Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ДАВЛАТ РАҚАМИ БЕЛГИЛАРИНИ ВА ҚАТЪИЙ ҲИСОБДАГИ БЛАНКАЛАРНИ БЕРИШДА, АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ, УЛАРНИНГ ТИРКАМАЛАРИ (ЯРИМ ТИРКАМАЛАРИ)НИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШДА, ҚАЙТА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШДА, МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШДА, ШУНИНГДЕК ИМТИҲОНЛАРНИ ОЛИШДА УНДИРИЛАДИГАН ТЎЛОВЛАР СТАВКАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 21 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2303]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 27 октябрдаги 399-ф-сон фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 майдаги 256-сон «Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1997 й., 5-сон, 18-модда), 2003 йил 31 январдаги 54-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2003 й., 1-сон, 12-модда), 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами», 2003 й., 2-сон, 15-модда) ва 2007 йил 27 июндаги 131-сонли «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2007 йил, 25-26-сон, 264-модда) қарорларига асосан буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 23 ноябрь,
174-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сонли буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган
ТЎЛОВЛАР СТАВКАЛАРИ
I. Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш, яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки бузилганлари ўрнига янги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш
| 1. Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (кейинги ўринларда РЎДРБ деб юритилади) учун | — | энг кам иш ҳақининг 1,5 баравари миқдорида |
| 2. Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун | — | энг кам иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида |
| 3. Транзит РЎДРБ учун | — | энг кам иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида |
| 4. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун | — | энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида |
| 5. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун | — | энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида |
Изоҳ:
йўқотилган РЎДРБлари ўрнига янгисини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 3 баравари миқдорида ундирилади;
йўқотилган эски намунадаги давлат рақам белгилари ўрнига янгисини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 2 баравари миқдорида ундирилади;
транспорт воситасини рўйхатдан ўтказишда РЎДРБларини сақлаб қолиш учун белгиланган тўлов ставкасининг 50 фоизи миқдорида ундирилади;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан ногиронларга имтиёзли шартларда берилган транспорт воситасига РЎДРБларини бериш учун тўлов ундирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Автомототранспорт воситаларни ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни сотиш учун маълумотнома-счёт бериш
| 6. Бир дона маълумотнома-счёт учун | — | энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида |
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Автомототранспорт воситаларни ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалар)ни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш
| 7. Автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун |
— |
энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида |
Изоҳ:
нотариуслар томонидан бошқа шахсга бериш шартномалари тасдиқлангунга қадар автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари) рўйхатга олинган жойдаги ёки битим содир этилган (сотиб олувчининг танловига кўра) жойдаги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг органларида рақамли агрегатларнинг техник ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан кўрикдан ўтказилиши шарт. Кўрикдан ўтказиш учун тўлов ундирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
| 8. Транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини бериш учун |
— |
энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида |
Изоҳ:
йўқотилган транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси дубликатини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 5 баравари миқдорида ундирилади.
йўқотилган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади;
йўқотилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида вақтинчалик гувоҳнома дубликатини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 5 баравари миқдорида ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш
| 9. Автотранспорт воситалари учун | — | энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида |
| 10. Мототранспорт воситалари ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун | — | энг кам иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида |
Изоҳ:
автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишда техник кўрикка белгиланган муддат ўтмаган тақдирда мажбурий техник кўрик учун тўлов ундирилмайди, бирламчи рўйхатдан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Имтиҳонларни олиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш
| 11. Назарий имтиҳон топшириш учун | — | энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида |
| 12. Ҳар бир қайта назарий имтиҳон топшириш учун | — | энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида |
| 13. Автомототранспорт воситаларини, шу жумладан транспорт воситалари таркибини амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун | — | энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида |
| 14. Ҳар бир қайта амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун | — | энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида |
| 15. Ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун | — | энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида |
| 16. Ҳайдовчилик гувоҳномасига огоҳлантириш талони бериш учун | — | энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида |
| 17. Чет давлат фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва дипломатик хизмат ходимларига ҳайдовчилик гувоҳномаларни хамда унга огоҳлантириш талони бериш учун | — | энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида |
Изоҳ:
йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг огоҳлантириш талони ўрнига дубликат бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 5 баравари миқдорида ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Мазкур тўловлар ставкалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
2011 йил 23 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 51-сон, 552-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2018 й., 10/18/2303-2/0677-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/2303-3/0712-сон; 11.08.2023 й., 10/23/2303-4/0599-сон; 31.03.2024 й., 10/24/2303-5/0255-сон, 06.05.2024 й., 10/24/2303-6/0326-сон; 23.12.2024 й., 10/24/2303-7/1050-сон)