14.11.2011 йилдаги 302-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА «МАЪРИФАТ МАРКАЗИ» БИНОСИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатнинг йирик ахборот ва маданият маркази сифатида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фаолиятини ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий талабларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш, аҳолининг интеллектуал эҳтиёжларини энг юқори даражада қондиришга йўналтирилган принципиал жиҳатдан янги ахборот-кутубхона муассасасини ташкил этиш, маданий, маънавий-ахлоқий қадриятларни сақлаш ва кўпайтириш, шунингдек ягона ижтимоий-маданий ва ўқув-таълим маркази сифатида «Маърифат маркази» биносининг зарур даражада фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида «Маърифат маркази» биносидан фойдаланиш ва бинога туташ ҳудудга хизмат кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган дирекция» давлат муассасаси (кейинги ўринларда Ихтисослаштирилган дирекция деб аталади) ташкил этилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган меъёрлар ва стандартларга мувофиқ «Маърифат маркази» биносидан эҳтиётлаб ва самарали фойдаланиш ҳамда бинонинг инфратузилмасини, унга туташ ҳудуднинг ободонлаштирилганлиги ва тозалигини зарур даражада сақлаш, шунингдек дов-дарахтларни доимий парвариш қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинони сақлашнинг мураккаб технологик асбоб-ускуналари, ахборот ва муҳандислик-коммуникация тизимларининг зарур тарзда ишлашини таъминлаш, фойдаланилаётган машиналар, механизмлар ва иншоотларга ўз вақтида техник хизмат кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ҳамда манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг буюртмалари асосида хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботнинг белгиланган талабларига риоя этиб «Маърифат маркази» биносида халқаро симпозиумлар, конгресслар ва конференциялар ўтказилишига кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Маърифат маркази» биносини белгиланган тартибда Ихтисослаштирилган дирекция балансига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Усмонов) бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган дирекция уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ихтисослаштирилган дирекция директорини тайинласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маърифат маркази» биносининг давлат қабул комиссияси далолатномаси натижаларидан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ихтисослаштирилган дирекциянинг штат жадвалини ва ходимларининг лавозим маошлари миқдорларини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда комплекс тадбирларни, шу жумладан «Маърифат маркази» биносидан фойдаланишда хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботнинг белгиланган талабларига риоя этиш тадбирларини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган дирекция учун 3 та транспорт воситасини (улардан 2 таси — енгил автомашина) сотиб олиш Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий хизмат кўрсатиш ҳамда кондиционерлаштириш ва вентиляция тизимлари профилактикаси, энергия таъминоти, компьютер ва кўтариш-ташиш асбоб-ускуналари, қўриқлаш сигнализацияси ва инфратузилманинг бошқа элементлари бўйича тадбирлар, шунингдек биноларни мукаммал тозалаш, ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва ўсимликларни парвариш қилиш ишлари, қоидага кўра, Ихтисослаштирилган дирекция харажатлари сметасида назарда тутилган бюджет маблағлари ҳисобига, шартнома асосида ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Маърифат маркази» биносига Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси (кейинги ўринларда Миллий кутубхона деб аталади) жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Миллий кутубхона фаолияти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пулли хизматлар кўрсатишдан олинадиган маблағлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади;
(6-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Миллий кутубхонага Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади.
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари комплекси ташкил этилган асосан янги ташкилий шарт-шароитларни ва «Маърифат маркази» биносини қуришда фойдаланилган технологик ечимларни ҳисобга олган ҳолда жаҳон стандартлари даражасидаги ахборот-кутубхона фаолиятини амалга ошириш учун Миллий кутубхона фаолиятини ташкил этиш юзасидан қуйидагиларни назарда тутадиган амалий чора-тадбирлар кўрсин:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 сентябрдаги 261-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2012 й., 36-сон, 412-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ахборотдан фойдаланиш имконини бериш билан бирга билишга доир қизиқишларни шакллантириш ва Миллий кутубхона ҳузуридаги музей, кўргазмалар зали ва киномарказда ташриф буюрувчиларнинг маданий дам олишини ташкил этиш имконини берадиган ягона ижтимоий-маданий ва ўқув-таълим маркази сифатида кутубхона фаолиятини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчиларнинг, шу жумладан имкониятлари чекланган фойдаланувчиларнинг энг замонавий компьютер техникаси, ахборот киоскалари ва виртуал маълумотнома хизматлари билан жиҳозланган кутубхонанинг қироатхона залида ҳамда Wi-Fi маълумотлар узатишнинг симсиз технологияларидан ва интернетдан фойдаланган ҳолда кутубхона ташқарисида миллий ва жаҳон ахборот ресурсларидан қулай фойдаланиши учун замонавий шарт-шароитларни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус дастурий комплексларни жорий этиш асосида кутубхона фаолиятининг барча жараёнларини автоматлаштириш, шу жумладан ахборот-кутубхона ресурсларини тўлдириш, илмий қайта ишлаш, сақлаш ҳамда қоғоз ва электрон шаклларда фойдаланувчиларга бериш, шунингдек миллий электрон ресурсларни, йиғма электрон каталогни шакллантириш ҳамда корпоратив, миллий тармоқларни ва бошқа тармоқларни республиканинг ягона электрон ахборот-кутубхона ресурсига интеграциялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
матнларни электрон форматга ўтказишнинг жаҳон даражасидаги янги илғор технологияларини қўллаган, нодир китоблар ва манускриптга махсус ишлов берган ва уларни тегишли шароитларда сақлаган ҳолда миллий ахборот-кутубхона ресурсларини, шу жумладан ноёб ва алоҳида қимматли нашрларни сақлаш, консервация қилиш ва таъмирлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Миллий кутубхона билан биргаликда бир ой муддатда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюриш ва унинг ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Миллий китоб палатаси ва Миллий кутубхонанинг миллий библиография бўлими уларнинг функцияларини мақбуллаштириш ва Миллий кутубхона тузилмасида миллий библиография ва давлат библиографик ҳисобга олиш бўлими ҳамда китоблар ва даврий нашрларнинг халқаро стандарт рақамлари бўлими (ISBN ва ISSN)ни ташкил қилиш йўли билан қайта ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маърифат маркази» биносидан фойдаланиш ва бинога туташ ҳудудга хизмат кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган дирекция» давлат муассасасининг ходимларнинг чекланган сони 55 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 5 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 апрелдаги 98-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 14-сон, 157-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 апрелдаги 98-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 14-сон, 157-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Маданият ва спорт» тармоғи бўйича бюджет маблағлари доирасида 2011 йилда Миллий кутубхона ва Ихтисослаштирилган дирекция таъминотига зарур сарф-харажатларни молиялаштирсин, 2012 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ушбу мақсадлар учун тегишли бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 12 апрелдаги 123-сон қарорининг 1, 2 ва 10-бандлари ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 14 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
302-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 ноябрдаги 302-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маърифат маркази» биносидан фойдаланиш ва бинога туташ ҳудудга хизмат кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган дирекция» давлат муассасасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 апрелдаги 98-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 14-сон, 157-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 апрелдаги 98-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 14-сон, 157-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 475-модда; 2012 й., 14-сон, 157-модда, 36-сон, 412-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2018 й., 09/18/1038/0508-сон; 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)