Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН ТАБИИЙ ГАЗГА АКЦИЗ СОЛИҒИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 9 январда 2310-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 12 декабрь,
79-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 12 декабрь,
2011-37-сон
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 79, 2011-37-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги
Низом
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
табиий газ — конлардан қазиб олинадиган, газ ва нефть қазиб олувчи, газни қайта ишловчи ва утилизация қилувчи ташкилотлар томонидан қайта ишланадиган ва утилизация қилинадиган табиий газ;
пировард истеъмолчилар — табиий газдан ишлаб чиқариш ва/ёки маиший мақсадларда фойдаланадиган ташкилотлар, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари;
газ билан таъминловчи ташкилот — газнинг пировард истеъмолчиларга етказиб берилиши, узатилиши ва тақсимланишини таъминловчи «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг 12-1-сон иловасига мувофиқ республикада ишлаб чиқариладиган газ реализациясига (аҳолига реализация қилинадиган ҳажм бундан мустасно) акциз солиғи солинади. Ушбу талаб экспортга реализация қилинадиган табиий газга ҳам татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Тузилган Маҳсулот тақсимотига оид битимда акциз солиғи тўланиши бўйича ушбу Низомда назарда тутилган тартибдан бошқача тартиб белгиланган бўлса, унда Маҳсулот тақсимотига оид битимда назарда тутилган тартиб қўлланилади.
II. Акциз солиғи тўловчилари ва солиқ солиш объекти
4. Қуйидаги табиий газга акциз солиғи солинади:
ички бозорда пировард истеъмолчига реализация қилинадиган;
экспортга етказиб бериладиган;
Кейинги таҳрирга қаранг.
газ ва нефть қазиб олувчи, газни қайта ишловчи ва утилизация қилувчи ташкилотлар, шунингдек газ билан таъминловчи ташкилот томонидан ўз эҳтиёжи учун фойдаланиладиган;
газ билан таъминловчи ташкилотга газ ва нефть қазиб олувчи, газни қайта ишловчи ва утилизация қилувчи ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган энг юқори декларация қилинадиган нархдан ошадиган нарх бўйича реализация қилинадиган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Табиий газга акциз солиғи тўловчилари қуйидагилардир:
а) газ билан таъминловчи ташкилот – ўзи сотиб олган ва ички бозорда пировард истеъмолчиларга ҳамда экспортга, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларига реализация қиладиган ҳажмлар бўйича, шунингдек ўз эҳтиёжлари учун фойдаланадиган ҳажмлари бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) табиий газни қазиб олишни, қайта ишлашни ва утилизация қилишни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан қуйидаги ҳажмлар бўйича:
газ билан таъминловчи ташкилотга газ ва нефть қазиб олувчи, газни қайта ишловчи ва утилизация қилувчи ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган энг юқори декларация қилинадиган нархдан ошадиган нарх бўйича реализация қилинадиган ҳажмлар бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
табиий газ ҳажмини газ билан таъминловчи ташкилотга реализация қилмаган ҳолда ички бозорда пировард истеъмолчиларга ва экспортга реализация қилиш ҳажмлари бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз эҳтиёжлари учун фойдаланадиган ҳажмлари бўйича.
III. Солиқ солинадиган база
6. Реализация қилинадиган табиий газга акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган база бўлиб реализация қилинган табиий газнинг акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғини ўз ичига олмаган ҳолдаги қиймати ҳисобланади.
7. Ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган табиий газ бўйича солиқ солинадиган база унинг таннархидан келиб чиқиб аниқланади.
IV. Солиқдан чегирма
8. Газ билан таъминловчи ташкилот реализация қилинадиган табиий газга акциз солиғини ҳисоблаб чиқаришда газ ва нефть қазиб олувчи, газни қайта ишловчи ва утилизация қилувчи ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган энг юқори декларация қилинадиган нархдан ошадиган нарх бўйича табиий газни қазиб чиқаришни, қайта ишлашни ва утилизация қилишни амалга оширувчи ташкилотлардан сотиб олинган табиий газга тўланган акциз солиғи суммасини чегириш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Чегирма газ ва нефть қазиб олувчи, газни қайта ишловчи ва утилизация қилувчи ташкилотлар томонидан солиқ даврида реализация қилинган табиий газ ҳажмига тўғри келувчи сотиб олинган табиий газ ҳажмидан келиб чиқиб аниқланадиган ҳисобварақ-фактураларда ажратиб кўрсатилган акциз солиғи суммасига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Ҳисоб-китобни тақдим этиш ва акциз солиғини тўлаш
10. Акциз солиғи бўйича ҳисоб-китоб солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:
акциз солиғи тўловчиси бўлган микрофирма ва кичик ташкилотлар томонидан — ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;
микрофирма ва кичик ташкилотлар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан — ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Акциз солиғи бюджетга қуйидаги муддатларда тўланади:
жорий ойнинг 13-кунидан кечиктирмай — жорий ойнинг биринчи ўн кунлиги учун;
жорий ойнинг 23-кунидан кечиктирмай — жорий ойнинг иккинчи ўн кунлиги учун;
келгуси ойнинг 3-кунидан кечиктирмай — ҳисобот ойининг қолган кунлари учун.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Якуний қоидалар
12. Табиий газ учун акциз солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ушбу Низом «Ўзбекнефтегаз» МХК билан келишилган.
«Ўзбекнефтегаз» МХК Бошқарув раиси Ш. ФАЙЗУЛЛАЕВ
2011 йил 12 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, 20-модда; 2013 й., 6-сон, 82-модда; 2016 й., 33-сон, 398-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 18.08.2023 й., 10/23/2310-3/0623-сон; 03.06.2026 й., 10/26/2310-4/0556-сон)