Ҳужжат кучини йўқотган 30.12.2019 16.02.2012 йилдаги 41-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.12.2019
Ҳужжат 23.12.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сонли «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан доимий прописка қилиш ва (ёки) уй-жой сотиб олиш юзасидан илгари берилган ва амалга оширилмаган рухсатномалар 2012 йил 15 мартгача амал қилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассисларга ва тор ихтисосдаги мутахассисларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш учун асосланмаган илтимосномалар берганлиги, шунингдек ушбу шахсларнинг лавозимдан озод қилинганлиги, бошқа ишга ўтганлиги ёки пенсияга чиққанлиги тўғрисида ўз вақтида хабар бермаганлиги учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори малакали мутахассисларни ва тор ихтисосдаги мутахассисларни ишга таклиф этишда хизмат турар жойи бериш амалиётини кенг қўллаш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Б. Матлюбов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш, шунингдек чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш масалалари қонун ҳужжатларига қатъий мувофиқ равишда кўриб чиқилиши юзасидан назоратни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил мобайнида мазкур қарор нормалари амал қилишининг доимий мониторингини ва таҳлилини таъминласин, шунингдек ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий (вақтинча) прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Б. Матлюбов), Адлия вазирлиги (Н. Йўлдошев) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 16 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда фуқаролар деб аталади) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқароларни доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, шунингдек аҳоли миграциясини ҳисобга олиш мақсадида фуқаронинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудининг муайян жойида яшаши ёки вақтинчалик бўлиши фактини аниқлашни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқароларни доимий прописка қилиш «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатда назарда тутилмаган шахслар тоифаси Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлиш учун фуқаро Рўйхатда назарда тутилган тоифага кўра Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)нинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда Ички ишлар вазирлиги деб аталади) томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти (кейинги ўринларда паспорт деб аталади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти тегишли органи, давлат ва хўжалик бошқаруви органи, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти (кейинги ўринларда орган ва ташкилот деб аталади) раҳбарининг ишга таклиф этилаётган шахснинг (юқори малакали мутахассислар ва тор ихтисосдаги мутахассисларнинг) ишончлилиги кафолати билан биргаликда илтимосномаси. Бунда ушбу Низом мақсадлари учун республика аҳамиятига молик давлат ташкилотлари деганда уларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш масалалари қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан тартибга солинадиган давлат ташкилотлари тушунилади. Фуқаро Миллий хавфсизлик хизмати, прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ёки адлия органларига ишга қабул қилинган ёки ўтказилган тақдирда ишга қабул қилинаётган шахсни (ходимни) доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома (ишончлилиги кафолатланган ҳолда) кўрсатиб ўтилган органлар раҳбарларининг ўринбосарлари томонидан ҳам имзоланиши мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини турар жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ ҳарбий хизматчи хизмат қилаётган жойдан берилган турар жой олинганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прописка учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(4-банднинг бешинчи — ўн тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарорига асосан бешинчи — ўн биринчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Низом 4-бандининг саккизинчи хатбошида кўрсатилган ҳужжат органлар ёки ташкилотларнинг кадрлар хизматлари томонидан расмий алоқа йўллари орқали фуқаро вақтинча яшайдиган (ёки яшашни мўлжаллаётган) жойдаги хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига юборилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ушбу орган ёки ташкилотнинг илтимосномаси асосида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пропискага эга бўлган шахс ишдан озод қилинган, бошқа ишга ўтган ёки пенсияга чиққан тақдирда икки кун муддатда шахс охирги доимий пропискадан ўтган жойдаги туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларини хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орган ва ташкилот раҳбарининг билдиришномаси асосида туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари, агар ушбу фуқарода доимий прописка учун бошқа асослар мавжуд бўлмаса, фуқарони белгиланган тартибда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан илгариги яшаш жойига ёки фуқаронинг аризасига кўра бошқа минтақага пропискадан чиқаради. Фуқаро Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан пропискадан чиқишдан бош тортган тақдирда доимий прописка белгиланган тартибда бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Рўйхатнинг 1-бандига «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган турар жойга эга бўлган фуқаролар, шунингдек мерос бўйича, суднинг қарорига кўра ҳамда ушбу Низомга мувофиқ турар жой олган фуқаролар киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарбиялаш, даволаш ва бошқа муассасалардаги етим болалар, ота-оналарининг қаровисиз қолган болалар, шунингдек қариялар уйларидаги шахслар кўрсатиб ўтилган муассасалар томонидан берилган турар жойга Рўйхатнинг 3-банди бўйича доимий прописка қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатнинг 9 — 12-бандлари бўйича доимий прописка қилинган фуқароларнинг улар билан бир вақтда доимий пропискани расмийлаштирмаган оила аъзоларини (эри, хотини, шунингдек ўз оиласи бўлмаган фарзандларини) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш, турар жой майдони мулкдорининг (мулкдорларининг) розилиги билан тегишли равишда Рўйхатнинг 9 — 12-бандлари бўйича амалга оширилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунга қадар доимий прописка қилинган шахсларнинг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражали қариндошлари уларнинг турар жой майдонига Рўйхатнинг 2-банди бўйича доимий прописка қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Рўйхатнинг 1 ва 8-бандлари асосида Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқароларнинг қариндошлари Рўйхатнинг 2-банди асосида доимий прописка қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Рўйхатнинг 5-банди асосида доимий прописка қилинадиган фуқароларнинг олдинги никоҳидан ёки никоҳсиз туғилган фарзандлари (ўз оиласига эга бўлмаган) Рўйхатнинг 2-банди бўйича доимий прописка қилинадилар.
(71, 72 ва 73-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тошкент шаҳрида олди-сотди битимларини, алмаштириш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни, шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган), Рўйхатнинг 2, 5, 9 — 11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган жисмоний шахс ҳисобланса ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тошкент вилоятида олди-сотди битимларини, алмаштириш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни, шунингдек Тошкент вилоятидаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган), Рўйхатнинг 2, 5, 9 — 11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган жисмоний шахс ҳисобланса ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Суд қарорларини ижро этиш тартибида турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мол-мулкни кимошди савдолари орқали сотишга ёхуд уни давлат ижрочисининг натурадаги сотилмаган мол-мулкни ўзида қолдириш тўғрисидаги таклифи бўйича қарзни ундирувчига — гаровни сақловчига бериш сотиб олувчи томон тегишли равишда Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган жисмоний шахс бўлса йўл қўйилади.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Кўчмас мол-мулкни олди-сотди битимларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга оширган ҳолда сотиб олганда ҳам амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом мақсадлари учун янги қурилган кўчмас мол-мулк деганда мулк ҳуқуқи туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони ва иншоотни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида вужудга келган ва уни қабул қилинган пайтдан эътиборан уч йил ўтмаган мол-мулк тушунилади;
(92-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 527-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 708-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Рўйхатнинг 8-бандига кирадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари доимий пропискага эга бўлмаган ҳолда ички ишлар органларининг расмий алоқа йўллари орқали тегишли давлат нотариал идорасига юбориладиган доимий прописка қилиш ҳуқуқи тўғрисида ички ишлар органининг маълумотномаси асосида турар жой сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг учун шахсларнинг ушбу тоифасига кирадиган фуқаро туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилади ва ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини ва ҳақиқийлигини текширади ҳамда фуқаро Рўйхатда назарда тутилган шахслар тоифасига мувофиқ бўлган тақдирда фуқарога белгиланган тартибда доимий пропискани расмийлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатнинг 8-бандига кирадиган фуқароларнинг Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш тўғрисидаги мурожаати асосида туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари расмий алоқа йўллари орқали тегишли давлат нотариал идорасига маълумотнома юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган маълумотлар аниқланган тақдирда, шунингдек Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлиш учун асос бўлган ҳужжатлар қалбакилаштирилган тақдирда доимий прописка ички ишлар органлари томонидан бекор қилиниши, кейинчалик материаллар тергов органларига юборилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Фуқароларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш (кейинги ўринларда ҳисобга олиш деб аталади) фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан беш кундан олти ойгача муддатга (ўқиш учун таълим муассасасига келган шахслар учун-ўқиш даврига) амалга оширилади ҳамда бу Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш, шунингдек доимий ишга ва ижтимоий кафолатларга эга бўлиш учун асос ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига беш кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш муддатидан ортиқ бўлмаган даврда вақтинча ишга эга бўлиш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналарга, даволаш муассасаларига, санаторийлар, дам олиш уйларига ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларга келган фуқароларни ҳисобга олиш ушбу муассасаларнинг маъмурияти томонидан, улар келганларидан кейин уларнинг бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриш учун фуқаро келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 54-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 88-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16 ёшга тўлмаган шахслар учун — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобга олинганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жойни ёхуд унинг бир қисмини ижарага олиш ёки турар жойдан ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш тўғрисида нотариал тасдиқланган шартноманинг нусхаси.
(14-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро (оила аъзолари билан бирга) турар жой мулкдорининг (мулкдорларнинг) ёки ушбу турар жойда доимий яшаётган шахснинг яқин қариндоши бўлса, нотариал тасдиқланган турар жой ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш шартномасининг нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди. Ушбу ҳолатда вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаронинг ва турар жой мулкдорининг (мулкдорларнинг) ёхуд ушбу турар жойда доимий яшаётган шахснинг қариндошлиги даражасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилиши керак. Бунда вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаронинг оила аъзолари (эр, хотин, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари, фарзандликка олинганлари) фуқаронинг оила аъзолари эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилишлари керак.
(14-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан хизмат сафари, меҳнат таътили, малакасини ошириш, даволаниш муносабати билан келган бўлса, тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда нотариал тасдиқланган турар жойнинг ёхуд унинг бир қисмининг ижара шартномасининг ёки турар жойдан ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш шартномасининг нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. 16 ёшга тўлмаган шахсни ҳисобга олишни расмийлаштиришда ушбу шахснинг шахсини тасдиқлаганлик учун жавобгарлик турар жой майдони берган уй-жой мулкдори (мулкдорлари) зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори ариза рўйхатдан ўтказилгандан, шунингдек тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилгандан ва белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин ўша куннинг ўзида ариза берувчига ушбу Низомга 1, , 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойида ҳисобга олиш тўғрисида фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатга қайд варағи (кейинги ўринларда ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи деб аталади) беради.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 54-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 88-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган, қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида ягона намуна бўйича тайёрланади;
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 54-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 88-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчининг паспортида ва турар жойнинг уй дафтарига (прописка карточкасига) ҳисобга олиш тўғрисида белги қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш жойида яшаши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Таълим муассасасига ўқишга келган фуқаролар хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори томонидан ўқиш даври учун ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқарида жойлашган бошқа таълим муассасасига кўчирилган, фуқаро академик таътил олган ёки таълим муассасасидан ўқишдан четлатилган тақдирда ушбу муассасалар раҳбарияти тегишли қарор қабул қилинган кунда бу ҳақда фуқарони вақтинча турган жойида ҳисобга олишни расмийлаштирган хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасаси раҳбариятининг билдиришномаси асосида хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ҳисобга олишни бекор қилади ва ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи олиб қўйилишини таъминлайди.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 54-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 88-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Охирги ҳисобга олиш расмийлаштирилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш масалаларини кўриб чиқиш фуқаро вақтинча турган жойи бўйича хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида амалга оширилади. Бунинг учун фуқаро ҳисобга олиш муддати тамом бўлишидан ўн беш кун олдин хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза рўйхатдан ўтказилгандан, шунингдек тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилган ва расмийлаштирилгандан кейин хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ўн беш кун мобайнида ҳисобга олишни қайта расмийлаштиришга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ижобий қарор қабул қилинганда хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими фуқарога ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини такроран беради, салбий қарор қабул қилинганда эса — ушбу қарорни ариза берувчига етказади ҳамда уни ички ишлар бўлими томонидан белгиланган муддатда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан чиқиб кетиш мажбурияти тўғрисида огоҳлантиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида ҳисобга олиш жойи бўйича турган вақтида мунтазам равишда ҳуқуқни бузишлар содир этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида бундан буён бўлиши жамоат тартиби бузилиши учун шарт-шароитлар яратиши тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатларда нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги охирги ҳисобга олиш расмийлаштирилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш рад этилиши учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида қайта ҳисобда туриши рад этилган тақдирда хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори томонидан хулоса тузилади, ушбу хулоса хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланади, унда рад этишнинг аниқ асослари кўрсатилган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобда туришни қайта расмийлаштириш рад этилиши устидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ҳисобга олиш тўғрисида берилган қайд варақлари сони тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда тегишли туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлимига тақдим этиши шарт.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 54-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 88-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи йўқолган ёки бузилган тақдирда фуқаро тегишли хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ўз шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этган ҳолда қайд варағи йўқолиши ёки бузилиши ҳолатларини кўрсатиб, ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағининг дубликатини расмийлаштириш тўғрисидаги аризани тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори кўрсатилган турган жойда ушбу фуқаронинг ҳисобга олиниши тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини текширади. Улар тасдиқланган тақдирда ариза берувчига ўша куннинг ўзида ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағининг дубликатини расмийлаштиради.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 54-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 88-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори ариза берувчига ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи берилгандан кейин ҳисобга қўйилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни хорижга чиқиш- келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимининг компьютер маълумотлар базасига киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори фуқаронинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги келиш варақасини тўлдиради ва бир сутка мобайнида уларни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг манзил-маълумотнома бюросига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва шунга ўхшаш бошқа ташкилотларнинг масъул шахслари бир сутка мобайнида ушбу ташкилотларга келган фуқароларнинг келиш варақаларини Ички ишлар бош бошқармасининг манзил- маълумотнома бюросига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими фуқароларни ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар компьютер маълумотлар базасига киритилгандан кейин уларни реал вақт режимида маълумотларни узатишнинг идоравий тармоғи бўйича Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг марказий маълумотлар базасига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳар ойда маълумотларни узатиш идоравий тармоғи бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга қўйилган фуқароларнинг рўйхатларини (электрон шаклда) кейинчалик ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ҳудудий бўлинмаларига бериш учун доимий яшаш жойидаги Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг тегишли хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига юборади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 54-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 88-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Милиция таянч пунктининг профилактика инспекторлари ўзлари хизмат кўрсатадиган ҳудудда паспорт режими қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш ички ишлар органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Органлар ва ташкилотлар раҳбарлари доимий пропискани расмийлаштириш масаласи бўйича ички ишлар органига юбориладиган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Турар жой бўлмаган биноларга фуқароларни доимий прописка қилиш ва ҳисобга олишни расмийлаштириш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган ёки ҳисобга олинмаган фуқароларнинг яшаши учун турар жой майдони тақдим этадиган уй-жой мулкдори (мулкдорлари) турар жой майдони берилган кундан бошлаб беш кун мобайнида ушбу шахслар тўғрисида ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган, Тошкент шаҳрида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги ҳужжатга _____-сон ‎

ҚАЙД ВАРАҒИ ‎

1. Фамилияси ________________________________________________________________________‎‎
2. Исми______________________________________________________________________________‎‎‎
3. Отасининг исми ___________________________________________________________________‎‎‎
4. Туғилган санаси ______________ 5. Туғилган жойи ______________________________________‎
6. Қачон ва қаердан келган _____________________________________________________________
____________________________________________________________________________________

(доимий яшаш жойи манзили)‎

7. Шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат
____________________________________________________________________________________‎‎

(серияси, тартиб рақами, ким томонидан ва қачон берилган)‎

8. Тошкент шаҳридаги яшаш манзили ____________________________________________________‎‎
‎____________________________________________________________________________________
9. Келишдан мақсад ___________________________________________________________________‎‎
10. ________ йил «___»_______________гача турган жойи бўйича ҳисобга олиш муддати
11. Қайд варағини берган орган ________________________________________________________
12. Қайд варағини берган мансабдор шахснинг имзоси

_________________________________________

_________________________________________‎

(имзо)

(Ф.И.О.)‎

20__ йил «___» _____________________ ‎‎

‎М.Ў.‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
1а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фотосурат
(‎35х45 мм)‎

М.Ў.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган, Тошкент шаҳрида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги ҳужжатга _____-сон ‎

ҚАЙД ВАРАҒИ ‎

(16 ёшга тўлмаган шахслар учун)‎

1. Фамилияси ________________________________________________________________________‎‎
2. Исми______________________________________________________________________________‎‎‎
3. Отасининг исми ___________________________________________________________________‎‎‎
4. Туғилган санаси ______________ 5. Туғилган жойи ______________________________________‎
6. Қачон ва қаердан келган _____________________________________________________________
____________________________________________________________________________________

(доимий яшаш жойи манзили)‎

7. Шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат
____________________________________________________________________________________‎‎

(серияси, тартиб рақами, ким томонидан ва қачон берилган)‎

8. Тошкент шаҳридаги яшаш манзили ____________________________________________________‎‎
‎‎____________________________________________________________________________________
9. Келишдан мақсад ___________________________________________________________________‎‎
10. ________ йил «___»_______________гача турган жойи бўйича ҳисобга олиш муддати
11. Қайд варағини берган орган ________________________________________________________
12. Қайд варағини берган мансабдор шахснинг имзоси

_________________________________________

_________________________________________‎

(имзо)

(Ф.И.О.)‎

20__ йил «___» _____________________ ‎‎

‎М.Ў.‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган, Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги ҳужжатга _____-сон ‎

ҚАЙД ВАРАҒИ ‎

1. Фамилияси _______________________________________________________________________‎‎
2. Исми_____________________________________________________________________________‎‎‎
3. Отасининг исми ___________________________________________________________________‎‎‎
4. Туғилган санаси ______________ 5. Туғилган жойи ______________________________________‎
6. Қачон ва қаердан келган _____________________________________________________________
____________________________________________________________________________________

(доимий яшаш жойи манзили)‎

7. Шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат
____________________________________________________________________________________‎‎

(серияси, тартиб рақами, ким томонидан ва қачон берилган)‎

8. Тошкент вилоятидаги яшаш манзили __________________________________________________‎‎
‎‎____________________________________________________________________________________‎

2а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фотосурат
‎(35х45 мм)‎

‎ М.Ў.‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш, шунингдек бошқа давлатлардан келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан доимий яшаш учун рухсатномалар олиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг нормалари қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинча прописка қилинишдан озод этилган шахсларга, шунингдек чет эл фуқароларига — хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, шунингдек бошқа давлатлардан келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, шунингдек аҳоли миграциясини ҳисобга олиш мақсадида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида шахснинг доимий яшаши ёки муайян жойда вақтинча бўлиши фактини аниқлашни назарда тутади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, ушбу Низомга иловадаги «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари Рўйхати»га асосан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсатнома олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қиладилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича 2 нусхада ариза-анкета;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий фуқаронинг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси, шунингдек уй-жой учун ҳужжатлар нусхалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
никоҳ тузилганлик, туғилганлик, ота-оналар вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат ҳокимияти органи, давлат ёки хўжалик бошқаруви органи, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг илтимосномаси (ушбу Низомга илованинг 6-банди бўйича доимий прописка қилишда);
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги ва расмийлаштирилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда йиғим тўлангани тўғрисидаги квитанция;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (1992 йил 28 июль) кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасига келган ва собиқ СССР намунасидаги паспортларга эга бўлган ёки уларни йўқотган, шунингдек ҳужжатларга эга бўлмаган (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно) ва ушбу Низомга иловада кўрсатилган Рўйхатга кирувчи узоқ вақт Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида яшаётган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун ТШИИББ ХЧКваФРБга ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этадилар, чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати (фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномаси) бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомга иловада кўрсатилган Рўйхатга кирмайдиган, юқорида кўрсатиб ўтилган шахслар, тегишли ҳужжатлар (фуқаролиги йўқ шахс учун яшаш гувоҳномаси ёки фуқаролиги йўқ шахс учун ҳаракатланиш ҳужжати) билан ҳужжатлаштирилиб, пойтахт минтақаси ёки республика ҳудудидан ташқарига чиқариб юборилади, ушбу тўғрисида улардан белгиланган намунадаги мажбуриятнома олинади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ТШИИБ ХЧКваФРБ ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг икки ҳафта муддатда уларни расмийлаштиради, аризачининг шахсини текширади ва ҳужжатларни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига (кейинги ўринларда матнда — ИИББ ХЧКваФРБ) ёки Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (кейинги ўринларда — ИИБ ХЧКваФРБ) юборади, улар уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни текширади ва материалларни тегишли ваколатли органга юборади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби олинган тақдирда Ички ишлар бош бошқармасининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармасининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ўн кун муддатда хулоса тайёрлайдилар ва материалларни якуний қарор чиқариш учун Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ушбу масалани ҳал этишда тегишли ваколатли органнинг фикр-мулоҳазасини, зарурият бўлганда эса — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хулосасини сўраб олади ва бир ой муддат мобайнида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган қарор чиқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ички ишлар вазирлигининг ижобий қарори бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига (кейинги ўринларда яшаш гувоҳномаси деб аталади) белгиланган тартибда расмийлаштириш ва бериш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсат беришни рад этиш тўғрисидаги қарор Ички ишлар бош бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси ёки Ички ишлар вазирлиги томонидан қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсат бериш рад этилган тақдирда ҳужжатлар уч иш куни мобайнида туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига қайтарилади, у бир сутка мобайнида ушбу қарорни ариза берувчига етказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига прописка қилиш ва пропискадан чиқариш тартиби мавжуд бўлган бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсат олишгандан кейин пропискадан чиққанлик (кетиш варақаси) фактини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни ёки бундай тартиб йўқлиги тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган ҳамда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий пропискани расмийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган ҳамда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий пропискани расмийлаштириш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қиладилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшаш гувоҳномаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
никоҳ тузилганлик, туғилганлик, ота-оналар вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат ҳокимияти органи, давлат ёки хўжалик бошқаруви органи, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг илтимосномаси (ушбу Низомга илованинг 6-банди бўйича доимий прописка қилишда);
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прописка қилинганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. ТШИИБ ХЧКваФРБ ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг бир сутка мобайнида аризачининг шахсини текширади ва ҳужжатларни ИИББ ХЧКваФРБга ёки ИИБ ХЧКваФРБга юборади, улар уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни текширади ва тегишли ваколатли органга юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби олинган тақдирда ИИББ ХЧКваФРБ ёки ИИБ ХЧКваФРБ ўн кун муддатда Тошкент шаҳар ИИББ ёки Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли ўринбосари тасдиқлайдиган қарорни чиқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тошкент шаҳар ИИББ ёки Тошкент вилояти ИИБнинг ижобий қарори Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган, яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий пропискани расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган, чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилишни рад этиш тўғрисидаги қарор ТШИББ ХЧКваФРБ ёки ИИББ ХЧКваФРБ, ИИБ ХЧКваФРБ томонидан қабул қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш рад этилган тақдирда ҳужжатлар уч иш куни мобайнида ТШИББ ХЧКваФРБга қайтарилади, у бир сутка мобайнида ушбу қарорни аризачига етказади. Аризачи рад жавоби берилганлиги ҳақидаги хабарни олгандан сўнг қолиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда уч сутка мобайнида Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудини тарк этиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар юқорида кўрсатилган тоифадаги шахслар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида кейинчалик вақтинча бўлишлари учун асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган турар жой мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яқин қариндошлар (эр, (хотин), ота-она, фарзандлар) мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
васийлар (ҳомийлар) мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат фаолияти билан шуғулланганда, таълим муассасаларида ўқиганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даволаш муассасаларида даволанаётганда.
(9 — 12-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121. Тошкент шаҳрида уй-жойнинг олди-сотди битимларини, алмашиш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни (кўчмас мулкнинг бир қисмини) гаровга (ипотекага) қўйиш, воз кечиш ва ўзгага беришнинг бошқа усуллари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва Рўйхатнинг 2, 3 ва 6-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланса ва доимий пропискаси борлиги тўғрисида ички ишлар органининг маълумотномасини тақдим этса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122. Тошкент вилоятида уй-жойнинг олди-сотди битимларини, алмашиш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни (кўчмас мулкнинг бир қисмини) гаровга (ипотекага) қўйиш, воз кечиш ва ўзгага беришнинг бошқа усуллари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва Рўйхатнинг 2, 3 ва 6-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123. Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий пропискага ўтиш масаласида мурожаат қилган тақдирда, ҳужжатлар ТШИИБ ХЧКваФРБда ваколатли органлар билан келишилмасдан кўриб чиқилади
(121, 122 ва 123-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124. Кўчмас мол-мулкларни олди-сотди битимларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган ва ўша минтақаларда доимий пропискага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга оширган ҳолда сотиб олганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қиймати 600 млн. сўмдан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга ошириб сотиб олганда ҳам амалга оширилади.
(124-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом мақсадлари учун янги қурилган кўчмас мол-мулк деганда мулк ҳуқуқи туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони ва иншоотни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида вужудга келган ва уни қабул қилинган пайтдан эътиборан уч йил ўтмаган мол-мулк тушунилади.
(124-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 527-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 708-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган ҳамда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга вақтинча пропискани расмийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган ҳамда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча прописка қилиш, доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан, келинган жой бўйича уч кундан олти ойгача бўлган муддатга амалга оширилади ҳамда Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида уй-жой сотиб олиш, шунингдек доимий иш ва ижтимоий кафолатлар олиш учун асос ҳисобланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйларига ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларга келган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ҳисобга олиш улар келгач, ушбу муассасалар маъмурияти томонидан, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча прописка олиш учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган кунидан бошлаб уч кун муддатда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қиладилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома — 16 ёшга тўлмаган шахслар учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;
(15-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прописка қилинганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ҳужжатлар ўрганилгандан ва расмийлаштирилгандан кейин бир сутка мобайнида, яшаш гувоҳномасига тегишли белги қўйган ҳолда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча пропискани расмийлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Таълим муассасаларига ўқиш учун республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган, истиқомат учун берилган гувоҳномага эга бўлган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча прописка қилиш ўқиш даври учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан амалга оширилади. Улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ташқарисида жойлашган бошқа таълим муассасасига ўтказилган, академик таътил олган ёки таълим муассасасидан чиқарилган ҳолларда мазкур муассасалар маъмурияти тегишли қарор қабул қилинган кунда бу тўғрида вақтинча келинган жой бўйича вақтинча пропискани расмийлаштирган туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими таълим муассасаси раҳбариятининг хабарномаси асосида вақтинча пропискани бекор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Вақтинча пропискани такрорий расмийлаштириш масаласини кўриб чиқиш ТШИИБ ХЧКваФРБ томонидан амалга оширилади. Бунинг учун чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча прописка муддати тамом бўлишидан ўн беш кун олдин ТШИИБ ХЧКваФРБга ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза рўйхатдан ўтказилгандан, шунингдек ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилгандан ва расмийлаштирилгандан кейин ТШИИБ ХЧКваФРБ бир сутка мобайнида чет эл фуқаросига ва фуқаролиги бўлмаган шахсга вақтинчалик пропискани расмийлаштиради.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ариза берувчининг вақтинча пропискаси расмийлаштирилгандан кейин шу куннинг ўзида Ички ишлар бош бошқармасининг манзил-маълумотнома бюросига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг келиш варақаларини юборади, шунингдек уларнинг рўйхатларини (электрон тарзда) тегишли туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлимига беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларнинг масъул шахслари бир сутка мобайнида Ички ишлар бош бошқармасининг манзил-маълумотнома бюросига ушбу муассасаларга келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг келиш варақаларини юборадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлими олинган рўйхатларни милиция таянч пунктининг маълумотлар компьютер базасига тегишли ахборотни киритиш ва ўзи хизмат кўрсатадиган ҳудудда паспорт режимига риоя этилишини назорат қилиш учун ички ишлар органининг тегишли профилактика инспекторларига беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими вақтинча прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотларни маълумотларнинг компьютер базасига киритишни амалга оширади, маълумотлар аниқ вақт режимида маълумотларни узатиш идоравий тармоғи орқали Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси маълумотлар марказий базасига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳар ойда, Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида вақтинча прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхати маълумотларини (электрон тарзда) идоравий тармоқ орқали, кейинчалик ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ҳудудий бўлинмаларига бериш учун, уларнинг доимий яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг тегишли Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари ўзлари хизмат кўрсатадиган ҳудудда паспорт-виза режими қоидаларига риоя этилишини назорат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш ички ишлар органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ёки вақтинча пропискага эга бўлмаган чет эл фуқаролари ва яшаш гувоҳномасига эга бўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаши учун камида уч кун муддатга турар жой майдони берган уй-жой мулкдори (мулкдорлари) турар жой майдони берилган кундан бошлаб уч кун мобайнида ушбу шахслар тўғрисида ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган уй-жойга эга бўлган хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда чет эл фуқаролари ва ФБШлар деб аталади) — хусусий мулк қилиб сотиб олинган уй-жойга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қариндошлар — ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Эр (хотин — хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида беш йил биргаликда яшаётган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Васийлик ва ҳомийликдаги шахслар — васий (ҳомий) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ота-оналари бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар — ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик давлат бошқа ташкилотларига ишга таклиф этиладиган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) — кўрсатиб ўтилган шахслар лавозимда турадиган даврга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: ушбу қарор кучга кирганидан сўнг мазкур Рўйхатнинг 2 (эр ёки хотин, ўз оиласи бўлмаган вояга етган болалари ва эр-хотиннинг биргаликдаги ва/ёки олдинги никоҳидан ёки никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалари, шунингдек фарзандликка олинган болалари бундан мустасно), 3, 4, 6-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қариндошлари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 16-сон, 179-модда; 2016 й., 9-сон, 88-модда, 41-сон, 474-модда; 2017 й., 29-сон, 708-модда, 33-сон, 864-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154; 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон; 06.08.2019 й., 09/19/648/3627-сон, 12.10.2019 й., 09/19/864/3902-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)