Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН ШАРТНОМАЛАР ВА САВДО БЎЙИЧА ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК УЮШМАСИ «ЎЗШАРТНОМАСАВДО»НИ ТУГАТИШ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН УЛГУРЖИ ВА БИРЖА САВДОСИ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА АКЦИОНЕРЛИК УЮШМАСИ — «ЎЗУЛГУРЖИБИРЖАСАВДО»НИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, товар ишлаб чиқарувчиларнинг, истеъмолчилар ва тадбиркорларнинг товар ресурслари бозорида эркин ҳамда тенг ҳуқуқли тарзда иштирок этиши учун зарур тармоқлар мажмуини вужудга келтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси тугатилиб, уюшманинг таркибий бўлинмалари ва объектлари амалдаги қонунларга мувофиқ очиқ усулдаги акционерлик жамиятларига айлантирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2 ва 3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 27 апрелдаги ПФ-2836-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 4-сон, 70-модда)
4. Ўзбекистон Республикасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
энг муҳим маҳсулот турлари, хом ашё ва материаллар ишлаб чиқариш, уларга бўлган эҳтиёж ва таклифларнинг балансларини ишлаб чиқиш;
халқ хўжалигини моддий ресурслар билан таъминлашнинг устувор йўналишларини, давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб беришнинг экспорт-импорт квоталари ва ҳажмларининг миқдорларини аниқлаб, сўнгра республика Ҳукуматининг кўриб чиқиши учун тақдим этиш.
5. Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг зиммасига:
«Истиқболстат» билан биргаликда ҳукуматлараро савдо-иқтисодий битимларнинг лойиҳаларини тузишга оид ишларни ташкил этиш, ҳукуматлараро мажбуриятлар бўйича маҳсулот етказиб берилишини тартибга солиш ва уни назорат қилишни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати томонидан белгиланадиган рўйхатга мувофиқ республикадан ташқарига маҳсулот олиб чиқиб кетиш учун лицензия (рухсатнома)лар бериш вазифаси юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармонни бажариш юзасидан 10 кун муддат ичида тегишли қарор қабул қилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси («Ўзшартномасавдо»)ни ташкил қилиш тўғрисида» 1992 йил 28 февралдаги Фармони ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 28 февраль,
ПФ-772-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 3-сон, 81-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 4-сон, 70-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 3-модда; 2005 й., 37-38-сон, 282-модда)