Тошкент вилояти ҳокимининг
Қарори
ҲАЖ МАВСУМИДА ЯНГИ А(Н1N1) ГРИППИНИНГ ВИЛОЯТ ҲУДУДИГА КИРИБ КЕЛИШИ ВА ТАРҚАЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тарқатаётган маълумотларга кўра, янги А(Н1N1) гриппи Шимолий ва Жанубий Америка, Европа, Австралия ҳамда Осиёдаги 150 дан ортиқ мамлакатларда қайд этилган. Мазкур касалликка чалинган беморлар сони қарийб 200 минг нафарга яқинлашиб, улар орасида ўлим ҳолатлари қайд этилмоқда.
Янги грипп бўйича вужудга келган вазият Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан пандемия, деб эълон қилинди.
Жаҳонда эпидемик вазиятнинг мураккаблашганлиги, янги А(Н1N1) гриппининг четдан вилоят худудига кириб келиши хавфи мавжудлигини, хусусан, Саудия Арабистонида 595 нафар кишида мазкур вирус аниқланганлигини инобатга олган ҳолда вилоят аҳолиси, Ҳаж мавсумига зиёратчилар соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда мазкур касаллик тарқалишининг олдини олиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 6 август «Ҳаж мавсумида янги А(Н1N1) гриппининг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Шаҳар ва туман ҳокимлари раислигида, тегишли бошқарма ва корхоналарнинг бўлинмалари раҳбарларидан иборат ҳудудий комиссиялар тузилиши белгилаб қўйилсин.
2. Комиссияга:
тегишли бошқарма ва ташкилотлар билан биргалиқда турли юқумли касалликлар, хусусан янги А(Н1N1) гриппининг четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Ҳаж мавсумида амалга ошириладиган тадбирларни мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг ўз вақтида, тўлақонли бажарилишини таъминлаш;
ҳаж мавсумида янги А(Н1N1) гриппининг вилоят ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш вазифаси топширилсин.
3. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси (А. Ахмедов)га:
зиёратчиларни сафарга кетишдан олдин, Ҳаж мавсумида ва вилоятга келган вақтида тиббий кўрикдан ўтказиш, тиббий хизмат кўрсатиш, турли юқумли касалликлар, жумладан янги А(Н1N1) гриппи касаллигига қарши зарур профилактик чораларни кўриш;
Ҳаж мавсумида янги А(Н1N1) гриппининг вилоят ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тегишли тарғибот-ташвиқот материалларини тайёрлаш ва мазкур йўналишдаги ишларни юқори савияда ташкил этиш вазифаси юклатилсин.
4. Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг зиёратчилар учун зарур бўлган янги А(Н1N1) гриппининг олдини олувчи дори-дармонлар, дезинфекцияловчи ва профилактик воситаларни харид қилишга сарфланадиган харажатларнинг идора томонидан қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.
5. Вилоят Имом хатиби (Қ. Турсунов), шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда Ҳаж мавсумида гуруҳ раҳбарлари ва зиёратчилар билан ўтказиладиган машғулотларда янги А(Н1N1) гриппи вирусидан сақланиш бўйича тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширсинлар.
6. «Тошкент хақиқати» ва «Ташкентская правда» газеталари муҳарририяти (У. Абдушохидов)га юқумли касалликлар, жумладан янги А(Н1N1) гриппининг четдан кириб келиши ҳамда тарқалишининг олдини олиш бўйича вилоят рўзномаларида чоп этилиши тавсия этилсин.
7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Абдуллаев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Р. ХОЛМАТОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 24 август,
177-сон
Вилоят ҳокимининг 2009 йил 24 августдаги 177-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ҳаж мавсумини янги А(Н1N1) гриппининг вилоят ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича комиссия
таркиби
| 1. | С. Абдуллаев | — Вилоят ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси |
| 2. | А. Ахмедов | — Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, комиссия раисининг ўринбосари |
| 3. | Қ. Турсунов | — Вилоят Имом хатиби, комиссия раиси ўринбосари |
| 4. | Б. Алматов | — Вилоят Санитария ва эпидемиология назорати маркази раҳбари |
| 5. | С. Қурбонқулов | — Вилоят ҳокимининг Маънавий ва маьрифий масалалар бўйича ёрдамчиси |
| 6. | Ю. Ёқубхонов | — Вилоят Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси бошлиғи в.б. |
| 7. | Р. Аширматов | — Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари |
| 8. | С. Ғуломов | — Вилоят Давлат божхона бошқармаси бошлиғи |
| 9. | Б. Баратов | — Вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари |
| 10. | Р. Шералиев | — «Маҳалла» ҳайрия жамғармаси вилоят бўлими бошлиғи |
| 11. | Лавозимига кўра | — Вилоят «Дори-дармон» бирлашмаси раҳбари |
| 12. | Лавозимига кўра | — Шаҳар ва туман ҳокимлари |
Вилоят ҳокимининг 2009 йил 24 августдаги 177-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ҳаж мавсумида янги А(Н1N1) гриппининг вилоят ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари
РЕЖАСИ
| № | Тадбирлар номи | Бажариш муддати | Бажаришга маъсул бошқарма ва ташкилотлар |
|
I. Ташкилий-амалий ишлар | |||
| 1. | Зиёратчилар орасида соғлом эпидемиологик ҳолатни таъминлаш учун зарур дори-дармонлар, дезинфекцияловчи ва профилактик воситалар рўйхатини тайёрлаш, Ўзбекистон мусулмонлар идорасига тақдим этиш. | 2009 йил август | Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, шаҳар ва туман ҳокимликлари |
| 2. | Янги А(Н1N1) гриппига қарши тегишли дори-дармонлар ва дезинфекцияловчи моддалар заҳирасини яратиш ишларини амалга ошириш. | 2009 йил сентябрь | Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идорасининг вилоят вакиллиги, Соғлиқни сақлаш бошқармаси |
| 3. | Зиёратчиларга тиббиий хизмат кўрсатувчи шифокорлар гуруҳини хамда тегишли аэропортлардаги санитария назорати пунктлари ва етарли даражада электрон ёки симобли термометрлар билан таъминлаш | 2009 йил сентябрь | Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идорасининг вилоят вакиллиги, Соғлиқни сақлаш бошқармаси |
| 4. | Зиёратчиларни кузатиб борувчи тиббий ходимларни янги А(Н1N1) гриппининг профилактикаси, ташхиси ва даволаш усуллари бўйича билим ва малакасини оширшга қаратилган ўқув-семинарлар ташкил этиш | 2009 йил октябрь | Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, шаҳар ва туман ҳокимликлари |
| 5. | Зиёратчиларда шахсий химоя воситалари (респираторлар ва дока ниқоблар) бўлиши ва улардан тўғри фойдаланишлари устидан қатъий назорат ўрнатиш | Ҳаж мавсуми | Ўзбекистон Республикаси Мусулмонларидорасининг вилоят вакиллиги, Соғлиқни сақлаш бошқармаси |
| II. Даволаш ва профилактика тадбирлари | |||
| 6. | Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари ва қабул қилувчи давлатнинг конунчилигига мувофиқ Саудия Арабистонига боришга тиббий монеълиги бўлмаган зиёратчиларни дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш | 2009 йил август ойидан бошлаб махсус ишлаб чиқилган жадвал асосида | Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идорасининг вилоят вакиллиги, Соғлиқни сақлаш бошқармаси |
| 7. | Зиёратчилар орасида иммунитети заиф (сурункали касалликлари билан оғриган, қандли диабет, юрак, буйрак, жигар касалликлари ва ҳакозо) шахсларни аниқлаш хамда Ҳаж сафари давомида уларни махсус назорат остига олиш | 2009 йил Тиббий кўрик ва Ҳаж мавсуми давомида | Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идорасининг вилоят вакиллиги, Соғлиқни сақлаш бошқармаси |
| 8. | Ҳаж сафарига борувчилар ва уларни кузатиб борувчи шахсларнинг камида 50 фоизини даволашга етадиган гриппга қарши (Тамифлю ёки Реленза) дори воситалари захирасини яратиш | 2009 йил сентябрь | Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идорасининг вилоят вакиллиги, Соғлиқни сақлаш бошқармаси |
| 9. | Барча Ҳаж сафарига борувчи зиёратчилар ва уларни кузатиб борувчиларни мавсумий гриппга карши эмлашни таъминлаш. | 2009 йил сентябрь-октябрь | Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идорасининг вилоят вакиллиги. Соғлиқни сақлаш бошқармаси, шаҳар ва туман ҳокимликлари |
| 10. | Ҳаж мавсумида касалликка чалинганларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлашга кўмаклашиш | Ҳаж мавсуми давомида | Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идорасининг вилоят вакиллиги |
| 11. | Ҳаждан қайтаётган зиёратчилар орасида юқумли касаликка чалинишда шубха қилинган шахсларни жойлаштириш учун шифохона ўринларини ҳозирлаш | 2009 йил ноябрь | Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, шаҳар ва туман ҳокимликлари |
| 12. | Саудия Арабистонидан қайтаётган зиёратчилар кутиб олинадиган аэропортларда уларни санитария назорати пунктида тиббий курикдан ўтказиш, термометрия ва зарур ҳолларда махсус лаборатория текширувларини ташкил этиш | 2009 йил ноябрь-декабрь | Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси |
| III. Тарғибот ва ташвикот ишлари | |||
| 13. | Тиббиёт ходимлари учун янги А(Н1N1) гриппи вируси билан касалланишни олдини олиш, даволаш юзасидан махсус йўриқнома ишлаб чиқиш | 2009 йил август | Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, шаҳар ва туман ҳокимликлари |
| 14. | Ҳаж сафарига бораетган ҳар зиёратчини А(Н1N1) гриппи ҳакидаги маълумотлар хамда ундан ҳимояланиш борасида амалкилиниши зарур бўлган талаблар акс этган эслатмалар билан таъминлаш | 2009 йил август | Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси |
| 15. | Республика даволаш - профилактика муассасаларининг малакали мутахасисларини жалб этган ҳолда жойларда зиёратга борадиган фуқоаролар билан тарғибот-ташвиқот ишларини хамда мавзуга оид семинар-тренинглар ташкил этиш | 2009 йил сентябрь-октябрь | Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идорасининг вилоят вакиллиги. Соғлиқни сақлаш бошқармаси, шаҳар ва туман ҳокимликлари |