Ҳужжат кучини йўқотган 30.11.2018 16.12.2011 йилдаги 335-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.11.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МУЗИКА ВА САНЪАТ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 971-сонли «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшларнинг пуфлама ва зарбали чолғу асбобларига бўлган қизиқишларини янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг кейинчалик махсус касб таълими олишини таъминлаш, юқори малакали ижрочилар тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган музика ва санъат мактаб-интернати негизида Республика ихтисослаштирилган музика ва санъат академик лицейини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Республика ихтисослаштирилган музика ва санъат академик лицейида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музика таълими ва ўқув жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, истисно тариқасида, мавжуд умумий ўрта таълим синфлари сақланиб қолади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқитиш умумий ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Давлат таълим стандартларининг ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчилар умумтаълим бўғинининг 5-синфига умумтаълим мактабининг 4-синфини битирган ўқувчилар орасидан ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг 1-босқичига — Республика ихтисослаштирилган музика ва санъат академик лицейининг 9-синфи битирувчилари орасидан белгиланган тартибда, танлов асосида, иловага мувофиқ квоталар бўйича қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ихтисослаштирилган музика ва санъат академик лицейини юқори малакали педагог кадрлар билан таъминласин, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда Республика ихтисослаштирилган музика ва санъат академик лицейи педагог кадрларининг пуфлама ва зарбали чолғу асбоблари ҳамда тасвирий санъат йўналишлари бўйича малака ошириши тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Республика ихтисослаштирилган музика ва санъат академик лицейининг устави тасдиқланишини ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон Давлат консерваторияси Республика ихтисослаштирилган музика ва санъат академик лицейига сифатли ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда тизимли асосда методик ёрдам кўрсатиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Республика ихтисослаштирилган музика ва санъат мактаб-интернатига ажратилган маблағлар ва амалдаги ходимлар сони доирасида Республика ихтисослаштирилган музика ва санъат академик лицейининг харажатлар сметасини ва штатлар жадвалини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Давлат бюджети параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 16 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
335-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 декабрдаги 335-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ихтисослаштирилган музика ва санъат академик лицейига ўқувчилар қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КВОТАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎

Таълим йўналишлари номи‎

Синфлар (гуруҳлар) сони‎ Ўқувчилар сони‎
Йилига жами қабул квотаси:‎ 6‎ 200‎
шу жумладан:‎
1.‎ 5-синфга қабул квотаси — жами:‎ 5‎ 170‎
шу жумладан йўналишлар бўйича:‎
1.1‎. пуфлама ва зарбали чолғу асбоблари ‎ 2‎ 68‎
1.2‎. тасвирий санъат‎ 1‎ 34‎
1.3‎. амалий санъат‎ 1‎ 34‎
1.4.‎ она тили ва адабиёт (нотиқлик санъати)‎ 1‎ 34‎
2.‎ Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг 1-босқичига (пуфлама ва зарбали чолғу асбоблари) қабул квотаси ‎ 1‎ 30‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 51-сон, 543-модда)