Ҳужжат кучини йўқотган 18.04.2012 10.06.2011 йилдаги 75/4-13-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 18.04.2012
Ҳужжат 10.06.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«OʼRIKZOR IXTISOSLASHGAN BOZORI» МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ ВА «SERGELI IXTISOSLASHGAN BOZORI» МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ ТОМОНИДАН КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАР УЧУН УНДИРИЛАДИГАН ТЎЛОВЛАР ҲАМДА ИЖАРА ҲАҚИ МИҚДОРЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2012 йил 18 апрелдаги 144/4-18-сонли «Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириладиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1326-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 23 мартдаги ЕТ/15-02-32-21/79-сонли ҳамда 2011 йил 19 мартдаги 26/1-4070-сонли бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ш кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорлари тасдиқланганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2011 йил 11 июндан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Oʼrikzor ixtisoslashgan bozori» масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорлари 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Sergeli ixtisoslashgan bozori» масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти (Р.Абдумажитов), Тошкент шаҳар Давлат Солиқ бошқармаси (Ш.Рахимов), Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси Тошкент шаҳар бўлими (У.Мусурмонов), Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси (У.Баходиров), «Oʼrikzor ixtisoslashgan bozori» масъулияти чекланган жамияти (Ш.Иноятов), «Sergeli ixtisoslashgan bozori» масъулияти чекланган жамияти (Н.Темиров). Жойларда кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар ҳамда ижара ҳақининг янги миқдорларини жорий этиш бўйича белгиланган тартибда зарур ташкилий тадбирлар ўтказилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2010 йил 29 декабрдаги «Тошкент шаҳар ҳокимининг 2010 йил 28 августдаги «Тошкент шаҳар ҳокимининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги 539-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2.Тошкент шаҳар ҳокимининг 2011 йил 23 февралдаги 109-сонли қарори 1-иловасининг «VIII. Автотранспорт воситаларини сотиш» бўлимидаги «Енгил автомашиналар ва микроавтобуслар» қисми ва 15400 сўм» тўлов миқдори, шунингдек 4-иловасининг 8-бандидаги «-» Сергели ихтисослашган бозорида» 8000 сўм»; «Ўрикзор ихтисослашган бозори»да 10000 сўм» тўлов миқдорлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессияси раиси Ф. АБДУРАҲИМОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 10 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75/4-13-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2011 йил 10 июндаги 75/4-13-сонли карорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Oʼrikzor ixtisoslashgan bozori» масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миқдорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
№‎ Кўрсатиладиган хизматлар турлари‎ Тўлов миқдори
‎(сўм ҳисобида)‎
1.‎ Турғун савдо шохобчаларидан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)‎ ‎
1.1.‎ Озиқ-овқат маҳсулотлари дўконлари учун‎ 47 000‎
1.2.‎ Кийим-кечак маҳсулотлари дўконлари учун‎ 41 000‎
1.3.‎ 1-қават ва ертўлада жойлашган қурилиш ва маиший техника моллари дўконлари учун‎ 47 000‎
‎ бозорнинг марказидаги харидоргир қисмида жойлашган дўконлар‎ 34 800‎
‎ бозорнинг чекка қисмида жойлашган харидорлар кам бўлган дўконлар‎ 25 000‎
1.4.‎ Мусодара қилинган маҳсулотлар билан савдо қиладиган дўконлар учун‎ 22 000‎
1.5.‎ 2 қават ва ертўлада ҳамда бозорнинг шохобчаларида жойлашган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо дўконлари учун‎ 25 000‎
1.6.‎ 2 қават ва ертўлада ҳамда бозорнинг шохобчаларида жойлашган ноозиқ-овқат маҳсулотлари савдо дўконлари учун‎ 25 000‎
1.7.‎ Ҳунармандчилик маҳсулотлари билан савдо қиладиган дўконлар учун ‎
‎ Тахта-ёғоч маҳсулотлар шохобчасидаги дўконлар учун‎ 25 000‎
‎ «Бўз-сув» қурилиш моллари шохобчасидаги дўконлар учун‎ 25 000‎
2.‎ Контейнерлар ва омборхоналарни ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (ҳар бир контейнер учун 1 ойлик тўлов)‎ ‎
2.1.‎ 40 фут ҳажмдаги қурилиш ва маиший техника маҳсулотлари контейнерлари учун‎ ‎
‎ бозорнинг марказига яқин харидоргир қисмида жойлашган контейнерлар учун‎ 709 500‎
‎ бозорнинг чекка қисмида жойлашган харидорлар кам бўлган контейнерлар учун‎ 272 000‎
2.2.‎ 20 фут ҳажмдаги қурилиш ва маиший техника маҳсулотлари контейнерлари учун‎ ‎
‎ бозорнинг марказига яқин харидорлар қисмида жойлашган контейнерлар учун‎ 505 500‎
‎ бозорнинг чекка қисмида жойлашган харидорлар кам бўлган контейнерлар учун‎ 150 000‎
2.3.‎ 5 фут ҳажмдаги қурилиш ва маиший техника маҳсулотлари контейнерлари учун‎ 126 500‎
2.4.‎ 20 фут ҳажмдаги озиқ-овқат ва хўжалик маҳсулотлари контейнерлари учун‎ 408 000‎
2.5.‎ Қурилиш, хўжалик ва маиший техника маҳсулотлари омборхоналари учун (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов) ‎ 22 600‎
3.‎ Умумий овқатланиш шохобчаларини ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов) ‎ ‎
3.1.‎ Умумий овқатланиш шахобчалари‎ 58 500‎
3.2.‎ Умумий овқатланиш шохобчаларига туташ шийпонлар учун‎ 10 000‎
3.3.‎ 2 қават, ертўла ва бозор ҳудудининг «Бўз-сув» канали ёқасида ҳамда бозорнинг шохобчаларида жойлашган умумий овқатланиш шохобчалари учун‎ 25 000‎
4.‎ Банк-касса хизматлари учун биноларни ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.m. учун бир ойлик тўлов) ‎ ‎
4.1.‎ ОАИТБ «Ипак йўли» Ўрикзор фижали учун‎ 10000‎
4.2.‎ Мини банклар учун‎ 20000‎
4.3.‎ Валюта айирбошлаш шохобчалари учун‎ 47 000‎
4.4.‎ Жамғарма кассалар учун‎ ‎41 000
5.‎ Асосий бозор ҳудудида бошқа турдаги хизмат кўрсатиш шахобчаларини ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)‎ ‎
5.1.‎ Сартарошхоналар‎ 20 000‎
5.2.‎ Дорихоналар‎ 20 000‎
5.3.‎ Офис‎ 20 000‎
5.4.‎ Пайнет хизмати (2х2 ҳажмдаги ҳар бир шохобча учун ойлик тўлов)‎ 100 000‎
5.5.‎ Калит ясаш шоҳобчаси (2х2 ҳажмдаги ҳар бир шохобча учун ойлик тўлов)‎ 75 000‎
5.6‎ 2 қават ва ертўлада ҳамда бозорнинг шохобчаларида жойлашган маиший хизмат тармоқлари учун‎ 9 000‎
6.‎ *Бошқа турдагилар учун‎ 10 000‎
7.‎ 1 дона юк ташиш аравачасини ижарага бериш (1 кунга)‎ 10 000‎
8.‎ Хожатхона хизматидан бир марта фойдаланганлик учун‎ 400‎
9.‎ Бозор телефонидан бир марта фойдалангаглик учун‎ 500‎
10.‎ Радиоузель орқали эълонлар бериш учун (уч маротаба эълон берганлик учун)‎ 500‎
11.‎ Буюмларни бир кеча сақлаш учун 50х50х100 см ўлчамдаги 1ўрин учун‎ 1 500‎
12.‎ Бозор ҳудудида ўрнатилган реклама ускуналаридан фойдаланганлик учун ижара ҳақи (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)‎ ‎
12.1.‎ Ташқи реклама ускуналари учун‎ 10000‎
12.2.‎ Ички реклама ускуналари учун‎ 10 000‎
13.‎ Транспорт воситаларининг юк ортиш ва тушириш учун бозор ҳудудига кириб-чиқиш учун тўлов (бозорнинг барча шохобчаларига татбиқ этилади)‎ ‎
‎ енгил автомобиллар учун (1 кириш)‎ 4 200‎
‎ юк автомобиллари учун (1 кириш)‎ 7 800‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Изоҳ: Бошқа турдагилар учун: омборхоналар, «Пайнет» хизмати, рўзномалар сотиш шохобчалари, офис, макулатура қабул қилиш жойлари, дорихона, алоқа хизмати шохобчалари, очиқ ер майдони нукталари, аввал фойдаланишда бўлган қурилиш маҳсулотлари сотиш нуқталари, навес остида савдо қилиш нуқталари, касса аппаратларини ишлатиш хоналари ва ҳоказолар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш Департаменти бошлиғи Р.АБДУМАЖИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия бош бошқармаси бошлиғи М.МИРМАҲМУДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Н.ХОЛМУРОДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.РАҲИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўрикзор ихтисослашган бозори» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ш.ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2011 йил 10 июндаги 75/4-1З-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Sergeli ixtisoslashgan bozori» масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миқдорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
№‎

Кўрсатиладиган хизматлар турлари‎

Тўлов миқдори (сўм ҳисобида)

1.‎ Автотранспорт воситаларини сотиш учун сотиш жойларидан ҳафтанинг шанба-якшанба кунлари фойдаланганлиги учун ҳар бир автомобилдан ундириладиган тўлов (1 кунга):‎ ‎
1.1.‎ Усти ёпиқ сотиш жойлари‎ 16 000‎
1.2.‎ Усти очиқ сотиш жойлари‎ 15 000‎
1.3.‎ Юк автомобиллар учун‎ 22 000‎
2.‎ Автотранспорт воситалари сотиш жойларига ҳафтанинг сешанба-жума кунлари кириб-чиқиши учун ҳар бир автомобилдан ундириладиган тўлов (1 кунга):‎ ‎
2.1.‎ Енгил автомобиллар учун‎ 3 000‎
2.2.‎ Юк автомобиллари учун‎ 6000‎
3.‎ Бозор ҳудудида жойлашган автомобилларни рўйхатдан ўтказиш бўлимига ҳужжатларни расмийлаштиришга кириш учун 1 марталик тўлов‎ 3 000‎‎
4.‎ Ангар ҳудудида истеъмолда бўлган эҳтиёт қисмлар билан савдо қилиш учун 1 марталик тўлов (3х2 метр ҳажмдаги ҳар бир савдо ўрни учун)‎ 4 400‎
5.‎ Истеъмолда бўлган автошиналар савдосига ихтисослаштирилган жойларда савдо қилганлик учун 1 марталик тўлов (3х2 метр ҳажмдаги ҳар бир савдо ўрни учун)‎ 4 400‎
6.‎ Истеъмолда бўлган автомобиль эҳтиёт қисмлари савдосига ихтасослаштирилган жойларда савдо қилганлик учун 1 марталик тўлов (3х2 метр ҳажмдаги ҳар бир савдо ўрни учун)‎ 4 400‎
7.‎ Истеъмолда бўлган автотранспорт воситаларининг кузов қисмлари савдосига ихтисослаштирилган жойларда савдо қилганлик учун 1 марталик тўлов (3х2 метр ҳажмдаги ҳар бир савдо ўрни учун)‎ 4 400‎
8‎ Бозор ҳудудига кириб-чиқиш учун ҳар бир автотранспорт воситасидан ундириладиган тўлов (1 кунга):‎ ‎
8.1.‎ Енгил автомобиллар учун‎ 3 000‎
8.2.‎ Юк автомобиллари учун‎ 6 000‎
9.‎ Жойларни ижарага беришдан олииадиган ижара хақи (1 кв.м. учун 1 ойлик тўлов):‎ ‎
9.1.‎ Капитал қурилган дўконлар учун‎ 25 000‎
9.2.‎ Омборхона сифатида фойдаланилаётган хоналар учун‎ 10 000‎
9.3.‎ Эҳтиёт қисмлар шийпонининг ўрта йўлагидаги майдончаларида жойлашган турғун савдо шохобчалари учун‎ 44 000‎
9.4.‎ Енгил турдаги дўконлар учун (Акфа)‎ 25 000‎
10.‎ Контейнерларни ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 ойлик тўлов)‎ ‎
10.1.‎ 40 тонналик контейнер учун‎ 280 000‎
10.2.‎ 20 тонналик контейнер учун‎ 140 000‎
10.3.‎ Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш контейнерлари (вулканизация) учун (1 кв.м. учун 1 ойлик тўлов)‎ 20 000‎
10.4.‎ Устахона (токарь станоклари) сифатида фойдаланаётган контейнерлар учун (1 кв.м. учун 1 ойлик тўлов)‎ 10 000‎
11.‎ Бошқа турдаги шохобчаларни ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.м. учун 1 ойлик тўлови)‎ ‎
11.1‎. «Пайнет» хизмати (1 ойлик тўлов)‎ 60 000‎
11.2.‎ Банк касса шохобчалари‎ 25 000‎
11.3.‎ Давлат нотариуси‎ 15 000‎
11.4.‎ Офислар‎ 25 000‎
11.5.‎ Маиший хизмат кўрсатиш хоналари‎ 10 000‎
11.6.‎ Дорихона‎ 20 000‎
11.7.‎ Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси‎ 15 000‎
11.8.‎ Умумий овқатланиш шохобчаларини ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.м. учун 1 ойлик тўлов)‎ 15 000‎
12.‎ Мавсумий салқин ичимликлар ва музқаймоқлар савдоси учун 1 кунга (2х2 метр ҳажмдаги 1 ўрин учун)‎ 5500‎
13.‎ Калит ясаш шохобчаси (1х2 метрга тенг бўлган жой) учун (1 кунга)‎ 2 000‎
14.‎ 1 дона юк ташиш аравачасини ижарага бериш (1 кунга)‎ 8 000‎
15.‎ Ҳожатхона хизматларидан бир марта фойдаланиш учун тўлов‎ 400‎
16.‎ Бозорда ташкил қилинган ювиниш хонасидан 1 марталик фойдаланиш учун тўлов‎ 1000‎
17.‎ Бозор телефонидан бир маротаба фойдаланганлик учун‎ 500‎
18.‎ Радиоузел орқали эълонлар бериш учун (уч маротаба эълон бериш учун)‎ 500‎
19.‎ Радио тармоғи орқали 1 марта табрик эълон қилиш (мусиқаси билан)‎ 1000‎
20.‎ Радиоузел орқали 1 марта реклама ролигини қўйиш‎ 700‎
21.‎ Автомобилларни ювиш (1 дона автомобиль учун)‎ 5 000‎
22.‎ Канцелярия моллари савдоси учун ихтисослаштирилган жойлардан фойдаланганлик учун (1,2х2 метр ҳажмдаги ҳар бир савдо ўрни учун)‎ 4 000‎
23.‎ ЙПХ рухсатномаси асосида автомобилларни кесиш ва эҳтиёт қисмларга бўлиш учун (1 кунга)‎ 5 000‎
24.‎ Қандолат маҳсулотлари ва уй шароитида тайёрланган пишириқлар савдоси (1х2 кв.м.га тенг бўлган жой) учун 1 кунга‎ 3 700‎
25.‎ Озиқ-овқат, кондитер маҳсулотлари ва тамаки маҳсулотлари савдоси (1х2 кв.м.га тенг бўлган жой) учун 1 кунга‎ 5 500‎
26.‎ Миллий ва тансиқ таомлар сотиш (1 кунга)‎ 6 500‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш Департаменти бошлиғи Р. АБДУМАЖИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия бош бошқармаси бошлиғи М. МИРМАҲМУДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Н. ХОЛМУРОДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш. РАҲИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сергели ихтисослашган бозори» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Н. ТЕМИРОВ