17.11.2010 йилдаги 335-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи, 17.11.2010 йилдаги 335-сон
Кучга кириш санаси
10.12.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПОЛИМЕР МАТЕРИАЛЛАРНИ РЕАКТОР ОРҚАЛИ ОЛИШДА ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган. 2010 йил 30 ноябрь 6-24/13-11355/6-сон]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 223-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 28-29-сон, 234-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Полимер материалларни реактор орқали олишда хавфсизлиги қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 17 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
335-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 17 ноябрдаги 335-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Полимер материалларни реактор билан олишда хавфсизлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ полимер материалларни реактор орқали олишда хавфсизлик тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидалар полимер материалларни реактор орқали олувчи ташкилотлар (бундан кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) учун тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Қоидалар ишлаб чиқариш биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Умумий хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш ҳақидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 1-сон) мувофиқ ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Санитария ва гигиена
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ташкилот хоналаридаги ҳарорат, нисбий намлик, ҳавони ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар ГОСТ 12.1.005-88 талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ноқулай омиллар таъсирига қарши ҳимоя тадбирларини тузишда самарали ҳаво алмашинуви тизимини ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» талабига мувофиқ ташкил қилиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ишлаб чиқариш хоналари табиий ва сунъий ёруғлилиги даражаси ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва суньий ёруғлик» талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ишлаб чиқариш биноларида микроиқлим СанҚваМ 0203-06 «Ишлаб чиқариш бинолари микроиқлими санитария меъёрлари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Иш жойлари ишлаб чиқиш жараёнлари хусусиятларига мувофиқ тик туриб ва ўтириб ишлаш учун ГОСТ 12.2.032-78 ва ГОСТ 12.2.033-78 талабларига мувофиқ мосламалар билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ишлаб чиқариш хоналарини табиий ва сунъий ёритиш ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабига мос бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ёритиш воситаларида кўзни қамаштиришдан сақловчи чоралар кўрилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ёритиш воситалари учун 220 В дан юқори бўлмаган кучланиш қўлланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Кўчма ёритиш воситаларини ишлатишда резина шлангли эгилувчан ўтказгичдан фойдаланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ёритиш воситаларини таъмирлаш ва унинг ички элементларини кўздан кечириш, куйган лампа ва ҳимоя шишаларини алмаштириш ишлари электр тармоғидан ўчирилган ҳолда бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ёритиш воситаларини назорат қилиш ва таъмирлаш ишлари шу ишларни амалга оширишга масъул бўлган ходимлар томонидан амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Электр ёритиш ўтказгичлари полдан 2,5 м дан паст бўлмаган баландликда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Эвакуация йўлаклари ва зинапояларда авария ёритқичлари бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Авария ёритқичлари бошқа ёритқичлардан тури, ўлчамлари ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ва вақти-вақти билан чангдан тозалаб турилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ишлаб чиқариш (технологик) жараёнларига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Технологик ҳужжатларда ҳисобга олиниши лозим бўлган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Полимер материалларни реактор орқали олишдаги технологик жараёнлар ГОСТ 12.3.002-75 талабларига мувофиқ бўлиши ва ходимларни зарарли моддалар билан бевосита муносабатда бўлишига йўл қўймаслиги учун зарарли моддаларни ажралишини чегараловчи ёпиқ циклли, зичлаштирилган жиҳозларни қўлланиши ҳисобига, механизациялашган ва автоматизациялашган, бундан ташқари технологик жараёнлар ва амалиётлари автоматлаштирилган ёки механизациялаштирилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ишлаб чиқариш технологик жараёнлари соз ускуналарда, соз назорат-ўлчаш асбоблари, ҳимоя тўсиқлари, блокировкалар, ишга туширувчи аппаратлар, технологик асбоб ва ускуналар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Технологик жараёнларга қўйиладиган талаблар технологик ҳужжатларда баён этилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Технологик жараён қатъий равишда технологик ҳужжатга мувофиқ олиб борилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Маҳаллий вентиляция тизимлари технологик ускуналарни ишга тушириш қурилмалари билан блокировка қилиниб, улар ёқилиши билан бараварига ёқилиши ва технологик ускуна тўхтаганидан кейин 3 дақиқадан кейин ўчиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Технологик ускуналар билан блокировка қилинмаган маҳаллий вентиляция тизимларини, ускуналарда иш бошланишидан олдин ёқилиши ва иш тугатилганидан кейин 3 мин дан кейин ўчириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Полимер материалларни реактор орқали олишда токсиклиги ва учувчанлиги пастроқ бўлган хом ашё ва қўшимчалар қўлланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Акрил, метакрил кислота ва унинг эфирларини ўз ҳолича полимеризацияланишини бартараф этиш учун юқори самарали ингибиторларни қўлланиши назарда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Стирол полимерлар ва сополимерлар ишлаб чиқарилишида полимеризация массасини қиздириб блокли ва қиздирмасдан эмульсия-суспензия усулида ишлаб чиқаришда авариявий тўкиш учун захира сиғимлар назарда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Пентанни изопентанга изомерлаш жараёнида қуйидаги ҳолатларни билдирувчи сигнализациялар кўзда тутилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реактор деворлари ҳарорати 300° С дан ошганини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реакторда босимлар фарқи ортганини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Суюқ концентрацияланган чиқиндилар канализацияга туширилишидан олдин, вақтинча юк сақланадиган жойга кўчирилиши ёки термик, органик қўшимчалар билан зарарсизлантирилиши қувурларда ёки зич ёпилган сиғимларда бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Цех сиғимлари ва аппаратларига хом ашёни, ярим маҳсулотларни, суюқ маҳсулотларни (мономерларни, форполимерни, стиролдаги каучук эритмасини, пенополиуретан учун А ва Б компонентларни, формалинни, фенолни, эпихлоргидринни, толуолни, альдегидларни, кислоталарни, ишқорларни, латексларни, эритмаларни, фаоллаштирувчи аралашмаларини) берилиши ёпиқ қувурлар тизими орқали амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Янгидан тайёрланган полимер материаллари (пенополиуретан, полистирол ва бошқа полимерларни) пишиш жараёни иш ҳудуди ҳавосини ифлослантирмайдиган шароитда ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Аппаратлар, қувурлар ва коммуникацияларда фланецларни бирикмалари зичланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Полимеризация аралашмаларини тайёрлаш, дастлабки полимеризация ва синтез, ҳайдаш кублари, аралаштирувчи, ювувчи аппаратларнинг люк ва штуцерлари осон ва зич ёпилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Технологик жараён бўйича ингридиентларни аралаштириш аппаратлари экранлаштирилган аралаштиргичлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Жиҳозларни тозалаш (полимеризаторлар, ювувчилар, центрифуга, қуритиш печлари) қўл меҳнатини истисно этувчи гидравлик ва механик усуллардан фойдаланиш орқали, чангдан тозалаш эса — чанг тозаловчи қурилмаларда бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Полимер материалларни реактор орқали олишда қолдиқни бартараф қилиш, тозалаш, зарарсизлантириш, ювиш, бидонларни, бочкаларни, барабанларни, ишлаб чиқариш аппаратларини ва бошқа идишларнинг буғланиши ҳимояланган бинода (махсус ювиш бўлимида) амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Оқимда маҳсулотни таркибини назорат қилиш (саноат газхромотография ёрдамида) автоматик тарзда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Автоматик назорат қилишга имконият бўлмаган участкаларда технологик жараённи назорат қилиб туриш учун намуналарни олиниши зарарли моддаларни сизиб чиқишини истисно этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ишлаганда кўп миқдорда чанг ҳосил қиладиган материаллар, аппаратлар ва бошқа ускуналар ёпилган, зичланган ва ишлаб чиқариш биноларига чангланган ҳавонинг киришини йўқотадиган аспирацион қурилмалар билан таъминланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Атмосферага чиқариладиган ҳаво санитар меъёрлар талабларига жавоб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Гранул ва кукунли тўкилувчи материаллар цистернадан пневмотранспорт орқали омборнинг махсус сиғимларига ёки цехнинг захирадаги сиғимига бўшатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Транспортёр тасмалари материалларни транспортировка қилиш пайтида тўкилишини олдини олувчи ва тасмадан маҳсулотни қолдиқларини механик тозалашга имконият берувчи қурилма билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ишлаб чиқариш жараёнлари ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблари» ва ГОСТ 12.1.010-90 «Портлаш хавфи. Умумий талаблари»га ва ушбу Қоидаларга мувофиқ таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Эвакуация чиқиш йўлларининг сони, уларнинг жойланиши ҚМҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» ва ШНҚ 2.01.02-04 «Бинолар ва иншоотларни ёнғин хавфсизлиги» талаблари бўйича энг узоқ иш жойларидан уларгача бўлган масофа, шунингдек энг кўп сонли сменадаги ишловчилар сонига боғлиқ ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ташкилот раҳбарияти томонидан тайинланган барча ишлаб чиқариш, ёрдамчи ва маиший хоналарда ёнғин хавфсизлигига масъул ходим бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ёнғин хавфсизлигига масъул ходим мажбуриятлари ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномада белгиланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ёнғинга қарши асбоблар тўплами, ёнғин ўчириш воситалари, сони ва жойлаштирилиши маҳаллий ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Полимер материалларни реактор орқали олишда банд бўлган ходимлар ёнғин хавфсизлиги қоидаларини аниқ ва қатъиян бажариши, ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларга йўл қўймаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Ишлаб чиқариш ускуналари автоматик ўчишини таъминловчи назорат ва технологик жараёнларни бошқариш тизимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Полимер материалларни реактор орқали олишдаги технологик жараёнларнинг автоматик бошқарув тизими белгиланган талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ишлаб чиқаришнинг ҳамма технологик жараёнлари назорат-ўлчов асбоблари, жараённи тартибга соладиган автоматика, таҳлил ва блокировка тизимлари билан жиҳозланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Технологик жараёнлар автоматлаштирилиши, аварияли, огоҳлантирувчи ва технологик сигнализация ва блокировкани кўзда тутиши, шунингдек полимер материалларни реактор орқали олишда технологик параметрлар чегаравий йўл қўйиладиган қийматига етганда ҳимоя тадбирлари ва технологик ускуна аварияли тўхтатилиши кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Технологик жараёнларнинг автоматлаштириш схемалари шундай бажарилиши керакки, айрим автоматика воситаларнинг ишдан чиқиши ёки уларнинг носозлиги ишлаб чиқаришда авария бўлиши сабабини келтириб чиқармаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Электр энергияси узилган ёки назорат ва бошқарув тизимларига сиқилган ҳаво берилиши тўхтатилган тақдирда аварияга қарши автоматика ҳимоя (кейинги ўринларда АҚАҲ деб юритилади) тизимлари технологик объектни хавфсиз ҳолатга ўтказишни таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Ҳимоялаш тизими қурилмаларининг аҳамияти, ўлчов воситалари, сигнализация мосламаларининг ишлаб кетишидаги хатоликлар, тизимнинг тез ишга тушиши, параметрлар ўзгариши мумкин бўлган тезлик ва технологик объектнинг портлашдан хавфлилик тоифаси ҳисобга олиниб аниқланади. Қурилмалар аҳамияти лойиҳа ва технологик регламентда келтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Назорат ўлчов асбоблари ишга яроқли ҳолатда бўлиши ва график бўйича мунтазам равишда текширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Технологик жараёнларнинг назорати, бошқаруви ва аварияга қарши ҳимоя (кейинги ўринларда АҚҲ деб юритилади) тизимида қатнашадиган тиқинловчи ва тартибга солувчи арматура, назорат тизимлари, ижро механизмлари таъмирланиб жойига ўрнатилишидан олдин, ишга тушиш тезлигига, мустаҳкамликка ва ёпилиш зичлигига синовдан ўтказилиши ҳамда далолатнома билан расмийлаштирилиши ёки паспорт, журналга ёзилиши зарур. Синовлар даврийлиги регламентланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Назорат ўлчов асбоблари кўрсаткичлар олиниши ёки асбоблар алмаштирилиши учун қулай бўлган ва хавфсиз жойларда жойлашган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Фойдаланишда бўлган ҳар бир асбобга паспорт ёки ҳисобга олиш журнали юритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Сақлагич клапанлар сони ва уларнинг ўтказувчанлик қобилияти ГОСТ 12.2.085-2002 талабларига мувофиқ ҳисоб бўйича танланган, созланган ва тартибга солинган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Автоматик намуна олиш мосламалари ёки датчиклар ташқаридан ёнғин ва портлаш хавфли буғларнинг кириши мумкин бўлган ертўла ва ярим ертўла хоналарда ўрнатилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Анализаторларнинг ўлчов асбоблари, автоматик газ анализаторлари ва уларга тегишли бошқа асбоблар портлаш хавфи бўлган хоналарда ва портлаш хавфли очиқ қурилмаларда жойлашганда электр қурилмалари тузилиши қоидалари талаблари ҳисобга олинган ҳолда шамоллатиладиган жавонлар (камералар)да жойланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари юзага келганлиги ҳақида ўз вақтида хабар бериш усуллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Ёнувчи газлар ажралиб чиқиши эҳтимоли бўлган ишлаб чиқариш хоналарида ҳаво таркибида газларнинг портлаш жиҳатидан хавфли даражалари мавжудлигини назорат қилиш учун (газларнинг ажралиш эҳтимоли юқори бўлган жойларда) автоматик сигнализаторлар ўрнатилган ва улар авария вентиляциясига уланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Сигнализация тизими, хоналар ҳавосида хавфли газлар ва буғлар миқдори алангаланиш паст чегарасининг 20 фоизига етганда ва авария тортувчи вентиляция ишга тушганда, ишлаб кетиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Авария ёки бошқа носозликлар аниқланган ҳолда, авария вазияти масъул шахслар томонидан баҳоланиши, шунингдек, цехда авария ҳолати эълон қилиниши ҳамда бу тўғрисида ташкилотнинг раҳбари хабардор қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Махсус талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Кимёвий моддалар билан ишларни ташкиллаштириш белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Бир ишлаб чиқариш хонасида ҳар хил зарарли моддалар билан ишловчи ишлаб чиқариш участкалари жойлашганда, ишлаб чиқариш хоналарига зарарли моддаларни тарқалиб кетмаслик чоралари назарда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Полларни қопловчи материаллар кимёвий таъсирга чидамли бўлиши ва зарарли моддаларнинг сорбциясига йўл қўймаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Ҳаво алмашинуви ташкил қилинганида зарарли моддалари кўп бўлган ёки портлашга хавфли газ, буғ ва чанги бўлган хонадаги ҳавони бошқа хоналарга чиқиб кетишини бартараф этиш учун, кейинги хоналарда ҳавонинг ортиқча босимини ушлаб туриш (берилаётган ҳаво ҳажми чиқариб юборилаётганидан кўп бўлиши) лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Ишлаб чиқариш хоналари вентиляциясининг лойиҳаси энг кўп хавфли ва зарарли моддалар ажраладиган, ишларни оғирлик тоифасини ҳисобга олган ҳолда, муайян ишлаб чиқариш учун ҳисобланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Умумий сўрма қурилмаларига чанг ва енгил конденсацияланадиган буғлар сўрмалари, бундан ташқари аралашганда зарарли аралашмалар ёки кимёвий бирикмаларни ҳосил қилувчи моддаларни бирлаштирилиши ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Берилаётган ҳавони узатилиши асосан созланадиган ҳаво тақсимлагичлар орқали иш зонасига, маҳаллий сўрмаларни ишига таъсир қилмайдиган қилиб берилиши назарда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Сўрма тизимлари жойлашган хоналар, ҳар хил портлаш ва ёнғинга хавфли тоифали бир нечта хоналарга хизмат кўрсатадиган бўлса, нисбатан хавфлироқ тоифа бўйича ҳисоблаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Хонанинг ҳаво муҳити тавсифини ҳисобга олиб (ишлаб чиқариш хонасининг ҳавосида чанг, намлик, агрессив моддаларни бўлиши) ҳимояланган (чанг-нам ўтказмайдиган, ёнғинга ва портлашга хавфсиз) ёритқичлар назарда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Акрил ва метакрил мономерлар асосида (эфирлар, аминлар) полимер ва сополимер ишлаб чиқаришида бошланғич хом ашёни тайёрланиши ёки ишчи эритмаларни тайёрлаш, мономер, полимер ва сополимерларни олиш, қуритиш, қадоқлаш ёки қуйиш ва тайёр маҳсулотларни вақтинча сақлаш изоляцияланган хоналарда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Полиэтилен ва полипропилен ишлаб чиқарганда эритмаларни регенерация қилиш бўлимларини, паст босимли полиэтилен ва полипропилен ишлаб чиқариш учун катализаторларни жойлаш изоляцияланган хоналарда бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Поливинилхлорид ишлаб чиқаришда, винилхлоридни полимеризацияси ва полимерни центрафугалаш бўлимлари, қуритиш ва тайёр маҳсулотни элаш бўлимлари алоҳида жойлашган биноларда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Фенолформальдегид смолаларни ишлаб чиқаришда смолани синтези, суюқ смолани тўкиш ва қаттиқ смолани идишларга солиш изоляцияланган бўлимларда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Стиролни полимер ва сополимерлар ишлаб чиқарилишида мономерларни, уларнинг аралашмаларини тайёрлаш, полимеризация, ажратиш ва қуритиш алоҳида хоналарда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Пенополиуретанларни ишлаб чиқаришда хом ашёни термостатлаш, пенополиуретанни намунавий кўпикланиши ва пиширтириш, маҳсулотдаги нуқсонларни бартараф этиш, адгезивни тайёрлаш, уни қуритиш алоҳида хоналарда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Газ ва чанг ажралиб чиқадиган ишлаб чиқариш хоналарида зарарли моддаларни сорбцияга қарши ва хўллаб тозалашга имконият берувчи қоплама деворлар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда), Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда) ҳамда мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Бошланғич материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотларни сақлашда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Омборларнинг асбоб ва ускунаси (омбор бинолари, омборларга жойлаш учун майдонлар, резервуарли парклар) технологик лойиҳалаштириш ва қурилиш санитар меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Юк ортиш ва тушириш ишлари ва юкларни жойлаштириш Юк ортиш ва тушириш ишларидаги юкчилар учун ишларнинг хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1582, 2006 йил 13 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 24-сон, 221-модда) талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Юк ортиш ва тушириш ҳамда юкларнинг жойини ўзгартириш билан боғлиқ ишлар учун омборлар ва майдонларда ҳамма операциялар механизациялаштирилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Сочиладиган юкларни юклаш ва тушириш механизациялашган усул билан амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Бункерлар ва сочиладиган юклар бошқа идишларнинг юқори қисми, идишга ходимларнинг тушишига йўл қўймайдиган махсус қурилмалар (панжаралар, люклар, тўсиқлар) билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Ёрдамчи материалларни сақлаш учун омборлар мўлжалланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Омбор ёки юк сақлаш учун майдончалар ҳудудига киришда ҳаракат йўналиши, юк ортиш ва тушириш жойи ёки транспорт воситаларини тўхтаб туриш жойини кўрсатувчи чизма осилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ишлаб чиқариш ускуналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Ишлаб чиқариш ускуналарига қўйиладиган умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Ишлаб чиқариш ускуналари ГОСТ 12.2.003-91 талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Ишлаб чиқариш ускуналарини жойлаштириш ва фойдаланиш ишлаб чиқарувчи заводнинг фойдаланиш бўйича йўриқномаси талабига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Колонна ва қайнатгичларнинг тиқилишини, термополимерлар ҳосил бўлишини олдини олиш учун ректификатлаш колонналарида қолдиқларни мунтазам равишда чиқариб туриш қурилмалари назарда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Ҳарорат, босим ва бошқа параметрларни назорат қилишни талаб этадиган технологик жараёнларни олиб бориш учун масофадан бошқариш ва назорат асбоблари назарда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Ходимлар реакторларни хавфсиз ишлатиш қоидаларига қатъий риоя қилиши ва арматура, назорат ўлчов асбоблари, сақловчи мосламаларнинг техник созлигини ўз вақтида текшириб туриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Ускунанинг конструкцияси маҳсулотни тушириш, бутунлай чиқариш ва ускунага санитар ишлов беришни қийинлаштирмаслиги, муаммосиз ювиш ва турғун зоналарни тозалашни таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Ускунани ҳаракатланадиган ва айланадиган қисмлари тўсиқлар билан таъминланган бўлиши керак. Тўсиқли мосламалар етарли зич бўлиши керак, ишончли мустаҳкамланиб, ишлаб чиқариш ишларига, ускунани созлашга халақит бермаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Электростатик зарядлар тўпланиши мумкин бўлган ускуна ва қурилмалар статик электрдан ҳимояланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Кислоталар (азот, сера, фосфор, кремне-фторводородли) ва ишқорлар (каустик ва кальцийли сода) учун сиғимлар ва йиғгичлар ёпилган бўлиб, сатҳ кўрсатгичига ҳамда пол ва майдонга суюқликни тушмаслигини таъминловчи мосламага эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Поршенли ҳаво компрессорларни жойлаштириш ва фойдаланиш норматив техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Ускуналарни ўрнатишда қуйидаги талабларга риоя этиш зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одамлар доимо бўладиган жойлардаги асосий ўтиш йўллари, шунингдек бошқариш шчитларига хизмат кўрсатиш майдони бўйича кенглиги 2 м дан кам бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одамлар мунтазам ўтадиган жойларда ўтиш йўллари баландлиги 2 м дан паст бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий иш ўринларида, шунингдек тароқсимон бошқариш тизимларига, маҳаллий назорат-ўлчов асбоблари ва ҳоказоларга эга бўлган машиналар (компрессор, насос, ҳаво пуркагичлар ва ҳ.к.) ва аппаратларга хизмат кўрсатиш майдончаларидаги асосий ўтиш йўлларининг кенглиги 1,5 м дан кам бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айланма хизмат кўрсатиш зарур бўлганда аппаратлар, шунингдек аппаратлар ва бино деворлари ораларидаги ўтиш йўллари 1 м дан кам бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аппарат ва асбобларни кўрикдан ўтказиш, даврий текшириш ва ростлаш учун ўтиш йўллари 0,8 м дан кам бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида турган насослар орасидаги ўтиш йўллари 0,8 м дан кам бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) компрессорлар орасидаги ўтиш йўллари компрессорлар олдида бошқариш шитлари жойлашган ҳолларда 1,5 — 2 м дан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Қувурларга бўлган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. Қувурларни жойлаш, ётқизиш усуллари ва қурилмалар ҚМҚ 3.05.05-97 «Технологик мосламалар ва технологик қувурлар» ва ГОСТ 12.1.010-76 талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. Қувур материаллари, қисмлари ва арматураларни танлашда, қувурлар таснифи ҳисобидан ташқари, уларнинг шартли ўтиш ва транспортлаш параметрлари, агрессив ва емирилиш хусусияти ҳамда оддий эфирларни кимёвий таркибининг сақланишини ҳисобга олиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105. Қувурлар таянчи орасига зангламайдиган пўлат қистиргич жойлаштириш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106. Ташқи материал ўтказгичлар — пайвандланган бўлиши керак, уларни ёнмайдиган материаллардан тайёрланган эстакадаларда ўтказиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107. Ташқи қувурларини ўз ишлаб чиқариш биноларини корпус деворлари бўйича кронштейнларга ётқизиш мумкин, қувурлар дераза ўрнини кесиб ўтмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108. Қувурларни идиш ёки цех аппаратига тўлиқ бўшатиш имконияти таъминланадиган, қиялик билан жойлаштириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109. Цехларда кириш қувурларига технологик тугунлар ва тўсиқли арматура ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110. Қувурлардан фойдаланишда, уларнинг ташқи юзасининг аҳволига ва унинг деталлари (арматура, крепеж, гардиш уламалари, пайванд чоклари) коррозияга қарши ҳимоя ва изоляцияси, дренажли мосламалар, мослаштиргичлар, тирговуч қурилмалар ва бошқалар ҳолати юзасидан назорат амалга оширилиши зарур. Назорат натижалари журналда қайд қилиниши ҳар сменада бир мартадан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111. Портлаш хавфи бўлган технологик тизимларда, қоидага кўра, эгилувчан шлангларни қўллаш ман этилади, тўкиш-қуйиш ҳолларида эгилувчан шлангларни қўллаш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Шовқин ва тебранишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112. Шовқин даражаси иш жойларида, хоналарда ва ташкилот ҳудудида СанҚваМ 0120-01 «Иш жойларида шовқиннинг йўл қўйилган даражасининг санитария меъёрлари» ва СанҚваМ 0122-01 «Иш жойларида умумий ва локаль тебранишнинг санитария меъёрлари» талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113. ГОСТ 12.1.003-83 талабларига кўра, шовқин иш жойларида, хоналарда ва ташкилот ҳудудида рухсат этилган меъёрлардан ошмаслиги лозим, тебраниш даражаси эса ГОСТ 12.1.012-90 талаблариги мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114. Иш жойларида тебраниш параметрларини ўлчаш камида бир йилда бир марта, ходимларни қўлига узатиладиган локал тебранишларни бир йилда камида икки маротаба назоратдан ўтказиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115. Шовқин ва тебранманинг рухсат этилган чегара босқичидан ошиши ноқулай таъсирини бартараф этиш мақсадида, ходимлар ГОСТ 12.4.002-97, ГОСТ 12.4.024-76, ГОСТ 12.4.051-87 талабларига мувофиқ шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116. Шовқин даражаси 80 дБА дан ортиқ бўлган ҳудудларда ГОСТ 12.4.026-76 талабларига асосан хавфсизлик белгилари билан белгиланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117. Товуш босимининг октава даражаси ҳар қандай октава чизиғида 135 dBА дан юқори бўлган зоналарда, қисқа вақт давомида ҳам бўлиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Таъмирлаш ишларини бажаришда меҳнат хавфсизлиги талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118. Ишлаётган ташкилот ҳудудида ишлаб чиқариш (цех)ни ёки ишлаётган цехда қурилма, агрегат, айрим асбоб ва ускуналарни таъмирлашга тўхтатиш учун ташкилот (цех) бўйича чиқарилган буйруқ (фармойиш) асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119. Барча асбоб ва ускуналарда ташкилот бош муҳандиси тасдиқлаган жадвал бўйича белгиланган муддатларда режали-эҳтиёт таъмирлаш ишлари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120. Таъмирлаш ишларини олиб борувчи пудратчи ташкилотнинг ходимлари ишни бошлашидан олдин, ушбу цехнинг хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома талаблари бўйича йўл-йўриқдан ўтишлари керак. Йўл-йўриқдан ўтказиш буюртмачи томонидан амалга оширилади ва йўл-йўриқдан ўтказиш журналига қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121. Буюртмачи томонидан пудратчи ишлаётган зонада зарарли ва портлаш хавфи бўлган моддаларни пайдо бўлишига йўл қўймайдиган меъёрий санитария-гигиеник шароитлар яратилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122. Асбоб ва ускунани таъмирга тайёрлашда қуйидаги ишлар бажарилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергия ўчирилиши, йиғма ва шчитлардаги кучланишни узиш, таъмирланадиган объектни тиқинлар ёрдамида объектга барча келаётган ва ундан кетаётган коммуникациялардан узиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асбоб ва ускуна ва коммуникацияларни технологик муҳит қолдиқларидан, асбоб ва ускунани зарарли, заҳарли ва ёнувчи газ ва маҳсулотларидан (ювиш, буғлаш, пуфлаш ва шамоллатиш) бўшатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъмирланадиган асбоб ва ускуна, коммуникация, қудуқ ва ўралардаги инерт, ёнувчи заҳарли газлар ва кислород миқдорини тегишли таҳлиллар ўтказиш йўли билан текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиқин ўрнатиладиган жойларни тайёрлаш ва уларни ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123. Газ хавфи бўлган ишларни ўтказиш зарур бўлганда, ишлар бошлангунга қадар пудратчининг ходими нафас олиш йўлларининг шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидаларига ўқитилган бўлиши, заҳарли ва зарарли омиллар ва уларни белгиларини, эвакуация тартиби ва йўли ҳамда жабрланувчига шифокор келгунча биринчи ёрдам кўрсатишни билиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124. Баландликдаги ишларда фақат таянч ёки резинали қопламалар билан таъминланган соз нарвонлардан фойдаланиш керак. Нарвонлар хавфсизлик техникаси талабларига мос синалган, соз бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
125. Майдончалар ва зиналардаги тўсиқларни соз ҳолатда ушлаб туриш зарур. Хавфли жойларда огоҳлантирувчи плакатлар мавжудлиги кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126. Пудратчилар иш бажаришда, қазилган котлован ва чуқурликлари хавфсизлик тўсиқлари билан тўсилади, цехда ва ташкилот ҳудудида қазилган траншеялар орқали одамлар ўтадиган жойларга панжарали кўприкчалар ўрнатилади. Тўсиқларга огоҳлантирувчи ёзув ва белгилар, тунги вақтда махсус чироқлар ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
127. Таъмирлаш ишларини бажариш учун стационар юк кўтарадиган — транспорт воситалари ва амалдаги сиқилган ҳаво, буғ, сув ва кислород тармоқларидан фойдаланиш наряд-рухсатномада тегишли ёзув билан бевосита пудратчининг ишлар бўйича раҳбарининг буюртмасига биноан таъмир ўтказилаётган цех бошлиғининг рухсати билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
128. Пудратчининг эҳтиёжлари учун электр энергияни улаш, шунингдек иш тугаганидан кейин узиш буюртмачининг бош энергетик хизмати томонидан бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
129. Агарда синов ўтказилгандан сўнг, таъмирлаш жараёнида меъёрий ҳужжатларнинг барча талабларига риоя этилганлиги тасдиқланганда ва кўрсаткичлари паспорт маълумотларига мос келса, асбоб ва ускуналарни қабул қилиш далолатномаси икки томонлама имзоланиб, ушбу асбоб ва ускуналар учун иш режими белгиланиб, асбоб ва ускуна ва коммуникацияларни ишга тушириш ҳақида фармойиш чиққанидан сўнг, таъмирланган асбоб ва ускуналар ишлатишга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлиги учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
130. Мазкур Қоидаларни бузган айбдор мансабдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII.Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти ва «Ўзкимёсаноат» Давлат акциядорлик компанияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти раҳбари С. РАШИДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» ДАК Бошқарув раиси Г. ИБРАГИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон стандартлаштириш метрология ва сертификат агентлиги Бош директори А. АБДУВАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Полимер материалларни реактор билан олишда хавфсизлик қоидалари» келишув варағига қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» ДАК Бошқарув раиси Х. ШЕРМАТОВ