Ҳужжат кучини йўқотган 16.05.2016 15.12.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2300
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 15.12.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2300
Кучга кириш санаси
25.12.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 16.05.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАР ВА НОГИРОНЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДАГИ УРУШ ВА МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИ УЧУН РЕСПУБЛИКА ПАНСИОНАТИ, «САХОВАТ» ВА «МУРУВВАТ» ИНТЕРНАТ УЙЛАРИГА РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 15 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2300]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирининг 2016 йил 27 апрелдаги 9-Б-сонли ««Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2300-1, 12.05.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сон «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 348-модда) мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги қоидалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 29 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79-Б-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 29 ноябрдаги 79-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сон «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 348-модда) мувофиқ ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга расмийлаштириш ва жойлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштириш масалаларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузурида Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига васийликка олинувчиларни расмийлаштириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссия ташкил этилади (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб юритилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бош бошқармалар деб юритилади) ҳузуридаги Махсус комиссияга васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга расмийлаштириш масалаларини кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга ҳужжатларни тақдим қилиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия ҳудудий бош бошқармаларнинг васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштириш масалалари бўйича ишларини мувофиқлаштириб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сонли «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 348-модда) билан тасдиқланган низомларга мувофиқ васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга расмийлаштириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ҳудудий бош бошқармаларга келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида ишчи гуруҳ томонидан атрофлича ўрганиб чиқилади ва Махсус комиссияга тақдим этилиши таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар иловадаги рўйхатга мувофиқ тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Махсус комиссия тақдим этилган ҳужжатларни васийликка олинувчиларнинг истаги, шунингдек тиббий-ижтимоий муассасалардаги бўш ўринлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда ўрганиб чиқади ва уларни ушбу муассасаларга жойлаштириш ҳақида тегишли қарор (бундан буён матнда Махсус комиссия қарори деб юритилади) қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларига жойлаштиришда асоссиз рад этилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳудудий бош бошқарма Махсус комиссия қарори келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасага расмийлаштириш тўғрисида буйруқ чиқариб, тааллуқлилиги бўйича тиббий-ижтимоий муассасага юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Васийликка олинувчилар бир ой муддатда доимий қайд этилган яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисида ҳужжат асосида тиббий-ижтимоий муассасага жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Васийликка олинганларни бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Мурувват» болалар интернат уйлари томонидан йилнинг ҳар чораги якунида вояга етган васийликка олинганларнинг рўйхатлари тузилиб ҳудудий бош бошқармалар ишчи гуруҳларига тақдим этилади. Ишчи гуруҳлар тақдим этилган рўйхатларни ўн иш куни муддатида кўриб чиқиб, Махсус комиссияга тақдим этади. Вояга етган васийликка олинганлар Махсус комиссия қарори билан тасдиқланган режа-жадвал асосида катталар «Мурувват» интернат уйларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вояга етган васийликка олинганлар Махсус комиссия қарорида қайд этилган санадан бошлаб бир ой муддат ичида улар тарбияланган «Мурувват» болалар интернат уйлари ҳисобидан транспорт ва тиббий ходим билан таъминланиб, катталар «Мурувват» интернат уйларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вояга етган васийликка олинганларни тиббий-ижтимоий муассасаларнинг биридан бошқасига ўтказиш учун асосли сабаблар (у истиқомат қилаётган ҳудуднинг об-ҳавоси васийликка олинганларнинг соғлиғига салбий таъсир қилиши тўғрисидаги тиббий хулоса ёки уларнинг қариндошлари бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчиб ўтиши ва бошқалар) ҳамда бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда Махсус комиссия қарори асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу тоифа васийликка олинганларни бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказиш тўғрисида Махсус комиссия қарори чиқарилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида, улар аввал истиқомат қилган тиббий-ижтимоий муассаса ҳисобидан транспорт ҳамда тиббий ходим билан таъминланиб, тегишли тиббий-ижтимоий муассасага ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Васийликка олинганлар бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқа тиббий-ижтимоий муассасага, тиббий-ижтимоий муассасага жойлаштириш билан боғлиқ бўлган тегишли ҳужжатлар ҳамда шахсий кийим-кечаги билан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 28 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги қоидаларга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш учун талаб қилинадиган тиббий ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Амбулатор картадан ёки касаллик тарихидан кўчирма (албатта қон ва сийдик таҳлили, қоннинг Вассерман реакцияси ва Австралия антигенига таҳлили, кўкрак қафаси флюрографияси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Руҳий-асаб касалликлари диспансери Тиббий-маслаҳат комиссияси хулосаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Силга қарши курашиш диспансери хулосаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Онкологик диспансер хулосаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тери-таносил касалликлари диспансери хулосаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ОИТС марказининг хулосаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча тиббий ҳужжатларнинг амал қилиш муддати икки ойни ташкил этади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 50-сон, 539-модда)