07.09.2011 йилдаги 574-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ҚЎШИМЧа ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСиДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида ҳудудларни ободонлаштириш ишларини янади яхшилаш, ободонлаштириш объектларидан самарали фойдаланиш ва уларни сақлаш ишларини такомиллаштириш, бу ишларга бино-иншоотларнинг мулкдорлари ёки фойдаланувчилари бўлган юридик ва жисмоний шахсларни, шу жумладан, ижарачиларни жалб этишни ташкил этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 январдаги «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ободонлаштириш яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1045-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги «Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлaштириш ишларини ташкил этиш Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 59-сонли қарори ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 2009 йил 7 апрелдаги 196-сонли қарори ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида, шунингдек Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича мажмуасининг хизмат хатини инобатга олиб, қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки, Тошкент шаҳридаги бинолар ва иншоотларнинг мулкдорлари ёки фойдаланувчилари, шу жумладан, ижарачилари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ўзларига бириктирилган ер участкаси ҳудудида ободонлаштириш ишларининг амалга оширилиши учун масъул ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бинолар ёки иншоотларнинг мулкдорлари ёки фойдаланувчилари қуйидаги вазифаларни амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар ва иншоотларнинг ташқи қиёфасининг қониқарли сақланишини таъминлайдилар ҳамда заруриятга кўра бинолар ва иншоотларнинг ташқи кўринишини (фасадларини таъмирлаш) архитектура белгиланган тартибни бузган субъектларнинг туташ ҳудудларида жойлашган ер объектларига бўлган ҳуқуқларини бекор қилишгача бўлган чоралар кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича мажмуаси (Б.Раҳмонов), Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (А.Таджиев), Ер ресурслари ва кўчмас мулк кадастри (Ғ.Расулов), туман ҳокимлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда туманлар кесимида Тошкент шаҳри ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхона, муассаса, ташкилотлар ва жисмоний шахсларнинг бино ва иншоотлари эгаллаб турган майдонга туташган ҳудудларни тизимли равишда ободонлаштириш мақсадларида бириктириш чора-тадбирлари Режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чора-тадбирлар Режасида туташган ҳудудларни бириктириш ишларининг йил якунига қадар барча юридик ва жисмоний шахслар кесимида қамраб олиниши кўзда тутилсин ва ишларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан масъуллар белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларга ободонлаштириш мақсадларида бириктириб берилган ҳудудларда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур ҳудудларда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг риоя этилишини таъминлашга туман архитекторлари шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ободонлаштириш ишларини амалга оширишдан бош тортган ёки ободонлаштириш қоидаларини бузган мансабдор ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор ижросини таъминлаш ва назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б Раҳмонов, Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи А.Таджиев ва туман ҳокимлари зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким вазифасини бажарувчи Р. УСМОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 7 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
574-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2011 йил 7 сентябрдаги 574-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ШАКЛ ФАРМОЙИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фазо» корхонасига ўзлари эгаллаб турган ер майдонига туташ ҳудудни ободонлаштириш мақсадида бириктириб бериш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳудудининг ободонлаштирилишини тубдан яхшилаш, шунингдек ободонлаштириш ишларига бино ва иншоотлар мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларини кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, эгаллаб турган ер майдонига туташган ҳудудларни бириктириб бериш ҳақидаги Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ва Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидаи берилган хулосаларни ҳамда «Фазо» корхонасининг мурожаатини инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Фазо» корхонасига Сергели тумани, Янги ариқ кўчаси, 22 уй манзилида ўзлари эгаллаб турган ер майдонига туташган 245 кв.м. бўлган ер майдони фақат ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун бириктириб берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, ободонлаштириш мақсадида бириктирилаётган ҳудудга нисбатан эгалик, ижара, доимий фойдаланиш ҳуқуқлари қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Фазо» корхонаси раҳбари (Н.Эшматов)га қуйидаги вазифалар юклатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонага тегишли бинолар ва иншоотларга туташган ер участкаларида ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, кўкаламзорлаштириш ҳудудларида дарахтлар ва гуллар ўтқазишни, суғоришни ва уларни парвариш қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарахтлар касалланишининг олдини олиш, дарахтларни буташ, уларга шакл бериш, оқлаш ишларини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуднинг одамлар ўтадиган қисмлари атрофида қурилиш материаллари бўлаклари, асбоб-ускуналар, қурилиш чиқиндилари ва маиший чиқиндилар тўпланишининг, йўл чеккаларининг, ўтиш жойларининг ва йўлакларнинг ифлосланишининг олдини олиш ва қурилиш бўйича ҳудудий органлар билан келишган ҳолда ўзгартириши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар ва иншоотларга туташган (ажратилган) ер участкаларида ободонлаштириш ишларини амалга оширадилар, кўкаламзорлаштириш ҳудудларида дарахтлар ва гуллар ўтқазишни ва суғоришни, уларни парвариш қилишни таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуриб қолган, қари ҳамда дарахтлар зараркунандалари билан кучли зарарланган дарахтларни Тошкент шаҳар Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда кесиб ташлаш ва ўрнига ёш ниҳолларни экиш, уларни буташ, шакл бериш, оқлаш ишларини ташкил қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуднинг одамлар ўтадиган қисмлари атрофида қурилиш материаллари бўлаклари, асбоб-ускуналар, қурилиш чиқиндилари ва маиший чиқиндилар тўпланишининг, йўл чеккаларининг, ўтиш жойларининг ва йўлакларнинг ифлосланишининг олдини оладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш ишларини бажариш жараёнида эстетик кўринишни таъминлаш ва техника хавфсизлигига риоя этиш мақсадида қурилиш майдончалари атрофининг сифатли ўралишини таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости ва ер усти муҳандислик тармоқларининг техник ҳолатини техник шартларда белгилaнгaн тapтибда қониқарли сақлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоотларга туташган ҳудудлар Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳамда Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан берилган хулосаларга асосан туман ҳокимининг фармойишига (Фармойишнинг намунавий шакли илова қилинади) биноан мазкур бино ва иншоот эгалари ёки фойдаланувчиларига фақат ободонлаштириш мақсадларида бириктириб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ҳокими томонидан қабул қилинган фармойиш асосида бириктирилган туташ ҳудуд юзасидан уларни ҳисобга олиш мақсадида Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан солиқ солинмайдиган объект сифатида ободонлаштириш ҳудудининг алоҳида кадастр ҳужжатлари юритилади ва бу ҳақида кадастр хизмати томонидан тегишли давлат солиқ хизмати органларига маълумотлар тақдим этиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоот эгаси ёки улардан фойдаланувчи ўзгарган тақдирда, бириктирилган ободонлаштириш ҳудуди ва ушбу ер майдони бўйича ободонлаштириш ишлари мажбуриятлари ҳам янги мулкдорга ёки фойдаланувчига ўтади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларга ободонлаштириш мақсадларида бириктириб берилган туташ ҳудудларда капитал ва енгил турдаги бино ва иншоотларни қуриш, реклама воситаларини ўрнатиш, ҳар хил эълон ва афишаларни осиб қўйиш, палакатлар, савдо расталари, дўконлар, супалар, товуқхона, қўйхона, тандирхона ва бошқа турли хил ёрдамчи қурилмаларни ўрнатиш ишлари қатъиян тақиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли органларнинг тақдимномаси (хулосаси) асосида ободонлаштириш учун бириктириб берилган ер участкалари бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Фазо» корхонаси раҳбари (Н.Эшматов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ободонлаштириш мақсадида бириктириб берилаётган мазкур ҳудудда капитал ва енгил турдаги бино ва иншоотларни қуриш, реклама воситаларини ўрнатиш, ҳар хил эълон ва афишаларни осиб қўйиш, палаткалар, савдо расталари, дўконлар, супалар, товуқхона, қўйхона, тандирхона ва бошқа турли хил ёрдамчи қурилмаларни ўрнатиш қатъиян тақиқланиши ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишдан бош тортганлик ёки ободонлаштириш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкинлиги тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган шартлар ва талаблар бузилганида ёки бажарилмаганида мазкур фармойиш бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.Туман архитектори (Р.Нурматов), Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси туман бўлими (Х. Ёров):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.1. Ободонлаштириш мақсадида бириктириб берилган ҳудудда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.2. Ҳисобга олиш мақсадида фармойиш асосида бириктирилган ободонлаштириш ҳудудининг кадастр (паспорти) ҳужжати юритиб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Сагдуллаев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сергели тумани хокими Б.Пирматов