Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
Қарори
ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ОРГАНЛАРИДА ВА «ЎЗБЕКИСТОН ПОЧТАСИ» ГАК АЛОҚА БОҒЛАМАЛАРИ КОРХОНАЛАРИДА ИШЛАМАЙДИГАН ОНАЛАРГА БОЛА ИККИ ЁШГА ЕТГУНГА ҚАДАР УНИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ НАФАҚАЛАРИНИ ТЎЛАШНИ ТЎХТАТИШ ТАРТИБИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 14 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 633-1]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 1999 йил 1 февралда тасдиқланган Ижтимоий таъминот органларида ва «Ўзбекистон почтаси» ГАК алоқа боғламалари корхоналарида ишламайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилиш нафақаларини тўлашни тўхтатиш тартиби» (рўйхат рақами 633, 1999 йил 12 февраль) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти билан келишилган.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 6 декабрь,
76-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 6 декабрь,
79-сон
Келишилди:
«Ўзбекистон почтаси» Очиқ акциядорлик жамияти бош директори Р. ҚОСИМОВ
2011 йил 6 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 50-сон, 537-модда)