31.12.2009 йилдаги 292-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» бошлиғининг буйруғи, 31.12.2009 йилдаги 292-сон
Кучга кириш санаси
16.02.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат» бошлиғининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИДА ВОДОРОД СУЛЬФИДИ ЮҚОРИ БЎЛГАН НЕФТЬ, ГАЗ ВА ГАЗ КОНДЕНСАТ КОНЛАРИНИ ИШЛАТИШ ВА ҚИДИРУВ ИШЛАРИНИ ХАВФСИЗ ОЛИБ БОРИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган. 2010 йил 6 февраль, 6-24/13-189/6-сон]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасини «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон «Саноатда кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2004 й., 7-сон, 64-модда) мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Таркибида водород сульфиди юқори бўлган нефть, газ ва газ конденсат конларини ишлатиш ва қидирув ишларини хавфсиз олиб бориш бўйича йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция бошлиғи И. ХОЛМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 31 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
292-сон

Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 31 декабрдаги 292-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИДА ВОДОРОД СУЛЬФИДИ ЮҚОРИ БЎЛГАН НЕФТЬ, ГАЗ ВА ГАЗ КОНДЕНСАТ КОНЛАРИНИ ИШЛАТИШ ВА ҚИДИРУВ ИШЛАРИНИ ХАВФСИЗ ОЛИБ БОРИШ БЎЙИЧА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА

I-боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Қўлланмани татбиқ қилиш соҳалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Йўриқномадаги талаблар қатлам флюидлари ҳажмида 6% гача водород сульфиди бўлган нефть, газ ва газ конденсат конларини лойиҳалаштириш, текшириш, ташкил қилиш фаолияти билан боғлиқ корхона ва ташкилотларда бажарилиши мажбурий бўлиб, шу билан бирга мазкур корхона ва ташкилотларда буюртмачи (кейинчалик объектлар) ҳисобланган илмий-текшириш ва лойиҳа-конструкция ташкилотларида ҳам бажарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Таркибида водород сульфиди бўлган объектларга бошқа ташкилотлардан ишчилар таклиф қилинганда, буюртмачи-корхона раҳбарининг биринчи ўринбосари (бош муҳандис) томонидан тасдиқланган иш жойи ва турини ҳисобга олган ҳолда газниқоб ва огоҳлантирувчи асбоблар борлигини таъкидлайдиган билим доирасидан хабардор қилинишлари ва ўрганишлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир объектда буюртмачи-корхона раҳбарининг биринчи ўринбосари (бош муҳандис) томонидан тасдиқланган газдан хавфли иш ва жойлар Рўйхати тузилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Водород сульфиди ажралиб чиқиши мумкин бўлган вазият билан банд гуруҳлар водород сульфиди борлигини аниқлайдиган асбоблар билан, гуруҳ аъзолари эса алоҳида ҳимоя воситалари (АҲВ) ва НОАҲВ билан таъминланишлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳар бир объектда водород сульфиди ажралиб чиқиши билан боғлиқ бўлган фалокатларни бартараф қилиш режаси тузилади. Режа қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одамлар, асбоб-ускуна ва механизмларни жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одамларни кириш-чиқиш ва хавфли пайтдаги кўчириш йўллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йодород сульфиди йиғилиб қолган ва ёйилган хавфли доиралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АҲВ ва НОАҲВ сақланадиган жой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тезлик билан фалокат ҳақида хабардор қилиниши керак бўлган ташкилот ва мансабдор шахслар рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Иш доирасидаги ҳаво таркибида водород сульфиди мумкин бўлган миқдордан (МБМ) ошиб кетганини билгандан сўнг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газниқобни кийиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш раҳбари ва хавфли доирадаги ишчиларни хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
заҳарли газлар билан тўйинган доирани хавфсизлик белгилари билан белгилаб қўйиш (ГОСТ 12.04.026);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎзҲҚ келгунига қадар юз бериши мумкин бўлган фалокатни бартараф қилиш режасига биноан заҳарли газлар билан тўйинган жойларда дастлабки чоралар кўрилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ишлаш доирасидаги ҳаво таркибида водород сульфидининг мумкин бўлган миқдори ГОСТ 12.1.005 билан белгиланган 10mg/m3 ни ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Лойиҳада кўзда тутилган қатлам намуналарини РД 52.04.186 бўйича танлаб олиш, тегишли намунаолгич асбобларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Бунда ишчилар АҲВ-да бўлишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Водород сульфиди ажралиб чиқаётган вазиятда фалокат ҳолатида ишлаётган ишчилар нафас олиш аъзолари, кўзлари ва териларининг очиқ қисмини водород сульфиди таъсиридан ҳимоя қилиш учун махсус кийим кийишлари шарт (илова 1*).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Махсус кийимларни сақлаш хонасида ҳаво алмашиб туриши ва иккита ёнма-ён хонадан иборат бўлиши керак. Биринчиси — махсус кийимни ечиш ва сақлаш учун, иккинчиси — газниқобни ечиш ва шахсий кийимларни сақлаш учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Корхона (ташкилот) раҳбарияти водород сульфиднинг атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги аризага мувофиқ (2-илова*), объект атрофида, тозалаш-ҳимоя (ТҲЦ ) доирасида ҳамда коннинг ташқи чегараларида аҳолини ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Юз бериши мумкин бўлган фалокатларни тезлик билан бартараф қилиш ва конларда ишлаш, текширишда одамларнинг ҳимоясини таъминлаш мақсадида «ЎзҲҚ, фалокат ҳолатлари бўйича маҳаллий маъмурий органлар ҳамда корхона (ташкилот)лар билан биргаликда иш олиб борган ҳолда аҳолини, йўловчи ва ишчилар ҳимоясини, хавфли жойдан кўчирилишини ташкил қилиш режаси « ишлаб чиқилади ва расмий тартибга биноан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II-боб. ХАВФСИЗЛИКНИНГ АСОСИЙ ТАЛАБЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Ишлаб чиқариш объектлари, бино ва майдонларига бўлган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ишлаб чиқариш объектлари майдони ва бинолар жойлашуви технологик режадаги қоида ва меъёрларга мувофиқ ишлаб чиқилган лойиҳага мос келиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ишлаб чиқариш объектлари, бино ва иморатлар водород сульфид ажралиб чиқиши мумкин бўлган манбанинг шамол қараган томонига (шамоллар йўналишини кўрсатадиган чизмага мувофиқ, ГОСТ 16350) жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Бинолар жойлашуви берк ва яримберк майдонлар пайдо бўлишига йўл қўймаслиги лозим. Бинодан чиқишнинг асосий йўллари асбоб-ускуналарга қарама-қарши томонга йўналтирилган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ишлаб чиқариш майдонида яхши кўриниб турадиган шамол йўналишини аниқловчи мослама ўрнатилган бўлиши керак (конус, флюгер).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ишлаб чиқариш майдони, шунингдек биноларида лойиҳада кўзда тутилмаган ертўла, ўра, чуқурлик ва бошқаларнинг бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ишлаб чиқариш объектлари, газдан хавфли жойлар ва улар билан ёнма-ён майдонлар, шунингдек озиқ-овқат ташиладиган катта йўллар ҳам бевосита хавфсизлик белгилари билан белгиланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Дам олиш ва овқат тайёрлаш хоналари қудуқ оғзидан 200 m дан кам бўлмаган масофада жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Бурғулаш ускуналари биносида водород сульфиди мумкин бўлган миқдорга 10 mg/m3 етганда датчик орқали ёқилувчи, ҳавони тозалаб алмаштириб турадиган қурилмалар ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. ГОСТ 12.1.014 бўйича водород сульфиди ажралиб чиқаётган ёки тўпланиши мумкин бўлган жойларда ҳаводан намуна олиш газниқоб билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намуна танлаб олиш ишларини бажараётган лаборатория ходими ёнида назоратчи (иккинчи ишчи) бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ишчи ходимлар вақти-вақти билан келиб турадиган биноларда, хонанинг ташқи томонидан қўл билан ёқиладиган ҳавони шамоллатиб тозалайдиган ва газдан огоҳлантирувчи қурилма ўрнатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Асбоб-ускуна ва механизмларга бўлган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Асбоб-ускуна ва назорат-ўлчаш асбоблари буюртмачи ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан ўзаро тасдиқланган техник вазифаларга мос равишда танланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Бурғулаш, қазиб олиш, йиғиш, тайёрлаш объектларида ишлатиладиган нефть транспортлари ва газ асбоб-ускуналарида, ҳисоблаш асбоблари, қулфлайдиган қисмлар, водород сульфид, карбонат ангидридли газ ва бошқа зарарли моддалар билан боғланадиган асбобларда ишлаб чиқарган завод томонидан шу муҳитда ишлатилиши мумкинлигини тасдиқлайдиган ҳужжат (паспорт) бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Технологик асбоб-ускуналарда, қазиб олиш, йиғиш тармоғидаги қувур узатгичларда, ҳамда нефть-газ тайёрлаш ва ташишда ишлатиладиган кўтарувчи қувурларда емирилишни олдини олувчи махсус қоплама ёки техник усуллардан фойдаланиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Таркибида водород сульфиди бўлган суюқлик сиғими (резервуар) масофадан бошқариладиган суюқлик баландлигини ўлчайдиган ва пастки қисмидаги намуна оладиган, суюқлик баландлигининг юқори чегарасидан огоҳлантирувчи қурилма билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Аввал водород сульфиди билан алоқада бўлган барча асбоб-ускуналар, бурғулаш қувурлари, қувур ўтказгич ва бошқалар қайта ишлатишдан олдин ҳар хил емирилиш воситалари қолдиқларидан тозаланиши, нуқсонўлчагичда кўриб чиқилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Водород сульфиди бор бўлган шароитда ишлайдиган асбоб-ускуналар, уларнинг қисмлари ва туташган жойлари таъмири уларни кучсизлантириб, ювилгандан (буғланган) кейин амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Қудуқлар қурилиши ҳамда нефть ва газ конларининг тузилиши, қазиб олиниши лойиҳаларига бўлган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ишлаб чиқариш объектларида ишни хавфсиз олиб бориш, ишчилар ва аҳолини ҳимоя қилиш талаблари таркибида юқори даражада водород сульфид бўлган нефть ва газ конларида тарқатилади, бунинг оқибатида махсус ҳимоя воситалари керак бўлади. Бундай конларга чегараси ҳисоблаш йўли билан белгиланган тозалаш-ҳимоя доираси ўрнатилади ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан ҳаво таркибидаги водород сульфиднинг фалокат пайтидаги тарқаши 30 mg/m3 дан кўп бўлмаган миқдорига қараб тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Лойиҳалаштириш техник вазифасида, бошқа йўналишлар билан бир қаторда коннинг флюид қатламидаги водород сульфид миқдори кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Коннинг тузилиш лойиҳасида газга тўйинган доирадаги ишлаб чиқариш ходимлари ва аҳолини фалокат ҳолатида газ ва ёнғин хавфсизлиги билан таъминлашнинг асосий техник ва ташкилий масалаларини ёритиб берувчи «Ишлаб чиқариш объектларини қуриш ва фойдаланишда газ ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш» бўлими бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Конларни қазиб олиш ва тузилиши лойиҳаси қўшимча:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида қудуқларда водород сульфид таркибининг қисқача таҳлилини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қувур ва асбоб-ускуналарнинг ингибитор ҳимоясига бўлган талабларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть-газ отилишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Биринчи қидириш қудуғининг қатлам флюиди таркибида юқори даражада водород сульфиди борлиги аниқланса, бу майдондаги кейинги қидириш қудуқларида чуқурлаштириш ва бурғулаш ишларига тозалаш-ҳимоя воситалари ўрнатилгандан кейингина рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Коннинг тузилиш лойиҳасида газдан хавфсиз оролчалар, ишчи ва аҳолининг биргаликда ҳимоя қилиш воситалари, атроф-муҳитни газга тўйинганлик назорат станцияси, газдан хавфсиз постлар, шамол конуслари ҳамда назорат ўтказиш жойлари кўрсатилган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Лойиҳа ҳужжатларида ер ости бойликлари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Пирофор ётқизиқлар, шлам ва кернлар ёниб кетмаслиги ёки инсонларни заҳарламаслиги учун тозалаш назорати органлари, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган ҳолда кўмиб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Коннинг тузилиш лойиҳасига асосланиб, коннинг бутун чегараси ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари режаси ишлаб чиқилади, шу билан бирга назорат қилувчи органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Қудуқлар қурилишини лойиҳалашда барча турдаги ишларнинг амалдаги меъёрий ҳужжатларига асосланиб иш кўрилади. Синовчи қудуқлар қурилиши учун лойиҳа ҳамда фойдаланиладиган қудуқлар қурилиши учун намунали лойиҳа «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси тасдиғидан ўтиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Қудуқлар қурилиши техник лойиҳасида қўшимча қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустаҳкамловчи ва лифт қувурларининг пишиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қувурлар бирикмаси бошчаси тури, ишлатиш ва йиғиш усуллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъсир йўқотувчи асбоблар, бурғулаш эритмасидаги водород сульфид таъсирини йўқотиш технологияси ва усуллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
водород сульфид таркиби ва эритмасидаги реагент назорати усуллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаш доирасидаги ҳаво таркибида водород сульфид борлиги назорат воситалари ва усуллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
водород сульфидга чидамли ва геологик-техник шартларга жавоб берадиган тампонаж аралашмалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва вазият назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш аҳоли жойлари хавфсизлигини таъминлаш, сув ва ердан тўғри фойдаланиш, ерусти ва ерости сувлари, ҳаво ҳавзаларини нефть маҳсулотлари, кимёвий реагентлар билан ифлосланишини олдини олишни кўзда тутади. Улар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
майдонларни режалаш ва ўраб чиқиш, нефть маҳсулотлари ва кимё реагент сақланадиган идишларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерларни тиклаш ва қатламга ҳайдалган сувни қайта ишлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерости ва ерусти сувининг таркибини кузатиб турувчи назорат бўлими тармоғини ташкил қилишни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ишлаш доирасида ҳавога водород сульфид ажралиб чиқиши мумкин бўлган конларда, технологик қурилма, парк ҳовузлари, бурғулаш қурилмалари ва бошқа жойларда газдан огоҳлантирувчи кўчмас автоматлар ёрдамида атроф-муҳитни назорат қилиб туриш керак. Кўчмас автомат ускунасидан ташқари ҳаво муҳитини вақти-вақти билан текшириш учун керак бўладиган кўчиб юрадиган газдан огоҳлантирувчи асбоблар ҳам ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Кон объектлари майдонидаги атроф-муҳит вазиятини назорат қилиш автоматик тарзда амалга оширилиши керак бўлиб, бу диспетчер бўлимида, газдан қутқариш хизмати ёки Ҳарбийлаштирилган қисм кўрсаткич датчикларида намоён бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Водород сульфид тўпланиш даражаси учун қуйидагича доимий назорат ўрнатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очиқ ҳавода суткада бир мартадан кам бўлмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёпиқ бинода ҳар сменада бир мартадан кам бўлмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қудуқлар, чуқурлик ва сақлаш жойларида ҳар иш бошлашдан олдин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ўлчанган натижалар «Ҳаво таркибидаги водород сульфиднинг назорати қайд дафтари»га киритилади (3-илова*). Водород сульфидининг хавфли тўпланиш даражаси аниқланса, зудлик билан одамларни заҳарланишдан огоҳлантирувчи чоралар кўрилиши ва корхона маъмурияти хабардор қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Водород сульфид тўпланиш даражаси хавфли бўлган жойларда қуйидаги хавфсизлик чоралари кўрсатилиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шамол йўналишини ҳисобга олган ҳолда газга тўйинган доирани огоҳлантирувчи белгилар билан белгилаб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газга тўйинган доирага кириб келаётган бегона шахсларни кириш йўлида огоҳлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат постлари ташкил қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Водород сульфид билан тўйинган доирада бартараф қилиш ишлари олиб борилгандан сўнг ҳаво таркиби қайта текширилади, текширув натижалари назорат қайд дафтарига киритиб қўйилади (4-илова*).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III-боб. НЕФТЬ ВА ГАЗ ҚУДУҚЛАРИНИ БУРҒУЛАШ ҲАМДА МАҲКАМЛАШ, КОН-ГЕОФИЗИКА ИЗЛАНИШЛАРИ ВА ҚУДУҚЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Қудуқларни бурғулаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Қудуқ бурғулашни қудуқ қурилиши учун смета-лойиҳа ҳужжатлари тайёр бўлгандан сўнг бошлаш мумкин. Қудуқ қурилиши конни ишга тайёрлаш лойиҳа тизимидаги асосий босқич ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Бурғулаш учун тайёрланган смета-лойиҳада қуйидагилар кўриб чиқилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибида водород сульфид ва бошқа қатлам флюидлари борлигини ҳисобга олган ҳолда қудуқ кесими бўйича қатлам босими ва ҳарорати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
водород сульфид борлигини билдирувчи доимий газдан огоҳлантирувчи қурилмани ўрнатиш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибида водород сульфид пайдо бўлиши мумкин бўлган қатлам флюидлари билан боғлиқ геологик асоратлардан огоҳлантиришни ҳисобга олган ҳолда, қудуқ ичига ўрнатадиган ва бурғулаш асбоб-ускуналарининг тури ва белгиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бурғулаш ишларининг майдони ҳақида умумий маълумот, тушунтириш хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилишни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк ва навбатчилик қисмларини ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геологик-техник наряд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бурғулаш ва мустаҳкамловчи қувурлар танлаш режаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Таркибида водород сульфид бўлган қатламни очишдан олдин бурғулаш корхонаси комиссиясининг ЎзҲҚ вакили билан биргаликда бурғулаш қудуғини текширади ва қудуқ тайёрлиги акти тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Агар одамлар ҳаёти учун хавф соладиган ёки очиқ фаввора отилишига олиб келадиган носозлик топилса, кейинги ишлар тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Таркибида водород сульфид бўлган флюид қатламларни очишдан олдин (устки қатламдан 50 — 100 m ичкарида):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геологик-техник назорат станцияларини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бурғулаш қудуғи атрофига хавфдан огоҳлантирувчи белгилар ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳавонинг водород сульфиди билан тўйинганлигини назорат қиладиган қурилма созлигини текшириш, алоҳида ҳимоя воситалари (АҲВ) ҳамда газнинг сўрилиши, чиқиш тармоғининг борлиги ва тайёрлигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
водород сульфидни кучсизлантириш мақсадида ювувчи суюқликни реагент билан қайта ишлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қудуқларда бурғулаш ишларини олиб борувчи ишчиларнинг барчаси билан содир бўлиши мумкин бўлган фалокатни олдини олиш бўйича қўшимча йўриқлар ва ўқув машқлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бурғулашда водород сульфид ва бошқа заҳарли моддаларни кучсизлантирадиган кимёвий реагент ва воситалар захирасининг бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎзҲҚ вакилларининг кун бўйи навбатчиликларини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фалокат ҳолатида хавфли доирадан ишчиларни олиб кетиш йўлини белгилаш ва транспорт билан таъминлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Таркибида водород сульфид бўлган қатламларни ковлаб боришда бурғулаш эритмасини қўшимча кучсизлантирувчи (нейтрализатор) билан қайта ишлаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Бурғулаш жараёнида доимий равишда бурғулаш эритмасидаги водород ионлари таркибини текшириш зарур. Водород ионлари камайиб кетиши қатламдан водород сульфид оқиб чиқишининг кўпайиб кетишига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Қатламни очиш бевосита бурғулаш бошлиғи ёки жавобгар шахс ҳамда ЎзҲҚ вакили иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Қудуқларни маҳкамлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Мустаҳкамловчи қувурларни цементлаш бўйича ишлар амалдаги қудуқларни маҳкамлаш йўриқномасига мувофиқ олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сифатли маҳкамлаш (цементлаш):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қувурлар ораси очиқ жойидаги флюидлар айланишини олдини оладиган нефть, газ ва сув қатламларини ишончли ажратишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳадаги тампонлаш эритмаси баландлигини кўтаришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустаҳкамловчи қувур ташқарисидаги цемент тошларининг юқори даражада ишончлилиги ва унинг қатлам суюқлиги таъсиридан бузилишга чидамлилигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
цемент эритмасининг маҳсулдор қатламга кириб кетишини олдини олувчи ер ости ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларини бажаришни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Цементлаш бўйича ишлар цемент қотгандан сўнг ишлатиладиган қувурларнинг зичлигини синагандан кейингина тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Маҳсулдор қатламларни синаш ЎзҲҚ билан келишилган ва белгиланган дастур асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Қудуқни синаш ишлари ўтказилаётганда, атрофга бегона шахс ва транспорт воситалари ўтишини текширувчи назорат тизими ташкил қилинган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Намуна олиш асбоблари билан керн олиш ишлари ажратилган газниқоб ва резина қўлқопларда бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Керн намуналари водород сульфидга чидамли ашёдан тайёрланган яшикларга жойланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Керн сақлаш жойи доимий газдан огоҳлантирувчи ва ҳаво алмаштириб туриш тизими билан жиҳозланган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Кон-геофизика тадқиқотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Қудуқларда кон-геофизика тадқиқотлари (КГТ) олиб боришдан олдин, водород сульфид ажралиб чиқиш шароитида ишни фалокатсиз олиб боришга тайёргарлик кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Қудуқнинг водород сульфидли қатлами очилганда КГТ ишлари ўтказиш геофизика корхонаси раҳбари билан буюртмачи ҳамда фаввора отилишига қарши кураш хизмати биргаликда тасдиқлаган режага биноан олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Ишлаш режасида кон-геофизика ускуналари, техникаси, механизмлари жойлашуви чизмаси, уларнинг тури, хавфли доира ҳажми, жалб қилинган одамлар сони кўрсатилиши ва уларга қўшимча:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
циклнинг давомийлиги ва ювиш даврийлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш доирасида ва бурғулаш эритмаси таркибида водород сульфид мавжудлигини назорат қилиш жадвали, назорат ўтказувчи ишчининг шахси кўрсатилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бурғулаш эритмалари водород сульфидни кучсизлантирувчи ва емирилиш ингибиторлари билан қайта ишланганлиги ҳақида маълумот берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Иш доирасида водород сульфиднинг хавфли тўйинганлик 10 mg/m3 дан юқори миқдори маълум бўлганда ишчилар тезда газниқоб кийишлари, бурғулаш эритмасини кучсизлантирувчи билан қайта ишлашлари керак бўлади. Кейин эса ҳаводаги водород сульфидга тўйинган газдан хавфли жойларни қайтадан ўлчаб кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Юқоридаги ишлар олиб борилаётганда бу жараёнга тааллуқли бўлмаган ишчилар шамол бор бўлган хавфсиз томонга олиб ўтилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Ҳар бир гуруҳ кўчиб юрадиган газдан огоҳлантирувчи (ёки газни текширувчи) қурилма ва барча ишчиларга етарли газниқоб (яна битта ортиқча) билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Қудуқдан кўтарилаётган геофизик (каротаж) кабелдаги бурғулаш эритмаси тўхтовсиз тозаланиши ёки ювиб турилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Қудуқдаги ишлар тугагандан сўнг, бурғулаш эритмаси билан ифлосланган қудуқ асбоблари, ер устидаги ускуналар, геофизика лаборатория хонаси ва юккўтаргич сув билан яхшилаб ювилади, керак бўлса қўшимча емирилишга қарши ёки кучсизлантирадиган эритма билан ишлов берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Қудуқларни ўзлаштириш ва гидродинамик тадқиқотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Қудуқларни ўзлаштириш (оқимни яратиш) ва гидродинамик тадқиқотлар (ГТ) олиб боришдан олдин объектнинг бош геологи, раҳбарнинг биринчи ўринбосари томонидан иш режаси тузилади ва ЎзҲҚ билан мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш режасида мазкур объектда ишлайдиган ишчилар сони, уларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар, фалокатдан огоҳлантириш чоралари, иш доираси ҳаво таркибидаги водород сульфид миқдорини назорат қилиш жадвали, шу билан бирга кузатув асбоблари ва МБТ (мумкин бўлган тўйинганлик миқдори) кўпайиб кетганда кўриладиган эҳтиёт чоралари кўрсатиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш режасига қўшимча машина, механизм, техник восита ва бошқаларнинг хавфли ва газга тўйинган майдондан шамол йўналишидан қатъи назар, чиқиш йўллари, тозалаш-ҳимоя доираси ҳамда аҳоли пунктлари жойлашуви чизмаси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Иш режаси билан қудуқ ўрганиш ва текширишга жалб қилинган барча ишчилар танишиб чиқадилар ва бу ҳақда имзо қўядилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Ҳаво ҳавзаси тозалигини таъминлаш ва зарарли чиқиндилардан тозалаш меъёрига бўлган талабларни бажариш, қудуқларни ўрганиш ва текшириш ишлари яқин атрофдаги аҳоли пункти, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги объектларидан фақат шамолга қарама-қарши йўналиш бўйлаб олиб борилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Қудуқларни ўрганиш ва ГТ фақатгина куннинг ёруғ пайтида жавобгар шахснинг бошчилигида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Иш давомида бевосита қуйидагиларни назарда тутиш зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жавобгар шахс ва ЎзҲҚ нинг туну-кун навбатчилигини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни кўчириш учун транспорт воситалари ҳозирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фалокат ҳолатларига цемент агрегатларининг тайёрлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мумкин бўлган фалокат ҳолатидан ҳимояланишга аҳоли ва ишчиларнинг тайёрлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Фавворалаш қисмлари қарама-қарши йўналишда жойлашган иккита продувкага уланади. Ҳар бир тармоқ қудуқдан 100 m дан кам бўлмаган узунликда бўлиб, ёритувчи машъала (факел) уланган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Фавворалаш қисмларига қувур ва қувур ташқи қисмида товуш пасайтириш тизими ўрнатилади. Пасайтириш тизими қайта очилиб-ёпилувчи қопқоқ билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Қудуқларни ўрганиш учун ўрнатиладиган идишлар (ажратгичлар) ишга туширилишдан олдин техник текширувдан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Қурилмалардан фойдаланиш жараёнида ишлаш босимининг ошишига, КИП ва А қурилмасини издан чиқишига, қопқоқнинг бузилишига олиб келадиган носозликлар топилса, қурилма тезлик билан қудуқдан ўчирилиши ва ундаги босим пасайтирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Оқим йўқлигида қудуқ қуйидагилар билан тўлдирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий ёки ҳамроҳ нефть гази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ёки ундан ортиқ фазали кўпиклар, зичлиги кам бўлган ва водород сульфидга ҳаракатсиз газлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инерт (ҳаракатсиз) газлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қудуқни ҳаво билан тўлдириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Қудуқ ёнида турган ички ёнув двигатели чиқиш қувурлари учқун сўндиргич билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Қудуқни ўрганиш ва ўзлаштиришда қудуқ оғзига, қувур ўтказгич, тақсимловчи пульт, ажратувчи қурилмалар ёнига газниқобсиз бориш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Тармоқда сурилувчи қопқоқларни очиш, лубрикатордан асбобларни чиқариш ва уларни текшириш газниқоб билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Агар ўрганиш натижасида қатлам маҳсулдорлиги аниқланса ва шу намуна олиш оралиғига хос суюқлик оқими олинса, қудуқ ўзлаштирилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Қудуқни ўрганиш ва ўзлаштириш ишлари тугагандан сўнг асбоб-ускуна, механизм ва иш кийимлари водород сульфидни кучсизлантирувчи махсус қайта ишловдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Ўрганишнинг якуний босқичида қудуқ майдонидаги иш доираси ҳаво таркибида водород сульфид миқдорининг назорати ўтказилади, шу билан бирга қудуқ оғзи ускуналари зичлиги тегишли акт ва расмий ҳужжатлар билан текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV-боб. ҚУДУҚЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ, УЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ, САҚЛАШ ВА ТУГАТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Қудуқлардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Қудуқлардан фойдаланиш деганда, уларнинг қатламдан юзага газ суюқликлари (нефть, конденсат ва сув) кўтарилишида ишлатишнинг техник жараёни тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Водород сульфид мавжуд бўлган қудуқлардан нефть, газ ва сув намунаси олиш фақат насос-компрессор қувурлари ёрдамида амалга оширилади. Қувур ташқи бўшлиғидан намуна олиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Ерусти асбобларида фалокат ва продувка тизимлари (қудуқларда товуш пасайтириш учун), шунингдек, назорат-рўйхат ускунасининг ёқилиши имконини берувчи тескари клапанлар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Қувурлараро бўшлиғида босим мавжудлигида қудуқлардан фойдаланиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Қуйидагиларни ўз ичига олган қудуқ туби асбоблари бўлмаган қудуқлардан фойдаланишда фавворалаш усулини ишлатиш тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилувчи ва товуш пасайтирувчи клапан учун ниппель;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланилаётган қувурларни эҳтиёт қилиш учун пакер;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ингибитор ва айланиш клапани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қудуқ оғзи ажратувчи клапани.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилаётган қудуқларда баъзида қисқа муддатли ўзлаштириш ва ўрганиш ишларини қудуқ туби асбобларисиз олиб боришга рухсат берилади. Бунда фойдаланиш ва кўтариш қувурлари ингибиторланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Фойдаланиш жараёнида вақти-вақти билан ажратиш клапани текшириб турилади. Уни ўрнатиш ва ейилиб кетиши акт билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Қудуқлардан фойдаланиш жараёнида, белгиланган техник тартибга мувофиқ фойдаланилаётган қувурларнинг техник аҳволи, ерости асбоб-ускуналарининг ишлаши, қудуқларнинг иш кўрсаткичларини текшириш назорати амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Агар қудуқ оғзи асбоб-ускуналари ёки алоқа тизимида нефть ва газ сизиб чиқаётгани сезиб қолинса, тезлик билан қудуқ оғзи мос келадиган сурилма қопқоқ билан ёпилади ва эҳтимоли бўлган фалокат ҳолатидан огоҳлантириш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча носозликлар ҳақида бошқармага ва фавворалашга қарши хизмат ишчисига хабар берилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Қудуқларни таъмирлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Қудуқларни таъмирлаш ерусти ва тўлиқ таъмирга бўлинади. Таъмирлаш ишлари нефть ва газ саноатида амалда бўлган хавфсизлик қоидаларига, мувофиқ келадиган йўриқномага ҳамда ер ости ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига қатъий амал қилган ҳолда олиб борилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Қудуқларни таъмирлаш объектнинг жавобгар ишчиси бошчилигида ЎзҲҚ ва объект раҳбарининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланган таъмирлаш ишлари режасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Фавворалаш қисмларини ажратиш ишлари, режа тасдиқлангандан сўнг ва ЎзҲҚ дан рухсат олингандан кейин олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Таъмирлаш ишлари олиб боришдан олдин қудуқ водород сульфидни кучсизлантирувчи билан қайта ишланган, кўрсаткич ва солиштирма оғирлик учун зарур бўлган суюқлик билан бостириб қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Қудуқларни таъмирлаш фақат қудуқ оғзида водород сульфид ажралиб чиқмайдиган шароитда олиб борилади. Водород сульфид пайдо бўлиши билан қудуқни бостириш ва махсус реагентлар билан уни кучсизлантириш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Қудуқларни таъмирлаш пайтида унинг оғзига чизмага мувофиқ равишда отқиндига қарши ускуна (ОҚУ) ўрнатилади. ОҚУ ўрнатиш чизмаси ЎзҲҚ ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг маҳаллий органи томонидан тасдиқланган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Иш давомидаги танаффус пайтида қудуқ оғзини очиқ қолдириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Қудуқларни фойдаланишга топширишни кутиш жараёнида, иш тармоғи кесишган жойи ва фавворалаш қисмлари ёпиқ бўлиши керак. Вақти-вақти билан қувур ташқи бўшлиғи босимининг ўзгаришини кузатиб туриш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Қазиб чиқарувчи қудуқлар автоматлаштириш тизими ва қудуқ олди асбоб-ускуналари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво муҳити ҳолати назоратини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диспетчер пулти ва масофадан бошқариш ускунасига уланган беркитувчи қисмлар ҳолатидан огоҳлантиришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қудуққа реагент узатишни; технологик кўрсаткичларда издан чиқиш фалокатидан огоҳлантириш ва мумкин бўлган фалокат ҳолатларида реагент узатишни тўхтатишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартиб бузилганда қудуқларни автомат тарзда ўчиришни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Қудуқларни сақлаш ва тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. Қудуқни сақлаш учун уни кучсизлантирувчида қайта ишланган эритма билан тўлдирилади. Тешиш оралиғи устида 100 m дан кам бўлмаган баландликда цемент кўприги ўрнатилади. Кўтарилувчи қувур цемент кўприги устида 50 m дан кам бўлмаган баландликда кўтарилади ёки қудукдан бутунлай чиқариб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Цемент кўприги ўрнатилгандан кейин қудуқнинг қувур ва қувур ташқи бўшлиғи кучсизлантирувчида қайта ишланган эритма билан тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. Сақланаётган қудуқ қисмларининг сурилма штурвали бўшатилиши, сурилма қопқоқнинг сўнгги фланци товуш пасайтиргич билан таъминланиши, монометрлар ечилиши ва қисқа қувур оғзи зичланиб беркитилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105. Қудуқни тугатишда маҳсулдор қатлам бор қалинлиги бўйича ва яна қатлам шипидан 100 m баландда цемент кўприги билан тўсилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106. Цемент кўприги ўрнатишдан олдин, қудуқ водород сульфид мавжуд қатламларни очишдаги эритма зичлигига мос келадиган, кучсизлантирувчида қайта ишланган бурғулаш эритмаси билан тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107. Кўприк ўрнатишда ишлатиладиган тампонлаш материаллари емирилишга чидамли бўлиши, қудуқ қурилишида таркибида водород сульфид бўлган қатлам оралиғидаги мустаҳкамловчи қувурларни цементлаш учун кўзда тутилган техник лойиҳадаги талабларга мос келиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108. Цемент кўприкларининг ҳозирлиги ва мустаҳкамлигини бурғулаш асбоб-ускуналарини тушириш орқали текширилади. Тайёр кўприкнинг прессланиш босими, фойдаланиладиган қувурлар прессланиш босимига тенг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109. Тугатиш ишларининг охирида, қудуқ оғзи емирилишга чидамли қувур бошчаси ва юқори босим сурилма қопқоғи билан, шунингдек қувур ва қувур ташқи бўшлиғи босимини назорат қилувчи тармоқ билан жиҳозланади. Қудуқ оғзи атрофининг 2 х 2 m майдони ажратиб ўралади. Тўсиққа қудуқнинг тартиб рақами, қудуқни бурғулаган кон ва ташкилот номи, бурғулаш тугаган сана, шунингдек водород сульфиддан огоҳлантирувчи «Хавфли, водород сульфид!» деб ёзилган тахтача илиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110. Тугатиш ишларидан сўнг бир ой, олти ой ва шу тариқа давомли бир йилда бир мартадан кам бўлмаган тарзда қувур ва қувурлараро бўшлиғининг босим назорати ўтказилади. Шу билан бирга қудуқ оғзи атрофи ва унга яқин пастликларнинг ҳаво таркибида водород сульфид мавжудлиги ўлчанади. Назорат ва ўлчаш натижалари акт билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V-боб. НЕФТЬ, ГАЗ ВА ГАЗ КОНДЕНСАТЛАРИНИ ЙИҒИШ ҲАМДА ТАЙЁРЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111. Нефть ва газ тайёрлаш қудуқлари ва ишлаб чиқариш майдонларидаги қурилмалар ажратилган бўлиши керак. Бу майдонда одамлар,транспорт воситалари ва бошқа техникалар учун назорат-ўтказиш тартиби ташкил қилиниши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112. Қудуқ дебитини ўлчаш автоматлаштирилган ўлчов қурилмалари ёрдамида олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113. Қудуқ дебитини ўлчаш қурилмаси шамол яхши уриб турадиган жойга ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114. Нефть буғи ва газ таркибида бўлган водород сульфиднинг ишлаб чиқариш биноларига кириши эҳтимоли бўлганда, иш бошлашдан олдин водород сульфидни МБМ (10 mg/m3) гача тушириш учун бино белгиланган тартибда шамоллатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш бинолари умумий оқиб кирувчи-тортувчи механик ҳаво алмаштириш қурилмаси билан таъминланган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бехосдан водород сульфид кириши мумкин бўлган ишлаб чиқариш бинолари доимий газ текширувчида тўсилган механик ҳаво алмаштиргич билан таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115. Шамоллатиш тизимининг отувчи ва ҳаво тўсувчи шахталари икки тарафлама жойлашуви ифлосланган ҳаво тўсиғини бартараф қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116. Ҳаво алмаштириш қурилмаларини ёқиш ва ўчириш бинонинг ташқарисидан амалга оширилиши керак (бошқариш тугмаси бинонинг кириш эшиги ёнида бўлиши зарур).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво алмаштирилгандан 10 — 15 дақиқа ўтгач, бинога газниқоб ва индикатор (ёки газ текширгич) билан кириб водород сульфид миқдорини аниқлаш мумкин. Ҳаво муҳитининг газга тўйинганлик даражаси хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилгач, ишчи газниқобни ечиб ишга киришади, бунда иккинчи ишчи (дублёр) бинонинг ташқарисида бўлиши ва керакли ёрдамни беришга тайёр туриши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи бинонинг ичкарисида бўлган вақтда механик ҳаво алмаштириш қурилмаси бетўхтов ишлаб туриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117. Электр энергия ўчиб қолса ёки ҳаво алмаштириш тизими ишдан чиқса, барча ишлар тўхтатилиши, хизматчи ходимлар тезлик билан газниқоб кийиб бинони тарк этишлари ва бу ҳақда иш раҳбарига хабар бериб, фалокатни бартараф қилиш режасига мувофиқ иш кўришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кам вақт оладиган ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар мос келадиган газниқоб билан бажарилиши керак. Бу ҳолда иккинчи ишчи (дублёр) очиқ эшик орқали ишлаётган ишчини кузатиб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118. Таркибида водород сульфид бўлган муҳитни бир жойдан бошқа жойга қўйишда сальниксиз ҳаво кирмайдиган зич насосдан фойдаланилади. Насослар қолган суюқликни чиқариб ташлайдиган қурилма билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119. Нефть, газ ва газ конденсат тайёрлаш қурилмаларидаги оқова сувларни тозалаш ва кучсизлантириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120. Таркибида водород сульфид бўлган нефть ва сувнинг фалокатли қуйилишида, уларни тезлик билан йиғиб кучсизлантирилади ва кўмиб ташлаш учун олиб чиқиб кетилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121. Асбоб-ускуна ва сақлагичларни кўриб чиқиш, тозалаш ҳамда таъмирлашдан олдин уларни бурғулаш ва сув билан ювиб ташлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122. Асбоблар ва махсус идиш ичида водород сульфид МБМ дан ошмаган ҳолда, фақат нафас олиш мосламаси билангина иш олиб бориш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123. Таркибида водород сульфид бўлган нефтни сақлаш учун махсус идишларнинг ички юзасида емирилишга қарши қоплама бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124. КИП ва А асбобларининг ички юзасини водород сульфид таъсиридан ҳимоя қилиш ажратувчи суюқликлар билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
125. КИП ва А пневматик асбобларда таркибида водород сульфид бўлган газдан ишчи омил сифатида фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126. Насос, компрессор, қулфлаш қисмлари ва бошқаларни ички юзасидаги туташтирувчи тугунларни ажратишдаги таъмирлаш ишларида уларнинг барчаси керосин ёки техник ювиш воситасида яхшилаб намланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
127. Сақлаш идишларини нефть, пирофор ва туб қолдиқлардан тозалаш механизациялаштирилган бўлиши ва жавобгар шахснинг бошчилигида ўтказилиши керак. Мазкур ишларни қўлда бажариш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
128. Сақлаш идишларидан олинган пирофор қолдиқларни сақлаш майдони паркидан чиқариб ташлашдан олдин сувли қатламда сақлаб туриш ва ҳаво билан боғланишига йўл қўймаслик керак. Ушбу қолдиқлардан намуна олиш газниқобда бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
129. Чиқарилган газни ёқиш учун устун ( машъала тикка қувури ) баландлиги 10 m дан кам бўлмаслиги ва ишлаб чиқариш биноларидан 200 m, ишлаш жойидан 25 m аҳоли жойлари, яшаш иморатлари ҳамда магистраллардан 1000 m дан кам бўлмаган масофада жойлашган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
130. Машъалани ўт олдириш автомат тарзда амалга оширилиши ва масофадан бошқарилиши керак бўлиб, ҳар бир машъалада тозаланган газни узатиб туриш учун навбатчи горелка бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131. Техник жараён ва ҳаракатларни бажаришда атроф-муҳитнинг ифлосланишини олдини олиш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қатлам флюидларини тайёрлаш ва йиғиш тизимини зичлаш ёрдамида таркибида водород сульфид бўлган нефть, газ ва сувнинг сирқиб чиқишини олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибида водород сульфид бўлган ҳамроҳ газни қайта ишлатишга тайёрлаш ёки тозалашни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сақловчи идишлар, асбоб-ускуналар ва тизим йўлларини тозалаш оқибатида чиқариб олинган пирофор парафин-смолали чўкинди ва кирларни ёнғин хавфсизлиги ҳамда тозалаш назорати томонидан белгиланган жойга элитиш ёки қайта ишлашга тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
132. Нефть билан биргаликда чиқиб келадиган, шунингдек нефтни тузсизлантириш учун ишлатиладиган, таркибида водород сульфид мавжуд сувларни мажбурий тарзда кучсизлантириш ва тозалаш керак. Бу ҳолда сув оқадиган ва бошқа асбоб-ускуналарни водород сульфиддан емирилишини ҳимоя қилиш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
133. Таркибида водород сульфид бўлган сувнинг фалокатли қуйилиб кетишида уни тезлик билан чуқурликка йиғиб кучсизлантирилади. Таркибида водород сульфид бўлган нефть сақлагичлар ва қувур узатгичлардан чиқарилган сув ҳамда чиқиндилар ёпиқ ариқлар орқали чиқариб юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
134. Автоматлаштирилган йиғиш ва транспорт тизими:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фалокатли носозликларда технологик тизим ва қурилмадаги алоҳида асбобларни автомат тарзда ўчириш, фалокатли вазиятларда эса технологик воситаларни машъала тизимига ўтказиб юборишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик тизимларни масофадан тўхтатиш, навбатчи оператор бошқарув пултида ўрнатиш ва технологик воситаларни машъала тизимига ўтказиб юборишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик кўрсаткичлар ўлчамини масофадан назорати ва асосий технологик жараёнларни автомат тарзда тўхтовсиз рўйхатга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик кўрсаткичлар мумкин бўлган аҳамиятдан чиқиб кетганда автомат тарзда товуш ва чироқ билан огоҳлантириш ҳамда оператор пулти ва датчик қурилмасига огоҳлантирувчи товуш сигнали юборилишини таъминлашни назарда тутмоғи керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI-боб. НАФАС ОЛИШ ОРГАНЛАРИ АЛОҲИДА ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
135. Нафас олиш органлари ҳимоя воситаларининг миқдори ва типи ҳар бир объект лойиҳасида кўрсатилган иш хусусиятига қараб белгиланади. Тозалаш-ҳимоя доирасида ажратилган нафас олиш воситаси (газниқоб) ишлатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тозалаш типидаги воситалар ажратилган нафас олиш воситалари типига кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
136. Ажратилган нафас олиш воситаларидан водород сульфид ажралиб чиқиши эҳтимоли бўлган шароитларда кўзда тутилган ишлаб чиқариш технологияларининг иш жараёнидаги ходимлар фойдаланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
137. Нафас олиш асбоблари катта-кичиклигига қараб танланади. Ҳар бир асбобга ишчининг исми-шарифи ёзилган ҳужжат ёпиштириб қўйилади. Ҳужжатда нафас олиш асбобининг созлиги ва кейинги ишлатилиш муддати кўрсатилган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
138. Иш жойларида НОАҲВни сақлаш, фойдаланиш ва текшириш бўйича йўриқномалар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
139. Газдан хавфли объектларда фалокат пайтида газдан ҳимоя қилувчи воситалар захираси бўлиши лозим. НОАҲВнинг фалокатда ишлатиладиган захираси махсус тезкор машиналарда, тамғаланган яшикларда сақланади ва таркибида қуйидагилар бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида нафас олиш воситалари (газниқоб);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сунъий нафас олиш асбоблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан огоҳлантирувчи ёки газни текширувчи асбоблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво тўлдирилган баллонлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
140. НОАҲВ миқдори ва сақланиш тартиби ЎзҲҚ ишчиси томонидан камида бир ойда бир марта текшириб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
141. НОАҲВни вақтида алмаштириб туриш, фойдаланиш, техник муддатини кўриб чиқиш учун жавобгар шахсни корхона раҳбари муҳандис-техник ишчилар орасидан буйруқ билан тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-боб. ЯКУНИЙ ҚОИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
142. Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерация Кенгаши ҳамда «Ўзбекнефтгаз» Миллий Холдинг компанияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» МХК Бошқарув раиси У. НАЗАРОВ