30.12.2010 йилдаги 378-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи, 30.12.2010 йилдаги 378-сон
Кучга кириш санаси
15.01.2011
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎМИР ШАХТАЛАРИНИНГ ЎТ ЎЧИРИШ СУВ ТАЪМИНОТИНИ МАРКАЗЛАШГАН ТАРЗДА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА БОШҚАРИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган, 2011 йил 5 январь 6/24/10-12643/6-сон]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари)нинг тўплами, 2004 йил, 7-сон, 64-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кўмир шахталарининг ўт ўчириш сув таъминотини марказлашган тарзда назорат қилиш ва бошқариш бўйича йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилиб, норматив техник ҳужжат сифатида эътироф этилган кундан бошлаб кучга киритилсин ва кўпайтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ Б. ҒУЛОМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
378-сон

Ўзбекистон Республикаси
«Саноатгеоконтехназорат»
давлат инспекцияси бошлиғининг
2010 йил 30 декабрдаги
378-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўмир шахталарининг ўт ўчириш сув таъминотини марказлашган тарзда назорат қилиш ва бошқариш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўриқнома

«Кўмир шахталарининг ўт ўчириш сув таъминотини марказлашган тарзда назорат қилиш ва бошқариш бўйича йўриқнома» Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) талабларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир шахтадаги сувни олиш, сувни сақлаш ҳамда уни авария содир бўлган жойга етказиб бериш учун мўлжалланган ва ёйилган тарзда алоҳида жойлаштирилган муҳандислик-техник иншоотларнинг комплексидан иборат бўлган ўт ўчириш сув таъминотини бошқариш ўт ўчириш сув таъминоти ва назоратининг марказлашган тизими (кейинчалик матнда— СМН тизими) ёрдамида амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. СМН тизими шахтадаги оператив-диспетчерлик бошқарув тизимининг (ОДБТ) ташкилий қисми ҳисобланиб, шахтада меҳнат муҳофазасининг автоматлаштирилган бошқаруви тизими ривожланиши давомида эса, кейинчалик ОДБТ таркибига кириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. СМН тизимининг асосий вазифаси— ер усти ва ер ости объектларининг ўт ўчириш сув таъминоти тизими ишлаши учун оптимал шароитларни яратиш ва ўт ўчириш-суғориш қувури (ЎСҚ) тармоғидаги нуқсонларни тезкор аниқлаш ва ёнғин содир бўлгунига қадар нуқсонларни тузатиш йўли билан шахтада юз берган аварияни бартараф қилиш мақсадида тизимни тайёр ҳолда ушлаб туришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. СМН тизими қуйидаги элементлардан иборат бўлиши лозим: ЎСҚ тармоғи параметрларини ўлчовчи ва сигнал берувчи қурилманинг ўрнатма қийматлари бўйича узоқдан етказиладиган сигналларни коммутацияловчи (йўналишларини ўзгартирувчи) приборлар; тизимдаги элементларнинг бир-бирига сигнал узатиши учун алоқа линияси; ахборотни дастлабки қайта ишлаш ва узатишнинг техник воситалари; ахборотни шакллантириш ва тақдим этишнинг техник воситалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. СМН тизими автоматик бошқарувнинг мустақил контурига, яъни— машина ва механизмлар, шу жумладан тасмали конвейерлар бир вақтда ишга туширилиши ва ишлашини таъминловчи тизимга (блокировкасига) эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. СМН тизимининг бошқарув тузилмаси марказлаштирилган бўлиши мумкин, яъни: бир босқичли— ўт ўчириш сув таъминотини бошқариш ва назорат қилиш бошқарувнинг марказий пультидан амалга оширилади; икки босқичли— назорат ва бошқариш, асосий бўлмаган бир қатор функцияларни шахтанинг узоқдаги саноат майдончаларида жойлашган бошқарув пунктларига ўтказган ҳолда, марказий пульт орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номарказлаштирилган— ўт ўчириш сув таъминотини назорат қилиш ва бошқариш шахта бошқармасининг таркибига кирувчи шахталарда жойлаштирилган бир нечта мустақил диспетчерлик бошқарув пунктларидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. СМН тизимидаги ахборотни танлаб олиш, узатиш ва тақдим этишнинг техник воситалари объектнинг электр, портлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Шахтанинг СМН тизими билан жиҳозланиши лойиҳаловчи гуруҳлар ёки ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган ёнғинга қарши (ЁҚ), автоматизация ва сигнализация, ОДБТ лойиҳалари асосида амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. СМН тизимининг эксплуатацияси давомида горизонт, қанот, участка, қазиш жойини киритиш (сўндириш) ёки ЎСҚ тармоғида бошқа ўзгаришлар содир бўлган ҳолларда шахта ходимлари уч сутка ичида ушбу лойиҳаларга тузатишлар киритиши ва марказлашган назоратни ташкил қилишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. СМН тизимидаги ахборот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. СМН тизимидаги диспетчерлик назоратининг ҳажми шахтанинг ер усти ва ер ости объектларидаги ўт ўчириш сув таъминоти тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун етарли бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Диспетчерлик қурилмаларининг бошқарув пунктидаги ахборот жадвалда (1-илова) келтирилган ҳажмда берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. СМН тизимидаги ахборот ҳажми ва бошқарув тузилмаси шахтанинг амалдаги (лойиҳалаштирилаётган) ер усти ва ўт ўчириш сув таъминоти билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. СМН тизимида билвосита ахборотни (масалан, ўт ўчириш сув таъминоти амалга оширилувчи қияликдаги (бремсбергдаги) сувнинг ҳисобланган босими бўйича, тозалаш қазиш жойи ва тайёрлов қазиш жойининг ўт ўчириш-суғориш қувури тармоғидаги ҳисобланган босим борлиги ёки ўт ўчириш насосининг ҳолати бўйича коллекторда ҳисобланган босим борлиги ҳақида хулоса чиқариш) ташкил қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ёнғиндан ҳимоя қилиш лойиҳасида (бўлимида) қуйидагилар белгиланади: СМН тизимидаги ахборот ҳажми, ўт ўчириш-суғориш қувури тармоғидаги ўлчов асбобларининг жойлашуви, уларнинг турлари, ўлчов чегаралари ва сигнал берувчи мосламасининг ўрнатма қийматининг ҳисобланган катталиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. СМН тизимидаги ёнғиндан ҳимоя қилиш лойиҳаси (бўлими) амалга оширилиши давомида кон лаҳимларининг схемаси (режаси)да ва аварияни бартараф қилиш режасига (АБР) асосланган ер юзаси режасида 3-Иловада келтирилган шартли белгиларга мувофиқ ўлчов асбоблари ўрнатилган жойлар кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўлчов асбоблари ўрнатиладиган жойлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. СМН тизимидаги ўлчов асбобларини ўрнатиш жойлари стационар (ўт ўчириш-суғориш қувурининг магистраль тармоқларида) ва кўчма (ўт ўчириш-суғориш қувурининг участка тармоқларида) бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Кўчма ўлчов асбоблари жойлашувини ўзгартириш участка қайта ишланганидан кейин, стационар ўлчов асбобларининг жойлашуви эса— ЎСҚ тармоғи ўзгариши давомида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўрнатилиш жойларидаги ўлчов асбоблари ўт ўчириш сув таъминоти қувурига бевосита ёки автоматик ўт ўчириш қурилмасининг ҳаракатга келтирувчи линияси (тармоғи) орқали уланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. СМН тизимидаги ўлчов асбобларини жойлаштириш учун автоматик ўт ўчириш қурилмасининг ҳаракатга келтирувчи линияси (тармоғи)дан фойдаланиш чекланган бўлиши лозим, сабаби ундан олинадиган ахборот (ЎСҚ тармоғидаги сув босими назорати, автоматик ўт ўчириш қурилмасининг иш режими, ёнғин ва ҳк.) кўп функцияли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ёнғиндан ҳимоя қилиш лойиҳаларида (бўлимларида) ЎСҚ тармоғида ўлчов асбобларининг ўрнатилиш жойлари 3 ва 4-иловаларга мувофиқ ЎСҚ тармоғининг гидравлик ҳисоб-китоби схемаларида кўрсатилади, матнда эса-уларнинг параметрлари (жадвал кўринишида) берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Объектларда ўлчов асбоблари жадвалга мувофиқ жойлаштирилади (2-илова)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ахборотни тақдим этиш усули
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. СМН тизимидаги диспетчерлик қурилмаларида ахборот фойдаланувчи учун қулай бўлган «оч ранг» ёки «тўқ ранг» шчит бўйича ёруғлик ва товуш сигналлар кўринишида шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Келаётган ахборот шахтанинг ўт ўчириш сув таъминоти объектининг «норма» ва «авария» каби икки ҳолатларини тавсифлаб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Объектнинг «норма» ҳолатида— диспетчерлик қурилмаларининг «оч ранг» шчитидаги сигналлар қизил рангдан бошқа исталган, кўпроқ, яшил рангда бир текисда ёниб туради; «авария» ҳолатида, шу жумладан ахборот каналида бузилиш рўй берганида— «оч ранг» ва «тўқ ранг» шчитлар бўйича қизил рангли сигналлар липиллаб ёна бошлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. «Авария» ёруғлик сигнали диспетчерлик қурилмаларида квитирланиши* 1 мумкин бўлган товушли сигнал билан бирга берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 квитирланиш— ўз-ўзидан қайтарилувчи қурилма ёрдамида сигналнинг ўчирилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Авария сигналининг, нуқсон бартараф қилингунига қадар бир маромда ёниб туриши шартида, липиллаб ёнишини квитирлашга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Диспетчерлик қурилмаларидаги символларнинг аниқланиб олиниши объектнинг мнемосхемаси ёки шильдиклардаги* ёзувлар ёрдамида амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Шильдик— маълумот туширилган кўрсаткич ўрнатилган рамка.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Агар диспетчерлик қурилмалари битта хона (диспетчерлик пункти)да жойлаштирилган бўлса, у ҳолда маълумот икки ёки ундан кўпроқ диспетчерлик қурилмаларида кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Диспетчерлик қурилмаларида маълумотнинг тақдим этилиш усули ОДБТ лойиҳаси (бўлими) ёки шахтанинг автоматлаштирилган бошқарув тизими (АБТ) билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Бошқарув пункти (БП) аппаратини СМН тизимининг диспетчерлик қурилмаси сифатида ишлатишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Жорий ахборот АБТнинг чиқариш қурилмаларига фойдаланувчи томонидан берилган сўров бўйича берилади. Огоҳлантириш сигнализацияси автоматик равишда шаклланиб, авария сигнали ЭҲМ га тушганида кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Шахтанинг ОДБТ ва АБТ тизимларида ахборот реал вақт масштабида кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Шахтанинг СМН ва ўт ўчириш сув таъминоти тизимларида юзага келган барча бузилишлар шакли 5-Иловада келтирилган Китобда рўйхатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ахборотни танлаб олиш, узатиш ва тақдим этишнинг техник воситалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. СМН тизимидаги ахборотни танлаб олиш, узатиш ва тақдим этиш бўйича техник воситаларнинг турлари ОДБТ, АБТ, автоматизация ва сигнализация лойиҳаси (бўлими)да, шахтанинг ЁҚ лойиҳаси (бўлими)да қабул қилинган ечимлар асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ахборотни қайта ишлаш, шакллантириш ва тақдим этиш воситалари сифатида «Саноатгеоконтехназорат» ДИ томонидан белгиланган тартибда кўмир шахталарида ишлатишга рухсат берилган диспетчерлик қурилмалари қабул қилинишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. СМН тизими элементлари ўртасида сигналларнинг узатилиши телемеханика қурилмалари орқали ва рухсат берилган жойларда тўғри физик чизиқлар бўйича амалга оширилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Электр занжирларни бирлаштириш ва улаш норматив ҳужжатларнинг талабларига ва ускунанинг тегишли эксплуатацион ҳужжатларига мувофиқ бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. СМН тизимида портлашдан сақлаш даражаси ва тури «портлашдан ўта ҳимоя қилинган электр ускуна», «учқун чиқаришдан хавфсиз электр занжири», портлашдан ҳимоя қилиниш маркировкаси РОИ бўлган ва бир-бири билан боғланмаган иккита электр занжирли «сигнал берувчи манометр»дан (кейинчалик— манометр) ўлчов асбоби сифатида фойдаланиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ўлчов диапазонининг танланиши ва сигнал берувчи қурилманинг ўрнатма қийматини ҳисоблаш 6-иловага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Объектда манометрнинг ЎСҚ тармоғи билан лойиҳа ва эксплуатация ҳужжатлари талабларига мувофиқ уланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Машина ва механизмлар блокировкаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Машина ва механизмларни бошқариш тизимини жиҳозлаш бўйича талабларни бажариш учун ЎСҚ тармоғидаги сув босимини назорат қилувчи датчик сифатида 39-бандда келтирилган талабларга мос бўлган манометрни қўллаш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Манометрдаги сигнал берувчи қурилманинг конструкцияси уни назорат ва бошқарув тизимлари дискретли киришга эга бўлган иккита мустақил занжирда ишлатилишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. ЎСҚ тармоғида сув бўлмаганида ёки босим тушиб кетганида манометрнинг сигнал берувчи қурилмасининг контактлари тасмали конвейерни бошқариш блокидаги фавқулодда тормозлаш ҳамда лаҳим қазиш ва чиқариб олиш ускуналарини бошқариш станцияларини тўхтатишнинг электр занжирларига таъсир кўрсатиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Объектдаги ўт ўчириш сув таъминотининг нормал ҳолати тикланганида машина ва механизмлар бошқаруви занжирларининг бир-биридан ажратилиши айнан шу манометр ёрдамида бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ёнғинга қарши ҳимоя лойиҳаси (бўлими)да ЎСҚ тармоғида сув босими ҳисобланган қийматдан пасайган ҳолатларда машина ва механизмларни ишга тушириш ва ишлашини блокировкалашни амалга оширувчи манометрлар белгилаб берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. «Автоматизация» лойиҳаси (бўлими)да манометрнинг сигнал берувчи қурилмасини машина ва механизмларнинг бошқарув блокларига уланиш схемалари ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Манометрни бошқарув блокларига улаш учун кўмир шахталарида қўлланишга рухсат берилган сим ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Якуний ҳолат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. «Кўмир шахталарининг ўт ўчириш сув таъминотини марказлашган тарзда назорат қилиш ва бошқариш бўйича Йўриқнома» Ўзбеккўмир ОАЖ билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбеккўмир ОАЖ бош директори Х. Хурсанов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иловалар

1-ИЛОВА

‎

Маълумот‎

1‎

2‎

‎‎Ер юзасидаги объектлар

1. Шахта сув таъминоти манбалари: ‎ ‎
1.1. Шаҳар сув таъминоти тармоғи 1.1. Сув борлиги ҳақида ‎
1.2. Насос, ўт ўчириш станциялари‎ 1.2. Насоснинг ҳолати (ёқилгани, ўчирилгани) тўғрисида ‎
‎ 1.3. Насослар ишини бошқариш‎
2. Ўт ўчириш резервуарлари‎ 2. Ўт ўчириш зарур сувнинг ҳисобланган сатҳи тўғрисида ‎
‎ 2.1. Ўт ўчириш учун зарур сувнинг ҳисобланган захира ҳажмини 5% га камайгани тўғрисида (бунда ўт ўчириш билан боғланмаган бошқа эҳтиёжларга сув олиниши блокировка қилиниши керак)‎
3. Ўт ўчириш насослари‎ 3.1. Сув босими борлиги тўғрисида‎
‎ 3.2. Насоснинг ҳолати (ёқилгани, ўчирилгани) тўғрисида‎
‎ 3.3. Насослар ишини бошқариш‎
4. Техкомплекс (саралаш)‎ 4.1. ЎСҚ тармоғида сувнинг ҳисобланган босими борлиги тўғрисида‎

‎‎Ер ости объектлари‎

5. Шахтага сув бераётган лаҳимлар‎ 5.1. ЎСҚ тармоғида сувнинг ҳисобланган босими борлиги тўғрисида‎
6. Ствол атрофи қўраси (руда қўраси)‎ 6.1. ЎСҚ тармоғида сувнинг ҳисобланган босими борлиги тўғрисида‎
7. Амалдаги қазиш майдони‎ 7.1. Шу каби‎
8. Тайёрлов қазиш жойи‎ 8.1. Шу каби‎
9. Қазиш жойи‎ 9.1. Шу каби‎
10. Шахта қанотлари‎ 10.1. Шу каби‎
11. Ер юзасига чиқувчи қия лаҳимлар‎ 11.1. Шу каби‎
12. Тасмали конвейерлар билан жиҳозланган асосий транспорт қазиш жойлари‎ 12.1. Шу каби‎
13. ЁҚ ҳимоя лойиҳасида махсус тадбирлар бўйича сув берилиши кўзда тутилган бошқа қазиш жойлари‎ 13.1. Шу каби‎
14. ЎСҚ тармоғида редукциялаш (ўзгартириш, камайтириш) узеллари‎ 14.1. Сувнинг ҳисобланган босими (қуйи чегара) борлиги тўғрисида‎
15. Ўт ўчиришда фойдаланиладиган насослар‎ 15.1. Сув босими борлиги тўғрисида‎
‎ 15.2. Насоснинг ҳолати (ёқилгани, ўчирилгани) тўғрисида‎
‎ 15.3. Насослар ишини бошқариш‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-ИЛОВА

Ўлчов асбоби ўрнатиладиган жой‎

1‎

2‎

1. Шаҳар сув таъминоти тармоғи‎ 1.1. Шахта сув таъминоти тармоғига кириш жойида‎
2. Ўт ўчириш насослари (ер юзаси ва ер ости)‎ 2.1. Босимли сув қувурларида‎
3. Техкомплекс (саралаш)‎ 3.1. ЎСҚ тармоғининг якуний нуқталарида‎
‎ 3.2. ЎСҚ тармоғидаги баландлик бўйича энг юқори белгиларга эга нуқталарида‎
4. Шахтага сув бериладиган лаҳимлар‎ 4.1. Этакда, туташиш жойидан 20 м масофада‎
5. Ствол атрофи қўраси (руда қўраси)‎ 5.1. ЎСҚ тармоғи горизонтга шаҳобланишидан олдин‎
6. Амалдаги қазиш майдони‎ 6.1. Қазиш майдонининг пастки ва юқори қисмларидаги шаҳобланиш жойларида‎
7. Тайёрлов қазиш жойи‎ 7.1. ЎСҚ тармоғи охирида ‎
8. Қазиш жойи‎ 8.1. ЎСҚтармоғи охирида: вентиляция штрекида— қазиш жойидан 100 м дан узоқ бўлмаган масофада; конвейер штрекида —қазиш жойидан 50 м дан узоқ бўлмаган масофада‎
9. Шахта қанотлари‎ 9.1. Узоқ нуқталарда‎
10. Ер юзасига чиқувчи қия лаҳимлар‎ 10.1. Этакдан 20 метрлик масофа чегарасида‎
11. Тасмали конвейерлар билан жиҳозланган асосий транспорт қазиш жойлари‎ 11.1. Қазиш жойининг бошланиши ва охирида. Бир қазиш жойининг бошланиши иккинчисининг охири билан бир нуқтада бирлаштирилиши мумкин‎
12. Бошқа қазиш жойлари‎ 12.1. ЕҚ ҳимоя лойиҳасида кўзда тутилган жойларда‎
1 3. Редукциялаш (ўзгартириш, камайтириш) узеллари‎ 13.1. Чиқиш жойида (қуйи чегара)‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СМН тизимидаги манометрларнинг шартли белгиланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суратида — манометрнинг тартиб рақами. Махражида — бевосита ўт ўчириш қувурига ўрнатилган манометр.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суратида — манометрнинг тартиб рақами. Махражида — автоматик ўт ўчириш қурилмасининг ҳаракатга келтирувчи линиясида ўрнатилган манометр.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Айлана диаметри 5 мм дан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳарфларнинг баландлиги 3 мм дан кам бўлмай, улар қизил бўёқ билан ёзилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СМН тизимининг ўт ўчириш қувури тармоғида манометрларнинг жойлашуви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-ИЛОВА
34 б. учун шакл
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ЁҚҲ КИТОБИ‎‎

Шахта _______________‎‎

‎ ‎ ‎ ‎ БОШЛАНГАН‎ ___________
‎ ‎ ‎ ‎ ТУГАТИЛГАН‎ ___________
‎
‎

(кун, ой, йил)‎

Объектнинг номланиши‎

Авариянинг, режа бўйича ишнинг таърифланиши‎

Қўлланилган чоралар‎

Ишни бажариш учун масъул шахс (лавозими, Ф.И.Ш.) ‎

Иш бажарилгани ҳақида
‎қайд ёзуви,
масъул‎ шахснинг имзоси‎

‎

‎

‎

‎

‎

‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Китобни юритиш бўйича тушунтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Китобда шахтанинг ўт ўчириш сув таъминоти ва СМН тизимларида рўй берган авариялар ва режа бўйича бажариладиган ишлар қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Китоб ип билан тикиб боғланиши, муҳрланиши ва саҳифалари рақамланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Китоб кон диспетчери томонидан тўлдирилади ва диспетчерлик пунктида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Китобни тўғри юритиш ва ўз вақтида тўлдириш масъулияти шахтанинг техник директори (бош муҳандиси)га юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчов диапазонини танлаш ва ўрнатма қийматларни ҳисоблаш методикаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Манометрнинг ўлчов диапазони берилган участканинг ЎСҚ тармоғидаги мумкин бўлган максимал босимдан каттароқ бўлган ўлчов чегараси бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манометрнинг ўлчов диапазонинг танлаш 1-жадвал бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎

1-Жадвал‎
‎

Диапазони, МПа (кгс/см2)‎

Ўлчов чегараси, МПа (кгс/см2)‎

0-1,0(10,0)‎

0,75 (7,5)‎

0-1,6(16,0)‎

1,2(12)‎

0-2,5 (25,0)‎

1,87(18,7)‎

0-4,0 (40,0)‎

3,0 (30,0)‎

0-6,0 (60,0)‎

4,5 (45,0)‎

0-10,0(100,0)‎

7,5 (75,0)‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ЎСҚ тармоғининг берилган нуқтасидаги сигнал берувчи қурилма манометрининг ўрнатма қийматини ҳисоблаш ушбу участкадаги ўт ўчириш сув таъминотининг гидравлик параметрларига асосланган ҳолда бажарилади. Ўрнатма қиймат катталиги қуйидаги ифода орқали аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Руст = Рcm -Рmaxm..н-0,025Диз, бу ерда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рст — сув таъминотининг барча вариантлари учун ЎСҚ тармоғининг ушбу участкасидаги сувнинг максимал босими, МПа (кг/см2);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рmaxm..н — технологик эҳтиёжлар учун сувнинг максимал сарфланишида манометр ўрнатилишидан кейинги ЎСҚ тармоғининг ушбу участкасидаги босимнинг камайиши, МПа (кг/см2);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диз - манометр ўлчов диапазонининг чегаравий қиймати, МПа (кг/см2).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технологик эҳтиёжлар учун сувнинг максимал сарфланишидаги босимнинг камайиши (Рmaxm.н.) ҳисоблаш орқали аниқланади: ушбу участкадаги технологик эҳтиёжлар учун сувнинг максимал сарфланиши (м3/с), ЎСҚ тармоғининг ушбу участкасидаги тўлиқ гидравлик қаршилик (см2/м5) ва маҳаллий қаршиликлар туфайли йўқотиладиган босим (10%) бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мисол.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқнинг гидравлик ҳисоблаш схемаси бўйича диапазонни ва манометрнинг ўрнатма қиймати ҳисобланишини танлаш (4-Илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берилган дастлабки маълумотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манометр ўрнатилган жой— йўлдаги қиялик этаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манометрнинг тартиб рақами— 4.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎСҚ тармоғининг манометр ўрнатилган жойидаги сувнинг максимал ҳисобланган босими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рст = 150 м (15 кгс/см2,1,5 МПа).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технологик эҳтиёжлар учун сувнинг максимал сарфланиши туфайли босимнинг йўқотилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рmaxm.н. = 10 м (1.0 кгс/см, 0,1 МПа).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-Жадвалга мувофиқ манометрнинг ўлчов чегараси 1,87 МПа (18,7 кгс/см2) қилиб танлаб олинади ва ушбу қиймат бўйича манометрнинг ўлчов диапазони— 2,5 МПа (25 кгс/см2) белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манометрнинг сигнал берувчи қурилмасидаги ўрнатма қиймат катталиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Руст = (15,0 - 1,0) - 0,025x25,0 = 13,375 кгс/см2.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манометрнинг сигнал берувчи қурилмасининг кўрсатгичи шкала бўйича 13 кгс/см2 га тенг бўлган белги ёнига ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ЁҚҲ лойиҳаси (бўлими)да СМН тизимида қўлланиладиган ҳар бир манометрнинг ўлчов диапазонини танлаш ва сигнал берувчи қурилмасининг ўрнатма қийматининг ҳисоб-китоблари бўйича натижалар (жадвал кўринишида) кўрсатилиши лозим.