Тошкент вилояти ҳокимининг
Қарори
Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервисини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2009 — 2014 йилларда Ўзбекистон миллий автомагистралини реконструкция қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 22 апрелдаги ПҚ-1103-сон қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб ҳаракатланиш қатнашчилари учун халқаро стандартларга жавоб берадиган шарт-шароитлар яратиш, янги иш ўринлари шакллантириш, шунингдек автомагистрал ёнидаги ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 октябрдаги «Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервисини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 277-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон миллий автомагистралининг Тошкент вилояти ҳудудида мавжуд йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари уларнинг шаҳарсозлик норма ва қоидаларига мувофиқлиги юзасидан ялпи хатловдан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қуйидагилар:
2010 — 2015 йилларда Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб, Тошкент вилояти ҳудудидаги йўл инфратузилмаси ва сервисини ривожлантириш дастури 1-иловага* мувофиқ;
1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларининг жойлаштирилишини кўриб чиқиш ва келишиш бўйича вилоят комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларига қуриш учун ер участкаларини ажратиш бўйича Низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 октябрдаги «Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервисини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 277-сонли қарори билан тасдиқланганлиги инобатга олинсин.
5. Вилоят Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (С. Қўчқоров), Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси (Т. Ботиров), «Тошкентавтойўл» (Б. Бутаев), «Автомагистрал» (Ш. Джўраев), Ички ишлар бошқармаси (А. Муллажонов), шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда:
ҳар йили 1 ноябргача бўлган муддатда Комиссияга, Дастурнинг тасдиқланган параметрларини ҳисобга олган ҳолда, келгуси йилда йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг аниқ манзилли рўйхатлаш учун киритилишини таъминласинлар;
ушбу қарор билан тасдиқланган дастурнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин ва чоракда вилоят ҳокимлигида белгиланган тартибда ҳисоботлари эшитиб борилсин.
6. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Йўл лойиҳа бюроси» масъулияти чекланган жамият, «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси ва «Қишлоққурилишлойиҳа» масъулияти чекланган жамият лойиҳалаш ташкилотлари буюртмачиларнинг буюртманомаларига биноан йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари лойиҳаларини тайёрлаш бўйича асосий бажарувчилар ҳисобланиши, шунингдек ушбу объектлар қурилишида архитектура-режалаштириш талабларига ва белгиланган қурилиш нормаларига риоя этилиши юзасидан зарур назоратни таъминлашлари;
лойиҳалаш ташкилотлари томонидан белгиланган йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларининг тасдиқланган лойиҳаларидан ҳар қандай четга чиқиш вилоят Комиссияси томонидан ушбу объектларнинг харажатларини тўламасдан бузиб ташланиши юзасидан қарор қабул қилиниши учун асос ҳисобланади;
маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, Республика йўл жамғармаси, хусусий тадбиркор-қурувчилар йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини қуриш бўйича лойиҳаларнинг буюртмачилари бўлишлари мумкинлиги;
Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини қуриш учун ер участкаларини ажратиш қатъиян, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 октябрдаги 277-сонли қарори билан ташкил этилган Комиссиянинг қарорлари асосида амалга оширилиши.
Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларининг янгидан қуриш ва реконструкция қилиш фақат белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳалар асосида амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 октябрдаги 277-сонли қарори билан белгиланиб қўйилганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
7. Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари белгиланган тартибда:
шаҳар ва туман Ички ишлар бўлимлари, Соғлиқни сақлаш бўлинмалари, «Тошкентавтойўл» туман йўл хўжалиги корхоналари ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2010 йил 1 июлгача бўлган муддатда қўриқланадиган зонада ҳамда Ўзбекистон миллий автомагистралининг йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини жойлаштиришга мўлжалланган қўриқланадиган зонасига туташ ҳудудда жойлашган, шаҳарсозлик норма ва қоидаларига жавоб бермайдиган бино ва иншоотларнинг бузиб ташланишини;
йўл инфратузилмаси ва сервис объектларига, шунингдек кўчириладиган объектлар қайта жойлаштириладиган жойларга зарур муҳандислик коммуникацияларини объектлар қурилишидан олдин ўтказиш чора-тадбирлар кўрилишини.
вилоят Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (С. Қўчқоров), Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси (Т. Ботиров) ва Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (А. Кадшов) билан биргаликда Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервис объектлари қуриш учун ер участкалари ажратиш бўйича Низом талабларига қатъий ва сўзсиз риоя этилишини таъминласинлар.
8. Вилоят Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (С. Қўчқоров), Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси (Т. Ботиров) йўл инфратузилмаси ва сервис объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини, қурилиш монтаж излари сифати юзасидан белгиланган тартибда тизимли назорат амалга оширилишини таъминласин.
9. Вилоят бошқармалари, шаҳар ва туман ҳокимликлари 20 кун муддатда ўз норматив ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари С. Ильхамов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Р. ХОЛМАТОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 31 октябрь,
224-сон
Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервис объектларини жойлаштиришни кўриб чиқиш ва келишиш бўйича Тошкент вилояти комиссиясининг
таркиби
|
Т/р |
Исми, шарифи |
Эгаллаб турган лавозими |
| 1. | С. Ильхамов | Вилоят ҳокимининг Саноат, тадбиркорлик, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Комиссия раиси |
| 2. | С. Қўчқоров | Вилоят ҳокимлигининг Саноат, тадбиркорлик, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича котибияти мудири, Комиссия раисининг ўринбосари |
| 3. | С. Қўчқоров | Вилоят Архитектура қурилиш ва бош бошқарма бошлиғи в. б, Комиссия котиби |
| 4. | Т. Ботиров | Вилоят Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси бошлиғи |
| 5. | Б. Бутаев | «Тошкентавтойўл» вилоят йўл ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси |
| 6. | Ш. Джураев | «Автомагистрал» вилоят бирлашмаси раиси |
| 7. | А. Каримов | Вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи |
| 8. | С. Набихонов | Вилоят Давлат мулкини бошқариш бошқармаси бошлиғи в.б. |
| 9. | К. Алматов | Вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бошлиғи в.б. |
| 10. | Л. Муллажонов | Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи |
| 11. | Н. Эрбеков | Вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи |
| 12. | Л. Мухамедов | «Ўзнефтигазинспекция» Давлат инспекциясининг вилоят бўлими бошлиғи |
| 13. | Х. Суванов | Вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси |
| 14. | Л. Абдуқодиров | Вилоят Иқтисодиёт бош бошқармасининг бошлиғи |
| 15. | Б. Умархонов | Вилоят Молия бошқармасининг бошлиғи |
| 16. | Р. Шералиев | «Маҳалла» хайрия жамғармасининг вилоят бўлимининг раиси |