ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Кредит ташкилотлари томонидан кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 2 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2332]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 17 июндаги 12/9-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3645, 07.07.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 412-модда) қонунларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 14 январь,
1/4-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 14 январдаги 1/4-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 412-модда) қонунларига мувофиқ, кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Кредит ташкилотлари ўзларидаги мавжуд кредит ахборотини Кредит ахборотининг давлат реестрига (бундан буён матнда КАДР деб юритилади) ва кредит бюроларига мазкур Низомда белгиланган тартибда тақдим этишлари шарт.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Кредит ахбороти миллий институти (бундан буён матнда КАМИ деб юритилади) кредит ташкилотларининг юридик ёки жисмоний шахслар томонидан кредит олиш тўғрисида берилган буюртмалари (бундан буён матнда кредит буюртмалари деб юритилади) ҳақидаги маълумотларини ҳамда кредит ахборотини йиғади, улар бўйича кредит ахбороти маълумотлар базасини шакллантиради, шунингдек КАДРни юритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Кредит ташкилотлари томонидан тақдим этиладиган кредит ахбороти кредит бюросининг кредит ахбороти маълумотлар базасини шакллантириш манбаларидан бири бўлиб ҳисобланади.
II. Кредит ташкилотлари томонидан кредит ахборотини тақдим этилиши
4. Кредит ахборотини тақдим этилишида уларнинг бутлигини, ишончлилигини ва махфийлигини таъминлаш мақсадида Кредит бюроларининг техник ва дастурий воситаларига ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлаш бўйича қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2318, 2012 йил 23 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 3-4-сон, 35-модда) мувофиқ хавфсизлик чоралари кўрилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Кредит ахборотини тайёрлаш, уни КАДР ва кредит бюроларига тақдим этиш кредит ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан тайинланадиган масъул ходим томонидан амалга оширилади.
6. Кредит ташкилотининг масъул ходими тўғрисидаги маълумотлар у тайинланган кундан сўнг уч иш кунидан кечиктирилмасдан КАМИга ва кредит бюроларига юборилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Кредит ташкилотининг масъул ходими тақдим этиладиган кредит ахборотининг махфийлигини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминлашга мажбур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Кредит ташкилотлари кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотларни ва кредит ахборотини белгиланган тартибда қайд этилганидан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан КАДР ва кредит бюроларига тақдим этишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Кредит ташкилоти томонидан КАДР ва кредит бюроларига юборилган ҳар бир кредит буюртмасига дастурий равишда хос рақам берилади. Кредит буюртмасининг хос рақами белгиланган тартибда кредит ахбороти маълумотлар базасидан ўчирилгунга қадар ўзгартирилмайди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 майдаги 13/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2332-1, 03.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 277-модда)
10. Кредит ташкилоти кредит берилиши тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, кредит буюртмасининг хос рақами кредит ташкилоти ва кредит буюртма берувчи ўртасида тузилган кредит битимига ҳам автоматик тарзда хос рақам бўлиб саналади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Тақдим этилаётган кредит ахбороти кредит ташкилотларининг кредит йиғма жилдидаги кредит ахборотига мос бўлиши лозим. Кредит ахбороти, КАДРга ва кредит бюроларига кредитлаш жараёнига мос кетма-кетликда юборилиши шарт.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 майдаги 13/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2332-1, 03.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 277-модда)
12. Тақдим этилаётган кредит ахборотининг тўғрилигини таъминлаш мақсадида кредит ташкилотлари ўзларининг кредит қўйилмаларини балансдаги ва КАДРдаги суммалар билан бир хил юритишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
121. КАДР ахборотларнинг тўғри юборилиши бўйича кунлик назоратни олиб боради. Мазкур Низомнинг 8, 11 ва 12-бандлари талабларининг бажарилишини назорат қилиш автоматик тарзда олиб борилади.
122. КАДРнинг амалиёт куни банклараро электрон тўлов ҳужжатларини ўтказиш вақтига мос бўлиши лозим.
(121 ва 122-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 майдаги 13/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2332-1, 03.06.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 277-модда)
13. Кредит бюролари кредит ташкилотларидан олинаётган кредит ахборотининг махфийлигини таъминлаш учун ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ходимлари доирасини белгилайди.
III. Кредит ахборотларини қайта ишлаш
14. Кредит бюролари мавжуд кредит ахбороти асосида кредит ташкилотининг ҳар бир қарздори бўйича унинг охирги 5 йил (ёки юридик шахс бўлган қарздор 5 йилдан кам фаолият юритаётган бўлса — у рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб) мобайнидаги статистик, таҳлилий, молиявий-иқтисодий, ижобий ва салбий характердаги кредит ахборотини ўз ичига олувчи кредит тарихлари бўйича кредит ахбороти маълумотлар базасини ишлаб чиқади.
15. Кредит ташкилоти томонидан тақдим этилган кредит ахборотининг хатолиги аниқланган тақдирда КАДРда ва кредит бюросининг кредит ахбороти маълумотлар базасида кредит ташкилотининг хатига асосан ушбу кредит ахборотига ўзгартириш киритилади. КАДР ва кредит бюроси хатолиги аниқланган кредит ахборотига ўзгартириш киритилганлиги тўғрисидаги электрон баённомани тузади ва уни камида бир йил сақлайди.
16. КАДРдаги ва кредит бюроларининг кредит ахбороти маълумотлар базасидаги кредит ташкилотларидан олинган кредит ахборотини КАМИ ва кредит бюролари томонидан ўзгартириш тақиқланади, мазкур Низомнинг 15-банди бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Якуний қоида
17. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 92-модда; 2014 й., 23-сон, 277-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2018 й., 10/18/2332-2/0909-сон, 20.06.2019 й., 10/19/2332-3/3312-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)