Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 14 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2093-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3389, 28.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 36-сон, 363-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 январдаги 3/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2093, 2010 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 116-модда) билан тасдиқланган «Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 5 ноябрь,
34/7-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 ноябрдаги 34/7-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 3-банднинг тўртинчи хатбошиси «устав фондининг» деган сўзлардан кейин «миллий валютадаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2012 йил 1 январдан бошлаб микрокредит ташкилотлари устав фондининг энг кам миқдори 100 минг евро эквиваленти миқдорида белгиланади. Фаолият кўрсатаётган микрокредит ташкилотлари 2013 йилнинг 1 январига қадар ўз устав фондларини ушбу миқдорга етказишлари лозим».
3. 13-банднинг тўртинчи хатбошисидан «нотариал тасдиқланган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 21-банднинг тўртинчи хатбошисидан «нотариал тасдиқланган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5. 22-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар Марказий банкнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади».
6. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорига ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган камчиликларни тўлиқ бартараф этгандан сўнг ҳужжатларни қайтадан кўриб чиқиш учун Марказий банкка тақдим этиши мумкин. Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 50-сон, 533-модда)