Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Қарори
ЭНЕРГЕТИК КОРХОНАЛАР УЧУН ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 30 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1341-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 8-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3293, 31.03.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сонли «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 301-модда) мувофиқ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қарор қиладилар:
1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг 2004 йил 12 мартдаги 107, 29/9-120-сонли қарори (рўйхат рақами 1341, 2004 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 16-сон, 194-модда) билан тасдиқланган Энергетик корхоналар учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 25 октябрь,
22-сон
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 25 октябрь,
11-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 48-сон, 496-модда)