Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2020 13.12.2011 йилдаги 329-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ТАШҚИ САВДО ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ УСТИДАН НАЗОРАТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 1996 ЙИЛ 13 МАРТДАГИ 95-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-573-сон ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-580-сон қонунлари)»ги қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт операцияларини янада тартибга солиш ва уларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 13 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
329-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 декабрдаги 329-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-банднинг биринчи хатбошидаги «Давлат солиқ қўмитасига» сўзлари «Давлат божхона қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-илованинг 25-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«25. Товарларнинг республикага келтирилиши ва эркин муомалага чиқариш режимига расмийлаштирилиши, импорт контрактлари бўйича ишларнинг бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши ёки улар учун тўланган пул маблағларининг қайтарилиши таъминланмаганлиги қуйидаги ҳолларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида тузилган контрактлар бўйича ёки контрактлар Маҳсулот тақсимотига оид битимларни амалга ошириш доирасида Бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган тақдирда — импорт контрактларида белгиланган товарларни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) муддатлари тугагандан кейин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа импорт контрактлари бўйича — олдиндан тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кун ўтгандан кейин тўлов муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдиндан тўлов амалга оширилган санадан кейин импорт қилувчи корхона томонидан ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошида белгиланган муддатлар мобайнида ваколатли банкка божхона хизматларининг товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтирилганлиги тўғрисида тегишли белгилари қўйилган карточка, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича эса — инвойслар, счёт-фактуралар, бажарилган ишларнинг далолатномалари тақдим этилмаган тақдирда ваколатли банклар импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига ўн кун муддатда тегишли ахборот юборадилар».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 50-сон, 519-модда)