Тошкент шаҳар ҳокимининг
Қарори
ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛКИНИ ИЖАРАГА БЕРИШДА КЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 102-сонли қарорининг 3-бандига мувофиқ хамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси томонидан тақдим этилган 2009 йил учун ижаранинг энг кам ставкаларини (Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган) кўриб чиқиб, шунингдек Давлат мулки қўмитасининг 2009 йил 30 июндаги 01/16-598-сонли мурожаатини инобатга олиб ҳамда Тошкент шаҳрида ижара муносабатларини тартибга солиш мақсадида қарор қиламан:
1. Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкини ижарага беришда 2009 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага, ижара ҳақини ҳисоблаш тартиби 2-иловага, ижара ҳақини ҳисоблашда қўшимча коэффициент қўлланиладиган Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати 3-иловага ҳамда ижара ҳақидан вақтинча озод этилган корхона ва ташкилотлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Давлат мулки қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (Д. Э. Атаев), Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази (А. А. Акромов):
2.1. Давлат кўчмас мулкини ижарага беришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида»ги низомга қатъий равишда риоя қилиниши таъминлансин.
2.2. Ижара ҳақи қийматини белгилашда 1-иловада кўрсатилган давлат кўчмас мулки учун 2009 йилда қўлланиладиган энг кам ставкаларидан таянч сифатида фойдаланилсин.
2.3. Давлат кўчмас мулкини ижарага беришдан тушадиган ижара тўловларининг шартномада белгиланган муддатларда тўланиши ҳамда маҳаллий бюджет ва балансда сақловчиларга ўрнатилган тартибда тақсимланиши таъминлансин.
2.4. Ижарага берилган давлат мулки тўғрисидаги маълумотлар ҳар чоракда Тошкент шаҳар ҳокимлигига бериб борилсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, давлат мулкини балансда сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш марказига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.
4. Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясига тасдиқлаш учун киритилсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Р. Ж. Усмонов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким А. ТЎХТАЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 20 август,
428-сон
Шаҳар ҳокимининг 2009 йил 20 августдаги 428-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2009 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам
ставкалари
| Т/р | Фаолият тури коди (ХТУТ) | Ижарачиларнинг фаолият тури | Бир йиллик энг кам ставкаси 1 кв.м/сум |
| | |
Саноат |
|
| 1. | 13140 | Пластмасса маҳсулоти, шиша толали материаллар, шишапластик ва улардан ишлаб чиқилган маҳсулотлар саноати | 1650 |
| 2. | 14000 | Машинасозлик ва металлни қайта ишлаш (тиббиёт техникаси саноатидан ташқари) | 1500 |
| 3. | 14200 | Станоклар ясаш ва асбобсозлик саноати | 1650 |
| 4. | 14330 | Ҳисоблаш техника воситалари саноати | 4200 |
| 5. | 14400 | Трактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги | 1300 |
| 6. | 14500 | Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги | 1400 |
| 7. | 14600 | Енгил, озиқ-овқат саноати учун ва маиший асбоблар машинасозлиги | 1250 |
| 8. | 14710 | Санитар-техник ва газ жиҳозларини ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш | 1650 |
| 9. | 14780 | Машинасозликнинг бошқа тармоқлари | 1650 |
| 10. | 14900 | Машина ва жиҳозларни таъмирлаш | 2900 |
| 11. | 19400 | Полиграфия саноати | 5500 |
| 12. | 19750 | Фото, кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш | 9356 |
|
Қурилиш ва қурилиш материаллари | |||
| 13. | 14810 | Металл конструкцияларини ишлаб чиқариш | 1650 |
| 14. | 14840 | Ноишлаб чиқариш мақсадидаги металл маҳсулотлар саноати | 1650 |
| 15. | 15200 | Ёғочни қайта ишлаш саноати | 1650 |
| 16. | 15270 | Мебель саноати | 1650 |
| 17. | 15300 | Целлюлоза-қоғоз саноати | 1650 |
| 18. | 16100 | Қурилиш материаллари саноати | 1650 |
| 19. | 16230 | Оҳактош,гипс ва ёпишқоқ материаллар ва уларнинг маҳсулотлари саноати | 1650 |
| 20. | 60000 | Қурилиш | 5000 |
| 21. | 66000 | Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари | 1750 |
|
Енгил саноат | |||
| 22. | 17100 | Тўқимачилик саноати | 1650 |
| 23. | 17200 | Тикувчилик саноати | 1650 |
| 24. | 17300 | Тери, мўйна ва пойафзал саноати | 1650 |
| 25. | 17900 | Енгил саноатнинг бошқа ишлаб чиқаришлари | 1650 |
|
Озиқ-овқат саноати | |||
| 26. | 18100 | Озиқ-овқат таъми саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут саноатидан ташқари) | 1650 |
| 27. | 18150 | Мева-сабзавот саноати | 1650 |
| 28. | 18170 | Чой саноати | 1650 |
| 29. | 18200 | Гўшт ва сут саноати | 1650 |
| 30. | 19200 | Ун-ёрма ва комбикорм саноати | 1650 |
| 31. | 19700 | Саноатнинг бошқа тармоқлари | 1650 |
|
Қишлоқ хўжалиги | |||
| 32. | 21200 | Чорвачилик | 650 |
| 33. | 21240 | Паррандачилик | 650 |
| 34. | 31000 | Ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариш корхоналари, 1 га | 434004 |
| 35. | 22200 | Ветеринария хизмати | 2250 |
|
Транспорт ва алоқа | |||
| 36. | 52000 | Алоқа | 4200 |
| 37. | 52100 | Почта алоқаси | 2100 |
| 38. | 52200 | Курьер алоқаси | 2850 |
| 39. | 52300 | Электро-радио-уяли ва пейжинг алоқаси | 5050 |
|
Савдо ва умумий овқатланиш | |||
| 40. | 71100 | Улгуржи савдо | 3600 |
| 41. | 71200 | Чакана савдо | 5650 |
| 42. | 71212 | Дорихона муассасалари | 3600 |
| 43. | 71300 | Умумий овқатланиш Таълим муассасаларидаги умумий овқатланиш |
3900 1950 |
|
Уй-жой коммунал-фойдаланиш хўжалиги | |||
| 44. | 90220 | Меҳмонхона хўжалиги | 2200 |
| 45. | 90300 | Аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари | 2650 |
| 46. | 91000 | Соғликни сақлаш, жисмоний маданият ва ижтимоий таъминот | 2100 |
| 47. | 91610 | Соғликни сақлаш ва дам олиш муассасалари | 1450 |
| 48. | 91700 | Жисмоний маданият ва спорт | 1450 |
| 49. | 92200 | Ишчи ва бошқа хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш | 2500 |
| 50. | 93000 | Маданият ва санъат | 5150 |
| 51. | 93620 | Киностудиялар ва овоз ёзиш студиялари | 9356 |
| 52. | 82100 | Интернет ва компьютер тармоғи бўйича хизматлар кўрсатиш | 4150 |
| 53. | 19740 | Кимёвий тозалаш, бўяш, кирни ва бошқа газлама маҳсулотларини ювиш ва қайта ишлаш | 1650 |
| 54. | 97000 | Бошқарув: Давлат корхоналари Тижорат ташкилотлари |
1750 6250 |
|
Молия-кредит фаолияти | |||
| 55. | 96000 | Молия, кредит, суғурталаш, пенсиявий таъминлаш | 3950 |
| 56. | 96100 | Банк фаолияти | 5900 |
|
Фаолиятнинг бошқа турлари | |||
| 57. | 96200 | Суғурталаш | 3950 |
| 58. | 84300 | Реклама, вакиллик хизматлари | 2950 |
| 59. | 84400 | Аудиторлик фаолияти | 3700 |
| 60. | 84500 | Маркетинг тадқиқот, тижорат, молия ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат хизматлари | 2950 |
| 61. | 87100 | Таҳририят ва нашриётлар | 2000 |
| 62. | 91600 | Дам олиш ва туризм | 2850 |
| 63. | 92310 | Умумтаълим болалар мактаби | 1100 |
| 64. | 92400 | Мактабгача тарбия | 1100 |
| 65. | 95000 | Илм-фан ва илм-фан хизматлари | 1750 |
| 66. | 98000 | Жамоат бирлашмалари | 1100 |
Шаҳар ҳокимининг 2009 йил 20 августдаги 428-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ижара тўловини ҳисоблаш
тартиби
Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар:
1. Ҳудудий зоналар коэффициенти — Кз. (Тошкент шаҳар қоқимининг 1996 йил 13 июндаги 170-сонли қарорида белгиланган чегараларга асосан)
| 1-зона — 1.0 | 6-зона — 2.66 | 11-зона — 3.73 |
| 2-зона — 1.22 | 7-зона — 2.80 | 12-зона — 3.93 |
| 3-зона — 1.73 | 8-зона — 2.95 | 13-зона — 4.11 |
| 4-зона — 1.88 | 9-зона — 3.24 | 14-зона — 4.37 |
| 5-зона — 2.12 | 10-зона — 3.49 | |
2. Бинонинг жойлашуви ва қурилши турига кўра қўлланиладиган коэффициентлар:
2.1. Бинонинг қурилиш тури бўйича (Кк):
алоҳида турган бино — 1.0
бинонинг ички қисмида жойлашган ва тақаб қурилган — 0.8
ярим ертўла, ертўла — 0.6
чердак, божхона — 0.5
2.2. Туташган ҳудудидан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):
ер майдони мавжуд бўлганда — 0.3
2.3. Тижорат мақсадида фойдаланишда қулайлиги (Кт):
метро станциясидан 200 метр радиус атрофида — 0.7
асосий қатнов кўчаларида жойлашгани — 0.6 (3-иловага мувофиқ)
иккинчи даражали қатнов кўчаларида жойлашгани — 0.5
Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:
Тс = Эс х Кз х (Кк + Кқ + Ко)
бунда: Тс - бир йилга 1 кв.м учун ижара тўловининг таянч ставкаси;
Эс — 1-иловага мувофиқ корхонанинг фаолият турига кўра бир йилга 1 кв.м. учун энг кам ставка.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бинолардан фойдаланиш департаменти тасарруфидаги объектлар бўйича коммунал-хизмат кўрсатиш шартномаларида, маъмурий бинолар фондини таъмирлаш учун, ижара тўловидан қўшимча 30 фоиз миқдорида тўловлар киритилади.
Шаҳар ҳокимининг 2009 йил 20 августдаги 428-сонли қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги марказий кўчалар
рўйхати
| Амир Темур шоҳ кўчаси Абдулла Қодирий кўчаси Аэропорт ҳудуди Абай кўчаси Афросиёб кўчаси Аҳмад Дониш кўчаси Абдурауф Фитрат кўчаси А. Хўжаев кўчаси Асака кўчаси Бобур кўчаси Беруний кўчаси Бухоро кўчаси Буюк Турон кўчаси Буюк ипак йўли кўчаси Шимолий Олмазор кўчаси Ботир Зокиров кўчаси Гавхар кўчаси Ифтихор кўчаси Дархон кўчаси Боғишамол кўчаси Зулфияхоним кўчаси Зарқайнар кўчаси Бешқайроғоч кўчаси Заргарлик кўчаси Қатортол кўчаси Қорасарой кўчаси Кичик ҳалқа йўли Қорасув кўчаси Локомотив кўчаси Лутфий кўчаси Муҳаммад Юсуф кўчаси Миробод кўчаси Махмуд Мирзаев кўчаси Мирза Хайдар кўчаси Матбуотчилар кўчаси Муқимий кўчаси Осиё кўчаси Мустақиллик майдони Муродов кўчаси Маннон Уйғур кўчаси Мухтор Ашрафий кўчаси Навоий кўчаси Назарбек кўчаси Нукус кўчаси Истиқбол кўчаси |
Оққўрғон кўчаси Оқтепа майдони Ойбек кўчаси Отатурк кўчаси Паркент кўчаси Мустақиллик шоҳ кўчаси Истиқлол кўчаси Сағбон кўчаси Катта Хирмонтепа кўчаси Содиқ Азимов кўчаси Самарқанд Дарвоза кўчаси Саидов кўчаси Тарас Шевченко кўчаси Темур Малик кўчаси Туркистон кўчаси Талабалар кўчаси Туроб Тўла кўчаси Уста Ширин кўчаси Мирзо Улуғбек кўчаси Шайхонтоҳур кўчаси Усмон Носир кўчаси Ғазалкент кўчаси Ўзбекистон шох кўчаси Ғофур Ғулом кўчаси Бодомзор йўли кўчаси Фаробий кўчаси Фарҳод кўчаси Фарғона йўли кўчаси Фурқат кўчаси Бунёдкор шоҳ кўчаси Тараққиёт кўчаси Кичик ҳалқа йўли кўчаси Хуршид кўчаси Чоштепа кўчаси Чехов кўчаси Чилонзор кўчаси Чўпонота кўчаси Чимкент йўли Шароф Рашидов кўчаси Шота Руставели кўчаси Шастри кўчаси Шўртепа кўчаси Шаҳрисабз кўчаси Янги Сергели кўчаси Яхё Ғуломов кўчаси Юнус Ражабий кўчаси |
Шаҳар ҳокимининг 2009 йил 20 августдаги 428-сонли қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Ижара тўловидан вақтинча озод этилган корхоналар ва ташкилотлар
РЎЙХАТИ
| 1. | Маҳаллий бюджетдан тўла таъминланадиган ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар |
| 2. | Ўрта таълим, мактабгача тарбия муассасалари (давлатга тегишли) |
| 3. | Кутубхоналар, маданият уйлари мусиқа мактаблари ва ўсмирлар клублари (давлатга тегишли) |
| 4. | Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Адлия вазирлиги, Прокуратура органлари, ҳарбий комиссариятлар, судлар ва унинг тизимидаги ташкилотлар |
| 5. | Касалхоналар ва шифохоналар (давлатга тегишли) |
| 6. | Республика Ногиронлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти, Чернобилчилар жамияти ва уларнинг ҳудудий бўлимлари маҳкамалари |
| 7. | Рассом ва ҳайкалтарошларнинг ижодий устахоналари |
| 8. | Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси |
| 9. | Маҳалла қўмиталари |