |
энг кам иш ҳақи миқдорида |
Тасдиқланган зоналар бўйича тўловлар ҳисоб-китобида қўлланиладиган коэффицентлари | ||||
| I-зона | II-зона | III-зона | ||||
| 1. |
Уй-жой фондининг фасад қисмига ўрнатилган реклама воситалари |
30 гача | 1.5 баравар | 1.0 | 0.9 | 0.8 |
| 30 — 50 гача | 2 баравар | 1.0 | 0.9 | 0.8 | ||
| 50 дан ундан юқори | 2.5 баравар | 1.0 | 0.9 | 0.8 | ||
| 2. | Уй-жой фондининг том қисмига ўрнатилган реклама воситалари | 30 гача | 2 баравар | 1.0 | 0.9 | 0.8 |
| 30 — 50 гача | 3 баравар | 1.0 | 0.9 | 0.8 | ||
| 50 дан ундан юқори | 4 баравар | 1.0 | 0.9 | 0.8 | ||
* Изох:
реклама тарқатувчи реклама воситаларини ўрнатиш ва фойдаланиш даврида техника хавфсизлигига риоя этишга мажбур;
реклама тарқатувчи реклама воситаларини ўрнатилган кўп қаватли уйларнинг фасад ва том қисмини техник соз аҳволда тутиши, етказилган зарарни ўз ҳисобидан қоплаши лозим.