06.12.2010 йилдаги 344-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи, 06.12.2010 йилдаги 344-сон
Кучга кириш санаси
31.12.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕРКАПТАНЛАРНИ ҚЎЛЛАШДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган, 2010 йил 21 декабрь 6/24/13-11862/6-сон]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 223-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 28-29-сон, 234-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Меркаптанларни қўллашда хавфсизлик қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат инспекцияси бошлиғи Б. ҒУЛОМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 6 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
344-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ»
давлат инспекцияси бошлиғининг
2010 йил 6 декабрдаги 344-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меркаптанларни қўллашда хавфсизлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ меркаптанларни қўллашда хавфсизлик тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I.Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидалар меркаптанларни қўлловчи ташкилотлар (кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) учун тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Умумий хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш ҳақидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 1-сон) мувофиқ ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Санитария ва гигиена
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташкилот хоналаридаги ҳарорат, нисбий намлик, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар ГОСТ 12.1.005-88 талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ноқулай омиллар таъсирига қарши ҳимоя тадбирларини тузишда самарали ҳаво алмашинуви тизимини ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» талабига мувофиқ ташкил қилиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ишлаб чиқариш хоналари табиий ва сунъий ёруғлилиги даражаси ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёруғлик» талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ишлаб чиқариш биноларида микроиқлим СанҚваМ 0203-06 «Ишлаб чиқариш бинолари микроиқлими санитария меъёрлари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Иш жойлари ишлаб чиқиш жараёнлари хусусиятларига мувофиқ тик туриб ва ўтириб ишлаш учун ГОСТ 12.2.032-78 ва ГОСТ 12.2.033-78 талабларига мувофиқ мосламалар билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. .Ишлаб чиқариш хоналарини табиий ва сунъий ёритиш ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабига мос бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ёритиш воситаларида кўзни қамаштиришдан сақловчи чоралар кўрилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ёритиш воситалари учун 220 В дан юқори бўлмаган кучланиш қўлланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кўчма ёритиш воситаларини ишлатишда резина шлангли эгилувчан ўтказгичдан фойдаланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ёритиш воситаларини таъмирлаш ва унинг ички элементларини кўздан кечириш, куйган лампа ва ҳимоя шишаларини алмаштириш ишлари электр тармоғидан ўчирилган ҳолда бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ёритиш воситаларини назорат қилиш ва таъмирлаш ишлари шу ишларни амалга оширишга масъул бўлган ходимлар томонидан амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Электр ёритиш ўтказгичлари полдан 2,5 м дан паст бўлмаган баландликда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Эвакуация йўлаклари ва зинапояларда авария ёритқичлари бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Авария ёритқичлари бошқа ёритқичлардан тури, ўлчамлари ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ва вақти-вақти билан чангдан тозалаб турилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ишлаб чиқариш (технологик) жараёнларига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Меркаптанларни қўллашда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Меркаптанларни қўлловчи барча технологик жараёнларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун, улар назорат ўлчов асбоблари, автоматик ростлаш тизими, таҳлил ва блокировка тизимлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Технологик жараёнларни назорат қилиш тизими, автоматлаштирилган ва масофадан бошқариш тизимлари, аварияга қарши автоматик ҳимоя тизими (АҚАҲ тизими), шунингдек авария ҳолатларидан хабар берувчи алоқа (алоқа ва хабар бериш тизими) тизимлари, шу жумладан асбоб ва ускуналар билан комплект юборилаётган АҚАҲ тизимлари меъёрий-техник ҳужжат, лойиҳа, регламентлар талабларига мувофиқ бўлиши ва технологик параметрларни белгиланган аниқликда ушлаб туришни, технологик жараёнларнинг ишончли ва хавфсиз олиб борилишини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ишлаб чиқаришни автоматлаштиришда — аварияли, огоҳлантирувчи ва технологик сигнализация, блокировка, шунингдек технологик параметрлар чегаравий йўл қўйилган қийматга етганда ҳимоя чоралари ва технологик асбоб ва ускуналарнинг авария ҳолатида тўхташи кўзда тутилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Технологик жараёнларни автоматлаштириш учун мосламалар мажмуи, яъни асбоб, ростлагич, сигнализатор ҳамда бошқа автоматлаштириш ва масофадан бошқариш воситалари қуйидагиларни таъминлаши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жараёнларни бошқариш ва назорат қилиш хавфсизлигини; суюқликлар тўкилиши олди олинишини; дастлабки ҳолат сигнализациясини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суюқликлар тўкилишининг олди олинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки ҳолат сигнализациясини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегаравий қийматга етганда ёки механизмларнинг носозлигида ўчирувчи блокировкаларнинг ишлаб кетишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жараёнларнинг марказий бошқарилиши ва назоратини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Сақловчи клапанлар сони ва уларни ўтказиш қобилияти ГОСТ 12.2.085-2002 талабларига мувофиқ ҳисоб бўйича танлаб олинган, созланган ва ростланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ўлчов асбоблари, автоматик газоанализаторлар ва унга тегишли бошқа асбоблар портлаш хавфи бўлган хоналар ва қурилмаларда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда) талабларини ҳисобга олган ҳолда қулфланадиган жавонларда жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Газоанализаторларнинг датчиги энг кам масофада газ ва буғларнинг чиқиш эҳтимоли кўп бўлган жойда ўрнатилиши, асбобларга хизмат кўрсатиш ва ростлаши учун қулай бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Меркаптанларни қўлловчи ишлаб чиқариш объектлари ГОСТ 12.4.026-76 талабларига мувофиқ, тегишли хавфсизлик белгилари ва огоҳлантирувчи ёзувлар билан таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Меркаптанларни сақлашда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Меркаптанларни қўлловчи ташкилотнинг омборхонасида сертификациядан ўтган махсус сақлаш сиғимларда — резервуарларда, контейнерлар ва бочкаларда меркаптанлар сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Меркаптанларни сақлаш, сиғимларнинг созлиги ва зичланганлигини даврий текшириб туриш тартиби ва бунинг учун масъул шахсларнинг жавобгарлиги ишлаб чиқариш йўриқномасига мувофиқ регламентланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Меркаптанлар билан тўлдирилган ситимлар (бочкалар) очиқ ҳаводаги махсус ажратилган майдонда, офтоб нурлари тушишини бартараф этувчи ёнмайдиган материалдан тайёрланган, соябон тагида бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Транспорт воситасидан бочкаларнинг тушириш ва сақлаш майдони чегарасида тўла бочкаларни қайта қўйилиши, уларнинг тушиб кетмаслиги ёки шикастланмаслигини таъминлаш учун механизациялашган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Меркаптанларни ташкил қилувчи суюқликларни канализациянинг очиқ тизимига зарарсизлантиришсиз оқизиб юбориш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ходимларни меркаптанларнинг чиқиши ва йиғилиши мумкин бўлган хоналарга киришидан олдин вентиляция ёқилиши ва хона 10 — 15 минут шамоллатилиб, ҳаво таркиби текширилганидан кейин киришга рухсат этилади. Ходимлар хонада бўлган даврида умумалмашув вентиляцияси доимо ишлаб туриши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Меркаптанлар билан тўлдирилган ва қайтариш тарасини автотранспортда ёки темир йўл транспортида ташилиши меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Меркаптанларни газ тақсимловчи станциялар ва пунктларида қўллашда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Табиий ва йўл-йўлакай чиқувчи газни одоризация қилишни газ тақсимловчи станциялар ва пунктларда махсус жиҳозланган, технологик жараённи тўлиқ тиқини жипс ёпиладиган, меркаптанларнинг ажралиб чиқишининг олдини олувчи ва сарфлаш сиғимида (бочкада) меркаптанларнинг йўқлигига сигнал берувчи одоринизация қурилмасида бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Бочка билан пробка орасида ҳосил бўлувчи пирофор чўкмаларни ўз-ўзидан ёниб кетишининг олдини олиш учун, бочканинг ташқи пробкасини ечгандан кейин, ички пробка атрофига ҳўл латта қўйилиши керак. Меркаптанлар солинган бочкаларни очиш махсус калит билан бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Бочкадан меркаптанларнинг сақлаш сиғимига тўкилиши тиқини жипс ёпиладиган усулда бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Меркаптанларни сақлаш сиғимидан одоринизация қурилмасининг оралиқ сиғимига берилиши қўл насоси ёки юритувчиси бор насосда фильтр орқали берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Одоринизация қурилмасининг сарфлаш идишига меркаптанларни оралиқ сиғимидан махсус қувурлар орқали инерт газ билан сиқиб чиқиш йўли билан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Технологик одоринизация қурилмаси ҳужжатларига қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қоидалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат муҳофазаси бўйича қурилмадан фойдаланиш йўриқномаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одоринизация қурилмасини ишга тушириш, тўхтатиш ва таъмирлаш йўриқномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одоринизация қурилмасининг лойиҳаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ишлаб чиқариш жараёнларининг ёнғин хавфсизлиги, уларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва олиб бориш ГОСТ 12.1.004-91 талабларига ва ушбу Қоидаларга мувофиқ таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ишлаб чиқариш жараёнларининг портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва олиб бориш ГОСТ 12.1.010-76 талабларига ва ушбу Қоидаларга мувофиқ таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Эвакуация чиқиш йўлларининг сони, уларнинг жойлашиши ҚМҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» ва ШНҚ 2.01.02-04 «Бинолар ва иншоотларни ёнғин хавфсизлиги» талаблари бўйича энг узоқ иш жойларидан уларгача бўлган масофа, шунингдек энг кўп сонли сменадаги ходимларнинг сонига боғлиқ ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энг яқин эвакуация чиқиш йўлигача рухсат этилган масофа эвакуация қилинадиган хонанинг оловга чидамлилиги тоифаси ва ҳажмида ҳамда бу чиқиш йўли орқали эвакуация қилинаётган ходимлар оқимининг зичлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Меркаптан ёниб кетганида уни ўчириш учун кимёвий кўпик, инерт газ, сув буғи, қурилмани совутиш суви, қум, асбест матоси қўлланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Меркаптанларнинг тўкилиш эҳтимоли бор ишлаб чиқариш объектида, тўкилган юзалардаги меркаптанларни зарарсизлантириш учун 10% фоизли хлор оҳак эритмаси ёки калий перманганатни тўйинган эритмаси етарли миқдорда тайёрланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ташкилотда мавжуд меъёрлар асосида маҳаллий ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома ҳамда ёнғин содир бўлган вақтда ходимларни эвакуация қилиш чизмаси ишлаб чиқилиши ва кўринадиган жойларга осиб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Ходимлар ҳимоясини ва ишлаб чиқариш ускуналарининг автоматик ўчишини таъминловчи назорат ва технологик жараёнларни бошқариш тизимларига хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Меркаптанларни қўллашда хавфсизликни таъминлаш учун ҳамма технологик жараёнлар назорат-ўлчов асбоблари, жараённи тартибга соладиган автоматика, таҳлил ва блокировка тизимлари билан жиҳозланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Меркаптанларни қўлловчи технологик жараёнлар назорати автоматик, автоматлаштирилган ва масофадан бошқарув (бошқарув тизимлари), аварияга қарши автоматик ҳимоя тизими (АҚАҲ тизими) ҳамда аварияли вазиятлар ҳақида хабар ва алоқа, жумладан ускуна билан комплектли равишда етказиб бериладиган тизимлар кимёвий, нефть-кимёвий ишлаб чиқаришлар меъёрий ҳужжатлар, лойиҳалар, регламентлар, қоидалар талабларига жавоб бериши ва берилган технологик параметрлар аниқлигини, технологик жараёнларнинг хавфсиз ва ишончли ўтказилишини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Меркаптанларни қўллашда автоматлаштирилган аварияли огоҳлантирувчи ва технологик сигнализация ва блокировканинг кўзда тутилиши, шунингдек технологик параметрлар чегаравий йўл қўйиладиган қийматига етганда ҳимоя тадбирлари ва технологик ускунанинг аварияли узилиши кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Таркибига регуляторлар, сигнализаторлар ва бошқа автоматлаштириш ва масофадан бошқариш воситалари кирадиган технологик жараёнлар қуйидагиларни таъминлаши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат ва жараёнларни бошқариш хавфсизлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегаравий қийматларга етганда ёки механизм носоз бўлганда блокировкалар ишлашини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат қилиш ва жараён бошқарилишини марказлаштиришни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Меркаптанларни қўллашда асосий технологик параметрлар меъёрдан ошганда ускунани хавфсиз ҳолатга автоматик тарзда ўтказиш учун мўлжалланган блокировка схемалари бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ҳисоблаш техникаси воситалари базасида технологик жараёнларнинг автоматик бошқарув тизими норматив ҳужжатларга, ҳамда техник топшириққа мувофиқ бўлиши ва қуйидагиларни таъминлаши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жараён параметрларининг доимий назоратини ва уларнинг регламентловчи қийматларини ушлаб туриш учун режимлар бошқарувини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аварияга қарши автоматик ҳимоя (АҚАҲ) воситалари ишга лаёқатли ҳолати назоратини ва ишга туширилишининг рўйхатга олинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объект чегарасида ҳаво муҳити ҳолатининг доимий назоратини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
параметрларнинг чегаравий қиймати томонига ўзгаришининг доимий таҳлили ва авариявий эҳтимолини истиқболлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув воситалари ҳаракатини ва хавфли вазият ривожланишини тўхтатадиган АҚАҲни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аварияли вазиятни локаллаштириш воситалари ишга тушишини, оптимал бошқариш таъсирларини танлаш ва амалга оширилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авариясиз ишга тушириш, тўхтатиш операциялари ўтказишни ва технологик объектнинг қайтадан ишга тушишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқорида турувчи бошқарув тизимига объектдаги хавфсизлик ҳолати ҳақида маълумот берилишини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Технологик жараёнларнинг автоматлаштириш схемалари айрим автоматика воситаларининг ишдан чиқиши ёки уларнинг носозлиги ишлаб чиқаришда авария бўлишини келтириб чиқармаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Электр энергияси узилган ёки назорат ва бошқарув тизимларига сиқилган ҳаво берилиши тўхтатилган тақдирда АҚАҲ тизимлари технологик объектни хавфсиз ҳолатга ўтказишни ва энергия таъминоти тикланганда ушбу тизимларнинг ўз-ўзидан ёқилиш эҳтимолининг йўқотилишини таъминлаши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. АҚАҲнинг ишлаб кетганидан кейин технологик объектнинг иш ҳолатига қайтарилиши хизмат кўрсатадиган ходимлар томонидан бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Портлашга хавфлиликнинг ҳамма тоифаларига эга технологик объектларнинг лойиҳаларида, технологик регламентларида ва АҚАҲ тизимлари рўйхатида параметрлар бўйича ҳимояловчи қурилмалар билан бир қаторда параметрларнинг аварияли қийматларининг чегаралари кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Ҳимоялаш тизимлари қурилмаларининг аҳамияти ўлчов воситалари сигнал мосламаларининг ишлаб кетишидаги хатоликлар, тизимнинг тез ишга тушиши, параметрлар ўзгариши мумкин бўлган тезлиги ва технологик объектнинг портлашдан хавфлилик тоифаси ҳисобга олиниб аниқланади. Қурилмалар аҳамияти лойиҳа ва технологик регламентда келтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Автоматик тартибга солиш, масофадан бошқариш, сигнализация воситаларига ва блокировка мосламаларига бош муҳандис томонидан тасдиқланган, маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш бўйича ижро схемалари ва йўриқномалари тузилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Портлаш хавфи бўлган биноларда жойлашган электр шчитлари, электр асбоблари ва автоматик тизимлар пультлари, уларга уланган ўзгарувчан ёки доимий ток кучланишидан қатъий назар, ерга уланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Технологик жараёнларнинг назорати, бошқаруви ва аварияга қарши ҳимоя (АҚҲ) тизимида қатнашадиган тиқинловчи ва тартибга солувчи арматура, назорат тизимлари ва ижро механизмлари таъмирланиб, жойига ўрнатилишидан аввал тез ишга тушиши, мустаҳкамлиги ва ёпилиш зичлиги бўйича даврий синовлардан ўтказилиши ва бу тўғрисида далолатнома расмийлаштирилиши ёки паспорт, журналга ёзилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Назорат ўлчов асбоблари кўрсаткичлар олиниши ёки асбоблар алмаштирилиши учун қулай бўлган ва хавфсиз жойларда жойлашган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Фойдаланишда бўлган ўлчов воситаси паспорти ва ҳисобга олиш журналида, навбатдаги қиёслашдан ўтказиш тўғрисидаги белги қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Назорат ўлчов асбоблари, автоматик регуляторлар, ишлаб чиқариш сигнализацияси ва масофадан бошқариш асбобларининг созлиги бўйича доимий назорат олиб борилиши керак. Асбоблар кўрсаткичларининг аниқлиги ишлаб чиқарувчи заводнинг паспорт маълумотларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Автоматлаштириш асбоблари ва воситаларини созлаш ва текшириш ишларига шу бинодаги хавфли ишлар ўтказилиши билан бир вақтда йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Ташкилот ва цех раҳбарияти қонун ҳужжатларига мувофиқ, зарарли иш шароитларини бартараф этиши, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва иш жойларини тегишли санитария-гигиена ҳолатда сақланишини таъминлаши бўйича зарурий чораларни кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Агар текширувда ўлчов воситаларининг носозлиги, ташқи шикастлари борлиги ёки ўз вақтида текширилмагани аниқланса, уларнинг ишлатилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Сақлагич клапанлар сони ва уларнинг ўтказувчанлик қобилияти ГОСТ 12.2.085-2002 талабларига мувофиқ ҳисоб бўйича танланган, созланган ва тартибга солинган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Сақлагич клапан ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан паспорт ва фойдаланиш бўйича йўриқнома билан етказиб берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Сақлагич клапанлар хизмат кўрсатишга қулай бўлган жойларга ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Йўл қўйилганидан юқори буғ ва зарарли газлар келиши оқибатида ходимларга хавф пайдо бўлиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш бинолари шахсий газ анализаторларидан ишга тушириладиган аварияли, товушли ва ёруғлик сигнализацияси билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Автоматик намуна олиш мосламалари ёки датчиклар ташқаридан ёнғин ва портлаш хавфи бўлган буғларнинг кириши мумкин бўлган, нормал муҳитли ертўла ва ярим ертўла хоналарда ўрнатилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Анализаторларнинг ўлчов асбоблари, автоматик газоанализаторлар ва унга тегишли бошқа асбоблар портлаш хавфи бўлган хоналарда ва очиқ портлаш хавфи бўлган қурилмаларда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда) талабларини ҳисобга олган ҳолда қулфланадиган шкафларда жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари юзага келганлиги ҳақида ўз вақтида хабар бериш усуллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Ёнувчи газлар ва буғлар ажралиб чиқиши эҳтимоли юқори бўлган ишлаб чиқариш хоналарининг ишчи ҳудуди ҳаво таркибида газларнинг портлаш жиҳатидан хавфли даражалари мавжудлигини назорат қилиш учун автоматик сигнализаторлар ўрнатилган бўлиши лозим. Сигнализаторлар авария вентиляциясига уланган бўлиши ҳамда чироқли ва товушли сигналлар бериш хусусиятига эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Сигнализация тизими, хоналар ҳавосида портлаш хавфли газлар ва буғлар миқдори алангаланиш паст чегарасининг 10 фоизига етганда ва авария сўрувчи вентиляция ишга тушганда, ишлаб кетиши керак. Тўкилган юзадаги V, меркапттанларнинг қолдиқлари 10 фоизли хлор, оҳакли сув эритмаси билан зарарсизлантирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-§. Коррозиядан ҳимоялашда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Бино ичида ва очиқ майдончаларда жойлашган барча асбоб-ускуналарни, коммуникация ва металл конструкцияларни меркаптанларни қўллашда ташқи коррозиядан ҳимоялаш ҚМҚ 2.03.11-96 «Қурилиш конструкцияларини коррозиядан ҳимоялаш. Лойиҳалаш меъёрлари» ва ҚМҚ 3.04.02-97 «Қурилиш конструкцияларини коррозиядан ҳимоя қилиш. Бажарилган ишларни қабул қилиш қоидалари» талабларига мувофиқ металл ва нометалл ҳимоя қопламалар ишлатиш орқали амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Қувурларнинг ташқи юзасини коррозиядан ҳимоя қилиш тизими ва турини танлаш, уларнинг ўтказилиш шароитлари ва усуллари ташқи муҳитнинг коррозияга активлик даражаси ва хусусияти, электр коррозияга хавфлилик даражаси, ташиладиган моддаларнинг турлари ва параметрларига боғлиқ ҳолда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Агрессив муҳит таъсирига учрайдиган ускуна, коммуникация ва уларнинг бирикмалари коррозияга учрамайдиган материаллардан қилинган махсус қопламалар билан ҳимояланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Коррозия келтириб чиқарадиган шароитларда ишлайдиган ускуналар ҳолати устидан даврий регламентланган кўрикдан ўтказиш ва ускуна деворлари қалинлиги ва ёйилиш катталигини (ташкилот бош муҳандиси томонидан тасдиқланган жадвал бўйича) аниқлаш йўли билан бош механик хизматининг махсус назорати ўрнатилиши керак. Ускуналар ҳолатини текшириш натижалари махсус журнал ёки паспортда қайд қилинган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Деворлар қалинлигини текшириш усули, жойи ва даврийлиги аниқ шароитларга боғлиқ ҳолда ташкилот бош механиги хизмати томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Агрессив муҳитлар учун мўлжалланган ускуналарни тайёрлаш учун материаллар, шу муҳитнинг агрессив таъсирига уларнинг чидамлилигини ҳисобга олган ҳолда танланиши керак. Кимё ускуналарини тайёрлаш учун материалларни танлашда коррозияга чидамлилиги, мустаҳкамлилиги, юқори ҳароратга бардошлилиги, материалларга ишлов бериш ва пайвандлаш мумкинлиги, унинг қулайлиги ва баҳоси ҳисобга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Пана жой, ҳаво қувури, сўрма вентиляторлар ва бошқа материаллар вентиляция қурилмалари чиқариб ташлаётган ҳаво газ аралашмаси таркибидаги моддаларга нисбатан коррозияга чидамли бўлиши керак. Ҳавони конденсат билан сўриб олаётган вентиляторларнинг ғилдираги ва ғилофи коррозиядан сақлаш учун ҳимоя қопламаларига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Хоналар ҳавосида агрессив моддаларнинг буғлари мавжудлигини ҳисобга олиб, ускуналар сиртини коррозияга чидамли лак, бўёқ ва бошқа қопламалар билан ҳимоя қилиш керак. Изоляция қопламаларининг ташқи қатламидаги барча нуқсонлар тезда, кечиктирмасдан бартараф этилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-§. Лабораторияда меркаптанлар билан ишлашда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Лаборатория биноларида меркаптанлар билан ишлаш пайтида кимёвий моддалар ва материалларнинг ёнғин хавфини билиш ҳамда портлаш хавфи бўлган ва ёнғин хавфи бор буғлар ажралиши билан боғлиқ ҳамма ишлар тузатилган тортиш жавонларида амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Меркаптанлар билан доимо иш олиб борадиган лаборатория хоналарининг вентиляция тизимининг ҳаво алмашинуви хавфсизликни таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Меркаптанлар қўшни хоналарга тарқалиб кетмаслиги учун ҳаво босими манфий балансда бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Меркаптанлар, ундан фойдаланиш қўлланмасида кўрсатиб ўтилган идишларда сақланиши шарт. Тез аланга олувчи суюқлик билан шиша идиш махсус зич ёпиладиган қопқоқли, девор ва таги асбест билан ёпилган ва иситиш манбаидан узоқ ўрнатилган металли қутида жойланилиши шарт. Қопқоқни ичкари томонидан тез аланга олувчи суюқликнинг умумий мумкин бўлган сақлаш меъёри ва кўрсатилган номланишида аниқ ёзув қўлланади. Тез аланга олувчи суюқликларни сақлаш меъёри лаборатория бошлиғи томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Иситиш асбоблари вазифасида очиқ спиралли элетроплиткани, ҳамда очиқ аланганинг ишлатилиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Лаборатория бинолари ва тортиш жавонларини электр ёритувлари портлаш хавфи ҳимоясига эга бўлиши ҳамда включателлар тортиш жавонларидан ташқарида ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Тез аланга олувчи суюқликларни сиғими 1 дм3 дан кўп бўлмаган зичлик пробкалари билан таъминланган, қалин бутилкаларда сақланишига йўл қўйилади ва бутилкалар иситиш майдонларидан узоқда ўрнатилган махсус қутига жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Меркаптанларнинг чиқиндиларини канализацияга тўкиш ман этилади. Ишлатилган суюқликлар махсус зич ёпиладиган идишга солиниши, иш куни охирида идишдаги чиқиндилар лабораторияда нейтрализация қилиниб, канализацияга оқизилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Иш тугаганидан сўнг ишлатилган прибор ва аппаратлар инерт газ билан пуфланиши ва зарарсизлантириш суюқлиги билан зарарсизлантирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Меркаптанлар билан ишлашда ишлатилган фильтр ва қоғозлар, зичланган нейтрал эритмали сиғимларга йиғилиши ёки шу заҳоти ёндириб юборилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Меркаптанлар ходимга тасодифан тўкилганда, тўкилган жойни зарарсизлантирувчи эритма калий марганат тўйинган сувли эритмаси билан зарарсизлантириш ҳамда кўз, оғиз, бурин ва терининг устки қисми 2 фоизли ичимлик сода эритмаси билан яхшилаб ювиб ташланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ишлаб чиқариш қурилмалари, резервуарлари ҳамда асбоб ва ускуналарига қўйилган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Ишлаб чиқариш асбоб ва ускуналарига қўйиладиган умумий хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Ишлаб чиқариш асбоб ва ускуналари ГОСТ 12.2.003-91 талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Ишлаб чиқариш асбоб ва ускуналари жойлаштирилганда ва фойдаланилганда ишлаб чиқарувчи заводнинг фойдаланиш бўйича йўриқномаси талабига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Меркаптанларни қўллашда асбоб ва ускуналарнинг умумий тузилиши (компоновка қилиниши) ва жойлашиши хизмат кўрсатиш хавфсизлиги ва қулайлигини, таъмирлаш ишлари ўтказишни, шунингдек санитария қоидалари талабларига мувофиқлигини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Носоз ишлаб чиқариш асбоб ва ускуналарида ишлаш, шунингдек хавфсизликни таъминлайдиган блокировка, назорат ўлчов асбоблари, тўсиқлари бўлмаганда ундан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Цех, бўлим, участканинг иш жойларида технологик чизма осиб қўйилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Схемада беркитувчи мосламалар номерланган, маҳсулотларнинг жойини ўзгартириш йўналиши стрелкалар билан кўрсатилган бўлиши лозим. Схемадаги беркитувчи мосламалар ва бошқа белгилар ускуналарга хизмат кўрсатиш йўриқномаларига мос бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Бино ва очиқ майдончаларда жойлашган ускуналар зичланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Ускуналарни ўрнатишда қуйидаги талабларга риоя этилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий ўтиш йўллари, шунингдек бошқариш шчитларига хизмат кўрсатиш майдони бўйича кенглиги 2 м дан кам бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтиш йўллари баландлиги 2 м дан кам бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий иш ўринларида, бошқариш тармоқлари, маҳаллий назорат ўлчов асбоблари ва ҳоказоларга эга бўлган ускуналарга (компрессор, насос, ҳаво пуркагичлар) хизмат кўрсатиш майдончаларидаги асосий ўтиш йўлларининг кенглиги 1,5 м дан кам бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айланма хизмат кўрсатиш зарур бўлганда, ускуналар, шунингдек ускуналар ва бино деворлари орасидаги ўтиш йўллари 1 м дан кам бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асбоб ва ускуналарни кўрикдан ўтказиш, даврий текшириш ва ростлаш учун ўтиш йўллари 0,8 м дан кам бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида турган насослар орасидаги ўтиш йўллари 0,8 м дан кам бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компрессорлар олдида бошқариш читлари жойлашган ҳолларда ўтиш йўллари 1,5 — 2 м дан кам бўлмаслиги лозим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Резервуарларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. Меркаптанларни сақлаш учун резервуарлар арматура ва асбоблар билан (сатҳ ўлчагичлар, махсус тўплагичга чиқиш билан ташиш қувурлари, тўлдириш даражасининг чегарали сигнализациялари, сақлагич қопқоқлари, ҳаво қувури билан уланган, ташқарига чиқарилган ва ёнғин тўсиқлари) таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. Ҳаво олиш клапан қурилмаси ҳар бир резервуарнинг фойдаланадиган шароитига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105. Меркаптанлар билан резервуарларни белгиланган чегарадан кўп тўлдирилиши ман этилади. Идишнинг тўлдириш чегараси технологик иш тартибида кўрсатилган бўлиши керак. Тўлдириш чегараси автоматик тартибга келтириш тизими билан таъминланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106. Резервуарлардан тез аланга олувчи суюқликларни тўлдириш ёки бўшатиш вақтида намуна олишга йўл қўйилмайди. Суюқлик ҳаракати тўлиқ тўхтатилгандан сўнг намуна олиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107. Резервуарларни кўрикдан ўтказишда, даража ўлчовида ёки синовлар жараёнида учқун чиқармайдиган мослама ёки асбоблардан фойдаланиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108. Резервуарларнинг қопқоғини эҳтиётлик билан зарбасиз очиш ва ёпиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109. Ҳар бир резервуарга тайёрлаш, фойдаланиш ва таъмирлаш ишларининг амалга оширилиши бўйича техникавий ҳужжатлар юритилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Насосларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110. Меркаптанларни ҳайдовчи насослар конструкцияси бирикмаларининг зичлиги таъминланиши керак. Атроф муҳитга агрессив суюқликларнинг чиқиб кетишини олди олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111. Насос валлари зичлагичлари орқали беркитувчи ёки ювиш суюқликларининг ўтиб кетиши белгиланган меъёрлардан ортиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112. Суюқликларни ҳайдаш учун марказдан қочма сальниксиз, икки торецли зичлагичли ёки бошқа конструкцияли зичловчи мосламалари бўлган юқори ишончли насослар қўлланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113. Насосхонада жойлашган қувур, насос ва бошқа ускуналардан маҳсулот қолдиғини ёпиқ коммуникациялар орқали насосхона ташқарисига яъни махсус мўлжалланган сиғимга, буғ ва газлар машъалага чиқарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114. Муфтанинг двигатель билан уланиш жойида тўсиқлар йўқлигида улардан фойдаланиш ва уларни ишга тушириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115. Насосхона қувурларида оқимлар ҳаракатининг йўналиши, асбоб-ускуналарда технологик чизма бўйича жойлашув рақами, юргизгичларда эса ротор айланишининг йўналиши кўрсатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§.Одоринизация қурилмасига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116. Ёнғинга хавфи бўлган технологик жараённи ишончли автоматик назорат воситалари билан ҳамда одоринизация қурилмаси тиқини жипс ёпилган ҳолда олиб бориш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117. Одоринизация қурилмасидан носоз назорат, ўлчов ва бошқарадиган асбоблар ҳамда ҳимоя мосламалари мавжудлигида фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118. Одоринизация қурилмасидан носоз ва синалмаган мосламалар орқали синовларни танлаб олиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119. Фойдаланиш жараёнида одоринизация қурилмасининг сальник тиқини жипс ёпилиб турганлигини назорат қилиб туриш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Қувурларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120. Қувурларнинг жойлашиши, ётқизиш усуллари ҚМҚ 3.05.05-98 нинг «Технологик мосламалар ва технологик қувурлар» талабларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121. Қувур материалларини, қисмлари ва арматураларини танлашда, қувурлар тасниф ҳисобидан ташқари, уларнинг шартли ўтиш ва транспортлаш теварагининг сўнгги параметрларида, уларнинг агрессив ва емирилиш хусусиятини ҳамда меркаптаннинг кимёвий таркибини ҳисобга олиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122. Қувурларнинг монтажида материал сифати, қувур қисмлари ва арматураларини уларнинг сертификатлари, стандартлари, техникавий шартлари ва бошқа техник ҳужжатларга мувофиқлиги кириш назоратидан, ҳамда бажарилган ишлар сифати алоҳида назоратдан ўтказилиши керак. Кириш назорати натижалари буюм сифатини тасдиқловчи барча ҳужжатлар иловаси ва далолатнома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123. Ташкилот ишлаб чиқарувчининг ҳужжатларида кўрсатилган (бундай кўрсатмалар йўқлигида ишлаб чиқариш санаси мобайнида) лекин, кафолат муддати тугаган материал ва маҳсулотлар фақат тафтиш, нуқсонларни бартараф этиш, тажриба ва бошқа ишлар ўтказилганидан кейин монтаж ишларини амалга ошириш учун топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124. Қувурлар ётқизиш (алмаштириш) тури қуйидагиларни таъминлаши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсиз ва ишончли ишлатишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа параметрларига мувофиқ технологик жараёнлар олиб боришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин ва портлаш оқибатларини камайтиришга, монтаж ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун технологик тугунларда (блоклар) қурилмаларнинг тақсимланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўтарма транспорт воситаларни мўлжалланган лойиҳаларда ишлатиш ва техник ҳолатини бевосита кузатиш имкониятини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қувурлардаги пайванд чокларини термик қайта ишлаш, уларнинг синови ва назорати бўйича барча турдаги ишларни бажариш имкониятини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статик электрдан, чақмоқдан ва коррозиядан ҳимояси ва изоляцияси қилинганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қувурларда тиқинлар ташкил топиши олди олинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаракатсиз зонанинг ташкил топиши ва осилиб туриши олдини олинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ётқизишнинг янада кўпроқ тежамли усулини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қувурларни ҳароратдан деформацияланишининг ўз-ўзини компенсациялаш имкониятини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин ўчириш воситаларини, жиҳозларни ва юк кўтарувчи механизмларни қийинчиликсиз жойини ўзгартириш имкониятини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
125. Ходимларни эвакуация қилиш йўлларида (коридорларда), комплекс трансформатор кичик станцияларида, тақсимловчи қурилмалар , электрподстанцияни ташқи деворларидан, маиший иншоотлар, маъмурий, хўжалик бинолари, электр бинолари, технологик жараён билан бошқариладиган бинолар, шамоллатиш камералари, иссиқлик пунктлари ва шунга ўхшаш бошқа бинолардан - ёнувчи, тажовузкор ва заҳарли моддаларни транспортлаштирувчи технологик қувурларнинг ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126. А ва Б категорияли ёнма-ён биноларини ажратадиган деворлар, бостирмалар ва тўсиқлардан тез ёнувчи суюқликлар билан технологик қувурларнинг ётқизилиши технологик жараён талабларига кўра рухсат этилади. Қувурларнинг деворларидан ўтиш жойларида қувурларни жойини алмаштириш имкониятини таъминловчи, зичланадиган, ёнмайдиган мосламалар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
127. Қувурлар ва зангламайдиган пўлат ва уларнинг таянчи орасига прокладка жойлаштириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
128. Ишлаб чиқаришни ташқи қувурларини ўз ишлаб чиқариш биноларини корпус деворлари бўйича кронштейнларга ётқизиш мумкин, бу ҳолда қувурлар дераза ўрнини кесиб ўтмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
129. Қувурларни идиш ёки цех аппаратига тўлиқ бўшатиш имкониятини таъминланадиган, қиялик билан лойиҳалаш лозим. Асосли ҳолларда қувурларни бўшатишини таъминлайдиган, кичкина қиялик орқали қувурларнинг ётқизилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
130. Цехларда кириш қувурларида технологик тугунлар ва ўрнатишларда — тўсиқли арматура ўрнатилиши керак. Диаметри 400 мм ва ундан кўп бўлган, тез аланга олувчи суюқликларни транспортлаш учун қувурларда— қўл билан қайта такрорлаш ва масофадан бошқариш билан тўсиқли арматура ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131. Қувурларнинг белгиланиши ва бўялиши, маҳсулот ҳаракат йўналиши кўрсатгичлари ГОСТ 12.4.026-76 талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
132. Қувурлардан фойдаланишда, қувурларни ташқи юзасининг аҳволи ва унинг деталлари (арматура, крепеж, гардиш уламалари, пайванд чоклари), коррозияга қарши ҳимояси ва изоляцияси, дренажли мосламалари, мослаштиргичлари, тирговуч қурилма ва бошқалар кўриқдан ўтказилиб турилиши лозим. Кўриклар натижаларининг журналда қайд қилиниши ҳар сменада бир мартадан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
133. Ташкилотларни (цехларни) лойиҳалаштиришда, қуришда (монтаж қилишда) мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
134. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.