29.05.2006 йилдаги 0206-06-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг санитария қоидалари ва меъёрлари, гигиена нормативлари, 29.05.2006 йилдаги 0206-06-сон
Кучга кириш санаси
29.05.2006
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг санитария қоидалари ва меъёрлари, гигиена нормативлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Материалларни плазмали ишлов беришда қўлланиладиган ускуналарни ўрнатиш ва ишлатиш бўйича санитария қоидалари ва гигиеник талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар. Қўлланиш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу санитария меъёрлари ва қоидалари ишчиларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида ўрнатилган бўлиб, ишлаб чиқаришдаги меҳнат гигиенаси ва саноат санитариясига оид асосий талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур санитария нормалари ва қоидалари Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш тўғрисида», «Давлат санитария назорати тўғрисида», «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Санитария қоидаларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги буйруғига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу санитария қоидалари паст ҳароратли плазмани ҳосил қилувчи барча турдаги плазма қурилмаларига (УПУ, УМП, УПР, УПН, УПР-401, 403, «Кристалл», «Зенит», «Плазма-4» УМПО ва бошқалар) тааллуқли бўлиб, улар қўлда, ярим автоматик, автоматик режимларда, шу жумладан рақамли дастурий бошқарув билан ишлашга мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қоидалар плазма технологияси билан боғлиқ зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини чеклаш бўйича чора-тадбирлар рўйхатини белгилайди ҳамда технология қурилмаларини лойиҳалаш ва ўрнатиш, материаллар, иш жойларини ташкил этиш, шамоллатишга оид гигиеник талабларни тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қоидалар чанглатиш, кесиш, эритиб қоплаш, плазма-механик ишлов бериш (ПМИ), плазма-кимёвий технология, плазма металлургияси, пайвандлаш учун технологик плазма қурилмаларини лойиҳалаштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва улардан фойдаланувчи барча корхоналар ҳамда ташкилотлар учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қоидаларнинг талаблари плазма қурилмаларига қўйиладиган конструктив, технологик ва эксплуатацион талабларни тартибга солувчи меъёрий-техник ҳужжатларни (ГОСТ, ОСТ, ТУ, йўриқномалар ва бошқалар) ишлаб чиқишда инобатга олиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Плазма қурилмаларини ишлатишда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Плазма қурилмаларидан фойдаланишда ишчиларга хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсир этиши мумкин (1-иловага қаранг).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Физик омиллар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий юқори частотали шовқиннинг ортиқ даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паст частотали ультратовушнинг юқори даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ультрабинафша, кўзга кўринадиган, инфрақизил ва юқори частотали диапазонларда электромагнит нурланишнинг юқори даражалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳавонинг ортиқча ионлашуви;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон танаси орқали қисқа туташув содир бўлиши мумкин бўлган электр занжиридаги хавфли кучланиш даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаракатланувчи маҳсулотлар, заготовкалар, материалларни силжитувчи ишлаб чиқаришнинг ҳаракатланувчи қисмлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимёвий омиллар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жойи ҳавосининг плазманинг ишлов берилаётган материаллар билан ўзаро таъсири маҳсулотлари билан юқори даражада ифлосланиши. Буларга қаттиқ фаза сифатида турли металлар, уларнинг оксидлари, карбидлари, силицидлари, боридларини ўз ичига олган аэрозоллар киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жойи ҳавосининг унинг радиолиз маҳсулотлари (озон, азот оксидлари), шунингдек, плазма-кимёвий технология ва плазма металлургиясидаги реакция маҳсулотлари билан ифлосланиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психофизиологик омиллар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ортиқча юкланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асаб-руҳий зўриқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўриш ва эшитиш анализаторларининг ҳаддан ташқари зўриқиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Зарарли ишлаб чиқариш омилларининг даражаси технология турига, ускуналарнинг қувватига, қурилмаларни ишлатиш тартиби ва шароитларига, ишлов бериладиган материалларнинг физик ва кимёвий хоссаларига, плазма ҳосил қилувчи газларга, ускуналарнинг техник ҳолатига боғлиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Плазма қурилмаларининг тузилиши ва жиҳозланишига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Плазма қурилмалари режимларни автоматик равишда сақлаб туришни ва хавфсиз хизмат кўрсатишни таъминлайдиган ишга тушириш-ростлаш, назорат ва ҳимоя аппаратурасига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Плазмотронни ҳаракатлантириш механизмлари билан тўлдирилган янги ишлаб чиқилаётган ускуналар чанг ва газларни сўриб олиш учун ўрнатилган қурилмалар, электромагнит нурланишдан ҳимояланиш ва шовқин тарқалишининг олдини олиш учун экранлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ярим автоматик ва автоматик плазма қурилмалари ички сўрғичларга эга бўлиши керак. Маҳаллий сўрғичлар механизациялашган қўшимча ва конвейер линияларининг технологик жиҳозларига ўрнатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Автоматлаштирилган плазма билан кесиш қурилмалари (рақамли дастурий бошқариладиган машиналар) эргономик талабларга жавоб берадиган операторнинг иш ўриндиғи билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Технологик ҳужжатларда технологик жиҳозларнинг асосий ва ёрдамчи воситалари, шу жумладан ҳимоя, транспорт қурилмалари ва хавфсиз ишлаш шароитларини таъминлайдиган воситалар кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Плазма қурилмаларининг паспорт ҳужжатлари ускуналарни жойлаштириш ва иш жойларини зарарли ҳамда хавфли ишлаб чиқариш омилларидан ҳимоя қилиш бўйича тавсияларни ўз ичига олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Паспортда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оптимал технологик режимда плазмотрон ҳосил қиладиган шовқин параметрлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оптик нурланиш ва шовқиндан ҳимояланиш воситалари рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарарли моддаларни чеклаш ва чиқариб ташлаш учун тавсия этилган ҳимоя тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий шамоллатиш самарадорлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъминот манбаининг салт ишлаш кучланиши (қўлда бажариладиган жараён учун — 180V дан ошмаган, ярим автоматик жараён учун — 300V, автоматик жараён учун — 500V).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб.Технологияга, асбоб-ускуналарни жойлаштириш ва иш ўринларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Плазма билан ишлов бериш технологик жараёнларини ишлаб чиқиш ва ташкил этишда «Технологик жараёнларни ташкил этишнинг санитария қоидалари ва ишлаб чиқариш ускуналарига қўйиладиган гигиеник талаблар» талабларини инобатга олиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Плазма технологиясининг режимлари (ток кучи, кучланиш, плазматрон соплоси диаметри, плазма ҳосил қилувчи газ тури) технологик ҳужжатлар талабларига мос келиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Плазма қурилмаларини ишлаб чиқиш ва ишлатишда жараённи механизациялаштирилган ёки автоматлаштирилган тарзда бошқаришни таъминлаш зарур. Плазма билан ишлов беришни механизациялаштириш имкони бўлмаган ҳолларда, санитария-эпидемиология хизмати муассасалари билан келишилган ҳолда ишларни қўлда бажаришга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Плазма билан ишлов бериш ишларини ташкил этиш жараёнида участкада бир вақтнинг ўзида ёнувчи ва тез алангаланувчи суюқликларни (бўяш, қоплаш ва бошқалар) қўллаш билан боғлиқ операцияларни ўтказишни истисно этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Участкада бир нечта плазма қурилмаларини жойлаштириш чоғида тўсиқлар, кабиналар қўллаш, плазмотрон зонасини қобиқ билан ўраш, шунингдек участкани оқилона режалаштириш орқали ноқулай омиллар даражаларининг жамланиш имкониятини истисно қилиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Доимий иш ўринлари шовқиндан ва спектрнинг ионлаштирмайдиган қисмидаги электромагнит майдон нурланишидан ҳимояловчи жамоа воситалари — экранлар билан таъминланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Автоматлаштирилган плазма қурилмаларини бошқариш махсус кабиналарда ўрнатилган бошқарув пультларидан масофадан туриб амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Бошланғич материаллар, ёрдамчи жараёнлар, тайёр маҳсулотни сақлаш ва ташишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Плазма билан ишлов беришда қўлланиладиган материаллар (кукунлар, симлар, электродлар, қуйма бўлаклар, прокат маҳсулотлари, газлар) технологик йўналишларда кўрсатилган сертификатларга мос келиши ва санитария-эпидемиология хизмати органлари билан келишилган меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига жавоб бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Гигиеник баҳоланмаган материаллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Заҳарли хусусиятлари ўрганилмаган моддаларни ўз ичига олган таркибларни қўллаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Материалларга дастлабки ишлов бериш (пресслаш, фракцияларга ажратиш, иситиш, куйдириб қуритиш, қуритиш, эритмалар тайёрлаш, таркиблар тайёрлаш) атмосферага чиқарилаётган ҳавони тозалаш тизими билан таъминланган, самарали шамоллатиш ускуналари ўрнатилган махсус ташкил этилган бўлимларда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ишлов берилаётган материаллар ва буюмлар юзаларини ёғсизлантириш маҳаллий сўрғичлар билан жиҳозланган доимий жойларда амалга оширилиши лозим. Ёғсизлантириш учун трихлоретилен, дихлоретан ва озон билан ўзаро таъсирлашганда фосген ҳосил қилиши мумкин бўлган бошқа хлорланган водород хлоридларни қўллаш ман этилади. Тери қопламларини ёғсизлантириш учун ишлатиладиган зарарли моддаларнинг кириб келишидан ҳимоя қилиш чоралари кўрилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ёғсизлантирувчи эритмалар учун идиш ҳажми 200,0 мл дан ошмаслиги, эритмани мажбуран етказиб беришни таъминлайдиган эгилувчан материалдан ясалиши лозим. Ишлатилган материаллар (латта, салфетка) синмайдиган ва ёнмайдиган материалдан тайёрланган, қопқоғи зич ёпиладиган идишларга йиғилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ишлатилган латта-путталарни ёқиш орқали йўқ қилиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Заготовкалар қиздирилганда уларни механизациялаштирилган ҳолда юклаш ва туширишни таъминлаш, ишчиларни иссиқлик нурланишидан экранлар ўрнатиш ва ҳаво билан душлаш орқали ҳимоя қилиш чораларини кўриш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Сочилувчан материалларни юклаш ва тушириш иш зонаси ҳавосига чанг тушишини олдини оладиган пневмомеханик усуллар билан амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Йилнинг совуқ даврида плазмали ишлов бериладиган металл, заготовкалар ва буюмлар цехдаги ҳаво ҳароратидан паст бўлмаган ҳароратга эга бўлиши керак. Металл ёки заготовкаларни сақлаш учун оралиқ иситиладиган омбор ташкил этиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Плазма участкаларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Плазма участкалари алоҳида хоналарда ёки цехнинг изоляцияланган қисмларида жойлаштирилиши лозим. Плазмали пуркаш, плазма-механик ишлов бериш, қўлда ва ярим автоматик плазмали кесиш учун алоҳида хоналар кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ускуналар билан банд бўлмаган эркин майдон ҳар бир ишчи учун камида 1 м2 бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Йиғиш-пайвандлаш ва механика цехларида конвейер ёки оқим технологияси қўлланилганда, плазма участкаларини баландлиги 3,5 метрдан кам бўлмаган тўсиқлар билан ажратиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Алоҳида хоналарнинг деворлари, шифтлари ва ички конструкциялари, шунингдек тўсиқлари товуш ютувчи қоплама билан қопланиши, ультрабинафша нурларни ютувчи рух ва титан белилалари ёки сариқ крон қўлланилган ҳолда оч рангларга бўялиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ишлаб чиқариш хоналарининг пардози чанг тўпланишига йўл қўймаслиги, қоплама материаллари буғ ва газларни ютмаслиги, юзаларни нам усулда мунтазам тозалаш имконини бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Табиий, сунъий ва аралаш ёритишга рухсат этилади. Табиий ёритиш ён томондан ва юқоридан бўлиши мумкин. Плазма билан ишлов бериш жараёнлари II-III аниқлик даражасидаги ишлар тоифасига киритилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ёритиш учун паст ва юқори босимли газ-разрядли лампалар ёки ҳимояланган (чангга ва намга чидамли, ёнғин ва портлашдан хавфсиз) очиқ ёритгичли чўғланма лампалар кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб.Шамоллатишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Плазма технологик қурилмаларини фойдаланишда хоналарнинг механик умумалмашинув оқим-сўриш вентиляцияси ва ускуналардан маҳаллий сўриш вентиляцияси мавжуд бўлиши шарт. Ҳаво киритиш қурилмалари ҳаво билан иситиш тизимига уланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Вентиляцияни ҳисоблашда зарарли моддаларнинг солиштирма чиқиши асос қилиб олинади (2-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Умумалмашинув вентиляция тизимлари билан ҳавони чиқариб юборишни хонанинг энг ифлосланган қисмларининг юқори зонасидан амалга ошириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Киритилаётган ҳавони хонанинг юқори қисмига ихчам оқимлар билан ёки иш зонасига тарқоқ оқимлар билан йўналтириш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Плазма технологиясида қўлланиладиган ускуналар маҳаллий сўрғичлар билан жиҳозланган бўлиши шарт. Кабиналар, ёпқичлар, сўриш шкафлари (пуркаш, пайвандлаш, кесиш, ПМО) каби стационар қурилмалар учун маҳаллий сўриш мосламаларининг самарадорлиги камида 90% ва технологик ускуналарга ўрнатилган кўчма қурилмалар учун камида 75% бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Плазмали пуркаш, пайвандлаш, шунингдек кичик ўлчамли буюмларни қўлда плазмали ишлов беришни пастки (панжарали тагликдан) ёки ён томондан ҳаво сўриб олинадиган ёпиқ жойларда бажариш зарур. Ёпиқ жойнинг ишчи тирқишида ҳаво ҳаракати тезлиги 1,5 м/с дан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Йирик ўлчамли деталларни пуркашни вентиляцияланадиган камерада бажариш лозим. Бунда ҳаво пастдан, пол панжаралари орқали чиқарилиши ва юқоридан, тешикли ҳаво ўтказгич орқали киритилиши керак. Ҳавони киритиш ва чиқариш тенг ҳажмда амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Механизациялаштирилган ва автоматлаштирилган плазма билан кесиш пастки (ён) секцияли сўрғичлар билан жиҳозланган бичиш столида амалга оширилиши керак. Бу сўрғичлар дроссел-клапанларни автоматик бошқариш тизими орқали ишчи секцияларни ёқади. Машинада қирқишда сўриш вентиляцияси бичиш рамаларига ўрнатилиши лозим. Бошқарилувчи клапанли бичиш рамаси бўйлаб ҳаво қабул қилувчи мосламалардан ёки кескич маҳкамланган арава билан бирга стол бўйлаб ҳаракатланувчи ўрнатилган ҳаво қабул қилгичлардан фойдаланишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Сўрғич конструкциясини танлаш бичилган раманинг тури ва ўлчамига қараб аниқланади. Кескич текислигида ҳавонинг ҳаракат тезлиги 1,5 м/с дан кам бўлмаслиги лозим (стол юзаси очиқ бўлганда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Плазма-механик ишлов беришда дастгоҳ ва буюмга мос ишлаб чиқилган ва зарарли моддаларни маҳаллийлаштирувчи сўриш мосламалари кўзда тутилиши керак. Сўрғичнинг ишчи кесимидаги тезлик 2,5 м/с дан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Маҳаллий шамоллатиш тизимлари томонидан чиқариб юбориладиган ҳаво тозаланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Плазма технологиясининг айрим турларига қўйиладиган махсус гигиеник талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Плазмали пуркалиш кабина ёки камераларда амалга оширилиши лозим. Кабина деворлари қатламли тузилишга эга бўлиши ва товуш ютувчи материаллардан ташкил топган бўлиши керак. Кабиналарнинг олд деворлари ичига ёруғлик фильтрлари ўрнатилган эшикча билан ёпилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Йирик ўлчамли буюмлар ёки қисмларга материалларни пуркашда товуш ўтказмайдиган ғилофларни қўллаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Бошқариладиган атмосферада ишлаш учун камералар ёруғлик фильтрлари билан ҳимояланган кўриш ойналарига эга бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Назорат қилинадиган атмосферада ишлаш учун камераларнинг тузилиши ички деворларни чўккан чангдан пневматик-механизациялаштирилган усулда тозалашни таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Қўлда бажариладиган плазмали пайвандлашни соябонли бир текис сўрувчи панеллар билан жиҳозланган столларда амалга ошириш керак. Зарарли моддалар ажралиб чиқаётган ҳудудда ҳаво оқими тезлиги камида 1,5 м/с бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Қўлда бажариладиган стационар плазма билан лист материалларни кесишда пастки-ён сўрғичли секцияли бичиш столларини қўллаш зарур. Столнинг кенглиги 1,5 м дан ортиқ бўлса, сўриш икки томонлама бўлиши шарт. Кесиш текислигидаги ҳаво ҳаракати тезлиги камида 1,5 м/с бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Шарнирли ва тўғри бурчакли турдаги машиналарда механизациялаштирилган плазма билан кесишда, кескичнинг иш жойи зарарли ишлаб чиқариш омилларининг меъёрланган даражасини таъминлайдиган кабинада ташкил этилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Рақамли дастур бошқарувли машиналарда автоматлаштирилган плазма билан кесишда, бошқарув пульти шовқин ва оптик нурланишдан тўсиқлар билан ҳимояланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Қувурларни плазма ёрдамида кесишда қувурдаги зарарли моддаларни қўшимча локализация қилиш билан юқори ярим ҳалқали сўрғичлардан фойдаланишга рухсат этилади. Кесиш ҳудудидан аэрозолни чиқариш тезлиги камида 1,6 м/с бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Плазмали пайвандлаш ва майда буюмларни қоплашнинг автоматлаштирилган жараёнлари буюмни ўрнатиш ва олиш учун очиладиган тирқишлари бўлган шамоллатиладиган қопламаларда бажарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Плазма-механик ишлов бериш учун ишлаб чиқиладиган махсус дастгоҳлар (карусел, токарлик) ички сўриш қурилмалари, товуш ва электромагнит тебранишлар тарқалишини чекловчи тўсиқлар ҳамда зарур ҳолларда қириндини майдалаш ва механизациялашган тозалаш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Плазма-кимёвий технология ва плазма металлургияси учун герметик ускуналар назарда тутилиши лозим. Юклаш тешиги устида маҳаллий сўрғич ўрнатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Плазма-кимёвий технологияда тайёр маҳсулотни бункерлар, фильтрлар ва тозалаш қурилмаларидан тушириш ҳамда ташиш жараёнлари механизациялаштирилган бўлиши, шунингдек чанг ҳосил бўлиши ва зарарли моддалар ажралиб чиқишини олдини оладиган воситалар билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Плазма-кимёвий ускуналарга маҳаллий сўрғичлар ўрнатилган бўлиши шарт. Плазма печлари ва чўмичларнинг шлак ойналари новларидан сўриш қурилмалари бўлиши таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Плазма печларининг юклаш қисмлари, газ йўллари ва қувурлари зич ёпилган ва иссиқлик изоляцияси билан қопланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Плазма печлари ва плазма-кимёвий ускуналар масофадан бошқариш панелига чиқарилган эритиш жараёнининг технологик параметрларини назорат қилувчи асбоблар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Плазма-кимёвий ва плазма-металлургия технологиясида таъмирлаш ишлари зарарли моддалар олдиндан тозаланиб, зарарсизлантирилгандан сўнг амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67.Ускуналарни тозалаш ишлари механизациялаштирилган бўлиши ва самарали шамоллатиш шароитида бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Плазма эритиш печлари, қайта тиклаш печлари ва плазма-кимёвий реакторлардан чиқариладиган газларни тозалаш ва зарарсизлантиришни таъминлаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Санитария-маиший таъминотга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Плазма цехлари ёки бўлимларининг санитария-маиший хоналари «Маъмурий ва маиший бинолар» Қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мос бўлиши керак. Санитария-маиший хоналар таркибини ишлаб чиқариш жараёнларининг санитария тавсифи бўйича гуруҳи ҳамда IIIа ва IIIб гуруҳидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш лозим. Ушбу гуруҳлар учун энг кўп сменада ишлайдиган ходимлар сонига қараб, 1 та душ сеткасига 7 киши (IIIа гуруҳи учун) ва 3 киши (IIIб гуруҳи учун), 1 та жўмракка 10 киши ҳисобидан душхоналар ва ювингичлар назарда тутилиши керак. IIIа гуруҳи учун умумий, 1 киши учун алоҳида, IIIб гуруҳи учун ҳар бир бўлим учун алоҳида кийим алмаштирадиган хоналар бўлиши лозим. IIIв гуруҳи учун махсус кийимларни кимёвий тозалаш, махсус кийимлар учун шкафларни сунъий шамоллатиш ва ҳидларни йўқотиш кўзда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Плазмали пуркаш, кесиш, эритиб қоплаш, плазма-механик ишлов бериш қурилмаларига хизмат кўрсатувчи ишчиларнинг махсус кийими ҳар куни чангдан тозаланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Махсус кийимларни кимёвий тозалаш ойига камида бир марта амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Плазма технологияси бўлимларида шахсий ҳимоя воситаларини (ҳимоя кўзойнаклар, ниқоблар, респираторлар, қўлқоплар, диэлектрик гиламчалар) сақлаш учун шкафли хоналар мавжуд бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Плазма бўлимларининг ишлаб чиқариш хоналарини нам усулда тозалаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Ходимларни тиббий-профилактик хизмат билан таъминлашга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Плазма қурилмаларида ишлашга 18 ёшга тўлган ва тиббий қарши кўрсатмалари бўлмаган шахслар қўйилади. Аёлларнинг меҳнатига поток ва конвейер линияларидаги автоматлаштирилган ускуналарни бошқаришда рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Плазма қурилмаларига хизмат кўрсатувчи шахслар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғига мувофиқ дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтишлари шарт. Даврий тиббий кўрик қуйидагича ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
металлар ва уларнинг қотишмалари билан муносабатда бўлганда 2 йилда 1 марта терапевт, отоларинголог, офталмолог (кўрсатмаларга кўра дерматовенеролог) иштирокида, йирик кадрли флюорография ва ФВД ўтказиш билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ионлаштирмайдиган нурланиш билан алоқада бўлганда йилига 1 марта терапевт, невропатолог, офталмолог, акушер-гинеколог (кўрсатмаларга кўра дерматовенеролог) иштирокида, лаборатория текширувларини ўтказиш билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эритроцитлар, тромбоцитлар, қондаги лейкоцитар формула, ЭКГ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81 дБА дан 99 дБА гача бўлган шовқин билан алоқада бўлганда 2 йилда 1 марта ва 100 дБА ва ундан юқори бўлганда йилига 1 марта терапевт, отоларинголог, невропатолог иштирокида аудиометрия ўтказиш ва вестибюляр аппаратни текшириш билан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Плазма қурилмаларида ишлашга хавфсизлик техникаси ва саноат санитарияси бўйича ўқитилган, билимлари текширилган, шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш ва шахсий гигиена қоидалари бўйича йўриқномадан ўтган шахслар қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Плазма қурилмаларида ишловчилар электр токи урганда, ўткир заҳарланганда, тери ва шиллиқ қаватлар куйганда биринчи ёрдам кўрсатиш усулларини билишлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Плазма қурилмаларида ишловчилар «Махсус кийим, махсус пойабзал ва ҳимоя мосламаларини бепул бериш бўйича намунавий тармоқ меъёрлари»га мувофиқ махсус кийим, махсус пойабзал ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Ишчилар (пайвандчилар, кескичлар, ПМОли дастгоҳларда ишлайдиган дастгоҳчилар, плазма қопламалари металлизаторлари, эритиб қопловчилар) ҳимоя учли иссиққа чидамли материаллардан тайёрланган махсус пойабзал (ёпиқ клапанли ва тугмали ярим этик) билан таъминланишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Плазма қурилмаларида ишловчилар электр пайвандчилар учун С-5-С-13 туридаги (ток кучига қараб) «С» серияли ёруғлик фильтрлари ўрнатилган ҳимоя ниқоблари билан таъминланишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Шовқиндан ҳимояланиш қулоқчинлар, шовқинга қарши каскалар ёки қистирма-антифонларни қўллаш орқали таъминланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Нафас олиш аъзоларини ҳимоя қилиш учун қуйидаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиш керак: III B-1 «Lepestok» туридаги респираторлар, «Snejok» респиратори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Электр токидан шикастланиш хавфи юқори бўлган шароитларда ишларни бажаришда ишчиларни диэлектрик воситалар (қўлқоп, пойабзал, гиламчалар) билан таъминлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-боб. Ишлаб чиқариш муҳитидаги зарарли омилларнинг санитария назоратига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Иш зонаси ҳавосидаги моддалар миқдори устидан санитария назорати «ССБТ. Иш жойи ҳавосига қўйиладиган умумий санитария-гигиена талаблари» давлат стандарти, «ССБТ. Иш зонасининг ҳавоси. Зарарли моддаларни ўлчаш усулларига қўйиладиган талаблар» давлат стандарти ҳамда «Иш жойи ҳавосидаги зарарли моддалар миқдорини назорат қилиш» услубий кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Иш жойи ҳавосидаги зарарли моддалар миқдорини назорат қилиш 3-иловага биноан олиб борилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Корхонада мавжуд меъёрий ҳужжатларга мувофиқ иш жойларидаги шовқин даражасини назорат қилиш (йилига камида 1 марта) ташкил этилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Ишлаб чиқариш хоналари ва машиналаридаги иш жойларида титрашни назорат қилиш уларни ишлатиш жараёнида, шунингдек, таъмирлашдан сўнг йилига камида 1 марта, мавжуд меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Электромагнит нурланишнинг рухсат этилган чегаравий даражаларини назорат қилиш «Радиочастота диапазонидаги электромагнит тебранишлар манбалари билан ишлашнинг санитария меъёрлари ва қоидалари» ҳамда бошқа мавжуд меъёрий ҳужжатларга биноан бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Ишлаб чиқариш хоналаридаги микроиқлимнинг зарур параметрларини аниқлашда ишларнинг оғирлик даражаси бўйича таснифига ва ишлаб чиқариш хоналари микроиқлимининг санитария меъёрларига амал қилиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Ёритишнинг мажбурий назорати янги ва қайта жиҳозланган ёритиш қурилмаларини ишга туширишда амалга оширилиши ва йилига камида 1 марта ўтказилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Ёритилганлик ўлчовлари, ёритгичларни тозалаш, лампаларни алмаштириш, шунингдек ёритиш қурилмаларига киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги маълумотлар махсус журналларга — ёритиш қурилмалари паспортларига ёзиб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Аэроионлар таркибини назорат қилиш «Ишлаб чиқариш ва жамоат бинолари ҳавосининг рухсат этилган ионланиш даражасининг санитария-гигиена меъёрлари»га мувофиқ амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Материалларга плазма билан ишлов беришда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Технологик жараён

Хавфли ва зарарли омиллар

физик

кимёвий

психофизиологик

Шовқин

Ультратовуш

Аэроионизация

Электромагнит нурланиш

озон

Қаттиқ фазали аэрозол

Азот оксидлари

кучланиш

Ультрабинафша

жисмоний

ҳиссий

статик

динамик

Плазмали пуркаш

+

+

+

+

+

+

-

+

+

+

+

+

+

Плазмали кесиш: қўлда

+

-

+

+

+

+

-

+

+

+

+

+

+

Ярим автоматик

-

+

+

+

+

+

-

+

+

+

+

+

+

Машинали (автоматик)

+

-

+

+

+

+

-

+

+

+

+

+

+

Плазма-механик ишлов бериш (тозалаш, пуфлаш)

+

-

+

+

+

+

-

+

+

+

+

+

+

Плазмали қиздириб ва қиздирмасдан қоплаш

-

-

+

+

+

+

-

+

+

+

+

+

+

Плазмали пайвандлаш

+

-

+

+

+

+

-

+

+

+

+

+

+

Плазма-кимёвий ишлов бериш (қоплаш, кукун олиш ва бошқ.)

+

-

+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

Плазма металлургияси

-

-

-

-

-

-

-

-

-

+

+

+

+

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: (+) санитария меъёрларидан юқори даражадаги омил мавжудлиги; (-) омил йўқлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Металларни плазмали ишлов бериш усулларида майда дисперсли чанг ва газ компонентларининг аэрозоллардан солиштирма ажралиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Технологик жараён

Ҳаво алмашинувини белгиловчи

Зарарли моддалар

Ҳаво миқдори м3

номи

ўлчов бирликлари

1.

Пуркаш

А. алюминий кукунлари билан

Алюминий оксиди

1 кг сарфланадиган кукун учун гр.

77,5

38,7

б/цирконий

Цирконий диоксиди

Худди шундай

193,0

32,0

в/вольфрам

Вольфрам оксиди

Худди шундай

150,0

25,0

Б. а/хром-молибденли сим билан

Хром ангидриди

1 кг сарфланадиган сим учун гр.

0,57

56,0

б/хром-никелли

Худди шундай

Худди шундай

1,4

140,0

в/марганец кислотали

Марганец оксиди

Худди шундай

4,5

90,0

г/алюминий-марганец кислотали бронза билан

Мис оксиди

Худди шундай

40,0

40,0

2.

Кесиш а/углеродли пўлатлар

Марганец оксиди

1 гр. 1 кг узунликка, кесиладиган қалинлик 1 мм

0,009

180,0

б/кам легирланган пўлатлар

Худди шундай

Худди шундай

0,004

190,0

в/легирланган пўлатлар

Худди шундай

Худди шундай

0,019

190,0

г/алюминий қотишмалари

Титан диоксиди

Худди шундай

2,2

220,0

д/мис қотишмалари

Мис оксиди

Худди шундай

0,175

175,0

э/титан қотишмалари

Азот диоксиди

Худди шундай

2,2

220,0

3.

Сфероидлаштирилган кукунлар олиш

озон

100 А номинал ток учун соатига 1 г

0,2

2000

4.

Плазма-механик ишлов бериш а/хром-никел-молибден асосидаги легирланган қотишмаларга

Хром ангидриди

Худди шундай

0,032

3200

б/никел асосидаги юқори легирланган пўлатлар ва қотишмалар

Никел оксиди

Худди шундай

0,074

7400

в/ўртача мустаҳкамликдаги титан қотишмалари

Титан диоксиди

Худди шундай

12,0

1200

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимёвий зарарли ишлаб чиқариш омилининг тавсифи ва назорат усуллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Технологик жараён

Модданинг номи

Хавфлилик синфи

ПДК

Назорат усуллари

Иш зонаси ҳавосида

Атмосфера ҳавосида

Иш зонаси ҳавосида

Атмосфера ҳавосида

1. Пуркаш

А. Кукунлар билан:

а) алюминий

Алюминий оксиди

III

2,0

0,04

(OBU V)

МУ-81 тасдиқланган 18.04.77 й. № 1611-77, 3-бет

Атмосфера ифлосланишини назорат қилиш бўйича қўлланма Л. 1979 й. 136-бет

б) цирконий

Цирконий диоксиди

IV

6,0

Ҳавода зарарли моддаларни аниқлаш бўйича услубий кўрсатма, М-81 56-бет. 18.04.77 й. № 1636-77 тасдиқланган.

в) вольфрам

Вольфрам оксиди

III

6,0

Ҳавода зарарли моддаларни аниқлаш бўйича услубий кўрсатма, М-81 9-бет. 18.04.77 й. № 1614-77 тасдиқланган

Б. Сим билан

а) хроммолибденли

Хром ангидриди

I

0,01

Антибиотик ишлаб чиқариш корхоналарининг иш жойидаги ҳавода зарарли моддалар концентрациясини ўлчаш усуллари бўйича техник шартлар ва услубий кўрсатмалар тўплами. 2-қисм М. 87 108-бет.

б) хромникелли

I

0,01

-

-/-/-/-/-

в) марганецли

Марганец оксиди

I

0,05

Техник шартлар ва услубий кўрсатмалар тўплами. 1-қисм М-1987 й. 18.05.73 й. № 1087-73 тасдиқланган, 140-бет

г) алюминий-марганецли бронза билан

Мис оксиди

I

0,5

Услубий кўрсатмалар тўплами-81 й. 18.04.77 й. № 1618-77 й. тасдиқланган 18-бет

2. Кесиш

а) углеродли пўлатлар

Марганец оксиди

I

0,05

Техник шартлар ва услубий кўрсатмалар тўплами. 1-қисм М-1987 й. 18.05.73 й. № 1087-73 тасдиқланган, 140-бет

б) кам легирланган пўлатлар

хромли

I

0,01

Антибиотик ишлаб чиқариш корхоналарининг иш жойидаги ҳавода зарарли моддалар концентрациясини ўлчаш усуллари бўйича техник шартлар ва услубий кўрсатмалар тўплами. 2-қисм. М. 87 108-бет. 10.04.77 й. № 1633-77 тасдиқланган.

в) легирланган пўлатлар

/-/-/-/-/-

I

0,01

/-/-/-/-/-

г) алюминий қотишмалари

Титан диоксиди

IV

10,0

0,5 (ЙИРҲМ)

Техник шартлар ва услубий кўрсатмалар тўплами. 2-қисм М-1987 й. 18.04.77 й. № 1626-77 й. тасдиқланган

д) титан қотишмалари

/-/-/-/-/-

/-/-/-

/-/-/-/

э) мис қотишмалари

Мис оксиди

II

0,5

Услубий кўрсатмалар тўплами-81 й. 18.04.77 й. № 1618-77 й. тасдиқланган 18-бет

Атмосфера ифлосланишини назорат қилиш бўйича қўлланма

3. Сфероидланган кукунларни олиш

озон

I

0,1

0,03

Антибиотик ишлаб чиқариш корхоналарининг иш жойидаги ҳавода зарарли моддалар концентрациясини ўлчаш усуллари бўйича техник шартлар ва услубий кўрсатмалар тўплами. 1-қисм М-87 130-бет. 6.06.77 й. № 1639-77 тасдиқланган.

4. Легирланган қотишмаларни плазма-механик ишлов бериш

а) хром-никел-молибден асосли.

Хром(VI) оксиди

I

0,01

Антибиотиклар ишлаб чиқариш корхоналарида иш жойи ҳавосидаги зарарли моддалар концентрациясини ўлчаш усуллари учун техник шартлар ва йўриқномалар тўплами. 2-қисм, М-87, 108-бет. 18.04.77 йилда № 1633-77 билан тасдиқланган.

б) никел асосидаги юқори легирланган пўлатлар ва қотишмалар

Никел оксиди

I

0,05

0,001

Иш жойи ҳавосидаги зарарли моддалар концентрациясини ўлчаш бўйича йўриқнома (қайта ишланган техник шартлар, 9-нашр) 117-бет. 6.11.86 йилда № 4184-86 билан тасдиқланган Ўр.

Атмосфера ифлосланишини назорат қилиш бўйича қўлланма Л. 1979 йил 136-бет.

в) ўртача мустаҳкамликдаги титан қотишмалари

Титан диоксиди

IV

10,0

0,5 (ЙРҲК)

ТУ ва МУ тўплами II-қисм М-1987 йил. 58-бет. 18.04.77 йилда № 1626-77 билан тасдиқланган.