29.11.2001 йилдаги 374-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«Ўздавэнергоназорат» агентлигининг 2001 йил 29 ноябрдаги 374-сонли буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»

«Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан
«КЕЛИШИЛГАН»

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИДАн ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ВА СИНАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. УМУМИЙ НИЗОМЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Қоидаларнинг мақсади ва қўлланилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1.1. Ушбу Қоидалар «Ўзбекэнерго» Давлат акционерлик компанияси қарамоғидаги барча қурилиш-монтаж ташкилотлари, трестлар, заводлар, механизациялашган колонналар ва бошқа корхона ҳамда ташкилотлар учун тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қоидаларни электр ускуналарини таъмирловчи, фойдаланувчи, қурувчи ва монтаж қилувчи муҳандис-техник ходимлар ва ишчилар эгаллаб турган лавозими ёки касби ҳажмида билишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1.2. Қоидаларда ҳимоя воситаларининг таснифлари, уларга қўйиладиган талаблар баён қилинган, фойдаланиш усуллари ва синов меъёрлари бўйича кўрсатмалар келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар талабларига жавоб бермайдиган ҳимоя воситаларини ишлатиш ман қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1.3. Ҳимоя воситалари, уларни амалга татбиқ қилиш характерига қараб икки турга бўлинади: коллектив ҳимоя воситалари ва шахсий ҳимоя воситалари (ГОСТ 12. 4. 011-75).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр ускуналари конструкцияларининг ҳимоя воситаси функциясини бажарувчи (мунтазам тўсиқлар, стационар ерга улагич пичоқлар ва ҳоказолар) қисмлари ҳимоя воситалари тушунчасига кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1.4. Электр ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
изоляцияловчи штангалар (оператив, ўлчов, ерга улагични ўрнатиш учун), изоляцияловчи ва электр ўлчовчи қисқичлар (сақлагичлар билан ишлаш операциялари учун), кучланиш кўрсатгичи, фазаларни созлаш учун кучланиш кўрсатгичи ва ҳоказолар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1000 В дан юқори кучланиш остида таъмирлаш ишларини олиб бориш учун ишлатиладиган изоляцияловчи воситалар ва мосламалар, 1000 В гача кучланиш остидаги электр ускуналарида иш олиб бориш учун ишлатиладиган изоляцияловчи дастакли чилангарлик-йиғув асбоблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диэлектрик қўлқоплар, этиклар, калишлар, гиламчалар, изоляцияловчи қопламалар ва изоляцияловчи тагликлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий экранловчи комплектлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчма ерга улагичлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўсиқ қурилмалари ва диэлектрик қалпоқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсизлик плакатлари ва белгилари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида келтирилган электр ҳимоя воситаларидан ташқари, электр ускуналарида иш олиб борилганда ҳимоя кўзойнаги ва каскалар, противогазлар, қўлқоплар, монтёрнинг ҳимоя белбоғлари ва хавфсизлик арқонлари каби шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1.5. 1000 В кучланишдан юқори электр ускуналарида иш бажариш мобайнида ишлатиладиган асосий ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
изоляцияловчи штангалар, изоляцияловчи ва электр ўлчовчи қисқичлар, кучланиш кўрсатгичлари, фазаларни созлаш учун аниқловчи кучланиш кўрсатгичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр монтёрлар ҳаво электр узатиш тармоқларида бевосита ток ўтказувчи қисмларга тегиб туриб таъмирлаш ишларини олиб боришда кўлланиладиган изоляцияловчи қурилма ва асбоб-ускуналар (изоляцияловчи нарвонлар, ҳавозалар, бевосита симларга тегиб турадиган изоляцияловчи тортқилар, арқонлар, телескопик миноралар саватчаси, симларда ишлаш учун мўлжалланган кўчма миноралар ва ҳоказолар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1.6. Асосий ҳимоя воситаларининг изоляцияловчи қисми диэлектрик хусусияти чидамли бўлган материаллардан (чинни, қоғозбакллет қувурлари, эбанит, гетинакс, ёғоч қатламли пластиклар, пластик ва шиша эпоксид материаллар ва ҳоказолардан) тайёрланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзига нам тортувчи материаллар (қоғозбакелит қувурлар, ёғоч ва бошқалар) намга чидамли лок билан қопланган ва бу материаллар ёрилмаган, дарз кетмаган, текис юзали ва тирналмаган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1.7. 1000 В кучланишдан юқори электр ускуналарида қўлланиладиган қўшимча электр ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диэлектрик қўлқоплар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диэлектрик этиклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диэлектрик гиламчалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий экранловчи комплектлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
изоляцияловчи тагликлар ва қопламалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диэлектрик қалпоқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчма ерга улагичлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўсиқ қурилмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсизлик плакатлари ва белгилари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1.8. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида қўлланиладиган асосий электр ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
изоляцияловчи штангалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
изоляцияловчи ва электр ўлчовчи қисқичлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучланиш кўрсатгичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диэлектрик қўлқоплар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
изоляцияловчи дастакли чилангарлик-йиғув асбоблари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1.9. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналари учун қўшимча электр ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диэлектрик калишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диэлектрик гиламчалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчма ерга улагичлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
изоляцияловчи тагликлар ва қопламалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўсиқ қурилмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсизлик плакатлари ва белгилари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1.10. Электр ускуналарини оператив ҳолда алмашлаб улашларда ва бошқа ишларни бажариш учун зарур ҳимоя воситаларини танлаб олиш мазкур Қоидалар асосида, «Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидалари», «Саноат частотасида ишлаётган ўзгарувчан токли 500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари ва подстанцияларида иш бажариш жараёнида меҳнатни муҳофаза қилиш меъёрлари ва қоидалари» ҳамда бошқа тегишли меъёрий техник ҳужжатлар билан, шунингдек, мазкур ҳужжатларда талаб этилганидек маҳаллий шароитга қараб аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1.11. Асосий ҳимоя воситаларидан фойдаланилганда қўшимча ҳимоя воситаларининг бирини ишлатиш кифоядир, бундан фақат электр ускуналари токидан шикастланган одамларни қутқариш ҳолати мустаснодир. Бундай ҳолларда қадам кучланишдан сақланиш учун шунингдек, диэлектрик этик ёки калиш ҳам ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1.12. Ҳимоя воситалари электр ускуналари ишчи кучланишнинг1 энг юқори қийматида ишлатишга мўлжалланган бўлиши зарур (ГОСТ 1516.1-76 ва 20690-75).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 Бу ерда ва бундан кейин кучланиш деганда ҳимоя воситалари учун мўлжалланган кучланиш синфи тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Ҳимоя воситаларидан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий низомлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2.1. Электр ускуналарига хизмат кўрсатувчи ходим хавфсиз иш бажарилишини таъминловчи барча зарур ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоя воситалари инвентарь сифатида тақсимловчи ускуналар, электростанция цехлари, электр тармоқларини тақсимловчи пунктлари ва трансформатор подстанцияларида сақланиши ёки тезкор ҳаракатдаги бригада, марказлашган таъмирлаш бригадаси, кўчма лаборатория ва ҳоказоларнинг инвентарь мулкига киритилиши ҳамда шахсий фойдаланиш учун берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2.2. Инвентарь ҳимоя воситалари ишлатишни ташкил қилиш системаси, маҳаллий шароитлар ва келтирилган комплектлаш меъёрлари (6-илова) асосида объектлар, тезкор чиқадиган бригадалар ва бошқалар ўртасида тақсимланади. Ҳимоя воситаларининг сақланиш жойини кўрсатган ҳолда ушбу тақсимланиш рўйхатларда қайд этилган бўлиши ва у корхона бош муҳандиси ёки туман электр тармоқлари бошлиғи томонидан тасдиқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2.3. Ходимларни ўз вақтида ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва электр ускуналарини меъёрларига мувофиқ синовдан ўтказилган ҳимоя воситалари билан комплектлаш, уларни тўғри сақлашни ташкил қилган ва зарур захирани ҳосил қилиш, мунтазам кузатув ва синовларни ўз вақтида олиб бориш, яроқсиз ҳимоя воситаларини чиқариб ташлаш ҳамда ҳимоя воситаларини ҳисобга олишни ташкил қилиш жавобгарлиги цех, хизмат жойи, подстанция, электр узатиш тармоқлари участкаси бошлиғи ва участка устаси зиммасида бўлади, умумий корхона бўйича эса масъулият бош муҳандисга юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2.4. Алоҳида электр ускуналари учун берилган ҳимоя воситалари яроқсиз бўлиб қолганлиги аниқланган тақдирда, ушбу ускунани ишлатувчи ходим ҳимоя воситасини ишлатишдан дарҳол чиқариб ташлаши, 1.2.3-бандда кўрсатилган шахслардан бирига маълум қилиши ва ҳимоя воситалари қайд этиладиган журналга ёки оператив ҳужжатларга ёзиб қўйиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2.5. Ҳимоя воситаларини якка ўзи ишлатиш учун олган шахслар ушбу ҳимоя воситаларини тўғри ишлатишга ва ўз вақтида яроқли-яроқсизлигини аниқлашга жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоя воситаларини сақлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2.6. Ҳимоя воситаларининг созлиги ва ишлатишга яроқлилиги таъминланадиган шароитда сақлаш ва ташиш зарур. Шунинг учун улар намликдан, ифлосланишдан ва механик бузилишлардан ҳимояланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2.7. Ҳимоя воситалари берк хоналарда сақланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резинадан қилинган ҳимоя воситалари махсус шкаф, токча, қути ва ҳоказоларда алоҳида сақланиши керак. Улар ёғ, бензин ва резинани емирадиган бошқа моддалардан ҳамда тўғридан-тўғри тушадиган қуёш нури ва иситкич асбоблари таъсирини ҳимояланган бўлиши лозим. Омбордаги захирага олиб қўйилган резинадан тайёрланган ҳимоя воситаларининг ҳарорати 0 — 25° С бўлган қуруқ хоналарда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2.8. Изоляцияловчи штанга ва қисқичлар хона деворларига тегмаслик ҳамда эгилмаслик чоралари кўрилган ҳолатда сақланиши зарур. Кучланиш кўрсатгичи ва электр ўлчовчи қисқичлар жилд ёки ғилофларда сақланиши лозим. Кўчма ерга улагичларни сақлашга мўлжалланган махсус жойларга тартиб рақами қўйилади, уларнинг рақамлари кўчма ерга улагичлардаги рақамларга мос келиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2.9. Противогазлар махсус сумкаларга жойланган бўлиб, қуруқ хоналарда сақланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2.10. Ишлатилаётган ҳимоя воситалари махсус ажратилган жойларда, одатда, хоналарнинг кириш жойларида ва электр ускуналарини бошқарув шитларида жойлаштирилади. Ушбу жойларда ҳимоя воситаларининг рўйхати бўлиши керак. Сақланиш жойларида штангалар, қисқичлар, кўчма ерга улагичлар, хавфсизлик плакатлари ва белгилари учун кронштейн ёки илгаклар бўлиши, шунингдек, диэлектрик қўлқоп, диэлектрик калиш, диэлектрик этик, диэлектрик гиламча, диэлектрик қалпоқ, изоляцияловчи таглик ва қоплама, қўлқоп, ҳимоя белбоғи ва арқонлари, ҳимоя кўзойнаги, противогаз ва кучланиш кўрсатгичлар ва бошқалар учун шкафлар ҳамда токчалар билан жиҳозланган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2.11. Тезкор чиқадиган ва таъмирлаш бригадалари, лабораториядаги ёки шахсий фойдаланишда бўлган электр ҳимоя воситалари қути, сумка ёки жилдларда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2.12. Кучланиш остида таъмирлаш ишларини олиб боришда ишлатиладиган изоляцияловчи воситалар қуруқ ва ҳавоси шамоллатиладиган хоналарда сақланиши, уларни ташқарида ва очиқ ҳавода вақтинчалик сақлаганда жилдларга солинган бўлиши зарур. Изоляцияловчи қурилмалар ва мосламаларни ишлатишдан олдин қуруқ латта билан артиш, ишлатиш мобайнида намланишига йўл қўймаслик талаб қилинади. Изоляцияловчи воситалар намиққан бўлса, уларни қуритиш ва навбатдан ташқари электр синовидан ўтказиш даркор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоя воситалари ҳолатини назорат қилиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2.13. Рақамланиши зарур бўлмаган гиламчалар, тагликлар ҳамда хавфсизлик плакатлари ва белгиларидан ташқари, ишлатилаётган барча изоляцияловчи ҳимоя воситалари, ҳимоя белбоғлари ҳам рақамланган бўлиши зарур. Электростанция, электр тармоқлари ва подстанцияларда ҳар бир ҳимоя воситаси учун алоҳида рақамланади. Инвентарь рақамлар бевосита ҳимоя воситасига ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ҳимоя воситалари бир неча бўлаклардан иборат бўлса (кучланиш кўрсатгичлари, изоляцияловчи штангалар ва ҳоказолар), ушбу восита учун умумий бўлган рақам жами бўлакларга алоҳида ёзилиши зарур. Ҳимоя воситаларининг рақами барча бўлакларда бир хилда бўлса, завод рақамини кўллаш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2.14. Элекростанция цехлари, подстанция (марказлаштирилган хизмат кўрсатилганда бўлим ва участкада), лаборатория, қурилиш-монтаж ташкилотлари участкалари ва бошқа жойларда ҳимоя воситаларини ҳисобга олувчи ва ҳолатини назорат қилувчи, уларнинг номи ва рақами қайд қилинган, сақланиш жойи кўрсатилган, вақти-вақти билан синаш ва кўрикдан ўтказиш муддати кўрсатилган қайд этиш журнали олиб борилиши зарур. Журнал тавсия қилинган шаклда (1-иловага қаралсин) тўлдирилиб борилиши ва ҳар 6 ойда бир марта ҳимоя воситалари ҳолатига жавобгар маъмурий техник ходим томонидан назорат қилиб турилиши зарур. Шахсий фойдаланишда бўлган ҳимоя воситалари ҳам, ҳимоя воситаларини ҳисобга олиш ва сақлаш журналида қайд қилиниши, уларнинг берилган вақти ва ходимнинг воситани олганлиги тўғрисидаги имзоси бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2.15. Ҳимоя воситалари тайёрлангандан сўнг ҳар бир ҳимоя воситаси намунасини қабул қилиш ва топшириш, даврий (вақти-вақти билан) ва намунавий синовлардан ўтказиш талаб қилинади (ГОСТ 16504-81). Ишлатилаётган ҳимоя воситалари даврий ва навбатдан ташқари (таъмирлашдан кейин ўтказиладиган) синовлардан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2.16. Изоляцияловчи тагликлар, диэлектрик гиламчалар, кўчма ерга улагичлар, тўсиқлар, плакат ва белгилардан ташқари, заводлардан ёки омборлардан ишлатиш учун олинган ҳамма ҳимоя воситалари ишлатиш синовлари меъёрлари бўйича синовдан текширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2.17. Изоляцияловчи дастакли ускуна ва 1000 В гача бўлган кучланиш кўрсатгичларидан ташқари, синовга бардош берган барча ҳимоя воситаларига қуйидаги шаклларда келтирилган штамплардан бири қўйилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр ҳимоя воситалари учун штамп намунаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
№ ______________________________________‎
_______________________ кВ кучланишгача яроқли.‎
Кейинги синов муддати 200_____й «______»___________________‎
______________________________________________________________‎

(лаборатория номи)‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр ускуналари кучланишидан қатъий назар ишлатиладиган ҳимоя воситалари ва сақлагич мосламалари (диэлектрик қўлқоплар, противогазлар, монтёрнинг ҳимоя белбоғлари, хавфсизликни таъминловчи хавфсизлик арқонлари ва ҳ.к.лар) учун штамп намунаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
№ _____________________________________‎
Кейинги синов муддати 200_____й «______»_____________________‎
__________________________________________________________________‎

(лаборатория номи)‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Штамп резина маҳсулотлари четига, сақлагич мосламалари ва электр ҳимоя воситаларининг изоляция қисмидаги чегараловчи ҳалқа ёнига чидамли ҳамда ювилиб кетмайдиган бўёқ билан босилган бўлиши ёки елимда ёпиштирилиши керак. Бир неча бўлакдан иборат бўлган ҳимоя воситасига штамп ҳимоя воситасининг фақат бир бўлагига босилиши лозим. Ишга яроқсиз деб топилган ҳимоя воситасининг эски штампи қизил бўёқ билан ўчириб ташланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2.18. Ҳимоя воситаларини синовдан ўтказувчи лаборатория электр ва механик синов натижаларини ихтиёрий шаклдаги журналда қайд қилади. Диэлектрик резинадан қилинган кўп миқдордаги ҳимоя воситаларининг синов натижаларини алоҳида журналда қайд қилиш мумкин (2-илова). Бегона ташкилотларга тегишли ҳимоя воситаларига ҳам штамп босилади ва бундан ташқари, буюртмачига синов баённомаси берилади (3-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоя воситаларидан фойдаланишнинг умумий қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2.19. Маълум кучланишга мўлжалланган электр ҳимоя воситаларидан кучланиши ушбу миқдордан катта бўлмаган электр ускуналаридагина белгиланган мақсадда фойдаланиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2.20. Асосий электр ҳимоя воситалари ёпиқ хоналарда ўрнатилган электр ускуналарида қўллаш учун мўлжалланган, очиқ электр ускуналари ва ҳаво электр узатиш тармоқларида эса фақат қуруқ ҳаво шароитларида ишлатишга мўлжалланган. Очиқ ҳаводаги намгарчилик пайтларида ушбу шароитларга мўлжалланган ҳимоя воситаларидан фойдаланиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоя воситаларини тайёрлаш, синаш ва ишлатиш, фақат белгиланган давлат стандартлари, техник шартлар ва йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2.21. Ҳимоя воситаларини ишлатишдан олдин, ишчи ушбу ҳимоя воситаларини ишга яроқлилиги, ташқи томонида шикастланган жойи йўқлиги, чангдан тозалаб артилган ҳолда, унга босилган штампга асосан, яроқлилик муддатини текшириши лозим. Диэлектрик қўлқоплар ишлатишдан олдин уларни бармоқлари томон бураб, тешиги бор-йўқлигини текшириб олиш зарур. Ишга яроқлилик муддати ўтиб кетган ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ман қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. АЙРИМ ТУРДАГИ ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Электр ҳимоя воситалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий низомлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.1. 1000 В дан юқори кучланишли электр ускуналарида ишлатиладиган ҳимоя воситаларининг изоляцияловчи қисми дастак томонидан электр изоляцияловчи материалдан қилинган ажратгич ҳалқа ёки тиргович билан ажратилади. Ажратгич ҳалқанинг ташқи диаметри дастакнинг ташқи диаметридан камида 10 мм га ортиқ бўлиши керак. Изоляцияловчи қисм билан дастак чегарасини фақат бўёқ билан ажратиб қўйиш ман қилинади. Ажратгич ҳалқа эса изоляцияловчи қисмнинг бир бўлаги ҳисобланади. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида ишлатиладиган ҳимоя воситаларидаги тирговичнинг баландлиги техник шартларда келтирилган талабларга мос келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоя воситаларини ишлатиш жараёнида уларнинг ажратгич ҳалқа ёки тирговични ташқарисидаги изоляцияловчи қисмига тегиш ман қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.2. Электроизоляцияловчи трубкадан қилинган ҳимоя воситалари конструкциясида трубка ичига чанг ва сув киришига қарши чора кўрилган бўлиши зарур. Ушбу талаб изоляцияловчи чанг тортувчи штангаларга тааллуқли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.3. Штанга ва кучланиш кўрсатгичларнинг конструкцияси ва ишчи қисмининг ўлчамлари ускуналарнинг (қутблари) фазалари орасида ва уларни ерга уланган қисмига нисбатан туташувига имкон бермаслиги даркор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.4. Изоляцияловчи ҳимоя воситаларининг локланган юзаси бузилган ёки бошқа носозликлар аниқланган тақдирда уларни ишлатиш ман қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.5. 1000 В дан юқори кучланишли электр ускуналарида изоляцияловчи штангалар (ўлчов штангаларидан ташқари) ерга улаш учун, изоляцияларни чангдан тозалаш учун изоляцияловчи қисқичлар, электр ўлчовчи ва кучланиш кўрсатгичларидан диэлектрик қўлқоп кийиб фойдаланиш зарур. Ўлчов штангалари билан ишлаганда диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш зарур эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоляцияловчи оператив штангалар ва ерга улагич штангалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.6. Изоляцияловчи оператив штангалар ва ерга улагич штангаларига қўйилган умумий техник талаблар ГОСТ 20494-75 да қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.7. Изоляцияловчи штангалар оператив ишларни, ўлчов ишларини (изоляция ҳолатини ва электр узатиш тармоқлари ва подстанциялардаги улагичларни текшириш учун), разрядник деталларини ўрнатиш ва бошқа ишларни бажариш учун мўлжаллангандир. Изоляцияловчи штангалар, ҳар хил вазифаларни бажариш учун алмаштириб олиб қўйишга мўлжалланган каллакли (ишчи қисмли) универсал бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.8. Изоляцияловчи штангалар ишчи, изоляцияловчи қисмлардан ва дастакдан иборат. Ишчи қисмининг конструкцияси ушбу штанга билан бажариладиган ишларга мувофиқ аниқланади. Ўлчов штангасининг ишчи қисми ўлчов қурилмасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Штанганинг изоляцияловчи қисми 1.1.6-бандда кўрсатилган материаллардан ясалиши зарур. Дастак эса штанга билан яхлит ёки алоҳида бўлак ҳолида ясалиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.9. Электр ёйини ўчириш қурилмаси билан жиҳозланган штангалар 110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларининг фазаларини алоҳида таъмирлашда ўчирилган фазани ерга улаш учун мўлжалланган. Бундан ташқари, штанга ушбу фазани ерга улаш жараёнида ҳосил бўладиган электр ёйини ўчириш вазифасини ҳам бажаради. Ҳамма штангалар ерга улагич штангаларига қўйилган талабларни қондириши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр ёйини ўчирувчи қурилмалар билан жиҳозланган штангалар изоляцияловчи қисмдан, дастак, электр ёйини ўчирувчи қурилмали ишчи қисм ва илгак (пантографик ва бошқа конструкциядаги), ҳамда струбцинали ерга уловчи симдан ташкил топган. Изоляцияловчи қисм ва дастакнинг узунлиги 2.1-жадвалда келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерга уловчи симнинг кўндаланг кесими механик мустаҳкамлиги бўйича 25 мм2 дан кам бўлмаслиги лозим. Электр ёйини ўчирувчи қурилмали штангада ишлатилиши мўлжалланган электр узатиш тармоғини кучланиши ва электр ёйини ўчирувчи қурилманинг номинал токи кўрсатилган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.10. Изоляцияловчи штангалар ўлчами 2.2-жадвалда келтирилган узунликдан кам бўлмаслиги, ерга улагич штангалар ўлчами эса 2.1-жадвалда келтирилган узунликдан кам бўлмаслиги шарт. 15 кВ кучланишгача мўлжалланган чинни изоляторли ва электроизоляцияловчи материалдан қилинган узайтиргичлар штангаларнинг минимал изоляцияловчи қисм узунлигига (2.2-жадвал) изолятор узунлиги ва узайтиргичнинг изолятордан дастаккача бўлган қисми киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎2.1-жадвал. Ерга улагич штангаларнинг минимал ўлчамлари

Штангалар‎‏
‎

Узунлиги, мм‎‎

изоляцияловчи қисми ‎

дастаги‎

1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида ерга улагични ўрнатиш учун‎

Чекланмайди, кўллашга қулай ҳолда белгиланади‎‎

2 — 500 кВ кучланишли тақсимловчи ускуналар ва 35 кВ кучланишгача бўлган ҳаво электр узатиш тармоқлари симларига ерга улаш учун‎

‎‎2.2-жадвал бўйича

110 — 220 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари симларига бутунлай электр изоляцияловчи материалдан ясалган ҳамда электр ёйини ўчирувчи қурилмали ерга улашни ўрнатувчи штангалар‎

1400‎ ‎‎2.2-жадвал бўйича‎

500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари симларига ерга улагач ўрнатувчи металл звенолардан иборат йиғма штангалар‎

1000‎ ‎‎2.2-жадвал бўйича‎

110 — 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари устунларидан изоляция қилинган яшиндан ҳимоя қилувчи троссларга ерга улагични ўрнатувчи‎

700‎ 300‎

Лаборатория ва синов ускуналарида ерга улагич ўрнатувчи‎

камида 700‎ 300‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2.2-жадвал. Изоляцияловчи штангаларнинг минимал ўлчамлари‎‎

‎‏Электр ускуналарнинг номинал кучланиши, кВ
‎

Узунлиги, мм‎‎

изоляцияловчи қисми‎

дастаги‎

1 гача‎

Чекланмайди, қўллашга қулай ҳолда белгиланади‎‎

2 дан 15 гача‎ 700‎ 300‎
15 дан 35 гача‎ 1100‎ 400‎
35 дан юқори, то 110 гача‎ 1400‎ 600‎
150‎ гача 2000‎ 800‎
220‎ гача 2500‎ 800‎
500 гача‎ 4000‎ 1000‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.11. Штангалар ишчи қисмининг конструкцияси ажратгичлар билан ишлаш жараёнида сирғаниб кетишдан ҳоли бўлиши лозим. Изоляцияловчи штанга ва ерга улагич штангаларнинг умумий узулиши ердан, полдан, ҳаво электр узатиш тармоқларида эса таянчдан туриб, эркин ишлатишни таъминлаши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.12.Изоляцияловчи штангаларнинг умумий узунлиги унинг ишлатиш шароитларига қараб белгиланади. Бу штангалар электроизоляцияловчи материал ёки металл билан уланган бир неча звенолардан иборат бўлиши мумкин. Телескопик конструкцияларни қўллашга рухсат этилади. Бириктирувчи металл қисмлари, уларнинг узунлиги изоляцияловчи қисм узунлигининг 5 фоизидан ортиқ бўлмаган тақдирда штанганинг узунлигини 2.2-жадвалга асосан аниқлашда олиб ташланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.13. Штанганинг массаси, агар у билан бир одам ишласа, бир қўлга (чегараловчи ҳалқа ёнида ушлаб турувчи) тушадиган энг катта куч ўлчов штангалари учун 80 Н (8 кгс) дан, қолганлари учун эса (ерга улагич штангаси учун ҳам) 160 Н (16 кгс) дан ошмаслиги зарур. Куч бундан ортиқ бўлган тақдирда иккинчи одамнинг қатнашиши ва кўтариб турадиган ускуна ишлатилиши талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.14. Изоляцияларни кучланиш остида тозалаш учун қўлланиладиган изоляцияловчи ковак штангалар ишдан олдин ва вақти-вақти билан чангтортгич ёрдамида пуфлаб, тозалаб турилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.15. Ўлчов штангалари тузилиш принципи ерга улашни тақозо этувчи ҳоллардан ташқари, бошқа барча ҳолатларда ерга уланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида электромонтёрни бевосита ток ўтказувчи қисмларга тегиб ишлаши учун мўлжалланган изоляцияловчи қурилма ва мосламалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.16. Изоляцияловчи қурилма ва мосламалар 110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида бевосита ток ўтказувчи қисмларга (симга, арматурага) тегиб ишлашда одамни ускуналарнинг ерга уланган қисмидан ва бошқа кучланишга эга бўлган қисмлардан изоляция қилиш учун мўлжаллангандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоляцияловчи қурилмаларга электр изоляцияловчи (бакелит, шишапластик ва бошқа) материаллардан тайёрланган штангалдар, нарвонлар, тортқилар, арқонлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мосламаларга кўтарадиган саватлар, сим олдида ишлаш учун махсус хоналар, симда ҳаракат қилувчи аравачалар, тортувчи қурилмаларнинг қўшимча қисмлари. домкратлар, блоклар ва ҳоказолар киради. Мосламалар электроизоляцияловчи материаллардан ёки металлдан ясалиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.17. Ток ўтказувчи қисмларга одам тегишидан олдин унинг шахсий экранловчи комплекти ток ўтказувчан қисмларга махсус штанга ёрдамида (потенциалларни тенглаштириш учун) уланиши зарур. Уловчи ўтказгичнинг кўндаланг кесими 4 ммгдан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.18. Симга яқинлашиш ва унга кейинчалик тегиш изоляцияловчи нарвон ёки изоляцияловчи штанга ёки арқонларга осилган кабина ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Изоляцияловчи нарвонга алоҳида бўлаклардан йиғиш мумкин. Нарвоннинг юқори қисми устунни траверсига маҳкамлаш учун қисқич ва шарнир билан жиҳозланади. Бу ўз навбатида нарвонни ўзаро перпендикуляр бир ёки икки текисликда (майдонда) эркин ҳаракатланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.19. Изоляцияловчи тортқи симлар ва осилган илгаклар оғирлигини ўзига олиш учун хизмат қилади. Симга яқинлашиш учун кабина ишлатилган тақдирда изоляцияловчи тортқиларни ушбу кабина ҳамда ундаги электромонтёр оғирлигини ўзига олиш учун ишлатиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.20. Изоляцияловчи арқонлар асбобларни юқорига олиб чиқиш, нарвон ва кўчма минораларни жойидан қўзғатиш ҳамда ишчи ҳолатига келтириш, монтёрнинг симда, нарвонда ҳамда кабинада турган вақтда хавфсизлигини таъминлашга мўлжаллангандир. Изоляцияловчи арқонлар синтетик толадан (масалан полипропилендан) тайёрланган бўлиб, унинг таркибига табиий тола аралаштирмаган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.21. Изоляцияловчи арқонлардан ташқари барча изоляцияловчи қурилма ва мосламаларда кучланиш синфи, рухсат этилган юк кўтариш қобилияти ва кейинги синов муддати аниқ кўриниши зарур. Агар нарвон алоҳида бўлаклардан йиғилган бўлса, белга ҳар бир бўлагига босилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоляцияловчи арқонларда ёки уларга боғланган синов муддати тўғрисидаги белгиларда аниқ кўринадиган «Фақат кучланиш остида ишлатиш учун» ёзуви бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоляцияловчи қисқичлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.22. Изоляцияловчи қисқичлар сақлагичлар билан ишлаш учун, изоляцияловчи қопламалар ва тўсиқларни ўрнатиш ҳамда олиш ва шунга ўхшаш ишларни бажаришда қўлланилади1.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 Изоляцияловчи қисқичлар ўрнига зарурий ҳолларда универсал каллакли изоляцияловчи штангаларни қўллаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.23. Қисқичлар ишчи (қисқич тишлари), изоляцияловчи қисмдан ва дастакдан ташкил топган. Изоляцияловчи қисқичнинг габарит ўлчамлари 2.3-жадвалда келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2.3-жадвал. Изоляцияловчи қисқичларнинг минимал ўлчамлари‎‎

Электр ускуналарининг номинал кучланиши, кВ‎‏
‎

Узунлиги, мм‎‎

изоляцияловчи қисми‎

дастак‎

1 гача‎

Чекланмайди, қўллашга қулай ҳолда белгиланади‎‎

6 дан 10 гача‎

450‎

150‎

10 дан юқори, то 35 гача‎

750‎

200‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр ўлчовчи қисқичлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.24. Электр ўлчовчи қисқичларга қўйилган умумий техник талаблар ГОСТ 9071-79 да келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.25. Электр ўлчовчи қисқичлар электр узатиш тармоқларида уларнинг яхлитлилигини бузмасдан тармоқдаги ток, кучланиш ва қувватни ўлчаш учун ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.26. 10 кВ кучланишгача бўлган электр ускуналарида ишлатиладиган электр ўлчовчи қисқичлар ишчи, изоляцияловчи қисмлар ва дастакдан ташкил топган. Қисқичнинг ишчи қисми очилиб-ёпиладиган магнит ўтказгичдан, чўлғамдан ва олиб қўйиладиган ёки ичига ўрнатилган ўлчов асбобидан ташкил топган. Изоляцияловчи қисми ва дастаги эса электроизоляцияловчи материалдан тайёрланиши ва минимал узунлиги 380 мм, дастаги 130 мм бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.27. 1000 В кучланишдан юқори электр ускуналари занжирларида ўлчовчи қисқичлар билан фойдаланилганда чиқариладиган асбобларни ишлатиш, шунингдек, ўлчов чегарасини ток ўтказувчи қисмлардан қисқичларни олмай туриб алмашлаб улаш ман қилинади. Ўлчаш ишлари олиб борилаётганда қисқични осилиб турган ҳолда ушлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.28. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналари учун қўлланиладиган қисқичлар ишчи қисмдан (ажратгичли магнит ўтказгич, чўлғам ва ўлчов асбобидан) ҳамда бир вақтнинг ўзида изоляцияловчи қисмли таянч ва дастак вазифаларини бажарувчи корпусдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1000 В дан юқори кучланишни кўрсатувчи газоразрядли индикатор лампали асбоблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.29. 1000 В гача ва ундан юқори кучланиш кўрсатгичларига қўйилган умумий техник талаблар ГОСТ 20493-75* да келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.30. Электр ускуналарда кучланиш бор ёки йўқлигини аниқлашга мўлжалланган кўрсаткичлар қўлда олиб юриладиган кучланиш кўрсатгичларидир. Кучланиш кўрсатгичларининг ишлаши газоразрядли индикатор лампадан сиғим токи ўтганда ёниш принципига асосланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.31. Кучланиш кўрсатгичи ишчи, изоляцияловчи қисмлар ва дастакдан ташкил топган. Ишчи қисмга учлик - контакт, газоразрядли лампа ва конденсаторлар киради. Изоляцияловчи қисм ишчи қисм билан дастак оралиғида жойлашган бўлиб, бир неча элементдан ясалган бўлиши мумкин. Телескопик конструкцияларни ишлатишга ҳам рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.32. Кучланиш кўрсатгичининг ўлчамлари 2.4-жадвалда келтирилган ўлчамлардан кам бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.33. Кучланиши 10 кВ дан юқори бўлган электр ускуналарида 2.2-жадвалдан узунликка мос бўлган изоляцияловчи штангаларга маҳкамланган. 2 — 10 кВ кучланиш учун мўлжалланган кучланиш кўрсатгичидан фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.34. Кучланиш кўрсатгичининг сезгирлиги унинг лампаси минимал кучланишида ёниши билан, яъни сигнал лампасининг барқарор нурланиши билан характерланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1000 В дан юқори кучланишда қўлланиладиган кўрсатгичнинг ёниш кучланиши ушбу электр ускуналари номинал кучланишининг 25 фоизини ташкил қилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.35. Кучланиш кўрсатгичини ишлатишдан олдин унинг ишга яроқлилиги махсус асбоблар билан ёки яқин ерда жойлашган ва олдиндан кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларга яқинлаштириш билан текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎2.4-жадвал. Кучланиш кўрсатгичининг минимал ўлчовлари

Электр ускуналарнинг номинал кучланиши, кВ‎‏
‎

Узунлиги, мм‎‎

изоляцияловчи қисм‎

дастак‎

1 гача биргаликда‎

Чекланмайди‎‎

1 дан юқори, то 10 гача биргаликда‎ 230‎ 110‎
10 дан юқори, то 20 гача биргаликда‎ 320‎ 110‎
35‎ 510‎ 120‎
110‎ 1400‎ 600‎
110 дан юқори, то 220 гача биргаликда‎ 2500‎ 800‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.36. Кучланиш кўрсатгичини ишлатиш жараёнида, уни ток ўтказувчи қисмларга лампасида нурланиш пайдо бўладиган масофага қадар яқинлаштириш керак. Яқинлаштирилган вақтда лампада нурланиш пайдо бўлмаган ҳоллардагина асбобни ток ўтказувчи қисмга бевосита тегизиш мумкин. Кундузги ёруғ вақтда очиқ, тақсимловчи ускуналарда, ҳаво электр узатиш тармоқларида ва ҳоказоларда ишлаш жараёнида лампа нурланишини яхши кузатиш учун улар офтобдан тўсувчи мосламалар билан таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.37. Қоида бўйича ҳаво электр узатиш тармоқларида кучланиш йўқлиги УВНБ типидаги контактсиз кучланиш кўрсатгичи билан текширилиши лозим. Кучланиш йўқлиги ҳаво электр узатиш тармоқларининг таянчларидан ёки телескопик минора (гидрокўтаргач)дан УВН-10 ва шунга ўхшаш кучланиш кўрсатгичлари билан текширилганда, уларнинг ишчи қисми таянчдаги туширилган ерга улагичнинг бўлишидан ва телескопик минора (гидрокўтаргич) шассиси ерга уланганлигидан қатъи назар, ерга уланиши керак (металл таянчларда ишлашдан ташқари). Кучланиш кўрсатгичининг ишчи қисми унинг ишчи кўндаланг кесими 4 мм2 бўлган юмшоқ мисли сим билан тунукадан тайёрланган махсус ҳалқасимон учликка эга бўлган мис сим ёрдамида ерга уланади. Кучланиш кўрсатгичининг ерга улагич симини ҳаво электр узатиш тармоғи симларини ерга улашда фойдаланилган, аввалдан ерга уланган кўчма ерга улагичга ва ҳаво электр узатиш кучланиши индекацияси учун устундан туширилган ерга улагичга улаш учун рухсат берилади. Кучланиш йўқлигини текшириш ва ҳимоя ерга улагични ўрнатишда ердаги улагич симига (туширилган ерга улагичга) тегиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1000 В дан юқори контактсиз кучланиш кўрсатгичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.38. Контактсиз кучланиш кўрсатгичларининг иш принципи электростатик индукция принципига асосланган. Асбобнинг чўғланиш лампаси унинг сигнал элементи ҳисобланади. Ушбу асбоб 6 — 35 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида, 6 — 35 кВ кучланишли очиқ ва ёпиқ тақсимловчи электр ускуналарида кучланиш бор-йўқлигини текшириш учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.39. Ушбу кучланиш кўрсатгичи ишчи қисм, зарядловчи ускуна ва 110 кВ кучланишли изоляцияловчи телескопик штангадан ташкил топган. Кучланиш кўрсатгичи кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисми а яқинлаштирилган сари частотаси кўпайиб борувчи узуқ-узуқ ёруғлик сигнали бера бошлайди. Кучланиш кўрсатгичи унинг созлигини текширувчи бириктирилган қурилма ва ток манбаига эга ҳамда зарядловчи ускуна билан жиҳозланган бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.40. Контактсиз кучланиш кўрсатгичи ҳамда газоразрядли лампали кучланиш кўрсатгичи билан кучланиш бор-йўқлигини текшириш тартиби бир хилдир. Ушбу асбобни ерга улаш талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазаларни созлаш учун кучланиш кўрсатгичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.41. Ушбу асбоблар ҳаво ва кабель электр узатиш тармоқлари ҳамда 3 — 110 кВ кучланишли трансформаторларнинг ишчи кучланиш остида фазаларини созлаш учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.42. Асбоб конструктив жиҳатдан изоляцияси кучли эгилувчан сим билан бир-бирига уланган электр изоляцияловчи трубкада икки корпусни ташкил қилади. Унинг электр схемаси газоразрядли индикатор лампа, конденсатор ва резистрлардан иборат. Асбобнинг изоляцияловчи қисми минимал узунлиги 2.4-жадвалга мос келиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.43. Ушбу асбобларни ишлатиш тартиби ишлатиш йўриқномаси асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1000 В гача бўлган кучланиш кўрсатгичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.44. 1000 В гача бўлган электр ускуналарида кучланиш бор-йўқлигини текшириш учун назорат лампаси (чўғланувчи лампали ва икки ўтказувчи симли патрон)дан фойдаланиш ман этилади. Чунки назорат лампасидан фойдаланилганда фазалараро кучланишга уланиш натижасида унинг портлаши ва бунинг натижасида ишчиларнинг электр ёйи ва шиша бўлакларидан жароҳат олиш хавфи бор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.45. 1000 В гача бўлган электр ускуналарида кучланиш бор-йўқлигини текшириш учун 2 типдаги асбобдан: ўзгармас ва ўзгарувчан токли электр ускуналари учун - актив ток таъсирида ишлайдиган икки қутбли кучланиш кўрсатгичидан, ўзгарувчан токли электр ускуналари учун сиғим токи таъсирида ишлайдиган бир қутбли кучланиш кўрсатгичидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.46. Икки қутбли кучланиш кўрсатгичи электр схемаси элементлари жойлашган икки корпусдан ташкил топган. Корпуслар бир-бири билан ҳаво электр узатиш тармоқларида ишлатиш учун узунлиги 1 м дан кам бўлмаган, қолган электр ускуналари учун узунлиги 0.6 м дан кам бўлмаган мустаҳкам изоляцияли эгилувчан мис сим билан уланган. Бир қутбли кучланиш кўрсатгичи бир корпусга жойлашган. Икки қутбли кучланиш кўрсатгичи эса стрелкали асбоб турида ҳам бажарилиши мумкин (масалан, чўнтакда олиб юриладиган ИН-92 туридаги вольтметр).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.47. Икки қутбли кучланиш кўрсатгичининг электр схемаси газоразрядли индикатор лампадан, лампага параллел уланган резистор, қўшимча резисторлар ва контакт-учликлардан ташкил топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир қутбли кучланиш кўрсатгичининг электр схемаси қўшимча резисторли газоразрядли индикатор лампадан, контакт-учликдан ва операторнинг қўли тегиб турувчи корпуснинг ён томонига жойлашган контактдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.48. 1000 В гача бўлган кучланиш кўрсатгичида индикатор лампасининг ёниш вақтидаги кучланиши 90 В дан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.49. 1000 В гача бўлган кучланиш кўрсатгичининг конструкцияси контакт-учликнинг ўқи бўйлаб ҳаракатланишига йўл қўймаслиги зарур. Контакт-учликнинг изоляция қилинмаган қисми узунлиги 20 мм дан ошмаслиги лозим. Иккиламчи занжирларда иш бажариш жараёнида учликнинг изоляция қилинмаган қисмидан 5 мм гача қолдириб, қолган қисмига электр изоляцияловчи материалдан қилинган трубка кийгизиб қўйиш тавсия қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.50. Бир қутбли кучланиш кўрсатгичини иккиламчи занжир схемаларини текширганда, электр счётчикларни улаганда фаза симини аниқлашда, электр лампа патронларини, ўчиргичлар, сақлагичлар ва бошқаларни улаш учун ишлатиш тавсия қилинади. Бунда, кучланиш бор-йўқлигини текшириш жараёнида индикатор лампаси ташқи кучланиш таъсири доирасида ҳам ёниши мумкинлигини эътиборга олиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резинали диэлектрик қўлқоплар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.51. Электр ускуналарида ишлаш мобайнида техник шартлар талаби билан тайёрланган махсус диэлектрик қўлқоплардан фойдаланишга рухсат этилади. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускуналарида диэлектрик қўлқоплар асосий ҳимоя воситаси сифатида, 1000 В дан юқори бўлган электр ускуналарида эса қўшимча ҳимоя воситаси сифатида ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.52. Қўлқопнинг узунлиги 350 мм дан кам бўлмаслиги лозим. Иш жараёнида диэлектрик қўлқопни шимариб қўйиш ман қилинади. Қўлқопга енг устидан кийиш зарур. Ишлатишда бўлган қўлқоплар (маҳаллий шароит бўйича) совунли ёки содали суюқлик билан даврий дизенфекциядан ўтказиб турилиши лозим. Совуқ об-ҳаво шароитларида бинодан ташқарида диэлектрик қўлқоплар ишлатилганда юпқа жун ёки ип-газлама қўлқоп устидан кийишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диэлектрик этик ва калишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.53. Диэлектрик этик ва калишлар ёпиқ жойларда ҳамда ёғингарчилик бўлмаганда очиқда жойлашган электр ускуналарида қўшимча ҳимоя воситаси сифатида ишлатилади. Диэлектрик этик ва калишлар ишлаётганларни қадамлар орасидаги (одим) кучланишдан сақлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.54. Электр ускуналарида фақат ГОСТ 13385-78 талабларига асосан тайёрланган диэлектрик этик ва калишларни ишлатишга рухсат этилади. Диэлектрик этик ва калишлар ташқи кўринишига (ранги, махсус белги ёки локланмаганлигига) қараб бошқа мақсадлар учун мўлжалланган этик ва калишлардан фарқ қилиши зарур. Электр ускуналари ҳар хил размерли диэлектрик оёқ кийимлари билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диэлектрик резинали гиламлар ва изоляцияловчи тагликлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.55. Диэлектрик резинали гиламлар ўта зах хоналардан ташқари бошқа барча ёпиқ жойларда жойлашган 1000 В гача ва ундан юқори кучланишли электр ускуналарида қўшимча ҳимоя воситаси сифатида ишлатилади. Гиламлар вазифаси ва ишлатиш шароитига қараб, ГОСТ 4997-75 талабларига асосан қуйидаги 2 гуруҳда тайёрланиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-гуруҳ — оддий тайёрлангани — - 15° С, + 40° С ҳароратда ишлатиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-гуруҳ — мой ва бензинга чидамли — - 50° С, + 80° С ҳароратда ишлатиш учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гиламни ишлатишда унинг маркировкасига аҳамият бериш лозим. Кўзга ташланадиган, механик равишда йиртилган жойлари бўлса, уни албатта, чиқитга чиқариш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.56. Зах ва тез ифлосланувчи хоналарда изоляцияловчи тагликларни қўллаш зарур. Изоляцион таглик баландлиги 70 мм дан кам бўлмаган изоляторларга ўрнатилган тўшамадан ташкил топган. Тагликлар учун махсус ишлаб чиқарилган СН-6 туридаги изоляторларни ишлатиш тавсия қилинади. Тўшама ўлчами 50 x 50 см бўлган, қалинлиги 30 мм дан кам бўлмаган қуруқ, кўзсиз, буралмаган ёғоч тахтачалардан ясалиши зарур. Қоқилган тахтачалар оралиғи 3 см дан ошиб кетмаслиги лозим. Яхлит тўшамаларни ишлатиш тавсия қилинмайди, чунки улар изоляторларда тасодифий шунтланишни йўқлигини текширишни қийинлаштиради. Тўшама ҳамма томонидан бўялган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.57. Изоляцияловчи тагликлар мустаҳкам ва барқарор бўлиши зарур. Олиб қўйиладиган изоляторлар ишлатилганда, тўшамани изолятор билан улаганда унинг сирғаниб кетишини бартараф этиш керак. Таглик ағдарилиб кетмаслиги учун тўшама четлари изоляторнинг таянч юзасидан ташқарига туртиб чиқмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоляцияловчи қопламалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.58. Изоляцияловчи қопламаларни 20 кВ кучланишгача бўлган электр ускуналарида ток ўтказувчи қисмларга бехосдан тегиб кетишининг олдини олиш учун иш жойини тўсиқлар билан ажратиш имкони бўлмаган ҳолларда қўллаш рухсат этилади. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида изоляцияловчи қопламалар узгичларни янглишиб улаб юборишга йўл қўймайдиган восита сифатида ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.59. Кучланиш остида бўлган ва кучланиши олинган ток ўтказувчи қисмлар орасидаги (масалан, қўзғалмас контактлар ва ажратгич пичоқлари ўртасидаги) изоляцияловчи қопламалар механик мустаҳкам, конструкцияси ва ўлчами ток ўтказувчи қисмларни тўлиқ ёпадиган бўлиши зарур. Қопламаларни бевосита ток ўтказувчи қисмлар устига ўрнатиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.60. Кучланиши 20 кВ гача бўлган электр ускуналарида қаттиқ электр изоляцияловчи материаллардан (гетинакс, шишатекстолит ва бошқ.) ясалган қопламалар ишлатилади. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускуналарида диэлектрик резинадан ясалган қалинлиги 5 мм дан кам бўлмаган эластик қопламаларни ишлатиш мумкин. Улар билан кучланишни олмасдан ишлашда ток ўтказувчи қисмлар ёпилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.61. Конструкциясида изоляцияловчи дастак ёки тутқич кўзда тутилмаган ток ўтказувчи қисмлар устига қопламаларни асосий ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда ўрнатиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.62. Изоляцияловчи қопламаларни ишлатишдан аввал уларнинг чангини артиш, юзасида ёриқ ва дарз кетган жойлари йўқлигини, лок қопламаси бузилмаганлиги ва бошқа камчиликлар йўқлигини текшириш зарур. Изоляцияловчи қопламаларни намланиш ва ифлосланишдан сақлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоляцияловчи дастакли чилангарлик-йиғув асбоблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.63. Изоляцияловчи дастакли асбоблар 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида кучланиш остида ишлаш учун асосий ҳимоя воситаси сифатида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.64. Фақат ГОСТ 11516-79* талаблари асосида тайёрланган изоляцияловчи дастакли асбобларни ишлатишга рухсат этилади. Изоляцияловчи дастаклар ғилофлар шаклида ёки таянч билан маҳкамланган нам ўтказмайдиган, мой ва бензин таъсирига чидамли, мўрт бўлмаган, электр изоляцияловчи материалдан ясалган ечилмайдиган қоплама шаклида тайёрланади. Изоляция дастакни батамом қоплаши ва унинг ҳалқа-таянч ўртасигача бўлган узунлиги 100 мм дан кам бўлмаслиги керак. Отвёртка ўзагининг изоляцияси унинг учига 10 мм қолгунга қадар давом этиши лозим. Изоляцияловчи дастаклар юзаси ва қалинлиги нуқсонсиз бўлиши ҳамда ғоваклар, синган ва шишган жойлари бўлмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий экранловчи комплектлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.65. Шахсий экранловчи комплектлар ходимларни 50 Гц частотали кучланиши 500 кВ бўлган электр ускуналари юзага келтирадиган, кучланганлиги 500 кВ/м гача бўлган электр майдони таъсиридан шахсий ҳимоя қилиш учун мўлжаллангандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.66. Кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга тегиш мумкин бўлган ҳолларда, чунончи панелларда, электр юритмаларда, ишлаб турган йиғмаларда ва 1000 В кучланишгача бўлган занжирларда ишлашда, электр асбоб-ускуналарни профилактик синашда (бевосита синов ўтказаётган шахслар учун), электр пайвандлаш ишларида шахсий экранловчи комплектлардан фойдаланиш ман қилинади. Ҳаво ҳарорати 42° С дан юқори бўлганда экранловчи комплектларни ишлатиш тавсия қилинмайди. Бундай ҳолларда стационар ёки кўчма экранловчи ускуналарни ишлатиш мақсадга мувофиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.67. Экранловчи комплектга махсус иш кийими, махсус пойабзал, қўл ва бошни ҳимоя қилувчи воситалар, юзни ҳимоя қилувчи экран (керак бўлган тақдирда), струбцинали ерга улагич симлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.68. Экранловчи комплектлар 3 хилда тайёрланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭПР подстанция ва ҳаво электр узатиш тармоқларини таъмирлаш ишчилари учун (ёзги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭПХ подстанциянинг навбатчи ишчилари учун (ёзги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭПЗ ҳаво электр узатиш тармоқларини таъмирловчи ишчилар учун (қишги).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.69. ЭПР экранловчи комплектга капюшонли куртка ва яримкомбинезон, электр ўтказувчи қопламали каска ёки унинг устидан кийиладиган электр ўтказувчи толадан тўқилган жилд, электр ўтказувчи таги чарм пойабзал, электр ўтказувчи резинадан қилинган резина этик, электр ўтказувчи қўлқоп (2 жуфт), струбцинали ерга улагич симлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.70. ЭПХ экран комплекти ЭПР комплектига ўхшаш бўлиб, экранловчи иш кийими билан фарқ қилади (куртка, яримкомбинезон ўрнига электр ўтказувчи толадан қилинган капюшонли халат ишлатилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.71. ЭПЗ экранловчи комплект таркибига капюшонли куртка ва иссиқ астарли шим, электр ўтказувчи қопламали ёки жилдли каска, кигиз этик устидан кийиш учун электр ўтказувчи резинали калиш; электр ўтказувчи резинадан қилинган резинали этиклар, электр ўтказувчи қўлқоплар ёки енгли қўлқоплар, струбцинали ерга улагич симлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.72. Йилнинг совуқ вақтларида ЭПР ва ЭПХ ёзги экранловчи комплектларни қишги умумий фойдаланиладиган ишчи кийим устидан кийиб ишлатиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.73. Экранловчи комплектларнинг барча элементлари ўзаро ишончли уланиши ҳамда оёқ кийим ёки струбцинали сим орқали экранловчи ишчи кийимлар ерга уланганда электр занжири ҳосил қилиши учун контактли чиқиш тугмалари билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.74. Ҳар бир экранловчи комплект инвентарь рақами билан белгиланган бўлиши зарур. Экранловчи комплектларни ишлатиш «Шахсий экранловчи комплектларни ишлатиш йўриқномаси» талаблари асосида олиб борилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.75.ЭПР ва ЭПЗ экранловчи комплектлари шахсий фойдаланиш учун берилиши ва аниқ ишчиларга бириктирилиши лозим. ЭПХ экранловчи комплектлари умумий фойдаланишга мўлжалланган бўлиши мумкин, лекин комплектга кирувчи махсус оёқ кийимлар эса алоҳида ҳар бир ишчига бириктирилган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.76.Экранловчи комплектлар ҳаво ҳарорати 2° С — 30° С, намлиги 80 фоиздан ошмаган, қуруқ иситиладиган хоналардаги махсус жавонларда сақланиши керак. Экранловчи кийимлар илгакларда, оёқ кийимлар ва каскалар эса тахта токчаларда сақланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.77. Комплектларни контактлар чиқишлари орқали кўтариб юриш ва осиб қўйиш ман қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.78. Махсус кийим ва пойабзалларни мунтазам равишда тозалаб, ўз вақтида таъмирлаб туриш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.79. Экранловчи комплектдаги махсус кийим элементларини, электр ўтказувчанлигини тиклаш ва ташқи кўринишини яхшилаш учун (куртка, шим, халат, чўнтаклардаги сўкилган чокларни ҳамда йиртилган жойларини йўқотиш ва контактли чиқаришларни тиклаш), шунингдек, каска жилди ва экранловчи қўлқопларни таъмирлашга ижозат берилади. Таъмирлаш жараёнида электр ўтказувчи газламани электр ўтказмайдиган газлама билан алмаштириш ман қилинади. Экранловчи пойабзални электр ўтказувчанлигини тиклаш мақсадида таъмирлаш ман қилинади. Фақат унинг ташқи кўринишини яхшилаш учун таъмирлаш ишларига (тагчармни қоқиш, сўкилган чокларни тикиш ва бошқ.) рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.80. Экранловчи комплект билан ёмғир пайтида плашсиз ёки ивиб кетишга қарши бошқа ҳимоя воситасиз ишлаш ман этилади. Ивиган махсус ишчи кийимни сиқиб қуритиш ман қилинади, уларни илгакга осиб қуритиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчма ерга улагичлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.81. Кўчма ерга улагичлар одамларни ўчирилган ток ўтказувчи қисмларда ишлаётганда хатолик билан берилган ёки ташқи электр кучланиш таъсирида пайдо бўлган кучланишдан ҳимоя қилиш учун ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.82. Кўчма ерга улагичлар ерга уловчи симларга улаш учун хизмат қилувчи қисқич (қисма)дан, ерга уловчи ва ускунанинг барча фазалари ток ўтказувчи қисмларини ўзаро туташтирувчи симдан ҳамда ерга улашга ёки ерга уланган конструкцияга улашга мўлжалланган учлик ёки струбцинадан ташкил топган. Ҳар бир фазага алоҳида кўчма ерга улагични қўллашга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.83. Кўчма ерга улагичлар қуйидаги талабларни қондириши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Улар яланғоч эгилувчан кўп толали мис симдан тайёрланиши ва кесими бир фазали ёки фазалараро қисқа туташув жараёнида термик бардошлик талабларини қониқтириши керак, лекин кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр ускуналари учун 25 мм2 дан, кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускуналари учун эса 16 мм2 дан кам бўлмаслиги зарур. Мис симлар кесимини термик бардошлиги бўйича танлаб олишда бошланғич ҳароратни 30° С, якуний ҳароратни 850° С қабул қилишга ижозат берилади. Кўчма ҳимоя ерга улагачларни қисқа туташув токидан қизишини ҳисоблашда қуйидаги содда формуладан фойдаланиш тавсия қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда: Smin — симнинг минимал кўндаланг кесими; Iуст — қисқа туташув токининг энг юқори миқдори, tф — фиктив вақт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалиётда tф учун ушбу электр ускунасини асосий релели ҳимоясининг энг катта ўрнатилган ишлаш вақти олиниши керак. Қисқа туташув токининг қиймати юқори бўлган ҳолда битта ерга улашнинг термик мустаҳкамлиги етарли бўлмаса, бир нечта параллель ерга улаш ўрнатишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Бир-бири билан туташтирувчи симларни шиналарга уловчи қисқич (қисма)нинг конструкцияси шундай бўлиши керакки, кўчма ерга улагич қисқа туташув токи ўтганда динамик куч таъсирида ўрнатилган жойидан чиқиб кетмаслиги керак. Қисқич (қисма)лар ерга улагичларни ток ўтказувчи қисмларга штанга ёрдамида ўрнатиш ва олишга мўлжалланган мослама билан жиҳозланган бўлиши зарур. Эгилувчан мис сим қисқич (қисма)га бевосита ёки мустаҳкам прессланган мис учлик ёрдамида уланган бўлиши зарур. Сим уланган жойларидан синмаслиги учун уни эгилувчан пўлат симли пружина шаклидаги қобиққа жойлаштириш тавсия қилинади. Эгилувчан мис сим толаларини механик шикастланишлардан сақлаш мақсадида симни аниқ кўринадиган қобиққа солиб қўйиш ҳам тавсия қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Симдаги ерга улаш учун мўлжалланган учлик, струбцина кўринишида ёки ерга уланган конструкция ёхуд ерга улагич симига маҳкамланувчи қисқич конструкциясига (барашкасига) мос ҳолда бажарилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Кўчма ерга улагич элементларининг контакт юзалари қалайлаб оқартирилгандан сўнг пресслаш, пайвандлаш ёки болт билан мустаҳкам ва қаттиқ уланиши шарт. Бунинг учун кавшарлаш ман қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.84. Ҳаво электр узатиш тармоқлари симларини ерга улаш учун ишлатиладиган кўчма ерга улагич ускуналарини металл устунлар конструкциясига, ёғоч устунларни ерга улаш қурилмасига ёки махсус вақтинчалик ерга улагичга улашга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.85. Синаш схемаларида ишлатиладиган кўчма ерга улагич симининг кўндаланг кесими камида 4 мм2, электр узатиш тармоқларидаги устундан изоляцияланган яшин қайтаргич трослари ҳамда кўчма ускуналарни (лаборатория ва ҳ. к) ерга улашда эса механик мустаҳкамлигига қараб камида 10 мм2 бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.86. Ҳар бир кўчма ерга улагичда унинг рақами ва ерга уловчи симларнинг кўндаланг кесими кўрсатилган бўлиши лозим. Бу маълумотлар ерга улагичга маҳкамланган биркага ёки струбцинага (учликка) ўйиб ёзилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.87. Ҳар бир кўчма ерга улагич ҳар 3 ойда бир марта ҳамда ишлатишдан олдин ва қисқа туташув токи таъсирида бўлган ҳолларда кўздан кечирилиши шарт. Симларнинг уланган контактлари емирилганда, механик мустаҳкамлиги пасайганда, улар эриб тушганда, 5 фоиздан кўп сим толалари узилганда ва шунга ўхшаш ҳолатларда кўчма ерга улагичлар ишлатишдан олиб ташланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўсиқ қурилмалари ва диэлектрик қалпоқлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.88. Тўсиқ қурилмалари ишчиларнинг бехосдан кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларга хавфли масофагача яқинлашишдан сақлаш ҳамда тақсимловчи ускуналар участкаларига кириш йўлларини тўсиш учун қўлланилади. Тўсиқ қурилмаларига шчитлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.89. Шчитлар алиф шимдирилган ва рангсиз лок суртилган қуруқ тахтадан ёки тиниқ электр изоляцияловчи материалдан қилиниши лозим. Уларга хавфсизлик техникаси плакатлари маҳкамланиши ёки «Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидалари»га мувофиқ ёзувлар ёзиб қўйилиши лозим. Шчит конструкцияси маҳкам, қулай, қийшайиши ва ағанашига имкон бермайдиган чоралар кўрилган, оғирлиги эса бир киши кўтариб ўрнатадиган бўлиши даркор. Шчит баландлиги камида 1,7 м, пол билан пастки қисми оралиғи кўпи билан 10 см бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.90. Шчитларни шундай ўрнатиш керакки, улар хавф пайдо бўлганда ходимларнинг хонадан чиқиб кетишига халақит бермаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.91. Шчитларнинг кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларга тегиб туришига рухсат берилмайди. Иш жойини тўсувчи шчитдан кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларгача бўлган масофа «Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидалари»да қайд этилган масофага мос келмоғи шарт. («Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидалари», «Шарқ», 1995 йил, 14-бет).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.92. Тўсиқларни мустаҳкам ўрнатиш ёки маҳкамлаш учун мўлжалланган шчитларни ишлатишдан олдин уларнинг уланган қисмлари мустаҳкамлигини, барқарорлигини ва деталларнинг чидамлилигини текшириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.93. Электр токига улаб юборишнинг олдини олиш учун қалпоқларни бир қутбли ажратгич пичоқларига кийгизилади. Қалпоқлар электр хавфсизлиги шартлари бўйича кўчма ерга улагични ўрнатишнинг иложи бўлмаган электр ускуналарининг уланган жойларида қўлланилади. Қалпоқлар ажратгич пичоқларига бемалол кийгизилиши ва унда мустаҳкам туриши зарур. Қалпоқлар резинадан ёки пластмассадан тайёрланади. Уларни ўрнатиш ва ечиб олган асосий ҳимоя воситаларини қўллаган ҳолда амалга оширилиши зарур. Қалпоқларда ёриқлар, дарз кетган жойлар, бегона жисмлар мавжудлиги ва бошқа бузилишларнинг йўқлиги ҳар 12 ойда бир марта текширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавфсизлик плакатлари ва белгилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.94. Хавфсизлик плакатлари ва белгилари (бундан кейин плакатлар ва белгилар) хатолик билан иш жойига кучланиш бериш мумкин бўлган коммутацион аппаратлар ҳаракатини тақиқлаш, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга яқинлашиш хавфли эканлигини огоҳлантириш, меҳнат хавфсизлигининг муайян талаблари бажарилгандан кейингина маълум ҳаракатларни амалга оширишга рухсат бериш, турли объектлар, қурилмалар ва уларнинг жойлашган ўрнини кўрсатиш учун қўлланилиши зарур. Плакатлар ва белгилар огоҳлантирувчи, тақиқловчи, кўрсатмали ва кўрсатувчи гуруҳларга бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.95. Плакат ва белгилар қўллаш характерига қараб мунтазам ҳамда кўчма бўлиши мумкин. Мунтазам плакат ва белгиларни электр изоляцияловчи материаллардан (текстолит, гетинакс, полистирол ва ҳ.к.) тайёрлаш тавсия қилинади, бетон ва металл юзаларига (ҳаво электр узатиш тармоғи устунлари, камера эшиклари ва ҳ.к.) эса, трафаретлар ёрдамида бўёқлар билан туширилади. Металл плакат ва белгилар ўрнатишга ҳам ижозат берилади. Кўчма плакатлар электроизоляцияловчи материаллардан (пластмассадан, картондан) тайёрланиши лозим. Очиқ электр ускуналарида металлдан қилинган кўчма плакат ва белгиларни қўллашга ижозат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавфсизлик плакатлари ва белгиларининг рўйхати, ўлчами, шакли, ишлатиш жойи ва шарти 7-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Шахсий ҳимоя воситалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоя кўзойнаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.1. Ҳимоя кўзойнаги металл ва бошқа материалларни қайта ишлаш мобайнида майда заррачалар, эритилган мастика томчилари, кислоталар, ишқорлар, электролитлар ва бўёқларнинг кўзга тушишидан, сақлагичларнинг куйиши натижасида сачровчи металл заррачалари ҳамда учқунлари, кавшарлаш вақтидаги газ горелкаларининг алангаси, ёйи ва ҳоказолардан кўзни ҳимоя қилиш учун ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.2. Ҳимоя кўзойнаклари белгиланган вазифасига қараб, стандарт ва техник шартлар (ГОСТ 12.4.003-80, 12.4.013-85 ва бошқ.) талабларига жавоб бериши керак. Узоқ муддатли ишларда ойнаси терлайдиган кўзойнакларнинг ички юзаси терлашдан сақловчи махсус таркиб билан мойланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўлқоплар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.3. Қўлқоплар қўлни учқунлардан, эриган металл заррачаларининг сачрашидан, тўпонидан, юқори ҳароратдан, нефтдан, ишқордан, кислотадан, сувдан, механик таъсирланишдан сақлаш учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.4. Эриган металлар, кабель мастикалари билан ишлаганда қийин ёнувчи асбест, спилка ва бошқа газламалардан тикилган қўлқоплардан фойдаланиш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.5. Қўлқоплар ГОСТ 12.4.010-75 талаблари асосида тайёрланиши зарур. Қўлқоплар 6 типда ишлаб чиқарилади: бахялаб тикилган, бармоғи чоклаб уланган; бармоқли, қўлқопнинг пастки қисми тўла Қўлқоплар кучбичилган; бармоғи қўлқоп букилишининг ён томонида жойлашган; 2 та бармоқли; эластик лента билан билакларга боғланган, қўнжлари узайтирилган — 4 та ўлчамли.айтирувчи ва ҳимоя қопламаларига эга. Қўнжлари узайтирилган қўлқоплар 420 мм дан кам бўлмаслига керак. Эриган металл, мастика ва бошқа моддалар оқиб кетишининг олдини олишда қўлқоплар кийим енгларини зич қоплаб олган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Противогазлар, респираторлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.6. Противогазлар (масалан, ПШ-1, ПШ-2) нафас олиш аъзоларини кислород етишмасликдан ёки ёпиқ тақсимловчи қурилмаларда авария ҳолати туфайли металларнинг эриши ва электр изоляцияловчи материалларнинг ёниши натижасида пайдо бўладиган ўта хавфли газлар билан ифлосланган ҳаво билан заҳарланишдан ҳимоя қилиш учун ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.7. Кавшарлаш ишларида кавшарлаш аэрозолларидан ҳимоя қилиш учун аэрозолга қарши фильтрловчи респираторлар (У-2 к, Ф-62 ш ва ҳ.к.) ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.8. Ҳавони фильтрловчи фуқаро противогазларини (масалан, ГП-5) фақат углерод оксидидан сақловчи гопкалит патрон билан ишлатишга рухсат этилади. Гопкалит патрони ҳаво ҳарорати 6° С ва ундан юқори бўлганда ишлатишга ижозат берилади, бундан паст ҳаво ҳароратида унинг ҳимоя хусусияти йўқолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.9. Противогаз ва респираторлар ГОСТ ва техник шартлар талаблари асосида тайёрланиши ва ишлатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.10. Ходимлар противогаз ва респираторлардан фойдаланишга ўқитилиб, ўргатилган бўлиши зарур. Шлангли противогазлар билан ишлаш жараёнида ишчилар, хавфсиз зонада бўлган, керак бўлганда ёрдам беришга қурби етадиган ва тайёр турган, ёрдамчи ходимлар назоратида бўлиши лозим. Респираторлар фақат шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган бўлиб, бошқа кишиларга дизенфекция қилингандан кейин ишлатишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Каскалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.11. Каскалар бошни механик шикастланишдан, ёғингарчиликдан, электр токи уришидан сақлаш учун хизмат қилади. Электростанция ва подстанциялардаги ишлаб турган электр ускуналарида (бошқарув, релели ва шунга ўхшаш шчитлардаги ишлардан ташқари), ёпиқ ва очиқ тақсимловчи электр ускуналарида, тунеллар ва қудуқларда ҳамда ҳаво электр узатиш тармоқларида таъмирлаш ишларини бажариш жараёнида ҳамма ишчилар каскадан фойдаланишлари мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.12. Каскалар 12.4.091-80; 12.4.087-84-сонли ГОСТлар ва техник шарт талаблари асосида тайёрланиши зарур. Каскалар белгиланган мақсадига қараб бир неча турда ишлаб чиқарилади: чети соябонли, фара ушлагичли, олиб қўйиладиган пелеринали томчи ўтадиган жойларда ишлаш учун қўлланиладиган, қиш мавсумида кийиш учун мўлжалланган иссиқ шлемли. Касканинг барча деталлари ўткир қирралар ва томонлардан ҳамда бўртиқлардан ҳоли бўлиши зарур. Каска энгакдан ўтказиб боғлаш учун камар билан таъминланган бўлиши лозим. Каска материали металл буюмлар билан урилганда учқун чиқармаслиги керак. Каска корпуси икки томони очиқ ток ўтказувчи деталлардан ҳоли бўлиб, 1000 В гача бўлган электр ускуналарида электр токи уришидан ҳимоя қилиши шарт. Касканинг ташқи юзаси текис, силлиқ, дарз кетмаган ва пуфаксиз бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монтёрнинг сақлагич камари ва хавфсизлик арқонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.13. Монтёрнинг сақлагич камари ҳаво электр узатиш тармоқларида, электростанция ва подстанцияларда, тақсимловчи ускуналарда баландликда ишловчи ишчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун хизмат қилади. Камарлар ГОСТ 14185-77, 5718-77 талабларига мос келмоғи лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.14. Ишлаб турган электр ускуналарида иш бажаришда (кавшарлаш ишларидан ташқари) техник капронли лентадан ёки шунга ўхшаш материалдан қилинган осма арқонли моитёрнинг сақлагач камарини ишлатиш лозим. Электр ускуналарининг ток ўтказувчи қисмларидан кучланишни олиб ёки ток ўтказмайдиган қисмларидан кучланишни олмасдан кавшарлаш ишларини бажариш жараёнида осма занжирли сақлагич камарини ишлатиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.15. Камар карабини қулфлаб беркитилиши ва қимирламайдиган мослама билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.16. Динамик силтанишга дучор бўлган камар ишлатишдан олиб қўйилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.17. Хавфсизлик арқони қўшимча ҳимоя воситаси сифатида ишлатилади. Иш жойи монтёрнинг сақлагич камарини осма арқони билан ускуналар конструкциясига мустаҳкам ўрнашиб олиш имконини таъминлай олмайдиган масофаларда хавфсизлик арқонидан фойдаланиш шарт. Бунинг учун узунлиги камида 10 м ва диаметри 15 мм дан кам бўлмаган пахтадан қилинган арқондан ёки махсус тўқилган капрон арқондан фойдаланиш зарур. Арқоннинг статик узилиш юкламаси 10000 Н (1000 кгс)1 дан кам бўлмаслиги шарт. Хавфсизлик арқонининг сақлагич камари айланасига маҳкамлаш учун боғлагич тугуни 2.1-чизмада кўрсатилган. Хавфсизлик арқонлари карабинлар (пружинали қисқичлар) билан жиҳозланган бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 Елка камари монтёрнинг сақлагич камарлари қандай меъёрлар билан синовдан ўтказилса, худди шу меъёрларда синалиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1-чизма. Хавфсизлик арқонининг сақлагич камари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИНИ СИНАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоя воситалари ишлаб чиқарилгандан кейин намунавий ва қабул қилиш-топшириш синовларидан ўтказилади (ГОСТ 16504-81). Қабул қилиш-топшириш синови — бу тайёрловчи томонидан қабул қилиш назорати пайтида тайёр маҳсулот учун ўтказиладиган назорат синовидир. Маҳсулотнинг намунавий синови, яъни назорат синови — бу ҳимоя воситасига тегишли конструкциясига, рецептурасига ёки тайёрлаш технологиясига ўзгартиришлар киритилгандан кейин ҳимоя воситасининг самарадорлиги ва мувофиқлигини баҳолашдан иборатдир. Ишлатиш мобайнида ҳимоя воситалари даврий ишлатиш ва навбатдан ташқари синовдан ўтказиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даврий синовлар — тегишли ҳужжатларда белгиланган ҳажмда ва муддатларда даврий равишда ўтказилиб туриладиган маҳсулотнинг назорат синовларидир. Навбатдан ташқари синовлар эса ҳимоя воситаларини таъмирлаш натижасида унинг асосий электр ва механик характеристикалари ўзгармаганлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Навбатдан ташқари синов ҳажми ҳимоя воситасининг носозлиги хусусиятига ва таъмирлаш турларига қараб аниқланади. Таъмирлангандан кейин ҳимоя воситаларини синаш қабул қилиш-топшириш синовлари меъёрида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синовларнинг барча турларида ҳимоя воситаларининг электр ва механик характеристикалари текширилади (4 ва 5-иловалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Электр синовлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий низомлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.1. Ҳимоя воситалари электр синовларидан олдин уларнинг ўлчами, бут ва расолиги, жиҳозланганлиги, изоляцион юзасининг ҳолатини текшириш учун ташқи кўрикдан ўтказилиши зарур. Ушбу Қоидалар талабларига тўғри келмаган камчиликлар бартараф қилинмагунча ҳимоя воситалари синовдан ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.2. Ҳамма синовлар, одатда, 15° С — 20° С ҳароратда 50 Гц частотали ўзгарувчан ток билан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кучланишни кўпайтириш тезлиги синов кучланишини 1/3 қисмига қадар ихтиёрий, ундан кейин кучланишни кўпайтириш тез ва бир меъёрда олиб борилиши лозим, лекин синов кучланиши 3/4 қисмдан ошганда ўлчов асбобининг кўрсатгичи ҳисобини олиб бориш учун имконият туғилсин. Кучланиш талаб қилинган даражага кўпайтирилгандан кейин маълум вақт ўтишини кутмасдан (бир маромда кўпайтириш) ёки маълум вақт сақлаб туриб (1 минут мобайнида) кучланиш зудлик билан нолгача пасайтирилиши ёхуд кучланиш 1/3 миқдорга ёки синов кучланганидан кам миқдорга етганда ўчирилиши зарур (ГОСТ 1516.2-76). Резинадан ясалган ҳимоя воситаларини ўзгармас (тўғриланган) ток билан синовдан ўтказиш мумкин. Ўзгармас ток билан синов ўтказганда синов кучланиши миқдори ўзгарувчан ток кучланишининг 2,5 баробарига тенг бўлиши даркор. Бунда маҳсулотдан ўтаётган ток аниқ белгиланмайди. Синов вақти эса ўзгарувчан ток билан синаш вақтига тенг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.3. Синовларда юқори кучланиш ҳимоя воситасининг изоляцияловчи қисмига беркитади. Ҳимоя воситасини тўлиқ синаш учун керакли юқори кучланиш манбаи бўлмаганда, унинг изоляцияловчи бўлакларини алоҳида синашга ижозат берилади. Бунда ҳимоя воситасини изоляцияловчи қисми кўпи билан 4 бўлакка бўлинади; ҳар бир бўлакка унинг узунлигига пропорционал бўлган ва 20 фоиз қўшилган миқдордаги тўлиқ синов кучланишининг қисми берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.4. 1000 В дан 110 кВ кучланишгача бўлган юқори кучланишли электр ускуналарида қўлланиладиган асосий изоляцияловчи ҳимоя воситалари тармоқ кучланишининг 3 ҳиссасига тенг бўлган кучланиш билан синалади, лекин бу 40 кВ дан кам бўлмаслиги лозим. 110 кВ ва ундан юқори кучланишли электр ускуналари учун мўлжалланган асосий ҳимоя воситаларини синаш кучланиши эса фаза кучланишининг 3 ҳиссасига тенг бўлиши лозим. Электр ускуналарида фойдаланиши керак бўлган қўшимча изоляцияловчи ҳимоя воситалари электр ускуналаридаги кучланишдан қатъи назар, кучланиш синовидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.5. Чиннидан ва баъзи бир ўзига нам тортмайдиган материаллар учун (масалан, шишапластика) берилган тўлиқ синов кучланиши давомийлиги 1 минутни ва қаттиқ органик материаллардан қилинган изоляциялар учун (масалан, бакелитдан) эса 5 минутни ташкил қилади. Резинага изоляциялар учун ишлатиш синовларида берилган кучланиш давомийлиги 1 минутни ташкил қилади, қабул қилиш-топшириш синовларида эса техник шартлар билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.6. Тешилиш, электр ёй билан чокни қоплаб ўтиш ва юзадаги разрядлар ўлчов асбоблари кўрсатиши ҳамда кўрик натижалари бўйича аниқланади. Буюм орқали ўтувчи токлар кучланиш кўрсатгичлари учун меъёрланади, резинали буюмлар ва изоляцияловчи ускуналар кучланиш остида ишлашга мўлжалланган кучланиш билан меъёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.7. Қаттиқ органик материаллардан тайёрланган изоляцияловчи воситалар дарҳол синовдан кейин диэлектрик йўқотиш натижасида маҳаллий қизиш йўқлиги ушлаб кўриб текширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.8. Тешилиш, электр ёй билан чокни қоплаб ўтишлар ва юзадаги разрядлар содир бўлганда, сизиб камайиш токи қиймати меъёрдан ошганда, диэлектрик йўқотиш натижасида маҳаллий қизишлар содир бўлса, ҳимоя воситаси яроқсиз деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.9. Электр синовларининг меъёри ва даврийлиги 5-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоляцияловчи штангалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.10. Оператив ва ўлчов штангаларининг изоляцияловчи қисми қабул қилиш-топшириш ва ишлатиш синовларида 3.1.4-бандга асосан, юқори кучланиш билан ўтказилади. Бунда кучланиш штанганинг ишчи қисми ва дастакни изоляцияловчи қисмидан ажратиб турувчи ажратгич ҳалқанинг изоляцияловчи қисми томонига ўрнатилган вақтинчалик электрод бўлагига берилади. Агар изолятор чиннидан қилинган бўлса кучланиш бевосита унинг ҳар икки томошага берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.11. Намунавий синовларда 500 кВ кучланишли электр ускуналари учун мўлжалланган штангаларнинг изоляцияловчи қисмига 0,3 минут мобайнида 850 кВ, кейин 5 минут мобайнида 650 кВ кучланиш берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.12. Изоляторларни назорат қилиш учун мўлжалланган ўлчов каллакларини қабул қилиш-топшириш синови вақтида 35 кВ, ишлатиш синови жараёнида эса 30 кВ кучланиш берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.13. Қабул қилиш-топшириш ва ишлатиш синовларида ёй ўчириш мосламали штангалар 40 кВ кучланиш билан контактлар ажратилган ҳолда 5 минут давомида синалади. Синов кучланиши пантографик қамраш ва ерга улагични бирлаштириш учун мўлжалланган қисқичли контакт пластина орасига берилади. Синаш даврида юза орқали электр ёй билан чокни қоплаб ўтиш, контактлар орасидаги ҳаво оралиғининг тешилиши бўлмаслига керак. Агар ёй ўчириш мосламали штанга ишлатилган бўлса, ишлатиш синовларидан олдин, ёй ўчириш мосламаси контакт қисмларини тозалаш ва ёй ўчириш материали ҳолатини текшириш учун қисмларга бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.14. Ерга улагич штангалари ҳар бир ишлатилишидан олдин ифлослиги, механик шикастланиш бор-йўқлиги ва ҳоказоларни текшириш мақсадида кўздан кечирилади. 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари симларига ерга улагич йиғма металл штангаларнинг изоляцияловчи қисмлари қабул қилиш - топшириш ва ишлатиш синовлари пайтида 100 кВ кучланиш билан 5 минут мобайнида синалади. Изоляция сифатида ишлатилиши мумкин бўлган ерга улагич ажраладиган штангаларнинг электр синов муддати ва меьёрлари изоляцияловчи штанга муддати ва меъёрлари кабидир. Қолган ерга улагич штангалари учун ишлатиш электр синовлари ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.15. 1000 В гача бўлган оператив штангаларни қабул қилиш-топшириш ва ишлатиш синовлари 5 минут давомида 2 кВ кучланиш билан синалади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида электромонтёрнинг бевосита ток ўтказувчи қисмларга тегиб ишлаши учун мўлжалланган изоляцияловчи ускуна ва мосламалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.16. Қабул қилиш-топшириш ва ишлатиш синовларида ҳар бир изоляцияловчи ускунанинг электр характеристикалари текширилиши зарур. Синовдан олдин тозаланган ва қуритилган изоляцияловчи ускуналарни камида 24 соат давомида намлиги 70 фоиз, 20° С ± 5° С бўлган ҳаво ҳароратида сақлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.17. Электр синовлари 5-иловада қайд қилинган меъёрларда ўтказилади. Синовлар изоляцияловчи ускуналарга кучланиш бериш ва ундан ўтаётган ток миқдорини ўлчашдан иборат. Синов кучланиши берилаётган солиштирма синов кучланишидан келиб чиққан ҳолда аниқланади: қабул қилиш-топширишда 2,5 кВ ва ишлатиш синовида эса изоляцияловчи ускунанинг ҳар 1 см узунлигига 2,2 кВ. Синов изоляцияловчи ускунанинг бутун узунлигига ёки камида унинг 20 см узунлигига кучланиш бериш билан амалга оширилади. Изоляцияловчи арқонлар электродлар орасидан камида 4 м/минут тезликда тортиб ўтказиш йўли билан синалади. Бунда электродларни шундай қўйиш керакки, улар арқон билан камида 25 см узунликда контактда бўлиши лозим. Электродлар арқонни ифлос қилмаслиги ва унга шикаст етказмаслиги зарур. Арқонлар ҳар гал тозалангандан ва қуритилгандан кейин қўшимча синовдан ўтказилиши лозим. Электр синовларида (яхлит ёки қисмлари) ускунадан ўтаётган токнинг миқдори 500 мкА дан ошиб кетмаслиги зарур. Синов кучланиши миқдорига етганидан сўнг, 60-секунддан бошлаб токнинг миқдори 60 секунд мобайнида назорат қилиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.18. Агар синов вақтида тешилиш, изоляцияловчи қурилма юзасида электр ёй билан чокни қоплаб ўтиш ва тоза разрядлари бўлмаганда, токнинг қиймати меъёрдагидан ошмаганда, диэлектрик йўқотишлардан маҳаллий қизишлар йўқлигида синовлар қониқарли ўтган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.19. Арқондан ташқари, ҳар бир изоляцияловчи восита истеъмолчига топширишдан ва ишлатишдан аввал силикон мойи билан ишлов берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоляцияловчи ва электр ўлчовчи қисқичлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.20. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр ускуналарида қўлланиладиган изоляцияловчи ва электр ўлчовчи қисқичлар 5-иловада келтирилган меъёрларга асосан синалади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.21. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускуналарида қўлланиладиган изоляцияловчи ва электр ўлчовчи қисқичлар қабул қилиш-топширишда 3 кВ ва ишлатиш мобайнида эса 2 кВ кучланишда синалади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.22. Изоляцияловчи қисқичларга синовда кучланиш ишчи қисм тагига симдан ўрнатилган бандажларга ва ажратгич ҳалқанинг ёнига изоляцияловчи қисми томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.23. 10 кВ кучланишгача бўлган электр ўлчовчи қисқичларга синашда кучланиш магнит ўтказгичга ва фольгали электродларга ёки симли бандажларга ажратгич ҳалқанинг ёнига изоляцияловчи қисми томонидан, 1000 В гача бўлган қисқичларга эса дастак тагига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1000 В дан юқори кучланишда газоразрядли индикатор лампали кучланиш кўрсатгичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.24. Кучланиш кўрсатгичларини қабул қилиш-топшириш ва ишлатиш синовлари юқори кучланишни изоляцияловчи ва ишчи қисмларга алоҳида бериш ва унинг газоразряд лампасининг ёндирувчи кучланишини аниқлашдан иборатдир. Агар кучланиш кўрсатгичнинг ишчи қисмининг конструкцияси бўйича юқори кучланиш билан синовдан ўтказишга ҳожат бўлмаса, фақат унинг изоляцияловчи қисми синовдан ўтказилади ва газоразряд лампанинг ёндирувчи кучланиши аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.25. Ушбу Қоидаларнинг 2.1.31-бандига асосан, ясалган кучланиш кўрсатгичининг ишчи қисмини синовдан ўтказишда, кучланиш контакт-учликка ва винтли ажратгичга берилади. Бунда сигнал лампа ва конденсаторларнинг ишга яроқлилиги текширилади. Синовлар 5-иловага асосан ўтказилади. Агар кучланиш кўрсатгичининг ишчи қисми электр схема бўйича уланган винтли ажратгич билан жиҳозланмаган бўлса, унга синов ускунасининг симини улаш учун ишчи ва изоляцияловчи қисм юзасига вақтинчалик электрод ўрнатилади. Кучланиш кўрсатгичининг ёндирувчи кучланиши худди унинг ишчи қисмини синовдан ўтказиш схемаси бўйича аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.26. 35 — 220 кВ кучланишга мўлжалланган кучланиш кўрсатгичларининг ишчи қисми синовдан ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.27. Намунавий ва даврий синовларда газоразряд лампали кучланиш кўрсатгичларини қуйидаги масофаларда турган бир хил кучланишли қўшни кучланиш таъсиридан ёнмаслиги текширилади, мм ҳисобида: 6 кВ кучланишгача бўлган электр ускуналарида — 150, 10 кВ кучланишгача бўлган электр ускуналарида — 220, 10 кВ дан 35 кВ кучланишгача — 500, 110 кВ да — 1500, 220 кВ да — 2300.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1000 В дан юқори контактсиз кучланиш кўрсатгичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.28. Кучланиш кўрсатгичларини қабул қилиш-топшириш ва ишлатиш синовлари уларнинг сезувчанлигини, таъсир этиш йўналиши ва ташқи электр кучланиш таъсиридан пайдо бўлган кучланишни текширишдан, шунингдек, изоляцияловчи штангани синашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.29. Кучланиш кўрсатгичининг сезувчанлигини текшириш учун уни орқа томони билан 1,5 кВ кучланиш остида алоҳида турган битта симга яқинлаштирилади. Ёниб ўчувчи сигнал камида 40 — 60 мм яқинлаштирилганда пайдо бўлиши лозим. Таъсир этиш йўналишини текшириш учун кучланиш кўрсатгичини ушбу симга ён томондан яқинлаштирилади. Бунда ёниб ўчувчи сигналнинг пайдо бўлиш оралиғи, орқа томонидан яқинлаштирилгандаги масофадан 3 марта кам бўлиши зарур. Ишлаётган электр ускуналари таъсиридан пайдо бўлган кучланишни текшириш учун кучланиш кўрсатгичининг орқа томони билан 6 кВ кучланиш остида бўлган ўтказгичдан 1 м масофада параллель жойлаштирилган, ерга уланмаган ва узунлиги 1 м бўлган симга яқинлаштирилади. Бунда кучланиш кўрсатгичи сигнал бермаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.30. Контактсиз кучланиш кўрсатгичининг изоляцияловчи штангаси 5-иловага асосан синалади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазаларни созлаш учун кучланиш кўрсатгичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.31. Фазаларни созлаш учун кучланиш кўрсатгичларини қабул қилиш-топшириш ва ишлатиш синовлари 3.1.24-бандга асосан уловчи симнинг изоляциясини синаш ҳамда кучланиш кўрсатгичини бир хил фазаларга улашда ва қарама-қарши (алоҳида 2 фазага улаш) схемаларига уланганда яроқлилигини текширишдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.32. 3 — 10 кВ кучланишга мўлжалланган асбобнинг ишчи қисми 20 кВ билан, 6 — 20 кВ кучланишлигини 40 кВ билан, 35 кВ кучланишлигини 70 кВ кучланиш билан, 110 кВ кучланишлигини эса 140 кВ билан бир минут давомида синалади. 3 — 10 ва 6 — 20 кВ кучланишга мўлжалланган кучланиш кўрсатгичларнинг изоляцияловчи қисми 40 кВ билан, 35 — 110 кВ кучланишлигини эса 190 кВ билан 5 минут давомида синалади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.33. 3 — 10 кВ ва 6 — 20 кВ кучланишга мўлжалланган кучланиш кўрсатгичларнинг эгилувчан сими алоҳида 20 кВ кучланишда, 35 — 110 кВ кучланишга мўлжалланган кучланиш кўрсатгичларининг сими 30 кВ кучланиш билан 1 минут давомида синалади. Сим сувли ваннага туширилиб, сувнинг сатҳи металл учликдан 50 мм паст бўлиши зарур. Синов трансформаторининг бир чиқиш сими металл учликларнинг симига, иккинчи сими эса металл ваннанинг корпусига ёки сувга туширилган электродга уланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.34. Кучланиш кўрсатгичининг ишга яроқлилиги бир хил фазага ва қарама-қарши (алоҳида 2 фазага улаш) улаш схемаларида синалиб (3.1-чизма), газоразряд лампанинг бир хил фазаларга уланган схемада ёнмаслигини текшириш ва қарама-қарши схемада газоразрядли лампа ёниши учун энг кам кучланишни белгилаш (3.1-жадвал) мақсадида синалади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1-чизма. Фазаларни созлаш учун кучланиш кўрсаткичини бир хил фазага (а) ва қарама-қарши (б) улаш принципиал шакли. 1 — синов трансформатори; 2 — кучланиш кўрсатгичи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр ускунанинг номинал кучланиши, кВ‎‏
‎

Ёниш кучланиши, кВ‎‎

Бир хил фазаларга уланганда камида‎ Қарама-қарши (алоҳида 2 фазага) уланганда кўпи билан‎
3 — 10
‎6 — 20
‎35
‎110‎
12,7
‎28
‎40
‎100‎
2,5
‎4,0
‎20
‎50‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1000 В гача бўлган кучланиш кўрсатгичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.35. 1000 В гача бўлган кучланиш кўрсатгичларини қабул қилиш-топшириш ва ишлатиш синовлари изоляцияни юқори кучланишда синаш, схемани юқори кучланишда текшириш, ёниш кучланишини аниқлаш ва энг катта ишчи кучланишга мўлжалланган кучланиш кўрсатгичидан ўтадиган токни ўлчашдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.36. Икки қутбли кучланиш кўрсатгичи изоляциясини текшириш учун изоляцияланган қар икки корпус бутун узунлиги бўйича ажратгич ҳалқага фольга билан ўралади ва корпусларни уловчи сим сувли ваннага, дастакка 5 — 10 мм қолгунча, тўла кўмилгунча туширилади. Синов ускунасининг бир сими контакт-учликларга уланиб, иккинчиси ерга улангани эса, фольгага уланиб сувга туширилади (3.2-чизма).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2-чизма. Кучланиш кўрсатгичи дастаги ва сими изоляциясининг электр мустаҳкамлигини синаш принципиал шакли: 1 — синалаётган кучланиш кўрсатгичи; 2 — синалаётган трансформатор; 3 — сувли ванна; 4 — электрод сим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3-чизма. Диэлектрик қўлқоплар, этиклар ва калишларни синаш принципиал шакли. 1 — синов трансформатори; 2 — алмашлаб уловчи контактлар; 3 — шунтли қаршилик (15 — 20 кОм); 4 — газоразрядли лампа; 5 — дроссель; 6 — миллиамперметр; 7 — разрядловчи қурилма; 8 — сувли ванна.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир қутбли кучланиш кўрсатгичининг изоляцияловчи корпуси бутун узунлиги бўйича ажратгич ҳалқасигача узунлиги бўйича фолга билан ўралади. Фолга билан дастак бошидаги контакт орасида камида 10 мм очиқ жой қолдирилади. Синов ускунасининг бир сими контакт-учликка уланиб, иккинчиси — ерга уланган сими — фольгага уланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синовларни диэлектрик қўлқоп, этик ва калишни синаш учун мўлжалланган ускуна воситасида ўтказиш тавсия қилинади (3.3-чизма).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
500 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида қўлланиладиган кучланиш кўрсатгичи учун синов кучланиши 1 кВ ни, 660 В гача бўлган электр ускуналарида — 2 кВ ни ташкил қилади. Синовнинг давом этиш муддати 1 минут.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чўнтакда олиб юриладиган вольтметрнинг изоляцияловчи қисми ушбу асбобни ишлатишга мўлжалланган кучланиш синфида, асбобнинг ўзи эса ГОСТ 8.002-71 бўйича синалади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.37. Икки қутбли кучланиш кўрсатгичи схемасини текшириш учун синов ускунасидан контакт-учликларга кучланиш берилади, бир қутбли кучланиш кўрсатгичи схемасини текшириш учун эса контакт-учликка ва корпус бошидаги контактга кучланиш берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
660 В гача электр ускуналарида ишлатиладиган газоразряд лампали кучланиш кўрсаткичи учун синов кучланиши 750 В ни, 500 В гача бўлган электр ускуналарида эса 600 В ни ташкил қилади. Синовнинг давом этиш муддати 1 минут.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.38. Ёниш кучланиши икки қутбли кучланиш кўрсатгичида контакт-учликларга ёки бир қутбли кучланиш кўрсатгичида контакт-учликка ва корпус бошидаги контактга кучланиш бериш билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.39. Ушбу Қоидаларнинг 3.1.37-бандига асосан, синовлар ўтказганда кучланиш кўрсатгичидан унга мўлжалланган энг катта ишчи кучланишда ўтувчи ток кучи ўлчанади. Бу ток кучи ўзидан актив ток1 ўтказиш принципи билан ишловчи кучланиш кўрсатгичларида 4 мА дан ошмаслиги ҳамда сиғим токи ўтказиш принципи билан ишловчи кучланиш кўрсатгичларида эса 0,6 мА дан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1Бир вақтнинг ўзида кучланишни ўлчовчи кучланиш кўрсатувчи асбоблар учун бу ток 10 мА гача оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.40. Синовдан олдин кучланиш кўрсаткичини ташқи кўрикдан ўтказиш ва ишлатиш жараёнида уларнинг ўлчамлари, кучланиш кўрсатгичи ҳимоя ойнаси ва лампаларининг яхлитлиги, контакт учликларнинг бутунлиги ва корпусларини бир-бирига уловчи симнинг мустаҳкамлиги текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диэлектрик қўлқоплар, этиклар ва калишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.41. Қабул қилиш-топшириш ва ишлатиш синовларида диэлектрик қўлқоплар, этиклар ва калишлар юқори кучланиш билан синалади, бунда ушбу буюмдан ўтаётган ток ўлчанади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.42. Диэлектрик қўлқоплар, этиклар ва калишларни синашда улар ҳарорати 15° С — 35° С бўлган сувли металл ваннага туширилади. Сув ушбу буюмларнинг ичига ҳам қуйилади. Ваннадаги ҳамда буюмларнинг ичидаги сув сатҳи қўлқопнинг ва этикнинг юқори четидан 50 мм, калишнинг юқори четидан эса 20 мм пастда бўлиши зарур. Синалаётган буюмларнинг чиқиб турган қисми қуруқ бўлиши керак. Синов трансформаторининг бир чиқиш сими металл ваннага уланади, иккинчиси ерга уланади. Буюм ичига миллиамперметр орқали ерга уланган электрод сим туширилади. Ушбу буюмларни синаш схемасидан бири 3.3-чизмада кўрсатилган. Синаш мобайнида П алмашлаб улагичи буюмнинг электр ёйи билан тешилганлиги ёки тешилмаганлигини сигнал лампа орқали аниқлаш учун аввал «а» ҳолатига ўтказилади. Буюмда тешилишлар бўлмаса алмашлаб улагич буюмдан ўтаётган токни ўлчаш учун «б» ҳолатга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар буюмдан ўтаётган ток меъёрдан ошиб кетса ёки миллиамперметр стрелкасида кучли тебраниш кузатилса, ушбу буюм яроқсизга чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюм электр ёйидан тешилганлиги аниқланган тақдирда нуқсонли буюм ёки синов ускунаси дарҳол ўчирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синов тамом бўлгандан сўнг буюм қуритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.43. Қўлқопларни қабул қилиш-топшириш синовлари техник шартларга асосан, этиклар ва калишлар эса ГОСТ га асосан синовдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диэлектрик қалпоқлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.44. Диэлектрик қалпоқлар тайёрлангандан кейин 2 минут мобайнида 10 кВ кучланиш билан уларнинг электр мустаҳкамлиги синалади, ишлатиш мобайнида эса ҳар 3 йилда 1 марта 10 кВ кучланиш билан бир минут давомида синалади. Диэлектрик қалпоқларнинг синаш услуби диэлектрик қўлқоп, этик ва калишлар синови билан бир хилдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоляцияловчи тагликлар ва диэлектрик гиламлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.45. Изоляцияловчи тагликларни қабул қилиш-топшириш синовлари уларга ўрнатилган таянч изоляторларини 36 кВ кучланиш билан синашдан иборатдир. Изоляцияловчи тагликларнинг таянч изоляторларини алоҳида ёки таглик билан биргаликда синаш мумкин. Бунда ҳамма изоляторларнинг металл қалпоқчалари бир-бири билан ҳамда изоляторларнинг асослари бир-бири билан уланган бўлиши зарур. Синов кучланиши қалпоқчаларга ва изоляторлар асосига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.46. Синов жараёнида изоляторларнинг ҳолати кузатиб турилиши лозим; агар изолятор юзасида сирғанувчи разрядлар ёки электр ёй билан чокни қоплаб ўтиш бўлса, изоляцияловчи таглик яроқсизга чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синовдан сўнг таянч изоляторлар асосига уларнинг синалганлиги тўғрисида штамп босилади. Яроқсизга чиқарилган изоляторлар алмаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.47. Диэлектрик гиламларни қабул қилиш-топшириш синовлари ГОСТ га асосан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.48. Таглик ва гиламлар ишлатиш жараёнида электр синовларидан ўтказилмайди. Улар кўздан кечириш жараёнида яроқсизга чиқарилади. Гиламлар камида ҳар 6 ойда бир марта чиқиндилардан тозаланиши ва кўздан кечирилиши лозим. Агар тешиклар, йиртилган жойлар ва шунга ўхшаш носозликлар аниқланса, ушбу ҳимоя воситаси янгиси билан алмаштирилиши лозим. Тагликлар ҳар 3 йилда 1 марта кўздан кечирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоляцияловчи қопламалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.49. 3 — 10 кВ кучланишли электр ускуналарида қўлланиладиган қаттиқ электроизоляцияловчи материаллардан тайёрланган мустаҳкам изоляцияловчи қопламалар 20 кВ кучланиш билан, 15 кВ кучланишли электр ускуналарида 30 кВ кучланиш билан, 20 кВ кучланишли электр ускуналарида қўлланиладиган қопламалар 40 кВ кучланиш билан синалади. Синов давом этиш муддати 5 минут.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.50. Қопламаларнинг электр чидамлилигини синаш учун аввал уларни четлари қоплама четларига 50 мм етмаган пластинкасимон иккита электродлар орасига ўрнатилади, кейин қопламалар электродлар орасига турли томонлари бўйича жойлаштирилади, бунда электродлар орасидаги масофа маълум кучланишда ишлатиладиган ажратгичларнинг қутблари орасидаги масофадан ортиқ бўлиши керак эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.51. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида қўлланиладиган диэлектрик резинадан тайёрланган изоляцияловчи қопламалар бир минут давомида 2 кВ кучланиш билан синалади. Сув билан ҳўлланган текис ёки тарам-тарам ариқчали (агар улар бўлса) қопламалар қопламаларнинг четига 15 мм га етмаган икки электрод орасига ўрнатилади. Қопламадан ўтаётган токни ўлчаш учун трансформатордаги кучланишни кўтариб берувчи чўлғам занжирига миллиамперметр уланади. Бунда қабул қилиш-топшириш синовларида ток кучи 5 мА дан ошмаслиги, ишлатиш синовлари мобайнида эса 6 мА дан ошмаслиги зарур. Синов давом этиш муддати 1 минут.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.52. 1000 В кучланишгача бўлган қаттиқ электроизоляцияловчи материаллардан тайёрланган изоляцияловчи қопламалар резинали қопламалар учун мўлжалланган меъёрларда синалади. Бунда изоляцияловчи қопламалардан ўтаётган ток кучининг сизиб камайиш токи ўлчанмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоляцияловчи дастакли чилангарлик — йиғув асбоблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.53. Асбоблар изоляцияси қабул қилиш-топшириш синовларида 6 кВ кучланиш ва ишлатиш мобайнида эса 2 кВ кучланиш билан синалади. Синаш муддати бир минут.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.54. Асбобни юқори кучланиш билан синаш учун асбоб аввал ифлосликлар ва ёғлардан тозаланиб, изоляцияловчи қисми 20° С ± 5° С ванна ҳароратидаги сувга изоляция четига 10 мм қолгунча туширилади. Синов трансформаторининг бир чиқиш сими асбобнинг металл қисмига уланади, иккинчиси эса сувли ваннага уланади. Трансформаторнинг ваннага уланган иккинчи сими эса ерга уланади. Синашни қўлқоп, этик ва калишларни текшириш учун мўлжалланган ускунада ўтказиш мумкин,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий экранловчи комплектлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.55. Шахсий экранловчи кийим комплектларини қабул қилиш-топшириш ва ишлатиш синовлари уларнинг техник ҳолатларини текширишдан иборатдир (комплектлар ташқи ҳолатини кўздан кечириш ҳамда кийимлар ва пойабзалларнинг алоҳида ўзгармас токка нисбатан қаршилигини ўлчаш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.56. Экранловчи кийимлар, бош кийимлар ва пойабзалларни кўздан кечириш жараёнида газламанинг ҳолатига, тикилган чокларига, контакт элементларига, тагчармига аҳамият берилиши лозим. Кийимларнинг элементлари ёки пойабзалда нуқсонлар топилса (элементлараро узилишлар, контакт ускуналарининг носозлиги, тагчарм едирилган ёки тушиб қолганлиги, пойабзал йиртиқлиги ёки юза қисмида кучли деформация бўлганлиги ва бошқа ҳолатларда) улар ишлатишдан олиниб, янгиси ёки таъмирлангани билан алмаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.57. Ўзгармас токка нисбатан қаршиликни ўлчашда экранловчи кийимлар илгакларга осилади. Куртка ва шим контакт чиқишлари ёрдамида электр уланади. Қаршилик 500 В ли мегаометр ёки омметр билан ўлчанади. Ўлчанган қаршилик 10 кОм дан ошмаслиги, ошган тақдирда экранловчи кийим яроқсизга чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.58. Чармдан ва резинадан қилинган экранловчи пойабзаллар ўзгармас токка нисбатан қаршилиги 500 ёки 1000 В ли мегаометр билан ўлчаниши лозим. Пойабзал ҳар бир пойининг контакт чиқиши ва у жойлаштирилган металл ванна ўртасидаги қаршилик аниқланади. Пойабзал тагига 1,5 фоиз ош тузи эритилган суюқликда (сувда) яхшилаб ҳўлланган 2-3 қаватли пахтали газлама қўйилади. Бунда қаршилик 10 кОм дан ошмаслиги, ошган тақдирда пойабзал ишлатишдан олиниши ва янгиси билан алмаштирилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.59. Экранловчи кийимлар ҳар бир комплектининг техник ҳолати текширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлатишдан олдин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлатиш жараёнида ҳар 3 ойда 1 марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комплект ёки унинг элементлари таъмирлангандан кейин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
омборхоналарда сақлаш жараёнида йилда 1 марта.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширув натижалари ҳимоя воситаларини текшириш журналига ёзиш билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Механик синовлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоляцияловчи штангалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2.1. Оператив штангалар, ўлчов, ерга улагич штангаларни механик синовдан ўтказилади. Изоляцияловчи ҳимоя воситаларининг механик синовлари электр синовларидан олдин ўтказилади. Штангалар намунавий механик синовлардан ўтказилади. Ишлатиш жараёнида штангалар механик синовлардан ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2.2. Лаборатория ва синов ускуналарида ерга улаш учун мўлжалланган ерга улагич штангалардан ташқари (тақсимлаш қурилмалари ва ҳаво электр узатиш тармоқлари учун) оператив штангалар ва бошқа ҳамма турдаги ерга улагичлар штангалари узилиш синовидан ўтказилади. 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари симларида ерга улагич, оператив ва ўлчов штангалари (чинни изоляторли оператив штангалардан ташқари) эгилиш синовидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2.3. Узилиш даражасини аниқлаш синовида штанганинг ишчи қисми маҳкамланади, дастакка эса тақаб қилинган куч қўйилади (осилган юк, динамометр орқали лебедка тросси). Оператив ва ерга улагич штангалари 1500 Н (150 кгс) бўлган куч билан 1 минут мобайнида узилиши синалади. Чинни изоляторли оператив штангалар учун синаш кучи 800 Н (80 кгс)ни ташкил қилади. 10 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида ишлатиладиган ерга улагич штангалари эса 1 минут мобайнида 1000 Н (100 кгс) узилиш кучига бардош бериши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2.4. Штангаларнинг эгилувчанлигини аниқлаш синовида штангалар горизонтал ўрнатилиб икки жойидан, яъни дастак учидан ва ажратгич ҳалқа ўрнатилган жойдан маҳкамланади (3.4-чизма). 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари симларига ерга улагич штангалари, ўлчов ва универсал оператив штангалар ишчи қисми оғирлигига 2 ҳисса катта бўлган куч билан синалади. Оператив (оддий) штангалар эгилувчанлиги ўзининг соф оғирлиги таъсирида синалади. Синов муддатининг давомийлиги 1 минут.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эгилувчанлик — штанганинг юк осилган қисмидаги эгилиш миқдорига, унинг изоляцияловчи қисмининг узунлигига нисбатан фоиз ҳисобида ҳисобланганда 220 кВ кучланишгача бўлган штангалар учун 10 фоиздан, ушбу кучланишдан юқори бўлган штангалар учун эса 20 фоиздан ошмаслиги зарур. Эгилиш миқдори ушбу кўрсаткичдан юқори бўлган штангалар яроқсизга чиқарилади. 220 кВ кучланишгача бўлган ҳаво электр узатиш тармоқлари ва тақсимлаш ускуналарида ерга улагич штангалар эгалувчанликка синалмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4-чизма. Штанганинг эгилувчанлигини синаш. 1 — маҳкамлаш нуқтаси; 2 — юкни осиш нуқтаси; 3 — юк осилган нуктадаги штанганинг эгилувчанлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2.5. Синовдан сўнг штангалар кўздан кечирилиб, қолдиқ деформациялар, ёриқлар, уланган жойлар бўшашганлиги аниқланса, ушбу штанга яроқсизга чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида электромонтёрнинг бевосита ток ўтказувчи қисмларга тегиб ишлаши учун мўлжалланган изоляцияловчи қурилма ва мосламалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2.6. Қабул қилиш-топшириш ва ишлатиш синовларни бошлашдан аввал, олдиндан тозаланган ва қуритилган изоляцияловчи қурилма ва мосламалар камида 24 соат давомида намлиги 70 фоиздан кўп бўлмаган, 20° С ± 5° С ҳароратда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2.7. Изоляцияловчи қурилма ва мосламалар статик, нарвонлар эса бундан ташқари, динамик синовларга қўйилади. Изоляцияловчи қурилма ва мосламаларни статик синовдан ўтказганда, уларга паспортда кўрсатилган юкламанинг 1,25 миқдори таъсир этилади. Бир электромонтёрга мўлжалланган изоляцияловчи нарвон, кабина ва аравача учун рухсат этилган юкламани 1000 Н (100 кгс)га тенг деб қабул қилиш лозим. Арқонлар механик синовдан ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2.8. Бир электромонтёрга ҳисобланган изоляцияловчи нарвонни механик синовдан ўтказиш тартиби қуйидагича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статик синовда нарвон вертикал ҳолатда осилиб, унинг пастки зинасига маҳкамланган арқон ёрдамида вертикал ҳолатига нисбатан 40° атрофида бурчак ҳосил қилиш мақсадида тортилади. Нарвоннинг пастдан 4-зинасига 125 кг миқдордаги юк 5 минут муддатга қўйилади. Динамик синовда эса, нарвон статик синови ҳолатидагидек вазиятда юклатилади ва унга қўшимча тебраниш ҳаракати берилади. Бунинг учун нарвонга осилган юк 100 мм юқорига кўтарилиб, эркин қўйиб юборилади. Синов 5 маротаба қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2.9. Изоляцияловчи арқонлардан ташқари, изоляцияловчи қурилмалар ва мосламаларнинг мустаҳкамлик захира коэффициенти 3 дан, одамларни кўтариш учун мўлжалланган, осилган монтёрлар ўтиргич жойини ўзгартириш ёки симлар бўйича электромонтёрли аравани юргизишга мўлжалланган изоляция арқонлари учун 12 дан, бошқа арқонлар учун эса 6 дан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2.10. Агар синовларда ёрилиш, синиш, деформация юз бермаса, уловчи элементларда ранг ўзгариши содир бўлмаса ва нарвонлар синовдан сўнг ўзининг биринчи ҳолатига қайтса, механик синовлар қониқарли ўтган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монтёрнинг сақлагич камарлари ва хавфсизлик арқонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2.11. Камарларнинг статик ва динамик юклама билан механик мустаҳкамлигининг намунавий синовлари ГОСТ 5718-77 талаблари асосида ўтказилади. Сақлагич камарлари ва хавфсизлик арқонларини қабул қилиш-топшириш ва 12 ойда 1 марта ишлатиш синовларида механик мустаҳкамлиги статик юклама билан текширилади. Синашга олинган камарлар аввал кўздан кечирилиб, камар тасмасида маҳаллий шикастлар йўқлиги (куйган, кесилган ва шунга ўхшаш), парчинли уланган жойларда люфтларнинг йўқлиги, белбоғ, камар чоклари ва қопламанинг тўла сақланганлиги, камар чарми ёғ билан шимдирилганлиги ва қайирганда ёрилмаслиги, капрон арқонлар ипларида узилган жойларининг йўқлиги, занжир бўлакларидаги кавшарланган чокли жойлари ва ҳалқалари текис ҳамда ғадир-будур жойлари йўқлиги, пружинали карабин калитининг бузилмаганлиги, карабин юзасининг силлиқлиги, тешилган, тирналган ва бошқа шунга ўхшаш камчиликлар йўқлиги, камарнинг ҳамма металл бўлаклари (парчинли уланган жойларидан ташқари) рух билан қопланганлиги аниқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2.12. Камарнинг ташқи юзаси кўздан кечирилгандан ва мустаҳкамлигига таъсир қилувчи майда камчиликлар бартараф қилингандан сўнг, у статик юклама билан синалади. Бунинг учун камар диаметри 300 мм бўлган қаттиқ таянчга (3.5-чизма) маҳкамланиб, ишлатишга қабул қилишда карабинга 300 кг, даврий ишлатиш синовларда эса 225 кг оғирликдаги юк 5 минут мобайнида осиб қўйилади. Карабинни илдириш учун мўлжалланган ярим ҳалқа ва хавфсизлик арқонни маҳкамлаш учун мўлжалланган ҳалқа ҳам шу тартибда синалади. Синов юки камарни вертикал ёки горизонтал ҳолатларида динамометр орқали бериладиган тортиш кучи билан алмаштирилиши мумкин. Синов тамом бўлгандан сўнг камар ва унинг деталларида бузилиш аломатлари бўлмаслиги зарур, карабин қулфи (зулфини) тўғри ва тўлиқ унинг ўйилган жойига тушиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5-чизма. Сақлагич камарларини статик кучда синаш шакли: 1 — бикр таянч; 2 — юклама.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2.13. Хавфсизлик арқони ва елкадан ўтказиладиган камарлар ҳам ҳимоя камарлари каби синовдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоляцияловчи тагликлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2.14. Изоляцияловчи тагликлар барқарорлиги ва мустаҳкамлигини текшириш каби намунавий синовлардан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2.15. Йиғилган изоляцияловчи тагликларнинг чидамлилигини текширишда унга бир текисда тақсимланган оғирлиги 350 кг юк 1 минут мобайнида таъсир этилади. Бунда изоляцияловчи таглик тўшамасининг эгилиши ва бошқа деформациялар (ёриқлар, кўтариб турувчи изоляторлар яхлитлигининг бузилиши, тўшама алоҳида бўлакларининг бир-бирига уланган жойлари бўшаб кетганлиги, синган жойлар ва ҳ. к.) кузатилмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2.16. Тагликнинг барқарорлигини синашда унинг четига 80 кг оғирликдаги юк қўйилганда тўнтарилиб кетмаслиги текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2.17. Ишлатиш жараёнида тагликлар синалмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Противогазлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2.18. Противогазлар 3 ойда 1 марта кўздан кечирилиб, унинг сиртқи қисмида бузилишлар йўқлиги, клапанларининг созлиги ва бошқалар текширилади. Бундан ташқари, противогазлар махсус корхоналарда унда ишлатилган фильтрларнинг турига қараб, ишлатиш йўриқномасида кўрсатилган усул ва муддатларда даврий синовлардан ўтказилади ва қайта зарядланади. Ҳар бир синовда баённома тузилиб, кучланишидан қатъи назар, ишлатиладиган ҳимоя воситаларига босиладиган штамп противогазга ҳам босилади. Противогазлар кўздан кечирилганлиги тўғрисидаги хулосалар ҳимоя воситаларини ҳисобга олиш ва сақлаш журналига ёзиб қўйилади (1-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎1-илова. Ҳимоя воситаларини ҳисобга олиш ва сақлаш журнали (тавсия қилинаётган шакл)
‎‎__________________________________________________________________________________________________

(ҳимоя воситаларининг номи)

Инвентарь рақами‎

Синов муддати‎

Кейинги синов муддати‎

Даврий кўздан кечириш муддати ва хулосаси‎

Кейинги кўздан кечириш муддати‎

Сақланадиган жойи‎

Эслатма‎

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатмалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шахсий фойдаланишда бўлган ҳимоя воситалари учун қуйидаги устунлар қўшилади: «Берилган сана» ва «Ҳимоя воситаларини шахсий фойдаланиш учун олган шахс имзоси».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бегона ташкилотларга синов баённомаси берилганда баённома рақами «Эслатма» устунига ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎2-илова. Диэлектрик резинадан қилинган ҳимоя воситаларини синовдан ўтказиш журнали (қўлқоп, этик, калиш ва изоляцион қопламалари)
‎(лаборатория учун тавсия қилинаётган шакл)

ҳимоя воситаларининг номи

Инвентарь рақами
‎

Ҳимоя воситасига эгалик қилувчи корхона‎‏
‎
Синов мобайнида берилган юқори кучланиш. кВ‎‎ Ушбу буюмдан ўтадиган ток, мА‎‏
‎
Синов натижалари‎‏
‎
Кейинги синов муддати‎‏
‎
Синов ўтказган ходим имзоси‎‏
‎
ўзгарувчан токда‎ ўзгармас токда‎
‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎3-илова. Ҳимоя воситалари синов баённомасининг шакли (тавсия тариқасида)

‎‎________________________________________________________________________________________________

‎‎(лаборатория номи)‎‎

___________ сонли Баённома‎‎

‎‎200 ____йил «______» _______________ ‎

________________________________________________________________________________________________‎‎

(ҳимоя воситаларининг номи)‎‎

_________________________________________________________________________________________ қарашли‎‎

(корхона номи)

‎‎__________________________________дона миқдоридаги ________________________________________рақамли
‎‎________________________________________________________________________________________________
‎‎50 Гц частотали ўзгарувчан ток, ўзгармас ток кучланиши билан синовдан ўтказилди (кераклигини тагига чизиб қўйилсин): изоляцион қисмлари ___________кВ кучланиш билан _____________ минут давомида, ишчи қисмлари _________ кВ кучланиш билан ________ минут давомида синалди. Ушбу буюмдан ўтаётган ток _______________мА.
‎‎Алоҳида талаблар ________________________________________________________
________________________________________________________________________________________________
________________________________________________________________________________________________‎‎
________________________________________________________________________________________________‎‎
‎‎Кейинги синов муддати 200 ____йил «____» _____________
‎Синов ўтказди___________________(имзо)
‎Лаборатория бошлиғи _________________ (имзо) ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма: Кучланиш ёниши ва уланган симни текширишдаги синов натижалари баённомага қўшимча ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎4-илова. Ҳимоя воситаларининг механик синов муддатлари ва меъёрлари

Ҳимоя воситалари Статик синов Синов давомийлиги, минут ‎‏
‎
намунавий‎ топшириш-қабул қилиш вақтида ‎ ишлатиш давомида‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎

1. Штанглар:
‎— оператив
‎— ерга улагични ўрнатувчи
‎— электр ёйини ўчириш қурилмаси билан
‎— 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи учун мўлжалланган ўлчов ва ерга улагични ўрнатувчи ‎

Узилишга
‎Эгилишга
‎Узилишга
‎Узилишга
‎Эгилишга ‎

1
‎1
‎1
‎‎1
‎1 ‎
1500 (150)1 ўз оғирлиги миқдорида21500 (150) 800 (80) ишчи қисм оғ.нисб. 2 ҳисса оғир2 —
‎—‎
‎—‎
‎—‎
‎—‎‎
—‎
‎—‎
‎—‎
‎—‎
‎—‎‎

2. Изоляцион тагликлар‎

Босишга
‎Мустаҳкамликка ‎
1
‎1‎

3500 Н/м2 (350 кгс/м2), бир текисда тақсимланган 800 (80) четида ‎

—
‎—‎
—
‎—‎

3. Монтёрнинг ҳимоя камарлари ва елка орқали ўтказиладиган камар‎

Узилишга‎ 5‎ 3000 (300)3‎ 3000 (300)‎ 2250 (225)‎

4. Хавфсизлик арқонлари‎

Узилишга‎ 5‎ 3000 (300)‎‎ 3000 (300)‎‎ 2250 (225)‎‎

5. 110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида электромонтёр бевосита ток ўтказувчи қисмларга тегиб ишлаши учун мўлжалланган изоляцион қурилма ва мосламалар;4 изоляцион нарвонлар, кабиналар, аравачалар, домкратлар, тортқилар, мосламалар ‎


‎‎—‎
‎‎—‎‎
‎
‎—‎
‎‎—‎‎
‎
‎—‎
‎‎—‎‎

1250 1,25 (125) жоиз‎‎
‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Чинни изоляторли штангалар учун 800 Н (80 кгс)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 220 кВ кучланишгача бўлган электр ускуналарида ишлатиладиган штангалар изоляцион қисмининг эгилувчанлиги 10 фоиздан кўп бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Камарлар ГОСТ 5718-77 га асосан намунавий ва даврий динамик куч билан ҳам синовдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Изоляцион арқонлар синовдан ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма. 3 ва 5-бандларда эслатилган ҳимоя воситалари ҳар 12 ойда 1 марта эксплуатация синовлари ўтказиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

5-илова. Ҳимоя воситаларининг электр синов муддатлари ва меъёрлари‎‎

Ҳимоя воситалари‎‏
‎
Электр ускуналари ва электр узатиш тармоқларининг кучланиши, кВ ‎‏
‎
Қабул қилиш-топшириш синовлари‎‎ Ишлатиш синовлари‎‎ Синовдан ўтказиш даврийлиги‎‏
‎
Синов кучланиши, кВ‎ Синов давомийлиги, минут‎ Буюмдан ўтаётган токнинг энг кўп миқдори, мА‎ Синов кучланиши, кВ‎ Синов давомийлиги, минут‎ Буюмдан ўтаётган токнинг энг кўп миқдори. мА‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎
‎‏Изоляцияловчи штангалар (ўлчов штангаларидан ташқари)
‎
110 дан кам‎ Тармоқ кучланишидан 3 марта кўп, лекин 40 дан кам эмас‎ 5‎ —‎ Тармоқ кучланишидан 3 марта кўп, лекин 40 дан кам эмас‎ 5‎ —‎ 24 ойда 1 марта‎‏
‎
110 — 500‎ Фаза кучланишидан 3 марта кўп‎ 5‎ —‎ Фаза кучланишидан 3 марта кўп‎ 5‎ —‎
Электр ёйини ўчирувчи штангалар Электр ёйини ўчириш қурилмаси (контактлар очиқ холлар) ‎ 110 — 220‎ 40‎ 5‎ —‎ 40‎ 5‎ —‎ 24 ойда бир марта‎
Ўлчов штангалари‎‏
‎
110 дан кам‎ Тармоқ кучланишидан 3 марта кўп, лекин 40 дан кам эмас‎ 5‎ —‎ Тармоқ кучланишидан 3 марта кўп, лекин 40 дан кам эмас ‎ 5‎ —‎ Ўлчов мавсумида 3 ойда бир марта, бундан ташқари, мавсумдан олдин, лекин 12 ойда ка-мида бир марта ‎‏
‎
110 — 500‎ Фаза кучланишидан 3 марта кўп‎ 5‎ —‎ Фаза кучланишидан 3 марта кўп‎ 5‎ —‎
Ўлчов штангаларининг каллаги‎ 35 — 500‎ 35‎ 5‎ —‎ 30‎ 5‎ —‎ бу ҳам‎
Ўлчов штангалари бўйлама ва кўндаланг сирғанувчи каллакларининг планкалари ва капрондан қилинган изоляцияловчи арқонча ‎ 220 — 500‎ 1 см.га 2,5‎ 5‎ —‎ 1 см.га 2,2‎ 5‎ —‎ бу ҳам‎
500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари учун металл звенолардан қилинган ерга улагич изоляцияловчи штангаларнинг изоляцияловчи қисми‎ 500‎ 100‎ 5‎ —‎ 100‎ 5‎ —‎ 24 ойда 1 марта‎
110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида электромонтёрнинг бевосита ток ўтказувчи қисмларга тегиб ишлаши учун мўлжалланган изоляцияловчи қурилма ва мосламалар ‎ 110 ва ундан юқори‎ 1 см.га 2,5‎ 5‎ 0,5‎ 1 см.га 2,2‎ 5‎ 0,5‎ 12 ойда 1 марта‎
Изоляцияловчи қисқичлар ‎ 1 гача 2-35 ‎ Тармоқ кучланишидан 3 марта кўп, лекин 40 дан кам эмас ‎ 5
‎5‎
—
‎—‎
Тармоқ, кучланишидан 3 марта кўп, лекин 40 дан кам эмас ‎ 5
‎5‎
—
‎—‎
24 ойда 1 марта ‎
‎‏Электр ўлчовчи қискичлар
‎
0,65 3‎ 5‎ —‎ 2‎ 5‎ —‎ 24 ойда 1 марта ‎‎‏
‎
10 гача ‎‎ 40‎ 5‎ —‎ 40‎ 5‎ —‎
1000 В дан юқори кучланишли газоразряд лампали кучланиш кўрсатгичлар: изоляцияловчи қисми ‎ 2-35
‎35 - 220 ‎
Тармоқ кучланишидан 3 марта кўп, лекин 40 дан кам эмас Фаза кучланишидан 3 марта кўп ‎ 5
‎5‎
—
‎—‎
Тармоқ кучланишидан 3 марта кўп, лекин 40 дан кам эмас Фаза кучланишидан 3 марта кўп ‎ 5
‎5‎
—
‎—‎
12 ойда 1 марта ‎
ишчи қисми‎‏
‎‏
‎
2 — 10‎ 20‎ 2‎ —‎ 20‎ 1‎ —‎ 12 ойда 1 марта‎‏
‎‏
‎
6-20‎ 40‎ 2‎ —‎ 40‎ 1‎ —‎
10 - 35‎ 70‎ 2‎ —‎ 70‎ 1‎ —‎
ёниш кучланиши‎‏
‎‏
‎‏
‎
2-10‎ 0,55 дан юқори бўлмаган‎ —‎ —‎ 0,55 дан юқори бўлмаган‎ —‎ —‎ 12 ойда 1 марта‎‏
‎‏
‎‏
‎
6-20‎ 1,5 дан юқори бўлмаган‎ —‎ —‎ 1,5 дан юқори бўлмаган‎ —‎ —‎
10-35‎ 2,5 дан юқори бўлмаган‎ —‎ —‎ 2,5 дан юқори бўлмаган‎ —‎ —‎
35-220‎ 9 дан юқори бўлмаган‎ —‎ —‎ 9 дан юқори бўлмаган‎ —‎ —‎
1000 В дан юқори кучланишли контактсиз кучланиш кўрсатгичлар:‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 24 ойда 1 марта‎‏
‎
изоляцияловчи қисми‎ 6-35‎ 105‎ 5‎ —‎ 105‎ 5‎ —‎
ишчи қисми‎ 6-35‎ 3.1.29-банд талабларига асосан
Фазаларни созлаш учун кучланиш кўрсатгичлари:‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 12 ойда 1 марта‎‏
‎‏
‎‏
‎
изоляцияловчи қисми‎‏
‎‏
‎
3-10‎ 40‎ 5‎ —‎ 40‎ 5‎ —‎
6-20‎ 40‎ 5‎ —‎ 40‎ 5‎ —‎
35-110‎ 190‎ 5‎ —‎ 190‎ 5‎ —‎
ишчи қисми‎‏
‎‏
‎‏
‎
3-10‎ 20‎ 1‎ —‎ 20‎ 1‎ —‎ 12 ойда 1 марта ‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏

‎‏
‎‏
‎
6-20‎ 40‎ 1‎ —‎ 40‎ 1‎ —‎
35‎ 70‎ 1‎ —‎ 70‎ 1‎ —‎
110‎ 140‎ 1‎ —‎ 140‎ 1‎ —‎
Ёниш кучланиши: бир хил схемада уланганда ‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎
‎‎‎
3-10‎ 12,7‎ —‎ —‎ 12,7‎ —‎ —‎
6-20‎ 28‎ —‎ —‎ 28‎ —‎ —‎
35‎ 40‎ —‎ —‎ 40‎ —‎ —‎
110‎ 100‎ —‎ —‎ 100‎ —‎ —‎
кетма-кет схемасида уланганда‎‏
‎‏
‎‏
‎
3-10‎ 2,5‎ —‎ —‎ 2,5‎ —‎ —‎
6-20‎ 4‎ —‎ —‎ 4‎ —‎ —‎
35‎ 20‎ —‎ —‎ 20‎ —‎ —‎
110‎ 50‎ —‎ —‎ 50‎ —‎ —‎
уловчи сим‎‏
‎‏
‎
3-10‎ 20‎ 1‎ —‎ 20‎ 1‎ —‎
6-20‎ 20‎ 1‎ —‎ 20‎ 1‎ —‎
35-110‎ 30‎ 1‎ —‎ 30‎ 1‎ —‎
1000 В гача кучланиш кўрсатгичлар:‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 12 ойда 1 марта‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎
ёниш кучланиши‎ 1 гача‎ 0,09 дан юқори бўлмаган‎ —‎ —
‎0,09 дан юқори бўлмаган‎‎
‎
—‎ —‎
корпуслар ва уловчи сим изоляцияси‎‏
‎
0,5 гача‎ 1‎ 1‎ —‎ 1‎ 1‎ —‎
0,66 гача‎ 2‎ 1‎ —‎ 2‎ 1‎ —‎
бир қутбли кучланиш кўрсатгич схемаси тўғрилигини текшириш‎ 0,66 гача‎ 0,75‎ 1‎ 0,6‎ 0,75‎ 1‎ 0,6‎
икки қутбли кучланиш кўрсатгич схемаси тўғрилигини текшириш ‎‏ ‎‏
‎
0.5 гача‎ 0,6‎ 1‎ 4‎ 0,6‎ 1‎ 4‎
0,66 гача‎ 0,75‎ 1‎ 4‎ 0.75‎ 1‎ 4‎
Резинали диэлектрик қўлқоплар‎ Ҳамма кучланишга‎ Техник шартларга асосан‎‎
‎‎
‎
6‎ 1‎ 6,0‎ 6 ойда 1 марта‎
Резинали диэлектрик этиклар‎ Ҳамма кучланишга‎ ‎‎ГОСТ 13385-78 га асосан
‎‎
‎
15‎ 1‎ 7,5‎ 36 ойда 1 марта‎
Резинали диэлектрик калишлар‎ 1 гача‎

ГОСТ 13385-78 га асосан‎‎
‎‎
‎

3,5‎ 1‎ 2,0‎ 12 ойда 1 марта‎
Резинали диэлектрик гиламлар1‎ Ҳамма кучланишга ‎ ‎‎ГОСТ 4997-75 га асосан
‎
‎ —‎ —‎ —‎ —‎
Изоляцияловчи қопламалар: қаттиқлари резинали ‎ 1 гача
‎10 гача
‎15 гача
‎20 гача
‎1 гача‎
2
‎20
‎30
‎40
‎2‎
1
‎5
‎5
‎5
‎1‎
—
‎—
‎—
‎—
‎5‎
2
‎20
‎30
‎40
‎2‎
1
‎5
‎5
‎5
‎1‎
—
‎—
‎—
‎—
‎6‎
24 ойда 1 марта‎
Изоляцияловчи тагликлар2‎ 10 гача‎ 36‎ 1‎ —‎ —‎ —‎ —‎ —‎
Дастаги изоляцияланган чилангарлик-йиғув асбоблари ‎ 1 гача‎ 6‎ 1‎ —‎ 2‎ 1‎ —‎ 12 ойда 1 марта‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16 ойда 1 марта кузатувдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
236 ойда 1 марта кузатувдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Барча ҳимоя воситалари, даврий кузатув муддатларидан қатъи назар, ишлатишдан олдин кўздан кечирилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Изоляцияловчи қисми чиннидан бўлган изоляцияловчи штангаларнинг, электр ўлчовчи қисқичларининг синов давомийлиги 1 минутгача камайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кучланиш остида ишлатиладиган изоляцияловчи штангаларни синаш қайси кучланишда ишлатилса, ушбу кучланишга тааллуқли штангалар меъёри ва муддатларида синалиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 1000 В дан юқори кучланиш кўрсатгични намунавий синовлари, 3.1.27-бандга асосан, лампани кучланиш остида қолган қўшни занжирнинг (тармоқнинг) таъсирида ёнмаслиги текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎6-илова. Ҳимоя воситалари билан комплектлаш меъёрлари

Ҳимоя воситалари‎

Миқдори‎

1‎

2‎

‎‎Электростанция ва подстанциялардаги 1000 В дан юқори кучланишли тақсимлаш қурилмалари

Изоляцияловчи штанга (оператив ёки универсал)‎ Ҳар бир кучланиш синфига 2 дона‎
Кучланиш кўрсатгичи‎ бу ҳам‎
Изоляцияловчи қисқичлар (универсал штанга йўқ бўлганда)‎ 10 ва 35 кВ кучланишга I донадан, агар ушбу кучланишли қурилмаларда сақлагичлар бўлган тақдирда‎
Диэлектрик қўлқоп‎ Камида 2 жуфт‎
Диэлектрик этик (очиқ тақсимловчи электр ускуналари учун)‎ 1 жуфт‎
Кўчма ерга улагичлар‎ Ҳар бир кучланиш синфига камида 2 донадан‎
Вақтинчалик тўсиқлар (шчитлар)‎ Камида 2 дона‎
Кўчма плакат хавфсизлик белгилари‎ Маҳаллий шароитга қараб‎
Шланкали противогаз‎ 2 дона‎
Ҳимоя кўзойнаги‎ 2 жуфт‎

‎‎Электростанция ва туман подстанцияларида, ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш хоналарида жойлашган 1000 В гача бўлган тақсимлаш қурилмалари

Изоляцияловчи штанга (оператив ёки универсал)‎ Маҳаллий шароитга қараб‎
Кучланиш кўрсатгичи‎ 2 дона‎
Изоляцияловчи қисқичлар‎ 1 дона‎
Диэлектрик қўлқоп‎ 2 жуфт‎
Диэлектрик калиш‎ 2 жуфт‎
Изоляцияловчи таглик ёки диэлектрик гилам‎ Маҳаллий шароитга қараб‎
Изоляцияловчи қоплама, вақтинчалик тўсиқ, кўчма плакат ва хавфсизлик белгилари‎ Бу ҳам‎
Ҳимоя кўзойнаги‎ 1 жуфт‎
Кўчма ерга улагичлар‎ Маҳаллий шароитга қараб‎

‎‎6 — 20 кВ кучланишли электр тармоқларининг трансформатор подстанциялари ва тақсимлаш пунктлари (КТП, КРУН ва таянчларга ўрнатилган подстанциялардан ташқари)

Изоляцияловчи штанга (оператив ёки универсал)‎ 1 дона‎
Изоляцияловчи таглик ёки диэлектрик гилам‎ Маҳаллий шароитга қараб‎

‎‎Электростанция ва подстанцияларнинг шчитлари ва пультлари, навбатчи электромонтёрлар хонаси (иш жойи)

Кучланиш кўрсатгичи‎ 1 дона 1000 В дан юқори ҳар бир кучланиш синфига ва 2 дона 1000 В гача ҳар бир кучланиш синфига‎
1000 В гача кучланиш учун изоляцияловчи қисқичлар‎ 1‎
1000 В дан юқори кучланиш учун изоляцияловчи қисқичлар (универсал штанга бўлмаганда)‎ 10 ва 35 кВ кучланишга 1 донадан, ушбу кучланишда сақлагич бўлган тақдирда‎
Электр ўлчовчи қисқичлар‎ Маҳаллий шароитга қараб‎
Диэлектрик қўлқоп‎ 2 жуфт‎
Диэлектрик калиш‎ 2 жуфт‎
Изоляцияловчи дастакли чилангарлик-йиғув асбоблари‎ 1 комплект‎
Кўчма ерга улагичлар‎ Маҳаллий шароитга қараб‎
Изоляцияловчи қоплама ва диэлектрик гилам‎ бу ҳам‎
Кўчма плакатлар ва хавфсизлик белгилари‎ бу ҳам‎
Ҳимоя каскалари‎ Ҳар бир ишчига 1 донадан‎
Шахсий экранловчи комплектлар‎ Маҳаллий шароитга қараб‎
Респираторлар‎ 2 дона‎
Ҳнмоя кўзойнаги‎ 2 жуфт‎

‎‎Подстанция ва тақсимловчи электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи тезкор-ҳаракат бригадалари

Изоляцияловчи штанга (оператив ёки универсал)‎ Ҳар бир кучланиш синфига 1 донадан‎
1000 В дан юқори ва паст кучланишли ускуналар учун кучланиш кўрсатгичлари‎ Ҳар бир кучланиш синфига 2 донадан‎
1000 В дан юқори кучланиш учун изоляцияловчи қисқич (универсал штанга йўқ бўлганда)‎ 10 кВ ва 35 кВ кучланиш учун, ушбу кучланишдаги электр қурилмаларида сақлагич бўлган тақдирда 1 донадан‎
1000 В гача бўлган кучланиш учун изоляцияловчи қисқич‎ Маҳаллий шароитга қараб‎
Диэлектрик қўлқоп‎ Камида 3 жуфт‎
Диэлектрик этик (очиқ тақсимловчи қурилмалар учун)‎ 2 жуфт‎
Изоляцияловчи дастакли чилангарлик-йиғув асбоблари‎ 1 комплект‎
1000 В дан юқори ва паст кучланишли электр ўлчовчи қисқичлар‎ Маҳаллий шароитга қараб‎
Кўчма ерга улагичлар‎ Маҳаллий шароитга қараб, лекин камида 2 дона ‎
Изоляцияловчи қоплама ва диэлектрик гиламлар ‎ Маҳаллий шароитга қараб‎
Ҳимоя кўзойнаги‎ 2 жуфт‎
Кўчма плакат ва хавфсизлик белгилари ‎ Маҳаллий шароитга қараб‎
Фазаларни созлаш учун кучланиш кўрсатгичи ‎ бу ҳам‎
Респираторлар‎ бу ҳам‎
Ҳимоя каскалари‎ Ҳар бир ишловчи ходимга 1 донадан‎
Ҳимоя камари‎ Маҳаллий шароитга қараб‎

‎‎Подстанция, ҳаво ва кабель электр узатиш тармоқлари учун марказлаштирилган таъмирлаш бригадалари

Изоляцияловчи штангалар (оператив ёки универсал, ўлчов штангалари) ‎ Ҳар бир кучланишга 1 донадан‎
1000 В дан юқори кучланишли ускуналар учун кучланиш кўрсатгичи‎ 1 дона‎
1000 В дан паст кучланишли ускуналар учун кучланиш кўрсатгичи‎ 2 дона‎
Кўчма ерга улагичлар, шу билан бирга ҳаво электр узатиш тармоқларининг алоҳида фазаларини таъмирлаш учун ишлатиладиган электр ёйини ўчирувчи штанга ва ҳаво электр узатиш тармоқларини ерга улагич штангаси‎ Маҳаллий шароитга қараб‎
Фазаларни созлаш учун кучланиш кўрсатгичи‎ бу ҳам‎
Диэлектрик қўлқоп‎ 4 жуфт‎
Диэлектрик этик‎ 1 жуфт‎
Ҳимоя монтёрлик камари ва хавфсизлик арқони‎ Маҳаллий шароитга қараб‎
Ҳимоя кўзойнаги‎ 2 жуфт‎
Изоляцияловчи дастакли чилангарлик-йиғув асбоби‎ 2 комплект‎
Изоляцияловчи қоплама ва диэлектрик гиламлар‎ Маҳаллий шароитга қараб‎
Кўчма плакат ва хавфсизлик белгилари‎ бу ҳам‎
Респираторлар‎ Маҳаллий шароитга қараб‎
Ҳимоя каскаси‎ Ҳар бир ишловчи ходимга 1 донадан‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу ҳимоя воситалари билан иш жойларини комплектлаш минимал кўрсатилган. Корхона бош муҳандисига маҳаллий шароитга қараб (электр ускуналарнинг кучланиши ва уларнинг жойлашиши, тезкор ва таъмирлаш ходимларини электр тармоқларига хизмат қилиш соҳаси, радиусига ва смена ёки бригададаги ходимлар сонига ва ҳоказоларга қараб) номенклатурада кўрсатилган ҳимоя воситаларнинг айримларини киритмаслик ёки уларнинг сонини кўпайтириш ҳамда қўшимча ҳимоя воситалари билан тўлдириш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир хил (1000 В дан паст ёки юқори) кучланишли тақсимлаш қурилмалари ускуналари бир-биридан эшиклар ёки бошқа хоналар билан ажратилган ҳар хил қаватларда ёки хоналарда жойлашган бўлса ҳам юқорида кўрсатилган ҳимоя воситалари сони бир бутун ҳамма тақсимлаш қурилмаларига тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Корхона цехларига, электростанцияларга тааллуқли бир бино ичида жойлашган (электр станцияси, корхона цехи) ва ҳамма сига бир бригада ходимлари хизмат кўрсатувчи бир хил кучланишли 4 та дан ортиқ бўлмаган тақсимлаш қурилмалари ҳимоя воситаларининг бир комплекти билан таъминланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. КРУН, КТП типидаги ҳамда устунларга ўрнатилган подстанциялар ҳимоя воситалари комплекти билан маҳаллий шароитга қараб таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎7-илова. Хавфсизлик техникаси плакатлари ва хавфсизлик белгилари

Т/р‎

Номи ва вазифаси‎

Бажарилиш, ўлчамлари, мм‎ Фойдаланиш жойлари‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎

‎‎Огоҳлантирувчи белгилар ва плакатлар

1.‎

Электр токидан шикастланиш хавфлилигини огоҳлантирувчи доимий белги. Эҳтиёт бўлинг! Электр кучланиши
Бу ҳам ‎

ГОСТ 12.4.026-76 га (2.5. рақамли белги) мувофиқ. Фони сариқ, гардиши ва стреласи қора
‎Бу ҳам ‎

Электростанция ва подстанцияларнинг 1000 В дан паст ва юқори кучланишли электр ускуналарида. Тақсимлаш ускуналарига кирадиган эшикларнинг ташқи сиртига, унинг ичида жойлашган КРУ ва КТП эшиклари бундан мустасно; ўчиргич (выключатель) ва трансформатор хоналари эшикларининг ташқи сиртига; ишлаб чиқариш хоналарида жойлашган ток ўтказувчи қисмларнинг тўсиқларига; 1000 В кучланишгача бўлган шчит ва йиғма шчит эшикларига маҳкамланади. Аҳоли яшайдиган жойларда, 1000 В дан юқори кучланишли электр узатиш тармоқларининг устунларига ердан 2,5 — 3 м баландликда, устунларнинг оралиғи 100 м дан кам бўлганда ҳар икки устуннинг бирига, устунлар оралиғи 100 м дан кўп бўлганда ва йўлларнинг кесишган жойларида ҳар бир устунга маҳкамланади. Йўллар билан кесишган жойларда белгилар устуннинг йўл тарафига қаратилган бўлиши, қолган ҳолларда устунни навбатма-навбат ўнг ва чап томонларига маҳкамланади. Белгилар металл ва ёғоч устунларга маҳкамланади.

2.‎

Доимий огоҳлантирувчи белги. Эҳтиёт бўлинг! Электр кучланиши ‎

Ўлчамлари ГОСТ 12.4.026-76 га мувофиқ бетон юзасига рамка ва стрела трафарет билан ювилиб кетмайдиган қора бўёқ билан туширилади. Бетон юзаси асосий фон ҳисобланади‎

Бу ҳам, фақат ҳаво электр узатиш тармоқларининг темир бетон устунлари учун қўлланилади‎.

3.‎

Электр токидан шикастланиш хавфлилигини огоҳлантирувчи кўчма плакат Тўхта Кучланиш ‎

Оқ фонда қора ҳарфлар. Гардиши 10 мм қалинликдаги қизил рангда чизилади. ГОСТ 12.4.027-76 га асосан стрела қизил рангда чизилади 280 — 210 ‎

Электростанция ва подстанцияларнинг 1000 В дан паст ва юқори кучланишли электр ускуналарида. Ёпиқ тақсимловчи қурилмаларда доимий тўсиқлар олиниб, кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмларни вақтинчалик ўрнатилган тўсиқларга; кириш мумкин бўлмаган, ўтиш жойларига ўрнатилган тўсиқларга; иш жойига қўшни камераларни доимий тўсиқларига. Очиқ тақсимловчи қурилмаларда ердан иш олиб борилаётганда иш жойини тўсиш арқонларига ва канопларига, иш жойига яқин йўлдан кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмни конструкциясига‎.

4.‎

Юқори кучланиш билан синов ўтказилаётганда электр токидан шикастланиш хавфсизлигини огоҳлантирувчи кўчма плакат. Синов Ҳаёт учун хавфли‎

Оқ фонда қора ҳарфлар. Гардиши 10 мм қалинликдаги қизил рангда чизилади. ГОСТ 12.4.027-76 га асосан стрела қизил рангда чизилади. 280 — 210‎

Юқори кучланиш билан синов ўтказиш учун иш жойини тайёрлаш мобайнида ускуналар ва ток ўтказувчи қисмларнинг тўсиқларига плакатни ёзилган томонини ташқарига қаратган ҳолда осилади.‎

5.‎

Конструкцияларга кўтарилганда кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга яқинлашиш натижасида хавф туғдирувчи омиллардан огоҳлантирувчи кўчма плакат. Чиқма Ўлдиради!‎

Оқ фонда қора ҳарфлар. Гардиши 10 мм қалинликдаги қизил рангда чизилади. ГОСТ 12.4.027-76 га асосан стрела қизил рангда чизилади. 280 — 210 ‎

Тақсимловчи қурилмаларда ходимнинг юқорига кўтарилиб ишлаши учун мўлжалланган конструкцияларга, қўшни ҳамма конструкцияларга осилади‎

‎‎Тақиқловчи плакатлар

6.‎ Иш жойига кучланиш беришни тақиқловчи кўчма плакат. Уланмасин Одамлар ишламоқда‎ Оқ фонда қизил ҳарфлар билан ёзилади. Гардиши 10 мм қалинликдаги қизил рангда чизилади 240'130; 80'50‎ Плакат 1000 В дан паст ва юқори кучланишли электр ускуналарида ишлатилади. Плакат янглиш улаш натижасида иш жойига кучланиш бериш мумкин бўлган ажратгич, узгич ва ўчиргичларнинг юритгичларига, узоқдан бошқарувчи аппаратларнинг кнопка ва калитларига, 1000 В гача кучланишли коммутацион аппаратларга (автоматларга, рубильникларга ва ўчиргичларга) осилади. 1000 В дан паст кучланишли коммутацион аппаратлари бўлмаган схемали (чизмали) қўшилмаларда сақлагич олинган ерга осилади‎
7.‎ Одамлар ишлаётган тармоққа кучланиш беришни тақиқловчи кўчма плакат. Уланмасин Тармоқда иш бажарилмоқда ‎ Қизил фонда оқ ҳарфлар. Гардиши 10 мм қалинликдаги оқ рангда чизилади 240'130; 80'50 ‎ Бу ҳам, фақат адашиб улаш натижасида одамлар ишлаётган ҳаво ва кабель электр узатиш тармоқларига кучланиш бериш мумкин бўлган коммутацион аппаратларни бошқарувчи кнопкалар, калитлар ва юритгичларга осилади‎
8.‎ Сиқилган ҳаво, газ юборишни тақиқловчи кўчма плакат. Очилмасин Одамлар ишламоқда ‎ Оқ фонда қизил ҳарфлар. Гардиши 10 мм қалинликдаги қизил рангда чизилади 240 130 ‎ Электростаниция ва подстанцияларнинг электр ускуналарида. Ўчиргич ва ажратгичларнинг пневматик юритгичлари ёрдамида ишлаётган одамларга ёки одамлар ишлаётган ўчиргич ва ажратгичларнинг ҳаракатга келиши натижасида янглиш сиқилган ҳаво юбориши; водород, карбонад кислота ва бошқа газ қувурларини янглиш очиш натижасида ишлаётган одамларга хавф туғдирилиши мумкин бўлган жўмрак ва сурилма қопқоқларга осилади‎

‎‎Буюрувчи плакатлар

9.‎

Иш жойини кўрсатиб берувчи кўчма плакат. Шу ерда ишлансин‎

Яшил фонда диаметри 200 мм оқ доира. Ёзув доира ичига қора ҳарфлар билан ёзилади. Гардиши 15 мм қалинликдаги оқ рангда чизилади 250 — 250; 100 —100‎ Электростанция ва подстанцияларнинг электр ускуналарида. Иш жойларига осилади. Очиқ тақсимловчи қурилмаларда, иш жойларида тўсиқлар мавжудлигида, иш жойларининг киришида тўсиқлар орқасига осилади‎.
10.‎

Юқорида жойлашган иш жойларига хавфсиз кўтарилиш учун йўлни кўрсатувчи кўчма плакат. Шу ердан чиқилсин‎

бу ҳам‎

Юқорида жойлашган иш жойига чиқиш учун рухсат этилган конструкция ёки доимий (стационар) нарвонларга осилади‎.

Кўрсатувчи плакат‎‎

11.‎

Электр ускуналарининг ток ўтказувчи қисмларини ерга уланган участкаларига кучланиш беришга йўл қўйиб бўлмаслигини кўрсатувчи кўчма плакат Ерга уланган‎

Гардиши 10 мм қалинликдаги оқ рангда. Кўк фонда қора ҳарфлар билан ёзилади 240 — 130; 80 — 50‎

Электростанция ва подстанцияларнинг электр ускуналарида ишлатилади. Плакат электр ускуналарининг ерга уланган участкаларига янглиш кучланиш бериш мумкин бўлган ажратгич, узгич ва куч ўчиргичларига ва уларни узоқдан бошқариладиган кнопка ва қулфларига осилади‎.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли яшайдиган жойларга — шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар, саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, портлар, пристанлар, темир-йўл бекатлари, парклар, хиёбонлар ва пляжларни келгусидаги 10 йил муддат ичида мўлжалланган ривожланиш чегаралардаги ҳудудлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Катта ҳажмли электр ускуналарида иловада кўрсатилган плакатларни 2:1, 4:1, 6:1 муносабатдаги ўлчамларда катталаштиришга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Корхоналарда ишлатилаётган Қоидаларнинг аввалги нашрларида келтирилган 1 ва 2-хавфсизлик белгилари, ушбу Қоидалар кучга (амалга) киритилгандан сўнг 2 йилгача ишлатилиши мумкин, ундан кейин эса улар ушбу Қоидаларда келтирилган хавфсизлик белгилари билан алмаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОГОҲЛАНТИРУВЧИ БЕЛГИЛАР ВА ПЛАКАТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАҚИҚЛОВЧИ ПЛАКАТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТМАЛИ ПЛАКАТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТУВЧИ ПЛАКАТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш