Тошкент шаҳар ҳокимининг
Қарори
ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ҚАТТИҚ ВА СУЮҚ ҲОЛДАГИ МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИ ТЎПЛАШ ВА ОЛИБ КЕТИШ УЧУН ТАРИФЛАР МИҚДОРЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қаттиқ ҳолдаги маиший-хўжалик чиқиндиларни тўплаш ва жойлаштириш хизматларини ташкиллаштириш, шаҳар санитар ҳолатини яхшилаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 10 октябрдаги «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 239-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2009 йил 6 октябрдаги ЁТ/15-04-10-11/89-2859-сонли ва 2011 йил 20 январдаги ЁТ/15-04-34-26/7-155-сонли хатларини инобатга олиб қарор қиламан:
l. 2011 йил 10 февралдан бошлаб Тошкент шаҳрида:
1.1. Истиқомат қилаётган аҳолидан қаттиқ ҳолдаги маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматлари учун яшаётган киши бошига (паспорт столларида рўйхатга олинган ва (ёки) олинмаганлигидан қатъи назар) бир ойга 1000 сўм миқдорида тўлов ҳақи белгилансин.
Ушбу белгиланган тўлов миқдори Тошкент шаҳри бўйича фақат «Махсустранс» ишлаб чиқариш бошқармаси» давлат корхонаси ва Юнусобод тумани санитар тозалаш бўйича ягона буюртмачи дирекцияси томонидан хизмат кўрсатилишида қўлланилиши инобатга олинсин.
1.2. Мирзо Улуғбек туманидаги «Улуғбек» шаҳарчасида истиқомат қилувчи аҳолига қаттиқ ҳолдаги маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматлари учун киши бошига (паспорт столларида рўйхатга олинган ва (ёки) олинмаганлигидан қатъи назар) бир ойга тўлов ҳақи ўзгармаганлиги ва 550 сўм миқдорида қолганлиги инобатга олинсин.
Ушбу белгиланган тўлов миқдори фақат «Улуғбек» шаҳарчасидаги Қурилиш-таъмирлаш хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан хизмат кўрсатилишида қўлланилади.
1.3. Бюджет ва хўжалик ҳисобидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг, «Махсустранс» Ишлаб чиқариш бошқармаси» давлат корхонаси, Юнусобод тумани санитар тозалаш бўйича ягона буюртмачи дирекцияси ва «Улуғбек» шаҳарчасидаги Қурилиш-таъмирлаш хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан қаттиқ ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматлари учун тўлов миқдорлари иловага асосан белгилансин.
2. Қаттиқ ҳолдаги маиший чиқиндиларни тўплаш ва жойлаштириш хизматлари учун Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган корхона ва ташкилотлар билан шартномалар тузиш ва ҳисобга олиш қуйидаги тартибда амалга оширилсин:
2.1. Шаҳардаги ва туташ ҳудуддаги барча корхона ва ташкилотлар, уларнинг мулкчилик шакли ва молиялаштириш манбасидан қатъи назар, қаттиқ ҳолдаги маиший хўжалик чиқиндиларни тўплаш ва жойлаштириш хизматлари учун шартномаларни «Махсустранс» ишлаб чиқариш бошқармаси» давлат корхонаси, Юнусобод тумани санитар тозалаш бўйича ягона буюртмачи дирекцияси ва «Улуғбек» шаҳарчасидаги қурилиш-таъмирлаш хизмат кўрсатиш бошқармаси билан.
2.2. Ўз тасарруфида юк ташувчи транспорт воситаси бўлган ҳамда ўз транспорт воситаларида чиқиндиларни ташиш ҳуқуқига эга корхона ва ташкилотлар қаттиқ ҳолдаги маиший чиқиндиларни шаҳар чиқиндихонасига жойлаштириш бўйича «Махсустранс» ишлаб чиқариш бошқармаси» давлат корхонаси билан.
3. Қаттиқ ҳолдаги чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш, жисмоний ва юридик шахслар билан, уларнинг мулкчилик шаклидан ва қайси ташкилотга мансублигидан қатъи назар, чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати учун шартномаларни тузиш ва кўрсатилган хизмат учун тўловларни ундириш масъулияти — туман ҳокимлари, «Махсустранс» ишлаб чиқариш бошқармаси» давлат корхонаси, Юнусобод тумани санитар тозалаш бўйича ягона буюртмаси дирекцияси, «Улуғбек» шаҳарчасидаги Қурилиш-таъмирлаш хизматлар кўрсатиш бошқармаси, экология ва тозаликни назорат этувчи алоҳида милиция батальони, тезкор санитар гуруҳи, профилактика нозирлари зиммаларига юклатилсин.
4. Статистика бошқармаси (Б.П. Магай), Тошкент шаҳар «Маҳалла жамғармаси» (Б.М. Исманов), Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси (А.Х. Набиев) ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари раҳбарлари қаттиқ маиший чиқиндиларни Тошкент шаҳри аҳоли, тадқиқот ва корхоналаридан олиб чиқиб кетиш бўйича шартномаларнинг тўла қамраб олинишини таъминлаш мақсадида, уларнинг юридик ёки яшаш манзиллари тўғрисидаги маълумотларни «Махсустранс» ишлаб чиқариш бошқармаси» давлат корхонасига, Юнусобод тумани санитар тозалаш бўйича ягона буюртмачи дирекциясига ва «Улуғбек» шаҳарчасидаги Қурилиш-таъмирлаш хизмат кўрсатиш бошқармасига беғараз равишда тақдим этилишида амалий ёрдам кўрсатилсин.
5. Туман ҳокимликлари, Иқтисодиёт бош бошқармаси (С.С. Насретдинов), Ички ишлар бош бошқармаси (К. Накибов), Тошкент шаҳар «Маҳалла жамғармаси (Б.М. Исманов), Статистика бошқармаси (Б.Г. Магай), Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси (А.Х. Набиев), «Махсустранс» ишлаб чиқариш бошқармаси» давлат корхонаси» (С.С. Нигматов), Юнусобод тумани санитар тозалаш бўйича ягона буюртмачи дирекцияси (Б.В. Зоиров), «Улуғбек» шаҳарчасидаги Қурилиш-таъмирлаш хизмат кўрсатиш бошқармаси тегишли ташкилотларни жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳар аҳолиси сонига аниқлик киритилсин ва туман ҳокимликлари томонидан тасдиқланиши таъминлансин.
6. Мазкур қарорнинг 1-бандида белгиланган тўлов миқдори ошиб кетишига йўл қўйилмаслигини назорат қилиш — Тошкент шаҳар Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси (Н.К. Холмуродов) зиммасига юклатилсин.
7. «Махсустранс» Ишлаб чиқариш бошқармаси» давлат корхонаси (С.Н. Нигматов), Юнусобод тумани санитар тозалаш бўйича ягона буюртмачи дирекцияси (К.В. Зоиров), «Улуғбек» шаҳарчасидаги Қурилиш-таъмирлаш хизмат кўрсатиш бошқармаси:
Тошкент шаҳар ҳудудида маиший хўжалик чиқиндилар тўпланиши меъёрлари қайта ишлаб чиқилгунча, корхона ва ташкилотлар билан қаттиқ ҳолдаги маиший чиқиндиларни тўплаш ва жойлаштириш хизматлари учун шартномалар бўйича амалда қўлланилаётган меъёрлар асосида ҳисоб-китоб юритилсин.
8. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2009 йил 10 октябрдаги «Юридик ва жисмоний шахслардан қаттиқ ва суюқ ҳолдаги маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматлари учун тарифлар жорий қилиш тўғрисида»ги 528-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Ж. Усмонов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким А. ТЎХТАЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 26 январь,
52-сон
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2011 йил 26 январдаги 52-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Қаттиқ ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни бюджет ва хўжалик юритувчи субъектлардан тўплаш ва олиб кетиш бўйича нарх
миқдорлари
| № | Хизматлар номи | Ўлчов бирлиги | Белгиланган нарх миқдорлари (ҚҚСсиз сўм) | ||
| «Махсустранс» ИЧБ ДУК | Юнусобод тумани санитар тозалаш ягона буюртмачи дирекцияси | «Улуғбек» шаҳарчасидаги Қурилиш-таъмирлаш хизмат кўрсатиш бошқармаси | |||
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 |
| 1 | Қаттиқ ҳолдаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб келиш хизмати: | | | | |
| | бюджет корхона ва ташкилотлардан | 1м3 | 13 437 - 60 | 13 437 - 60 | 6 703 - 00 |
| | хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлардан | 1м3 | 19 153 - 20 | 19 153 - 20 | 6 703 - 00 |
| 2 | Суюқ ҳолдаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб келиш хизмати: | | | | |
| | бюджет корхона ва ташкилотлардан | 1 тонна | 5 182 - 20 | | |
| | хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлардан | 1 тонна | 5 910 - 00 | | |
| 3 | Қаттиқ ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб келиш хизмати: | | | | |
| | бюджет корхона ва ташкилотлардан | 1 машина — соат | 10 569 – 60 | 12 124 - 44 | |
| | хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлардан | 1 машина — соат | 12 052 - 80 | 12 124 - 44 | |