19.01.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2316
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 19.01.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2316
Кучга кириш санаси
29.01.2012
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

КРЕДИТ БЮРОЛАРИДА ИЧКИ АУДИТ ЎТКАЗИШГА ВА КРЕДИТ БЮРОЛАРИНИНГ ЙИЛЛИК ҲИСОБОТЛАРИГА НИСБАТАН ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 19 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2316]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 412-модда) қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кредит бюроларида ички аудит ўтказишга ва кредит бюроларининг йиллик ҳисоботларига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 10 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37/9-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 10 декабрдаги 37/9-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит бюроларида ички аудит ўтказишга ва кредит бюроларининг йиллик ҳисоботларига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 412-модда) қонунларига мувофиқ, кредит бюроларида ички аудит ўтказишга ва уларнинг йиллик ҳисоботларига нисбатан қўйиладиган талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда куйидаги атамалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички аудит — кредит бюроси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, таъсис ҳужжатларига ва ички ҳужжатларга, шунингдек хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва таомилларига риоя қилинишини текшириш ва мониторинг олиб бориш йўли билан унинг ишини назорат қилиш ва баҳолаш, маълумотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттирилишининг тўлиқлилиги ва ишончлилигини таъминлаш бўйича кредит бюроси таркибий бўлинмасининг фаолияти;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички аудит хизмати — кредит бюросининг юқори бошқарув органи (кейинги ўринларда ваколатли орган деб юритилади) қарори билан ташкил этиладиган кредит бюросининг ички аудитни амалга оширадиган таркибий бўлинмаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ички аудит хизмати ўз фаолиятини мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари асосида олиб боради.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир кредит бюроси ички аудит хизматини тузиши, ваколатли орган тасдиқлайдиган «Ички аудит хизмати тўғрисида»ги низомни ва ички аудит хизмати ходимлари мансаб йўриқномаларини ишлаб чиқиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ички аудит хизмати мустақилдир ва у бевосита ваколатли органга бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ички аудитни ўтказишга нисбатан қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ички аудит фақат ички аудит хизмати ходимлари томонидан ҳар чоракда ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ички аудит бош аудитор томонидан ишлаб чиқилган ва ваколатли орган томонидан тасдиқланган Ички аудит режасига мувофиқ ўтказилади. Ички аудит режаси тегишли йилнинг 1 январига қадар тасдиқланиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ички аудит хизмати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ва тўғрилигини, шунингдек кредит ахборотини сақлаш усулларини ва зарурат туғилганда уларнинг мавжудлигини текшириши лозим.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ички аудит хизмати ходимлари ички аудитни ўтказиш жараёнида қуйидагиларга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит бюросининг раҳбари ва ходимларидан кредит бюроси фаолиятига боғлиқ бўлган барча зарур ҳужжатларни ёки аудит предмети ҳисобланган ҳужжатларни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички аудит жараёнида юзага келган саволлар бўйича кредит бюросининг раҳбари ва ходимларидан оғзаки ёки ёзма тушунтиришлар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларнинг аслини ёки улардан нусхалар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит бюроси биносининг барча хоналарига эркин кириб-чиқиш, барча саналарга тегишли ҳужжатлардан, архив ва электрон база маълумотларидан эркин фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички аудит ўтказилгандан сўнг аудит жараёнида аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ички аудит хизмати ходимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички аудит натижаларини бузиб кўрсатмасликка;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тижорат, банк сири ёки қонунчилик билан қўриқланадиган бошқа сирларни ташкил этувчи ҳар қандай маълумотларни ошкор этмасликка;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит бюросининг бошқа бўлимларидан олинган тегишли ҳужжатларнинг бутунлигини таъминлашга ва қайтаришга масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Аудиторлик ҳисоботи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ички аудит якунланганидан сўнг аудиторлик ҳисоботи тайёрланади ва ваколатли органга кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Аудиторлик ҳисоботида ички аудит натижасида аниқланган муаммо ва камчиликлар билан бир қаторда уларни бартараф этиш бўйича аниқ тавсиялар берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тавсияларда аниқланган муаммоларнинг қисқача изоҳи, уларни бартараф қилишга доир талаб этиладиган чора-тадбирлар ва уларни бажариш муддатлари акс эттирилиши лозим. Бунда, бош аудитор чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Аудиторлик ҳисоботига уни тўлиқ тасдиқловчи иш ҳужжатлари тўплами илова қилинади. Иш ҳужжатлари ички аудит хизмати ходимлари томонидан тайёрланади ва бош аудитор томонидан текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кредит бюроси ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ваколатли орган томонидан тасдиқланган ҳолда аудиторлик ҳисоботининг нусхасини тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Кредит бюросининг йиллик ҳисоботи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Кредит бюросининг йиллик ҳисоботлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия балансини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Кредит бюросининг ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги йиллик ҳисоботи ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майидан кечиктирмасдан оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Кредит бюросининг йиллик ҳисоботи оммавий ахборот воситаларида эълон қилингандан сўнг уч кун ичида ушбу нашр нусхаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 3-4-сон, 32-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)