Ҳужжат кучини йўқотган 06.03.2017 30.11.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2285
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 30.11.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2285
Кучга кириш санаси
10.12.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 06.03.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЮРИДИК ХИЗМАТЛАРИНИНГ МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЮРИТИШ, МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИГА КИРИТИШ УЧУН МАЪЛУМОТ ТАҚДИМ ЭТИШ ШАКЛЛАРИ ВА МУДДАТЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 30 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2285]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 39-мҳ-сонли «Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2861, 28.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон «Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 46-47-сон, 472-модда) асосан буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси (М. Ишбеков) ҳамда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 30 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
255-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 30 ноябрдаги 255-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сон «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 355-модда) ва 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон «Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 46-47-сон, 472-модда) қарорларига асосан юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга асосан давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органларининг, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларнинг (бундан кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) юридик хизматлари ходимларининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (бундан кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан кейинги ўринларда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва уни марказлаштирилган тартибда юритиш ташкилотларнинг юридик хизматлари ва уларнинг ходимлари ҳисобга олинишини ва улар тўғрисидаги ахборотнинг тизимлаштирилишини ташкил этиш мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлик ва ҳудудий адлия органлари ташкилотларда юридик хизмат фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш функцияларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сон «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ташкилотлар томонидан мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган юридик хизматлар ходимлари тўғрисидаги маълумотлардан ташқари, уларнинг юридик хизмати фаолиятига доир бошқа тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 июлдаги 246-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2285-1, 29.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 30-сон, 403-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида Вазирликда юридик хизматларининг маълумотлар йиғма базаси, ҳудудий адлия органларида юридик хизматларининг маълумотлар ҳудудий базаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Юридик хизматларининг маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш Вазирлик ва ҳудудий адлия органларининг юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича комиссияларининг ишчи органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Юридик хизматларининг маълумотлар базалари давлат тилида, электрон кўринишда юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ташкилотлар ҳар йили 1 июнга қадар тегишли адлия органларига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда юридик хизмат ходимлари, шу жумладан юридик хизматдаги мавжуд вакант ўринлар тўғрисида ахборот тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йил давомида юридик хизмат ходимлари тўғрисидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда (бўшатиш ёки тайинлаш ва бошқалар), ташкилотлар ўн кун муддатда тегишли ахборотни адлия органига юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари марказий аппаратларининг юридик хизматлари ходимлари тўғрисидаги ахборот Вазирликка, давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ва шаҳар ҳокимликлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари тўғрисидаги ахборот эса, ҳудудий адлия органларига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик хизмат ходимлари тўғрисидаги ахборотлар, техник имкониятлар мавжуд бўлган тақдирда, электрон ҳужжат шаклида тақдим этилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 июлдаги 246-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2285-1, 29.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 30-сон, 403-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 июлдаги 246-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2285-1, 29.07.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 30-сон, 403-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳудудий адлия органлари ҳар чорак тугагандан кейинги ойнинг 5-санасига қадар вазирликка юридик хизматлар маълумотлари йиғма базасига киритиш ва уни мунтазам равишда янгилаб бориш учун ўзлари томонидан юритилган юридик хизматлар маълумотлари ҳудудий базасини электрон кўринишда тақдим этади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 июлдаги 246-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2285-1, 29.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 30-сон, 403-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳар чорак тугагандан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Вазирликка юридик хизмат ходимларининг йиғма базасига киритиш учун ташкилотларнинг юридик хизматларининг малака оширишдан ўтган ходимлари тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклда ва электрон кўринишда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Юридик хизматларининг маълумотлар базаларини тўғри юритилиши учун жавобгарлик Вазирлик ва ҳудудий адлия органларининг юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича комиссияларининг ишчи органлари зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат Вазирликнинг юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича комиссиясининг ишчи органига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎Юридик хизматлар ходимлари ‎ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎МАЪЛУМОТ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Фамилияси, исми, отасининг исми‎

Туғилган йили ва жойи‎

Тамомлаган ўқув юрти ва вақти‎

Иш жойи кўрсатилган ҳолда лавозими‎

Иш жойи манзили‎

Хизмат телефони‎

Эгаллаб турган лавозимга қабул қилинган вақти‎

Юридик мутахассислик бўйича иш стажи‎

Юристлар малакасини ошириш марказида малакасини оширган вақти ‎

Аттестациядан ўтган вақти (гувоҳнома серияси ва рақами) ‎

Аттестациядан ўтмаганлик сабаблари‎

1.‎

2.‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида малака оширишдан ўтган юридик хизматлар ходимлари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎МАЪЛУМОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Фамилияси, исми, отасининг исми‎

Туғилган йили ва жойи‎

Иш жойи‎

Лавозими‎

Малака оширган вақти‎

Малака оширганлиги тўғрисида берилган сертификат серияси ва рақами‎

1.‎

2.‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 48-сон, 497-модда; 2015 й., 30-сон, 403-модда)