Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШ БОШҚАРМАСИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ва назорат органлари фаолиятини тартибга солиш, ягона давлат солиқ сиёсатини ўтказиш, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 8 июлдаги ПФ-1815-сон Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 7-сон, 182-модда)
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ташкил этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 8 июлдаги ПФ-1815-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 7-сон, 182-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари тугатилиб, ходимларининг 50 фоизи Давлат солиқ қўмитасига берилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси таркибида махсус тафтиш-назорат бошқармаси ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Махсус тафтиш-назорат бошқармасининг бошлиғи — Давлат Солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозими таъсис этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси республика ҳукуматининг қарорларини мазкур Фармонга мувофиқаштирсин, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
5. «Ўзбекистон Республикасининг Давлат божхона қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 10 августдаги Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 18 январь,
ПФ-744-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 40-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон)