Ҳужжат кучини йўқотган 26.10.2018 23.01.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2318
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 23.01.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2318
Кучга кириш санаси
02.02.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 26.10.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

КРЕДИТ БЮРОЛАРИНИНГ ТЕХНИК ВА ДАСТУРИЙ ВОСИТАЛАРИГА АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА МУҲОФАЗАСИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 23 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2318]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/25-сонли «Кредит бюроларининг техник ва дастурий воситаларига ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлаш бўйича қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2318-1, 25.07.2018 й.) асосан 2018 йил 26 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 412-модда) қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кредит бюроларининг техник ва дастурий воситаларига ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлаш бўйича қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 20 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38/5-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
2011 йил 20 декабрдаги 38/5-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит бюроларининг техник ва дастурий воситаларига ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлаш бўйича қўйиладиган талаблар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 412-модда) қонунларига мувофиқ кредит бюроларининг техник ва дастурий воситаларига ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлаш бўйича қўйиладиган талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит ахбороти алмашинуви тизими (кейинги ўринларда тизим деб юритилади) — кредит ахбороти алмашинуви иштирокчилари ўртасида вужудга келадиган муносабатлар мажмуаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ахборот — Ўзбекистон Республикасининг «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Тизим иштирокчилари алмашадиган электрон ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситалари — ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун унинг криптографик алмаштирилишини амалга оширувчи аппарат, дастурий ёки аппарат-дастурий воситалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк телекоммуникация тармоғи (кейинги ўринларда БТТ деб юритилади) — банк тизимининг идоравий телекоммуникация тармоғи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кредит бюроларининг ахборот тизимларида қўлланиладиган ахборот муҳофазасининг лицензияланган ва сертификатланган дастурий-техник воситалари қуйидагиларни таъминлаши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизим иштирокчилари бўлган ташкилотларни ва уларнинг ходимларини идентификация ва аутентификация қилишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимдаги ахборотларнинг махфийлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутентификацияланган маълумот алмашинувини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни шакллантириш, узатиш, фойдаланиш, қайта ишлаш ва сақлаш жараёнларида маълумотларнинг бутлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нормал фойдаланиш шароитида тизимнинг барча ресурсларига авторлаштирилган тарзда киришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчиларнинг ресурсларга кириш чегараларини белгилашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчиларнинг тизимга кириш ва чиқиш бўйича ҳаракатларини ҳамда кириш ҳуқуқларини бузишга уринишларини қайд этишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда ҳолатларда тизимнинг хавфсизлиги ва узилишларсиз фаолиятини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот хавфсизлиги бўйича хавфларни аниқлаш ва олдини олишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларни захиралаш ва қайта тиклаш тизимини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Кредит бюроларида хавфсизлик ва ахборот муҳофазасини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кредит бюроларининг дастурий-техник таъминоти хавфсизлик ва ахборот муҳофазаси бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда даврий аттестациядан ўтиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташқаридан бегоналарнинг киришини ва кредит ахбороти ўғирланишининг олдини олиш учун кредит бюроларининг сервер хоналарига қуйидаги талаблар қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустаҳкам деворлар, ишончли тўсиқлар ва панжаралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус кодли ёки бошқа турдаги ишончли қулфлар билан жиҳозланган мустаҳкам эшиклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи кузатувга қарши ҳимоя воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги ва қўриқлаш сигнализациясининг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тўлов тизими серверларини ташқи таъсирдан ҳимоялаш учун тармоқлараро экранлар (Firewall) ҳамда ахборотни муҳофаза қилувчи лицензияланган техник ва дастурий воситалар ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кредит ахборотлари алмашинуви қатнашчиларини аутентификация қилиш ва кредит бюролари ахборот тизимларини пароль ва антивирус билан ҳимоялаш чоралари кўрилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Компьютер ва бошқа жиҳозлар ишдан чиққан ҳолларда кредит бюросининг узилишсиз фаолият юритишини таъминлаш мақсадида тизимнинг захира тикланиш режаси ҳамда зарур дастур ва воситалар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сервер ва энг муҳим компьютерларни электр энергияси билан узилишларсиз таъминлаш учун узлуксиз электр таъминоти қурилмалари (UPS) ва дизель-генератор бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Телекоммуникация тармоқлари орқали электрон ахборот алмашинуви жараёнида ахборот муҳофазасини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кредит бюроси тизим иштирокчилари билан ахборот алмашинуви учун БТТ ёки умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоғидан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кредит бюросининг Марказий банк ва кредит ташкилотлари билан электрон ахборот алмашинуви Ахборотлаштириш Бош маркази билан тузилган шартнома асосида БТТ орқали амалга оширилади. Бунда қуйидаги хавфсизлик чоралари кўрилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кредит ахборотлари билан ишлаш учун фақат тегишли рухсатга эга бўлган ходимлар қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) фойдаланувчиларнинг тизимга кириши учун аутентификация қилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
логин ва пароль (8 та белгидан кам бўлмаган рақам ва символлар комбинацияси ҳамда пароль ва логинларни муддати тугашига қараб ўзгартириш имконияти бўлиши лозим. Паролни амал қилиш муддати бир ойдан ошмаслиги лозим);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аппарат-дастурий воситалар ёрдамида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) кредит бюросининг кредит ахборотлари алмашинувида қатнашувчи ходимларининг сервер ва компьютерлар телекоммуникация тармоқлари орқали ишлаши учун аппарат-дастурий воситалар билан жиҳозланиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) кредит бюросидаги ахборотларни қайта ишлаш, узатиш ва қабул қилиш учун ажратилган сервер ва компьютерларга умумий локал тармоққа уланган бошқа компьютерлардан кириш имконияти бўлмаслиги керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) кредит бюроси томонидан узатиладиган ва қабул қилинадиган ҳар қандай ахборот электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ҳамда бажарилган амал бўйича маълумот автоматик равишда электрон журналга киритилиши керак. Бунда, электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси қуйидагиларни амалга ошириши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланиш устидан назоратни таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзо калити сертификатини берган Рўйхатга олиш марказига электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланиш режими бузилганлиги ёки бузилиши эҳтимоли борлиги тўғрисида хабар қилиши ва электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришни ёхуд мазкур сертификатни бекор қилишни талаб қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи вакил бўлган юридик шахснинг қайта ташкил этилганда ва тугатилганда, бу ҳақда электрон рақамли имзо калити сертификатини берган Рўйхатга олиш марказига хабар қилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) электрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаган ҳолларда электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити эгасига хабар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ё) кредит бюролари томонидан кредит ахборотига тегишли бўлмаган ахборотларнинг узатилиши тақиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) кредит бюроси томонидан узатиладиган ва қабул қилинадиган маълумотлар сўнгги янгиланган базали антивирус дастури ёрдамида вируслар мавжудлигини аниқлаш учун текширилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) электрон ахборотлар алмашинувида виртуал хусусий тармоқлар (VPN) асосида ташкил этилган ҳимояланган алоқа каналлари қўлланилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборотнинг махфийлигини таъминлаш учун қўшимча ахборотни муҳофаза қилиш воситалари қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилганлардан ташқари тизим иштирокчилари кредит ахборотлари алмашинуви учун умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидан тегишли шартномалар асосида фойдаланишлари мумкин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчиларни тизимга киришида аутентификация қилиш логин ва пароль (8 та белгидан кам бўлмаган рақам ва символлар комбинацияси) ёки аппарат-дастурий воситалар ёрдамида амалга оширилади. Аутентификация натижаси уч марта нотўғри бўлган ҳолда, тизим беркитилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит бюросининг фойдаланувчилар, ахборотни етказиб берувчилар ва бошқа кредит бюролари билан электрон ахборот алмашинуви «SSL» протоколи бўйича амалга оширилиши, виртуал хусусий тармоқлар (VPN) асосида ташкил этилган ҳимояланган шифрланган алоқа каналлари қўлланилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит бюроси серверлари томонидан узатиладиган ва қабул қилинадиган маълумот сўнгги янгиланган базали антивирус дастури билан вируслар мавжудлиги бўйича текширилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит бюролари томонидан кредит ахборотларига тегишли бўлмаган ахборотларни узатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Низом Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори Ҳ. МУҲИТДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 20 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 3-4-сон, 35-модда)